Амир Темур қабрининг очилиши | ||||
|
М. Қаюмовнинг хотиралари ва айрим манбалар асосида Соқибқирон АмирТемур қабрини очиш билан боғлиқ маълумотлар ҚАБРНИ ОЧИШДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД Ўша даврда буюк саркарда қабри қаерда жойлашгани ва умуман Амир Темур Ўзбекистонда дафн этилганлиги ҳақидаги гапларга Совет раҳбарияти шубҳа билан қарарди. 1941 йил 21 март куни Сталинга Марказий комитет ва Маданият министрлиги томонидан Гўри Амир мақбарасида археологик қазишма ишларини олиб бориш ҳақида хат етиб келди. Экспедициянинг мақсади — Амир Темур қабрини аниқлаш ва Ўрта асрларда яшаб, фаолият юритган Темурийлар сулоласини илмий асосда текшириб ўрганиш деб кўрсатилганди. ИШНИНГ БОШЛАНИШИ 1941 йил 2 июн биринчи иш куни деб белгиланди. Ҳар эҳтимолга қарши маҳаллий усталар ҳам чақириб қўйилди. Шу куни эрталаб соат 8:00 да мажмуадаги қабрлардан бирининг устидаги тошни кўтаришди. Бу қабрни ўрганиш учун уч кун сарфланди. Негадир ундаги суяк қолдиқлари яхши сақланиб қолмаган эди. Герасимов фақат бош чаноғи ва умуртқа суякларини олиб, уларни бир қутига солди. Бу қабр Амир Темурнинг суюкли фарзанди Шоҳруҳ Мирзога тегишли эди. ИККИНЧИ ҚАБРНИНГ ОЧИЛИШИ Навбатдаги — иккинчи қабр устига қўйилгандош оғирлиги туфайли уни кўтариш учун маҳаллий аҳоли ҳам ёрдамга чақирилди. Усталар занжирларни ричаглар билан тортиб, қабр устидаги тошни кўтариб олишди. Бу қабр ичидаги кишининг бош суяги тана суякларининг ёнида турарди. Бош чаноғида ўткир тиғдан қолган излар ҳам бор эди. Гуруҳ аъзоларида Темурнинг севимли набираси Мирзо Улуғбекнинг қабри очилганлигига шубҳа қолмаганди. Упуғбек қабри билан икки ҳафта шуғулла-нишди. Суяклар, кийим қолдиқлари ҳам сақланиб қолган эди. ЭНГ ҚИЙИН ИШ КУНИ Навбат Амир Темур қабрига етиб келганини кўпчилик сезаётган эди. Олимларнинг эътибори биринчи бўлиб қабр устидаги тошга ўйиб ёзилган ёзувларга тушди. Унда "Вақти келиб ҳаммамиз бу дунёни тарк этамиз. Бизгача ҳам буюклар бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Агарда кимда-ким бу нарсани тан олмаса, қабрни қўзгаб ёки ўтганлар руҳини безовта қилса, энг даҳшатли балога йўлиқсин" деган мазмун акс этарди. Ёзувнинг охирги сўзлари экспедиция аъзоларини сергаклантириб, қўрқувга солди. Ишни тўхтатмоқчи ҳам бўлишди. Аммо "юқорининг буйруғи" бўйича қилинаётган ишни ҳеч бир қўрқув тўхтата олмасди. БАШОРАТЧИ ЧОЛЛАР ВА АРАБ ЁЗУВИДАГИ КИТОБ Танаффус пайтида Малик Қаюмов чой ичмоқчи бўлиб ҳовлига чикди. Унинг кўзи қўлларида бир китобни ушлаб ўтирган учта чолга тушди. Малик Қаюмов отахонлар билан салом-алик қилар экан, чоллар ундан: КАБРДАН ХУШБЎЙ ҲИД ТАРАЛДИ Соат 15:30 да иш жараёни яна ёруғлик билан таъминланди. Антрополог олим Герасимов тобут устидаги охирги тахталарни олаётганида қандайдир тасвирлаб бўлмас хушбўй ҳид атрофга тарал-ди. Қабр ичида бир бақувват баҳодир одам ётганлиги сезилиб турарди. Герасимов Темур бош чаноғини қўлида тутиб, атрофдагиларга кўрсата бошлади. Буюк лашкарбошининг ўнг оёғидан яраланганлиги излари унинг суяк-ларида ҳам сакланиб қолган эди. Темур қабрининг очилганлигига барчанинг ишончи комил бўлди. Айний эса хурсандлигидан: "Айтганим тўғри чикди, Темурнинг қабри Самарқандда экан", дея қичқирарди. Ўша куниёқ турли газета ва радиоканалларда "совет олимларининг Темур.қабрини топишганлиги" тўғрисида хабарлар тарқалди. МАШЪУМ ХАБАР ЁКИ... КАРҒИШ ТЕГДИМИ? 22 июн тонгида уруш бошланганлиги тўғрисидаги хабар радио орқали эълон қилинди. Гитлерчилар совет ўлкасига уруш эълон қилган эди. Экспедиция гуруҳи бу машъум хабарни эшитиб, ўзлари-ни йўқотиб қўйишди. Башоратчи чолларни қувиб солган С.Айний эса бир бурчакда мунғайиб, ўтириб қолди. Экспедиция ишини тўхтатишиб, Тошкентга қайтишди. М.Герасимов Темур бош чаноғини ўрганиб, унинг юз тузилишини ишлаш учун суяк қолдиқларини олиб Москвага йўл олди. ТАН ОЛИНГАН АФСОНА ЁКИ... "Амир Темур суяк қолдиқлари солинган қути Москва осмонида, фронт устида айлантирилиб, ўз жойига қўйилгандан сўнг уруш оловлари сўна бошлади". ЎТГАНЛАРНИНГ РУХЛАРИНИ БОШҚА БЕЗОВТА ҚИЛИШМАДИ Бу воқеалардан сўнг Сталин умрининг охиригача Темур қабрини безовта қилмади. Темурийлар тарихи бўйича Эрмитаж музейида ўтказилиши кўзда тутилган кўргазма ҳам амалга ошмади. Темур ҳақида китоб ёзишни ният қилган С.Айний ҳам бу борада ҳеч нарса ёза олмади. Кўлга киритилаётган ғалабалардан қувонган "Ўртоқ Сталин" 1943 йил ёзида Самарқанддаги Темур мақбарасига эътиборини қаратиб, унга 3-экспедицияни жўнатди. Мақбара ва унда жойлашган қабрларни таъмирлаш учун 1000 000 рубл (ўша пайтда бу пулга тахминан 500 га яқин сўнгги русумдаги машина олиш мумкин эди) маблағ ажратганлиги тўғрисида маълумотлар бор. Р. ХИДИР0В |