Рус ҳарбий бошқармаси 1852 йилдабир гуруҳ картографлар (харитачи)ни Оқмачитга юборди. Улар шу йили 16 апрелда қалъа қўмондони буйруғи билан ушландилар. 18 апрелда полковник Бларамберг(Бларамбергнинг рус ҳарбий хизматида юрган вақтидаги муваффақиятлари ҳақида қаранг. Emil von Sydow, 1841 - 1871, 3-жилд, Берлин., 1872, 75-6.) 600 пиёда, 200 суворий ва 15 тўп билан Оқмачит қалъасининг девори ёнида пайдо бўлди. Уларнинг хужуми Қўқон жангчилари томонидан қайтарилди(Руслар., М.Т, 1944, No 54, 41-6.). Русларнинг 1250 суворий, 4 тўпчи батальони 36 тўп билан қилган иккинчи хужуми ҳам даф қилинди. Шундан кейин руслар нима бўлса ҳам шаҳарни қўлга олиш учун ғайратларини аямадилар. Бунинг учун бир йилча ҳозирландилар. 1853 йили 3 июлда Перовский қўмондонлигида рус қўшинлари (2500 аскар, 12 казак бўлими, 52та кема ва Збта тўп) қалъани қуршаб олдилар. Қалъада атиги 20 нафар Қўқон аскари, 280 фуқаро (эркак ва 83та хотин, шунингдек, 65 нафар бола бор эди. Қалъа мудофаачилари қаттиқ ҳимояга ўтиб, қалъани русларга таслим қилмади. Оқмачит хукмдори Яқуббек қалъани вақтида тарк этди ва ёрдам сўраб Қўқонга борди. Перовский қалъа қўмондони Муҳаммад Валига мактуб ёзиб, қуйидагиларни баён қилди. «Сизлар ичида бўлишингиздан қатъи назар Оқмачит енгилди. Одамларимиздан бир қисмини қурбон қилиш ҳисобига сизнинг барчангизни йўқ қилиб ташлашга курбим етишини ҳали кўрасиз. Руслар бу ерга бир кунга ёки бир йилга келмаган, билъакс абадий бу ерда қолиш учун келгандир ва орқага қайтмайдилар. Яшамоқ истасангиз, марҳамат қилинг, бўлмаса Оқмачитда ўлишни истасангиз, бу сизнинг ишингиз, Сизга уруш таклиф қилиш учун бу ерга келмаганман, бу ерда қалъа дарвозаларини очгунингизча отишни давом эттираман». Қўмондон шундай жавоб берди: «Барут (порох)дан бир донаси қолгунча, кўчаларда бир дона кесак қолгунча ҳимояланамиз»(Vamberg, Geschichte Bocharas, 202-6.). Шундан кейин шиддатли жанглар бошланди. 1853 йил 27 июлда руслар қалъа деворларини портлатдилар. Қалъа қўмондони, 206 нафар эркак ва аёллар ўлдирилди. Бошқалари ярадор бўлди ёки асир олинди(Макшеев, Исторический обзор, 203-бет.). Оқмачитнинг ишғол қилиниши(Руслар билан қўқонликлар ўртасида Оқмачит учун бўлган жанглар ҳақида қаранг: Макшеев, 183 - 207-6; No55,13 - 16-6; 202 -203-6; И. М. Казанцев, 111-127-6; Н. И. Анов, Акмечет., Алма-Ата, 1948 й; (қўлёзма муаллифи номаълум), 1860. Бу қўлёзма кутубхонасида сақланмоқда, Дондон, сигн. 2999/33. Оқмачит босиб олинар-олинмас, унинг номи Форт-Перовский деб ўзгартирилди ва Сирдарё тевараги маъмуриятининг ва ҳарбийларининг марказига айлантирилди. Қаранг: Халфин. Присоединение, 6-6. Руслар Оқмачитни босиб олиш билан Сирдарё йўлларидан 240 милини назорат қилиш имконини ҳам қўлга киритдилар. Қаранг: 1967, 72-6; 15-бетида Оқмачитни босиб олиш 1851 йилнинг 9 августи эканлиги ҳақида мунозара бор.) Туркистонда русларнинг босқинчилик сиёсатининг янги даврини бошлади; Русия ҳукумати Туркистонни асоратга солиш учун янги қадамлар ташлашга ўзида жасорат топди. Оврўпада бошланган уруш (Қрим уруши] ва 1834 йилдан 1859 йилга қадар Кавказда имом Шомилнинг жасорати ва ҳуррият учун Доғистон (черкеслар) қўзғолонига қарши рус қўшинининг жавоб бериши русларнинг Туркистонга жадал кириб боришига монелик қилди. Русларнинг мудофаа ва ички ишлар вазирлиги вақтинча ҳозирл ик кўриш билан қаноатланишга мажбур бўлди. Русиядаги урушқоқ доиралар Туркистон ишғоли билан боғлиқ режалар устида қизғин тортишувлар олиб борар ва имкониятдан келиб чиқиб, овозасиз бир зафар қозониш тарафдори эдилар. 1856 йилда хорижия нозирлигининг Осиё бюроси мудирлиги вазифасига Егор Петрович Ковалевский қўйилди(Ковалевский Харьков университетида таҳсил олган. 1839 йилдаги Хивага қарши уруш иштирокчиси. 1847 йили Мисрда, Суданда, 1849 йили Пекинда бўлган. 1851 йилда Савдо битими юзасидан ҳамда Гулжа ва Чуғучоқда рус консуллиги очиш борасида хитойлар билан учрашди. 1853 йили Қора денгиз масалалари комиссарлиги тузди. Қрим урушида тарихчи сифатида иштирок этди. Ҳомийлари у ҳақида шундай дейишган: «Ковалевский қисқа вақтда Осиё шуъбасининг раиси бўлди. Муваффақиятсиз Қрим уруши ва Париж сулҳи русларнинг Шарқдаги сиёсатига кучли зарба берди. У рус обрўсини Ғарбу Шарқда ҳимоя килиш йўлини биладиган кишилардан бири эди». Халфин Присоединение, 98-6.). Рус жуғрофия жамиятининг бошчиси П.П.Семёнов (Семёнов-Тяншанский) нинг Туркистон ҳақидаги илмий ишлари амалий ҳаракат учун қўлланилди(Рус жуғрофия жамияти Туркистон хдвзаси ҳақида асосан Русиянинг хдрбий сиёсати учун маълумот тўплаш билан машғул эди.). Русия 1851 йили Хитой билан тузилган шартномасига кўра Хитой билан савдо ишларини кенг йўлга қўйиш, Ғулжа ҳамда Тарбағатойда консулликлар очиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бундан сўнг генерал И.Ф.Бабков 1852 йилда Или атрофини тўлиқ ишғол қилишни таклиф қилди. Чунки 1852 йили Ғулжа шартномаси «Ўрта Осиёнинг ичкарисига қадар илгарилашда давом этишга имкон берарди»(Халфин, Политика, 42-6.). Бу таклиф ва режани бажариш кечикаётган бўлсада, рад этилмади. Князь А.И.Барятинский (Кавказ волиси) 1856 йил июлида подшо II Александрга Ҳазар денгизи билан Орол кўли оралиғида Устюртдан ўтадиган темир йўл қуришни таклиф этди. Ҳолбуки, Москва билан Петербург ўртасидаги илк темир йўл фақат 1851 йили ишга тушган эди. Барятинский қуриладиган бу темир йўл Русиянинг савдо ишларини ва Марказий Осиёдаги сиёсий нуфузини оширишига ишонарди. Бу таклиф 1857 йил 27 январида ҳукуматнинг (Ташқи ишлар, Ҳарбий ва Молия нозирлиги) фавқулодда йиғилишида муҳокама қилинди. Хорижия нозири Горчаков инглизларнинг аралашуви эҳтимолидан келиб чиқиб, Ҳазар денгизининг шарқи билан боғлиқ мавзуга бирон-бир қарор қабул қилишда эҳтиёт бўлишга эътиборни тортди. Оренбург бош волиси Перовский эса қо-зоқларнинг русларга қарши қисми қўзғалиши мумкин деб, темир йўл қурилишига розилик бермади. Шунинг учун бу режа чуқур тахдил қилинди. Чиқарилган қарор мамнуният билан қабул қилинди. Барятинский бундан кейин шу йўналишдаги фаолиятини давом эттирди ва 1855 йил 16 февралда ҳукуматдан «Шарқ сиёсатига фаол киришишларини» талаб этди. Унинг фикрича, агар Ҳазар денгизида инглиз байроғи кўринса, бу ҳодиса Русиянинг Шарқдаги нуфузига ҳалокатли таъсир этибгина қолмай, Рус императорлигининг сиёсий мустақиллигига ҳам куч-ли зарба бўларди. Шуни ҳисобга олиб, подшо ҳарбий нозирликка «Русия билан инглизлар орасида Ўрта Осиёда бўлиши мумкин бўлган тўқнашувлар ҳақида» бир ахборот тайёрлаш фармонини берди. Бу хабарда Ҳиндистон ишғоли ниятидан воз кечиш лозимлиги фақат Туркистонни ишғол қилишни тезлаштириш зарурлиги уқтирилди. Шу боисдан хорижия, ҳарбий ва молия нозирлик-лари Русиянинг сиёсий ва иқтисодий нуфузини ва Шарқ давлатлари билан бевосита мол айирбошлаш йўлини изладилар. «Бу фаолият (яъни, тижорат - муаллиф) подшо ҳокимиятининг Ўрта Осиёга тўғридан-тўғри кириб бориши учун замин ҳозирлади(Халфин. Присоединение., 100-Б.). Шу каби тадориклари билан рус хукумати Туркистонга илмий ва дипломатик ҳайъатлар жўнатарди. 1858 - 1859 йилларда Н.В.Хаников(Николай Владимирович Хаников (1822 - 1878) - Рус шарқшуноси, 1839 йили Оренбург бош волиси маъмурларидан. 1840 йили Осиё шуъбаси таржимони. 1830 йил сентабри ва 1840 йил апрелида Хивага уюштирилган миссия раҳбари, 1840 йил майида Бухорода бўлади. Кавказда масъул маъмур, 1853 йилдан Табризда бош консул. Қаранг: «Советское востоковедение», 1949, Л., 268 - 297-бетлар: Халфин. Политика, 82-6. Хаников русларнинг Туркистон сиёсати борасида қуйидаги асарларни яратган: «Описание Бухарского ханство»., 1843 й.: «Пояснительнме записки к карте Аральского море и Хивинского ханства с их окресностями»., 1851 й.; Герат, «Сборник географических, топографических в статических материалов по Азии»., Петербург, 1853.) бошчилигидаги бир ҳайъат Хуросонда фаолият кўрсатди. Этнографлар, геологлар, зоолог, тарихчи ва шарқшунослардан ташкил топган бу ҳайъатнинг мақсади аниқ эди. Бу ҳайъат юқоридаги сиёсий мақсадларни амалга оширишга замин ҳозирлади: «Шарқий Эрон, Афғонистон ва хусусан, Ҳирот ҳақида кенг маълумот тўплаши лозим эди. Асосий ғоя - Русиянинг Марказий Осиёда ҳоким бўлишига йўл топиш(Рус ташқи ишлар нозирлигининг Ханиковга юборган кўрсатмасида қуйидаги фикр бор эди: «Ўрта Осиёда бирор буюк бир давлатга қарам бўлмаган ерларни эътиборсиз қолдириш мумкин эмас. Қиёсланг: Халфин.Н.А. «Политика», 82-6. Англия ҳам тахминан шундай фикрда эди: «Ўрта Осиё масаласи, хдқиқатан хдм, бу ўлканинг тақдири нима бўлишидадир. Улар мустақил бўлиб қоладиларми, йўқса Русия ёки Англия ҳокимияти остига олинадими?» Қаранг: 3-6.). 1858 йил 15 майдан 1859 йил декабрига қадар Хива ва Бухорога юборилган Игнатьев бошчилигидаги ҳайъатга алоҳида аҳамият берилди. Бу ҳайъатга 83 офицер (субай), дипломатлар, шарқшунослар ва бошқа касбдаги кишилар қатнашди. Игнатьев Ўрта Осиёнинг ҳолати ҳақида маълумот тўпланиши, Хива ва Бухорога таъсир ўтказиши ва хонликларда инглиз нуфузини бартараф этиш учун чоралар излаши керак эди. Бу «дипломатик» ҳайъат рус кемаларининг Амударёда қатнашини ҳам таъмин этишга уриниши лозим эди. Русиянинг ҳарбий нозирлиги дипломатик, сиёсий ва ҳарбий хабарларнинг мажмуаси билан шахсан алоқадор эди. Игнатьев Бухоронинг Қўқонга қарши уруш очишга кўндириши ва бунга эришган тақдирда Бухоро амирига Русиянинг ҳимоясини ваъда қилиши керак эди. «Бухоро бу ҳолда Тошкентни ҳам босиб олади» деган шубҳа билан ташқи ишлар нозирлиги бу фикрни рад этди. Фақат ҳарбий нозирлик Қўқон хонлигига қарши урушда Бухоро хонлигининг жуда бўлмаганда бетараф қолишини таъминлашни талаб қилди. Бу ҳайъат Хива хонига совғалар келтириш баҳонаси билан Амударё бўйлаб кемада юриш рухсатини олди. Игнатьевнинг ёнида Ореннург волиси Катениннинг Қўнғирот шаҳрида қўзғолон кўтарган ёвмуд туркманларининг сардори Отамуродга аталган мактуб ҳам бор эди, унда Отамуроднинг Хивага қарши қўзғолонини қўллаб-қувватлашга ваъда берилганди. Хива хони Саид Муҳаммад бу мактубнинг мазмуни билан таниш эди. Шу боис Игнатьев ташрифининг самимиятидан шубҳа қиларди. Хива хони 1859 йил 18 июлда Игнатьевни қабул этди, аммо Русияга ҳеч қандай товон бермади. Илк дафъа руслар Қўнғирот шаҳри ва теварагининг харитасини туздилар. Игнатьевнинг орқага қайтишини мустаҳкамлаш учун Оренбургдаги хивалик савдогарлар кўлга олинди. Бу миссия (ҳайъат) 1859 йил сентабрида Бухорога келди. 16 октабрда амир Насруллоҳ Игнатьевни қабул қилди. Амир Русиянинг эркин савдо қилишига ва рус кемалари Амударёга киришини таъминлашга ваъда берди. Бунга жавобан, Игнатьев агар Бухоро Қўқонга қарши уруш очса, у вақтда Русия Бухорони қўллаб-қувватлашини айтди. Бу ҳайъат 1859 йил декабрида Оренбургга қайтди. Игнатьев ҳар икки хонликнинг ҳарбий жиҳатдан заиф эканлигини билдирди. Шундан келиб чиқиб, рус хукумати бу хонликка нисбатан дипломатик музокаралар ўрнига қурол қўллаш зарурлигига ишонч ҳосил қилди. Игнатьев ҳали йўлда бўлган пайтда Оренбург бош волиси Катениннинг Қўқон хонлигига қарши босқинчилик режаси ҳозирланди. У 6 декабрь 1958 йилда Сирдарё соҳилидаги Қўқон хонлигининг Чўлоқ шаҳрини ишғол этиш учун ҳарбий нозирлиқцан рухсат сўради. Бу қалъадан кейин Туркистон (Ясси шаҳри), Чимкент, Авлиёота ва Тошкент шаҳарларини ишғол қилиш учун ҳарбий таянч сифатида фойдаланилишига ишончи комил эди. Шундан кейин 1859 йил январида тегишли доираларнинг йиғилишида Катенин истило режаси ва Игнатьев бошчилигида келтирилган маълумотлар натижаси муҳокама қилинди. Бу йиғилишда Ташқи ишлар нозири Сухозанет, Ғарбий Сибирь бош волиси Гасфорт, Катенин, Ковалевский, Игнатьев ва бошқалар қатнашдилар. Бу мажлисда Катенин учта мустаҳкам бандаргоҳ қуриш лозимлигини талаб қилди. Булар навбат билан Сирдарёдаги Чўлоқда, Эмба дарёсининг қуйи оқимидаги Эмбада ва Янги ирмоғи бўйидаги Янгиқўрғонда бунёд этилади. Мажлис ҳайъати бу талабни қондирмади. Бунинг ўрнига аввал Орол кўлида, Қўқон ва Хива атрофида кучли флотилия бунёд қилишга қарор қилинди. Катениннинг режасига қарши Игнатьевнинг бир дастури бор эди. Бу дастур 1890 йилга қадар Сирдарёнинг қуйи қисмини ишғол қилиш, Қўнғирот шаҳрида рус ҳокимиятининг бир «совғаси» - рус кемаларининг Бадахшон ва Балхгача етишини таъминлаш ва Туркистон (Ясса), Тошкент шаҳарларидаги Қўқон ҳокимиятига барҳам беришни кўзларди. Бу дастур маъқулланмаса ҳам унга ҳеч ким қарши чиқмади. Фақат рус хукумати 1859 йил 24 январда Гасфорднинг Чу ирмоғининг юқори оқими кесимига оид режасини қабул қилди. Бу истило режаси 1859 йили амалга оширилмади. Чунки Россия Австрия билан Франция орасидаги урушда Франциянинг ишончини қозониш учун тўрт армиясини Австрия худудига ташлашга мажбур бўлди. Бунинг эвазига Туркистонда учта муҳим тадбирга амал қилиш кўрсатмаси берилди. Бу кўрсатмалар қуйидагилардан иборат: 1. Оренбург ҳарбий кучларининг иккинчи қурилиш бошлиғи Дондевилле ҳарбий база учун қулай ер танлаш мақсадида Ҳазар денгизининг жанубий соҳилида изланишлар олиб боради. 2. Орол кўли флотилиясининг бошлиғи А.И.Бутаков Бухоро амирлигининг элчиси Нажмиддинхўжани кузатиш баҳонасида Кўнғирот шаҳрига боргач, вазиятдан келиб чиқиб, бу шаҳарни куч ишлатиб, қўлга киритиши керак. Бунда подполковник (йорбой) Черняев ҳам 125 аскари билан қатнашмоғи лозим. 3. Қароргоҳ юзбошиси М.И.Венюков рус ҳарбий бирликлари билан Чу ирмоғининг ўнг соҳилида маневр машқ (маневр) ўтказади. Асосий мақсад алдоқчи машқлар билан Пишпак қалъасини қўлга киритиш. Дандевилле база учун энг қулай ер деб бир вақтлар «Қадами шоҳ» (Шоҳнинг излари) деб аталган Қизил сув мавзесини танлади. Бу мустаҳкам бандаргоҳ Красноводск номи билан фақат 1869 йилга келиб барпо қилинди. Бутаков муваффақиятсизликка учради. Бухоро элчиси Бутаков билан Амударёда рус кемасида сайр этишдан бош тортди. Бутаков Черняев бирликлари Қўнғиротга етдилар ва Хива хонлигига қарши Муҳаммад Фано бошчилигидаги қўзғолончиларни қўллаб-қувватладилар. Бутаков ўз идоравий тутумини шаҳарда ҳам қўллагач, қўзғолончи ҳалқ билан руслар орасида келишмовчилик вужудга келди. Шу сабабли Бутаковнинг бирлиги 1859 йил июлида шаҳарни тарк этишга мажбур бўлди. Венюковнинг ҳарбий машқлари натижасида июнь-июль 1859 йилда Олмаота (Верное) қалъасидан Қўқон ерларига 600 км ичкарилаб кетган бирликлари Чу баландлиги, Туқмоқ ва Пишпак қалъалари хариталарини тайёрлаб, муваффақият билан тугаллади. Бу тарздаги истилоларда (1853 - 1854 йилларда) ўлкани ишғол қилишда бунёд қилинган Олмаота (Верное) қалъасининг, айниқса, роли катта бўлди(Оқмачит босиб олингач, рус ҳарбий бошлиқлари Или ҳавзасида қалъа қуришга киришди. Мингбоши Перемишский қўмондонлигидаги Қўпал қалъасидан чиққан бир ҳарбий қисм Олмаота воҳасида бир қалъа қуришни таклиф қилди. Бу қалъа 1853 - 1854 йилларда бунёд этилди ва «Вернмй» деб ном олди. Вершяй қалъаси Или ҳавзасининг Чу дарёсига кадар босиб олинишида жуда катта роль ўйнади. Бу қалъа воситасида Еттисув ўлкасида яшовчи 10 000 қирғиз оиласи рус ҳокимиятига киритилди. 1856 йили Вернийга Сибирдан 132 казак оиласи кўчириб келтирилди. 11.IV.1867 йилда Вернийга шаҳар мақоми берилди. Қиёсланг. История Казахской ССР., 1., 350 - 351-бет.). Инглизларнинг Қўқон, Бухоро ва Хивада нуфузли бўлиши ва Туркистонда савдо ҳамда сиёсий жиҳатдан устунлиги фикри русларнинг истило ҳирсини қитиқлаб турарди. Рус ҳукумати 1857 йили Афғонистон амири Дўст Муҳаммад инглизларнинг Афғонистон билан Бухоро орасида иттифоқ тузиш ҳақидаги таклифларини рад этганидан хурсанд бўлди. Шунга қарамай, инглизлар руслардан олдин Туркистонга кўчиб келиб жойлашишидан Петербургдагилар қўрқардилар. Рус хукумати бошқа миллат раҳбарларининг заифлиги ва софдиллигидан ҳар сафар фойдаланишни биларди. Русия 1858 йили яна Чин (Хитой) ўлкасининг Узоқ Шарқидаги Амур атрофини қўлга киритди(«Die Zeit» Hamburg 28.111.1969,11-12-6.). Англия ва Франциянинг Хитойдаги урушидан фойдаланиб, Игнатьев Пекинга борди ва 1860 йил 2 ноябрда Хитой билан шартнома тузди. Бу шартномага мувофиқ хитойлар рус молларини божсиз киритиш мажбуриятини олдилар. Русларнинг Қошғарда консуллик очишига алоҳида келишилди. Энди рус хукумати Хитойга ва Шарқий Туркистонга бевосита ёки бавосита қулай кириш йўлларини билиб олган эди. Қўқон билан Русия ўртасида узоқ муддатдан бери душманлик муносабати хукм суриб келганлиги учун Шарқий Туркистонга ва Хитойга Қўқон тупроқларидан ўтиб бўлмас эди. Ўтиш йўлини зурлик билан қўлга киритиш учун рус бош штаби Авлиёотани қўлга олишнинг режасини ҳозирлади. Қўқон бунга қарши катта куч ташласа, Тошкент ҳам ишғол қилинади. Бош штаб фикри шундай нуқтада тўхталган эдики, агар Русия Осиёдаги савдо-сотиқда устунлик қозонишни истаса, Қўқоннинг мавжудлигига барҳам бериши лозим(Халфин. Политика., 132-6.). Бу мақсадни амалга ошириш сиёсий ва стратегик жихатларни ҳисобга олиб, Қўқоннинг бутун ҳаракат марказларини шиддат билан ишғол этиш билан эмас, балки аста-секин, шошмасдан босиб олиш маъқул, деб ҳисобланди. Подшо II Александр 1867 йилда Ўрусиянинг Туркистон билан боғлиқ келажакдаги хатти-ҳаракатлари учун расмий идораларга яширин ишоралар қилган эди. У шундай йўл кўрсатган эди: «Бизнинг шарқий ерларга интилишимиз фақат Сирдарёга қадар бўлмай, Эрон ва Ҳиндистонгача чўзилажакдир. Ҳозирга қадар забт этилган ўлкаларда мавқеимизни мустаҳкамлаб, Қўқон, Хива ва Бухоронинг бизга қарши бирлашиб, бир армия таш-кил қилишига қаршилик қилиш лозим. Шу боис Қўқон ва Бухоро хонлиги билан ҳеч бир шартнома тузилмаслиги ва Бухоро амирлиги назоратимиз остига кириши учун хужум уюштирилиши керак»(МТ„ 1944, №55, 16-6.). Рус хдрбий тузилмаси ва разведкаси уч хонликнинг бирлашиб, Русияга қарши бўлишининг олдини олишга интиларди. Ҳар ҳолда Туркистоннинг бу уч хонлиги бирлаша олмади ва Русияга хонликларни ишғол қилиш режаларини кетма-кет амалга ошириш учун қулайлик туғдириб берди. Русия ва Қўқон 1852 йилдан бери келиштириб бўлмас уруш ҳолатида эди. Фақат рус стратегияси хонликнинг ички муаммолар билан бандлигидан фойдаланиб, Қўқонни қўшиб олиш учун режа асосида ўз ниятини амалга оширди(Anwar Khan, England, Russia and Central Asia, 37-6.). Рус ҳарбий саркардалари 1860 - 1864 йилларда ҳар қандай йўл билан катта жанг бўладиган жойларда уни маҳаллий аҳамиятга эга тўқнашувга ай-лантиришга ғайрат қилдилар. Қўқон қўшини мудофаага ўтди. 1860 йил 2 октабрда Қора Кастек ирмоғи бўйидаги Узун Оғоч жангидан сўнг тўқнашувлар ҳар икки томон учун ҳам юқори нуқтага чиқди. Рус қўшинлари раҳбари Калпаковский, Қўқон қўшинлари бошлиғи Қанот эди. 5000дан ортиқ аскарлар ҳимоя қилдилар. Булардан 1500 нафари шаҳид бўлди. Жанг натижаси ҳақида рус ҳарбий тарихчиси шундай ёзади: «Қўқонликлар жасо-рат ва матонат билан жанг қилдилар, кўп ҳолларда юзма-юз жангга отилдилар»(Тўлиқ маълумот учун қаранг. Е. Т. Смирнов, Султон Кенесари, 8 - 11-6.). Қўқонликлар рус тўпларининг оташи туфайли жангни ютқаздилар. Узун-Оғочни ишғол этиш билан руслар Еттисув ўлкасидаги энг муҳим мавқени қўлга киритдилар. Узун Оғоч жангидан бироз аввал - сентабрда руслар Тўқмоқ ва Пишпак қалъаларига ҳужум уюштирдилар. Фақат бирор натижага эриша олмадилар ва гарнизонларини Вернийга қадар чекинтиришга мажбур бўлдилар. Шунинг учун зикр этилган қалъаларнинг ишғоли кейинги бир мақсад сифатида кейинроққа сурилди. Рус раҳбарлари ҳар қандай жанг бошламасидан аввал босиб олинган ерларининг бирини иккинчиси билан боғлашга эътибор берар эди. Подшо I Николай 1851 йили Сибирь ва Оренбург чизиқларини бирлаштиришга ҳам фармон берган. Бу топшириқ 1864 йилга қадар ҳам амалга оширилмади, чунки Оренбург чегара чизиғи жанубда Орол кўли ва Сирдарёгача чўзилар эди. Шунинг учун бу икки чизиқни бир-бирига боғлаш мумкин эмасди. Икки чегара чизиқларининг боғланиши муаммоси анча вақтгача ҳал бўлмади. Рус қўмондонлари Авлиёота, Пишпак ва Туркистон каби шаҳарлар фатҳ этилмагунча подшонинг 1851 йили берган фармонини бажара олмаслигини яхши биларди. Оренбург бош волиси Безак 1861 йил 22 ноябрида Оренбург ва Сибирь чегара чизиқларини Тошкентда бирлаштиришни ҳарбий нозирликка таклиф қилди. Ўз фикрларини қуйидаги далиллар билан исботлади: «Тошкент Русиянинг энг қулай чегараси бўла олади, Қўқон хонлиги Тошкентга таҳдид қилган тақдирда, рус гарнизони Сирдарё ва Сибирь чегара чизиқларидан ёрдам бериши мумкин. Тошкент босиб олиниши билан Сирдарёдаги бандаргохдаримиз мустаҳкамланади ва Сирдарёнинг юқори оқимидаги ерларни босиб олишни тезлаштиради, айниқса, бизнинг қозоқлар (рус ҳокимияти бошқарувидаги қозоқлар назарда тутиляпти - муаллиф) билан Қўқон қозоқлари орасидаги тўқнашувларни бартараф этиш имконини беради. Бизнинг оладиган солиқларимиз ҳам кўпаяди. Туркистон шаҳри ишғол қилиниши билан унинг атрофидаги қалай конларига ҳам эга бўламиз. Бу металл бизда йўқлиги учун ҳам ниҳоятда зарурдир. Тошкент муҳим саноат шаҳри бўлиб, Бухоро, Хитой ва Русиядан келган карвонлар учрашадиган худуддир. Қўқон шаҳри бу ердан 150 верст узоқликда. Тошкент забт этилиши фақат Қўқонни қўл остимизга олинишини эмас, балки Бухородаги нуфузимиз ошишига ёрдам беради. Тошкентдан оладиган даромадларимиз Сирдарёдаги қалъаларимиз харажатларини, шубҳасиз, қоплайди». Безак яна ушбу мулоҳазани ҳам илгари сурди: «Тошкентни босиб олиш учун ҳар доим бир баҳона топилади»(Костенко. Средняя Азия, 149 - 152-6.). Безак бу фикрлари билан салафи Катениннинг истило сиёсатини давом эттириш ниятида эканини билдираётган эди. Катенин 1858 йилдаёқ Чўлоқ, Янгиқўрғон, Туркистон каби шаҳар ва қалъаларни истило қилиш таклифини киритганди(Халфин, Политика., 121-6.). Рус раҳбарияти 1861 йилга қадар Туркистоннинг тўлиқ истилоси мавзусида турли шахсларнинг ҳар хил фикрлари натижаси ўлароқ, бир фикрга келмади. 1861 йили қўпол ва тошбағирлиги билан машхур бўлган Милютин Д.А. Русиянинг ҳарбий нозири бўлди. Безак ўзи билан ҳамфикр бўлган дўстга эришди. 1861 йили фев-ралида Дюгамели Сибирь бош волиси бўлди. Дюгамели юқоридаги икки уруш ташвиқотчиларининг рақиби эди. У Қўқон хонлигига сиёсий воситалар билан таъсир этиш мумкинлигига ишонарди. 1861 йилнинг август ойида генерал Игнатьев ташқи ишлар нозирлиги Осиё бюросининг мудири бўлди. У ҳам Туркистонга қарши қуролли куч ишлатиш тарафдори эди. Энди уч киши (Милютин, Игнатьев ва Безак) Туркистон муаммоси хусусида ўз қарашларини хукумат раҳбарлари қўллаб-қўвватлашига шубҳасиз ишонар эдилар. Туркистонни босиб олиш лойиҳаси яна асосий масала бўлиб қолди. 1862 йил 3 мартда Петербургда буюк князь Константин бошчилигидаги махсус комиссия таклифи Безакнинг 1861 йилги режасини муҳокама қилди. Безакнинг плани қабул қилинди, фақат Тошкентни истило қилиш кейинга қолдирилди. 1862 йилнинг ёзида рус бирликлари Пишпакка бостириб бордилар, лекин Қўқон бирликлари томонидан орқага улоқтириб ташландилар. Руслар Пишпакни фақат 24 октабрда қўлга киритдилар. Бу русларнинг 1862 йилдаги жуда зўр ғалабаси эди. 1863 йилда Польшадаги қўзғолон туфайли Русия катта таназзулни бошидан кечирди. Рус хукумати Англиянинг Польшани қўллаб-қувватлаши Русия билан Англия орасида уруш чиқишига олиб келади, деб ҳисобларди. Бу эҳтимолий урушни рус ҳукумати ўз фойдасига ҳал бўлишини таъминлаш учун Англияга қарши Шарқда рўпарў бўлишни танлади. Амударё ҳавзаси ва хусусан Хива хонлигини истило қилиш лойиҳаси яна олдинги планга чиқди. Қўқонни эгаллаш учун олиб борилаётган юришлар вақтинча тўхтатилди. Польшадаги исён сабабли Англия ва Русия ўртасида уруш чиқмади. Русия энди ўзини Европада хавфсиз ҳис қила бошлади. Шу боис Қўқонга қайтадан юриш бошлади. Рус хукуматининг махсус комиссияси 1862 йил 26 февралда Сирдарё ва Сибирь ҳарбий чизиқларини боғлаш бўйича қарор қабул қилди. Фақат бунинг учун хукуматнинг маблағи йўқ эди. Шунинг учун бу режа қулай вақтга қадар кечиктирилди. 1853 йилги Оқмачит воқеасидан сўнг Қўқон хонлигида қаттиқ саросима бошланган эди. Оқмачит қўлдан кетгач, Тошкентнинг бегларбеги Муллабек (Қўқон хони Худоёрхоннинг биродари) рус босқинига қарши Қўқондан ёрдам истади. Ўзи эса русларга зарба бериш учун кичик бир бирликка бош бўлиб, тўғри Оқмачитга йўл олди. Шу орада биродарига элчи (хабарчи) жўнатди. Худоёрхон биродари Муллабек менга қарши исён кўтарди, деб ўйлаб, элчини Қўқонда қатл қилдирди. Худоёрхон ўз қўшинини русларга қарши юбориш ўрнига Тошкент сари йўллади. Бегларбеги Муллабек Бухорога ёрдам сўраб? мурожаат қилишга мажбур бўлди. Худоёрхон Тошкент ҳокимлигига Шодмонхўжани тайинлади. Тошкентнинг янги хукмдори Оқмачитни озод қилиш учун ҳаракат қилиши керак эди. Оқмачитда Қўқон қуролли кучлари бошида русларга қарши турган Шодмонхўжа у ердан улоқтириб ташланди. Шу боисдан у ва яна икки қўмондон Қўқонга чақиртирилиб, ўлимга маҳкум этилдилар ва булардан Шодмонхўжа афв этилди. 1853 йили хукумат нозири Қосим мингбоши саркардалигида Қўқон аскарлари Оқмачитга юриш қилдилар. Бу шахс ҳам муваффақиятсизликка учради. Оқмачитнинг қўлдан кетиши Қўқонда ниҳоят даражада саросима вужудга келтирди, чунки бу қалъа - шаҳар Русияга нисбатан Қўқоннинг мустақиллиги рамзи эди. 1857 йили Авлиёотада хонликка қарши қозоқларнинг қўзғолони кўтарилди. Шу ййли Қозондан Қўқонга нуфузли дин арбоби бўлмиш Рустамхонхўжа келди. Бу зот Кўқонда хонга қарши суиқасд уюштирди. Бу суиқасд режаси нозир Қосим мингбоши томонидан фош қилинди. Рустамхон Қоратегинга қочди ва у ерда Худоёрхонга қарши кўзғолон уюштирди. Қорасувдаги исёнчилар билан хон кучлари орасида жанглар бўлди. Бу жангларда хон кучлари енгилди. Аммо Рустамхон Қўқон ҳокими-ятини қўлга оладиган ҳолатда эмас эди, чунки унинг аскарлари ҳам Қўқон шаҳри учун бўлган жангда мағлубиятга учради. Қўқоннинг русларга қарши курашда қадам-бақадам чекиниши ва секин-аста ўлкаларни қўлдан чиқариши Қўқон асилзодаларини ташвишга солди. Норозилар бошида Тошкентнинг собиқ бегларбеги Муллабек турарди. Муллабек 1858 йили биродари Худоёрхонни тахтдан тушириб, ўзи хон бўлиб тайинланди. Маллахон иккаласи ҳам фавқулодда бир қўмондон бўлган Қанот Шоҳ ва Алимқулларнинг ёрдами билан русларнинг Тўқмоққа (1860 йил 26 август] ва Пишпакка (сентабр) хужумларини қайтаришга ҳаракат қиларди. Қисман бунга муваффақ ҳам бўлди. Маллахон русларга қарши мудофаа тадбирлари билан банд бўлган бир пайтда тахтидан туширилиб, Бухорога қочган Худоёрхон Бухоро амири ёрдамида Кўқон шаҳрига хужум қилди. Бу сафар ҳам саросима ўзини кўрсатди. Маллахон биродарининг хужумидан сўнг ҳокимият тизгинини ўз қўлида бошқа ушлаб қололмади. Кейинроқ Қўқонда, яъни 1862 йил 1 мартда Маллахонни қатл қилувчи гуруҳташкил қилинди. Бу гуруҳга Алимқул, Хидирбек, Шодмонхўжа, Худойназар, Дўст Мухтор ва Матиброҳим кирди. Бу гуруҳ сўнгги одам қолгунча курашиб, зўр бериб ғайрат кўрсатди. Шоҳмурод хон этиб, Шодмонхўжа (Тошкент бегларбеги] бош нозир этиб, сайландилар. Бу воқеалардан фойдаланган Худоёрхон Бухоро амирлигидан келиб, Тошкентни ишғол қилди ва ўзини қайтадан Қўқон хони деб эълон этди. Шоҳмуродхон ўзи қўшин бошида туриб, Тошкентга юриш бошлади. Фақат аскарлар орасидаги норозиликлар туфайли бирон-бир жангсиз орқага қайтишга тўғри келди. Қўмондон Алимқул 2000 аскари билан Қўқондан Андижонга борди ва бу ерда Худоёрхонга қарши уруш ҳозирликларини кўра бошлади. Худоёрхон қўшинларини Асакада тор-мор қилиб, Наманган ва Марғилон шаҳарларини қўлга киритди. Худоёрхон 1869 йилнинг илк баҳорида Бухоро қўшини ёрдамида хонликнинг бош кенти Қўқонни ишғол этди. Бухоро амири Музаффар Қўқонни Бухорога дахлдор деб эълон қилди. У Худоёрхонни Тошкентга ҳоким қилиб тайинлади. Алимқул бу ҳаракатларни маъқулламади. У ўлдирилган Маллахоннинг Намангандаги 12 яшар ўғли Султон Саидни хон деб эълон қилди. Алимқул бош вакил бўлди ва хоннинг ноиблигини ҳам ўз зиммасига олди. Бу билан бутун ҳокимият Алимқул қўлига ўтди. Алимқулнинг қобилиятли қўмондонлиги яққол сези-либ турарди(Khokand, 8-6., Наливкин., Краткая история., Nalivkin, Kratkaya istoriya, 182-6; Hayit, Oruslar, 42 - 43-6.). Хонликнинг ҳаёт-мамотига руслар томонидан таҳдид солиниб турган бир вақтда Қўқон хонлиги юқори табақалари орасидаги бундай бемаъни тортишувлар мудофаа қобилиятига зарба бўлди. Хонликдаги ички низолар Русиянинг катта ғалабасига сабаб бўлиши аниқ эди. Бироқ хонлар ҳам, қўмондонлар ҳам тез-тез алмашиниб туришига ва уларнинг заифлашишига қарамай, Русияга қарши кураш давом этди. Нима бўлганда ҳам, Русиянинг истило ниятлари доирасига нисбатан бу қаршилик жуда ожиз ва режасиз эди. Қўқоннинг мудофаага доир бош режаси ҳам йўқ эди. Русларнинг эса жуда аввалдан бери махсус босиб олиш режаси бор эди. Қўқоннинг ҳарбий саркардалари (суворий, пиёда, эскирган тўплар, яқинда ташкил қилинган юзма-юз урушларга сафарбар қилинган ҳарбий оломон каби) ўта заиф уруш услублари билан иш кўрди. Аммо шунга қарамай, хон аскарлари катта бир жасорат билан урушга отланар эдилар. Бу ҳолат рус хабарлари билан ҳам тасдиқланади. Хонликда бош бошдоқлик хукм сурган бир пайтда, рус хукумати янги ташаббус кўрсатди. Чор хукумати 1826 йил 23 декабрида Сўзоқ, Авлиёота, Туркистон ва Чимкентни ишғол қилиш учун Қўқон хонлигига қарши уруш режасини тайёрлади. 1863 йил мартда Оренбург разведка қароргоҳи қўмондони Черняевга Чўлоқдан Туркистон шаҳригача бўлган масофадаги ҳаракатни қўлга олиши ва Орол кўли флотилияси қўмондони Бутаковга Сирдарё ҳавзасини тадқиқ этиш доир кўрсатмаси берилди. Сибирдан полковник Лерхага Авлиёота йўлларини тадқиқ этиш, қурилиш юзбошиси Проценкога эса Норин ирмоғи бўйлаб Қошғаргача бўлган йўлларни тадқиқ этиш топширилди. Ҳар ким ўзига топширилган вазифани адо этиши керак эди. 1863 йилнинг охирига қадар тадқиқ ишлари якунланди. Шундай қилиб, рус ҳарбий қисмлари 1864 йили ҳаракатни бошлашга улгурадилар. Қўқон ҳарбий қисмлари ҳам Алимқул қўмондонлигида мудофаа тадбирларини кўрди. 1863 йилнинг охирида Тошкент бегларбеги Нурмуҳаммад Сўзоқ, Авлиёота ва Чўлоққўрғон (қалъа) шаҳарларини мудофаа салоҳиятини текшириш учун сафарга чикди. Туркистон шаҳри ҳукмдори Мирзадавлат 2000 аскар тўплаб мудофаага ҳозирланди. Русларнинг режасига кўра, Оқмачит билан Сўзоқ орасидаги алоқа нуқтаи назаридан Туркистон (Ясса) шаҳри алоҳида аҳамиятга эга эди. Бу шаҳар Сирдарё ҳавзаси ва хусусан, Тошкент мудофаасида ҳам Қўқон учун беқиёс аҳамиятга эга эди. Босқинчи руслар мудофаадаги қўқонликлар 1864 йилда жуда кескин бир ҳолда юзма-юз келишди. Нихоят, «Рус ҳарбий бошлиқлари Ўрта Осиё чегарасида, қозоқ даштларида ҳарбий чизиқлардан ташкил топган қудратли разведка, қалъа ва мавзелар бунёд қилишга муваффақ бўлгандан сўнг»(Н. А. Кисляков.. Патриархально феодальнне отношения., 11-6.) 1864 йилда асосий урушни бошлади. 1864 йил 1 майда Сирдарё рус чегара чизиғи қўмондони полковник [албай] Веревкин аскарлари Туркистон шаҳрига, Черняев қисмлари эса Авлиёотага юришдилар. Веревкин ҳарбий қисмлари Туркистон шаҳрини қамал қилди. Қуқон бирликлари Сўзоқ мустаҳкам қалъа беги Султон Содиқ (Султон Кенесариннинг ўғли) қўмондонлигида 10 июнда Туркистонга етиб келди. Султон Содиқ қисмлари 10 июнь кечаси русларга қарши ўт очдилар. Кескин тўқнашувлар авж олган бир вақтда шаҳар раиси Жонти Утеп хиёнат қилди. У 15 июнда шаҳар калитларини Веревкинга тақдим қилди. Руслар шаҳарга кирдилар. Шаҳар жангсиз таслим қилинди(Казанцев., 130-6.; Қўқонликлар мислсиз жасорат кўрсатиб жанг қиларди. Уларнинг кўпчилиги қалъа дарвозаларига ўзларини отар ва жонли тўсиқ ҳосил қиларди. Дарвоза олдида жасад уюмлари ҳосил бўларди».). Бу хиёнатнинг оқибати ёмон бўлди. Руслар шаҳарни ишғол қилгач, Султон Содиқ шаҳарни тарк этишга мажбур бўлди ва Чимкентга келди. Туркистон беги Мирза Давлат ҳарбий кисмларидан орқада қолган аскарлар билан (2000 дан 300 тача аскар, бошқалар шаҳид бўлган) Тошкентга чекинди. Айни вақтда (15 июнь 1864 й.) Қўқон кўшинларининг бош қўмондони Алимкул ҳам Чимкентга етиб келди ва бу ерда мудофаа тадбирларини кўрди. Черняевнинг ҳарбий қисмлари тўрт кунлик жангдан сўнг Авлиёота шаҳрини ишғол қилди. Шаҳар беги Ниёз Али қочишга мажбур бўлди. Алимкул уни қўрқоқлиги учун катл қилдирди. Мана шу шароитда Алимқул Авлиёотада бир қўзғолон уюштирди. Қўзғолонда 1500 туркистонлик ва 500 рус вафот этди. Русларнинг Туркистон шаҳри ва Авлиёотадаги ютуқлари рус ҳукуматига янада жасорат бағишлади. Ҳарбий нозирлик Сирдарё бўйидаги Янгиқўрғон қалъаси билан Чу ирмоғи орасида бир бўлим таъсис этиш на-тижасида Оренбург билан Сибирь мустаҳкам ҳадларини бирлаштиришга доир эски режани амалга ошириш кўрсатмасини берди. Қўқон ҳарбий қисмлари Алимқул қўл остида Чимкентга йиғила бошлади. Бу ердан Туркистон ва Авлиёота шаҳарларини қайтариб олиш учун ҳужум уюштириш ҳам лозим эди. Буни сезган Черняев Чимкентни босиб олишга шошилди ва 1864 йил 7 июлда Чимкентга юриш қилди. Алимқул элчи юбориб, Черняевдан руслар босиб олган ерларидан чиқиб кетишини ва уруш оловига сабаб бўлмасликни талаб қилди. Черняев эса: «Бу масала бўйича Русия ҳукумати кўрсатма берган ва бошлаган ишлари ҳам шунга мос эканлигини» қисқача баён қилди. Рус ҳукуматининг ҳам Қўқон хонлиги фойдасига қарор қабул қилиши мумкин эмас эди, чунки бу босқинчиликка фатво берган ҳам, хусусан, шу хукуматнинг ўзи эди. Рус қисмлари Чимкентни қуршаб олдилар. Қонли жанглар бошланди. Шу туфайли 15 июлда Черняев Алимқулга элчи юбориб, ундан ўлган рус жангчиларининг жасадларини йиғиш учун ҳар икки томон ўт очишни тўхтатиш ҳақида илтимос қилди. Алимқул мардлик қилиб, бу таклифга рози бўлди. 22 июлда қарши хужумга ўтган Алимқул ўз аскарлари билан рус ҳарбий қисмларини Чимкентдан 40 км орқага улоқтириб ташлади. Зафар тантаналари бошланган бир пайтда Алимқул Бухоро қўшинлари тўғри Қуқонга қараб юра бошлагани хабарини олди. Хонликнинг бош кенти бўлган Қўқонни ҳимоя қилиш учун кучларининг бир қис-мини олиб, Чимкентни тарк этди. Қўқон қўшини Хўжанд ва Ўратепа учун энди Бухоро билан жангга кирди. Шундай қилиб, Қўқон қўшини икки жабҳада уруш қилишга мажбур бўлди. Чимкентда Нурмуҳаммад 6000 аскари билан қалъа қўмондони бўлиб қолди. 1864 йил 3 сентабрда рус қўшинлари 10,5 рота (бўлук), 2,5 казак ротаси ва 18 та тўп билан Қўқон ва Бухоро ўртасидаги урушдан фойдаланиб, Чимкентга юриш қилишди. 18 кун узлуксиз қонли ва даҳшатли уруш давом этди. Руслар ғолиб чиқиб, 22 сентабрда шаҳарни ишғол қилишди. Черняев Чимкентдаги жанг натижалари ҳақида ҳарбий нозирликка ахборотида Қўқон хонлиги билан урушни кечиктиришни таклиф килиб, шундай ёзади: «Бу хонликни йўқ қилган тақдиримизда, бир неча йилдан сўнг иккинчи бир Кавказ (имом Шомилнинг озодлик уруши назарда тутиляпти - муаллиф) майдонга келади(Халфин. Присоединение., 153-6.). Русия хукуматининг дипломатик сабаблар туфайли ҳали Тошкентни босиб олиш ҳозирча нияти йўқлигига қарамай, Черняев ўз ихтиёри билан Тошкентга юриш бошлашга қарор қилди. Рус ҳарбий қисмлари 1864 йил 27 сентабрда тўғри Тошкентга қараб юрди. 1 октабрда руслар ва муфти Муҳаммад бошчилигидаги Қўқон аскарлари ўртасида Тошкент яқинида дастлабки тўқнашув бўлди. Бунда руслар томонидан йўқотиш 15 улик ва 42 ярадор деб кўрсатилади(Бу йўқотишлар миқдори нотўғри берилган, деб биламиз, чунки мағрур генерал Черняев, бунча оз йўқотиш сабабли жанг майдонини ташлаб чиқмасди. Жангга 1550 аскар жалб қилинганди.). Руслар Тошкентдан орқага чекинишларида улар билан бирга 3 мингга яқин маҳаллий сав-догарлар ҳам қочдилар. Тошкент учун олиб борилган кейинги жангларда бу одамлар русларга жуда катта ёрдам кўрсатишди. 1875 санада ёзилган «Тошкентнинг янги тарихи» («Тарихи жадидия Тошкент») муаллифи Муҳаммад Со-лиҳ Қори Тошкандий: «Бу бозор одамлари бойликка муккасидан кетган, ҳирсли ва очкўз кимсалардир»(Соколов, Ташкент, 13-6., Азадев Э. 72-бетда бутун савдогарлар руслар тарафида эди, дейди. ИАН Тадж ООН., 1967. Nol., 96-бетга кўра Тошкентнинг босиб олинмаган қисмидан руслар босиб олган қисмига ЗОООдан ортиқ савдогар қочиб ўтди.) деб ёзганди. Тошкентдаги бу мағлубиятдан сўнг рус Тошкентни босиб олиш режасини амалга оширишни кечиктиришни лозим кўрди. Ҳозирга қадар истило қилинган ерларда рус мавқесини мустаҳкамлашга доир кўрсатмалар берилди. Туркистонни истило этиш учун Русиянинг ҳарбий хдракатлари билан бирга ташқи сиёсати ҳам эьтиборга лойиқ. 1864 йил 21 ноябрида Русия бош нозири Горчаков бутун Оврўпо давлатларига оғзаки нота юбориш билан Туркистонни истило қилиш ниятларини баён қилди. Нотада асосий урғуни ушбу нуқтага қаратди: «Осиё миллат-лари ошкора ва таъсирли обрўдан бошқа ҳеч нарсага хурмат билан қарамайдилар». Русиянинг Ўрта Осиёдаги хатти-ҳаракатлари Англиянинг, Франциянинг, Голландия ва АҚШнинг ўз мустамлакаларига муносабатларидан фарқ қилади. Горчаков қўшиб олиш ҳаракатлари маданиятга ва осойишталикка хизмат қилишини ва бошқаларни билдирди(Бу номанинг инглизча ва французча матни 70 - 75-бетларида бор. Бу дипломатик нотанинг бошқа тавсифлари учун қаранг: Казанцев., Казанцев, 134-6; R.A.Pierce, Russian Central Asia, 20 - 21-6.). Масалани очиқча кўрсатган бу баёнот (асосан, Англиянинг Ҳиндистон юзасидан ташвишга туш-маслиги учун) Туркистонни босиб олиш билан боғлиқ масалаларда Русиянингташқи сиёсатдаги вазиятини ҳам мустаҳкамлашини назарда тутарди. Русиянинг Туркистонни босиб олиш учун илгари сурган ғояларидан Ан-глия ташвишга тушди, лекин бунга моне бўлиш учун ҳеч кандай ҳаракат қилмади(Ҳиндистоннинг Британия давлат маслаҳатчиси Сер Херпес Вуд 1865 йилда шуни очиқ-ойдин айтади: «Руслар Ўрта Осиёда керагидан ортиқча ҳаракат қиляптилар. Уларни тўхтатиш имкониятини мен кўрмаяпман ва буни эплай олишимизга ҳам ишонмайман». Қиёсланг, Anvar Khan, 30-6. Инглизларнинг ўша давр обрўли ёзувчиси Арчилл: «Башарият манфаатларига зид келмагунча, русларнинг Осиёдаги муваффақиятларига ачинмаймиз», - деб ёзганди. Қиёсланг: Antagonismus, 89-бет.). Рус баёноти қўлдан қўлга ўтиб юрган бир пайтда Қўқон хонлиги Туркистон шаҳрини кайтиб олишга аҳд қилди. 1864 йил 5 декабрида руслар билан Кўқон лашкари ўртасида Иқонда жанг бўлди. Жангда қўқонликлар мағлубиятга учради. 1864 йил охиридаги энг муҳим воқеалардан бири Тошкентнинг шарқий қисми хукмдори Абдураҳмоннинг руслар томонига қочиб кетиши бўлди. Бу хоин Черняевга Тошкент ҳақида жуда куп зарур маълумотлар берди. Тошкент босиб олингандан сўнг у кўп вақтдан бери Русияга мол-дунё учун ўз Ватанини сотиб, жосуслик килиб юрганлиги маълум бўлди. Рус хукумати ташқи дунёда Туркистон мавзуида бирон-бир жиддий рақиби йўқлигини, Қўқон кучлари Русияникидан анча заиф эканлигини ҳис этгач, янги юришлар уюштиришга ахд қилди. Фақат аввалроқ босиб олинган ўлкалар идораси муаммоларини ҳал қилишни истарди. 1865 йил 25 декабрида алоҳида бир комиссия (ташқи ишлар ва ҳарбий нозирликлар, Оренбург ва Ғарбий Сибирь бош волилари) йиғилиш ўтказди. Бу мажлисда Иссиқкўлнинг ғарбий соҳилидан Орол кўлигача бўлган ерларда Оренбург волилиги доирасида «Туркистон ўлкаси» ташкил этилиши ва унинг алоҳида хуқуқларга эга бўлган ҳарбий воли томонидан идора этилишига қарор қилинди. Бу ўлканинг илк ҳарбий волиси қилиб Черняев тайинланди. 1865 йил 12 февралда Русия ташқи ишлар нозирлиги Оренбург бош волиси Крижановскийга кўрсатма юбориб, унда Ўрта Осиёда Русия чегараларини кенгайтиришга доир буйруқ берди. У яна агар Тошкент халқи мустақил бўлиш ғояси билан Қўқондан ажралишни истаса, бу хоҳишни Тошкентнинг нуфузли кишилари билан тез ва яширин алоқа ўрнатиш, ташвиқ этиш ва қўзғолон кўтарилган вазиятда русларга душман бўлган Қўқон хонига қисқа бир зарба бериш йўли билан қўзғолонни қувватлаш лозимлигини билдирди. 1865 йили 25 февралда бош воли Туркистон ўлкаси ҳарбий волиси Черняевга ҳар доим қўшни ўлкаларга босқин қилишга тайёр туриш, аниқ миқдорда сайёр кучлар мавжуд бўлишини таъминлаш ҳақида фармон берди. Бундан ташқари, Черняевга яна кенгроқ ҳаракат қилишда эркинлик хуқуқи ҳам берилди. Унга қўйилган шошқалоқлик айби туфайли ва рус қуролли кучлари-нинг Тошкентдаги мағлубиятидан сўнг бу шаҳарга бе-вақт, тайёргарликсиз юриш ман қилингани ҳолда Черняев Тошкент ишғоли юзасидан узоқ ва чуқур фикрга чўмди. Қўқон хонлигига қарши гина ва ғаразга ботган генерал Черняев охири Тошкентнинг истилоси зарурлигига ўз хукуматини ишонтирди. 1865 йил 20 апрелда рус қўшинлари Тошкентга ҳарбий юриш бошлади. Бу бирликлар 28 апрелда Чирчиқ ирмоғидаги Ниёзбек қалъасига етдилар. Кун бўйи давом этган шиддатли тўп жангидан сўнг руслар қалъани забт этдилар. Черняев Тошкентнинг сув эҳтиёжини қондирадиган Чирчиқ каналларини тўсиб қўйди. Шундан кейин Тошкент сувсиз қолди. Айни замонда рус қўшинлари узлуксиз жанглардан сўнг 7 майга қадар қалъа деворларидан 9 км ичкарига илгарилади. 9 майда рус ва Қўкон лашкарлари орасида Ўратепада қаттиқ жанг бўлди. Бу жангда Қуқон ўрдаси бош қўмондони Алимқул қаҳрамонларча шаҳид бўлди. Мудофаа кучлари Тошкентга чекинди. Бухоро қўшинининг Тошкентга юриши эҳтимолини олдини олиш учун руслар Чиноз қалъасини ишғол қилдилар. Тошкент учун ҳаёт-мамот курашининг сўнгги нуқтасига етган бир пайтда Бухоро амирлиги лашкарлари Қўқон шаҳри томон юрдилар. У Хўжандни ишғол килди ва Қўқон шаҳри дарвозаларига етиб борди. 15 ёшли Қуқон хони руслар билан қўқонликлар орасидаги жанглар давом этаётган онда Тошкентда эди. Қўқон ташвиши туфайли у 10 майда Тошкентни тарк этди. Алимқул ўлимидан сўнг қўшинни бошқарадиган лаёқатли саркарда топилмади. Тошкент мудофаачилари орасида келишмовчиликлар бошланди. Бир гуруҳ (Алимқул тарафдорлари) куч Тошкент мудофааси учун тўпланиши зарурлигини, иккинчи гуруҳ эса уруш шаҳардан ташқарида бўлиши керак, деб ҳисобларди. Султон Содиқ бошчилигидаги гуруҳ бўлса, русларни орқага қайтариш учун Туркистон, Чимкент ва Авлиё-ота шаҳарларига хужум уюштириш керак, деган фикрда эдилар. Руслар шаҳар деворларига яқинлаша бошладилар. Тошкент учун энг шиддатли жанг бўлиши шубҳасиз эди. Шаҳарнинг обрўли кишиларидан Солиҳбек Охунд, Хўжа Аҳрор (мадрасанинг шайхул мударриси ва Тошкентнинг бош ҳокими Ҳакимхўжа аҳолининг жинс ва ёшидан қатъи назар, русларга қарши томчи қони қолгунча курашишга чақирди. Ҳеч кандай ҳарбий таълим кўрмаган ЗООООдан ортиқ киши қўлларига тош, таёқ ва ошпичоқ ушлаган ҳолда руслардан ўзларини ҳимоя қилиш ҳақида онт ичдилар. Рус қисмлари 10 майдан 14 майгача шаҳар ичини тўпга тутдилар. 15 майда шаҳар деворларидан ошиб туша бошладилар(Olzscha - Cleinov, Turkistan 56-57-6.). Жанг қўрқинчли тус олди. Барча кўчаларда уруш кетарди. Ишончли рус гувохдари ифодалашича, кўчаларда қон дарё каби оқарди. 16 июнда руслар бу муҳорабада ғолиб чиқдилар. Бу ҳакда Черняев Петербургга ғурур билан шундай маълумот беради: «Тошкентни ишғол қилиш билан Ўрта Осиёда императорлик шарафига ва рус миллатининг кучига ярашиқ бир мавқе қозондик»(Романовский., Заметки.. 162-6.). Тошкентни босиб олиб, қонга ботиргандан сўнг ўзбошимча ҳаракатлари учун Черняев Петербург уни кечиришидан шубҳа қила бошлади. Шунинг учун Тошкентнинг етти нафар обрўли кишиларини чақириб (булар орасида Солиҳбек Охунд, Бердибой Саркор, Ҳакимхужалар бор эди), рус ҳокимиятини ихтиёрий қабул қилганликлари ҳақида рус подшосига мактуб ёзишларини таклиф қилди. Чақирилган шахслар бу таклифни рад этдилар. Шу туфайли уларнинг ҳаммаси ушланиб, Сибирга сургун қилинди. Худди шундай усул билан 1865 йил 17 июнда Тошкентни босиб олишда хизмат кўрсатган 31 кишига (тошкентликлар) мукофот берилди. Буларнинг орасида русларнинг эски айғоқчиси Абдураҳмон Шодмонбек, Абдураҳим ва Саидазимбой Муҳаммад ўғиллари бор эди(Азадев., 74 ва 82-6.). Булардан Саидазимбойга «Русия фахрий ҳамшаҳарлиги» унвони берилди(Саидазимбой Оқмачит босиб олинмасдан анча олдин Русия билан уюштирган савдо-сотиқ муносабатларининг салоҳиятли иштирокчиларидан эди. Уруш туфайли савдо ишлари анчагина орқага кетди. Савдо, пул туфайли у киши сиёсатга аралашди ва руслар тарафини олди. Тошкент жон олиб, жон бераётган бир вақтда руслар тарафида турган хоин савдогарларнинг ташкилотчиси ва ғоявий раҳбари эди. У Черняев ва Романовскийларни Туркистон масалалари бўйича асосий кенгашчиси ҳам бўлди. Саидазимбой рус аскарларини пул, олтин билан ҳам таъминлаб турди (у Тошкент учун жанг ҳали тугамасданоқ рус пулини муомалага кирита бошлади). 1866 йили у рус подшоси, Тошкент истилочиси II Александр шарафига Тошкентда жоме қурдирди. Аслида, рус маҳаллий аҳоли аралаш мактаби (ҳозирги тарихий асарларимизда, демократик деб номланган адабиётимизда хушомадгўйларча мақталган бу мактаб - рус-тузем мактаби дейилиб, кейинроқ чала, аралаш, нотайин руспараст «маданият» ходимларини тарбиялашда муҳим роль ўйнади - таржимон) тузиш ғояси ҳам шундан чиққан эди. Тошкент босиб олингандан кейин бу ерга келган қозонлик олим Ҳожи Юнусов «Фахрий ҳамшаҳарлик» мукофотини унинг қўлидан олган эди. Қиёсланг: Barthold, II, 1,5,303; Khokand, 12-6. Саидазимбойнинг икки ўғли - Саидғани, Саидкарим ҳар иккаласи руслар эркатойи эди. Саидкарим 1910 йилгача 10 марта Тошкент шаҳар кенгашига «миллат вакили» бўлди. Саидкаримнинг ўғли Саидмаъруф Ҳаким Иккинчи жаҳон уруши давомида Олмонияда (Берлин) яшади, сўнг Италия, АҚШда яшаб, 1958 йили Шўро иттифоқига қайтиб қабул қилишди. Саидазимбойнинг барча авлодлари русларга содиқ ҳолда хизмат қилди. Рус босқинчиларининг барбоси (олапари) Саидазимбой Тошкентнинг Русияга «ихтиёрий қўшилиши» хдқидаги бўҳтоннинг далили сифатида ўлимидан кейин ҳам ўз хўжайинлари авлодларига ҳам содиқ хизмат қилиб келмоқда. Қиёсланг: Hayit, Some Problems, 16 - 17-6.). Тошкент босиб олингач, рус маҳкамалари ташқи ишлар ва ҳарбий нозирликлар Тошкентнинг оммавий идораси муаммоларига дуч келди. Ташқи ишлар нозирлиги Тошкентни Русия назорати остидаги бир хонлик бўлиши лозим деб ҳисоблади. Хонлик тузилиши шаҳарни ишғол қилинишининг сиёсий томонини кучайтириши мумкин, деб ҳисоблаган Черняев бунга қарши чиқди. У Тошкент ва Сирдарё қирғоқлари Русия билан Қўқон хонлиги чегараси бўлиб қолишини талаб қилди. Ҳарбий нозир Милютин Черняевнинг қарашини ҳимоя қилди. 1865 йилнинг сентабрь ойида Оренбург бош волиси Крижановский идора муаммоларини ечмоқ учун Тошкентга келди. Бу орада Черняев обрўли тошкентлик ва Русиянинг мухолифларини бартараф этган ва атрофига 55 нафар маҳаллий ишчан одамлар (бизнесмен)ни тўплаган бу муҳтарам зот Русиянинг эски айғоқчиси Саидазимбой эди. Улар Крижановскийнинг хузурида хонликни истамасликларини, аксинча, шаҳар рус ҳимояси остида шариат қонун-қоидаларига таяниб, бир бош ҳоким (қози калон) томонидан идора этилишини хохдашларини билдириш билан бирга Черняевнинг ёрдамчиси бўлиб олдилар(Тошкент хонлиги тузилишига қарши Саидазимбой 58 эътиборли савдогар номидан ўз «арзини» баён қилди. У аввал ҳеч нарса ёзилмаган, тоза қоғозга уларнинг муҳрларини қўйдириб, кейин у бечоралар мутлақо бехабар бўлган матн тузди. Қиёсланг. Терентьев, История завоевания Средней Азии., - С-Петербург, 1906, 327-6.; Barthold, II. 1. 350-6: Халфин. Присоединение, 204-бетда бу «арзи ҳол»нинг бўлганлигига шубҳа билан карайди.). Бу «арзи баёнлни рус раҳбарияти мамнуният билан кутиб олди. Русия Тошкентни ўзининг бадал шаҳари (муниципалитети) тарзида кўришни истар эди. Крижановский Тошкентни «Осиёнинг Ҳамбурги ва Франкфурти» дек ҳолатга келтириш билан дин пешволарининг нуфузини йўққа чиқармоқчи эди. У савдо гуруҳини шакллантириш дин пешволарининг обрўсини туширади, деб ҳисобларди. Бу восита ҳамда икки томонлама савдо рус нуфузининг ортишига ҳам ёрдам берар эди. Шундан келиб чиқиб, Тошкент идораси муаммоси билан боғлиқ қатор музокаралар тўхтатилди ва унинг ўрнига тижорат масалалари қўйилди. 1866 йил 8 январда савдо нозири Рейтерн «Тошкент ва Ўрта Осиё билан савдо қилиш учун бир ширкат тузилиши ҳақида» маълумот берди. 1866 йил 4 мартда бу ширкат тузилди ва ҳукумат ҳисса қоғозларининг (вексель) 50% ини сотиб олиб, бу ширкатга шерик бўлди. 1866 йил апрелида Тошкент ва бошқа забт этилган жой-ларнинг тегишли рус маҳкамалари хорижий ва ҳарбий нозирликлар Тошкентнинг Русияга қўшиб олишга қарор қилди. 1866 йил 27 августда Тошкентнинг Русияга қўшиб олинганлиги расман эълон қилинди. Шунинг билан ҳозирга қадар қўлланиб келинган рус қўшиб олиш сиёсати тугалланди. Тошкентнинг «машхур муҳтарам ҳамшаҳарлари» фақат дин ишлари билан машғул бўлган ва ҳеч бир идора ҳақига эга бўлмаган бошҳоким ва шайхулислом билан бирлашдилар(Ҳакимхўжа 1864 йилда Султон Саид (Қўқон хони) томонидан қози калон қилиб, унинг укаси Ойхўжа эса Худоёрхон томонидан 1862 йили шайхулислом этиб тайинланган эди. Черняев ҳар икки ҳужжатнинг бу шахслар томонидан қўллаб-қувватланишига эришди. Қиёсланг: Barthold, II. 1, 351-6. Фон Кауфман Ҳакимхўжа мумтоз бир инсон бўлганлигини ва Аллохдан бошқа хеч кимдан қўрқмаслигини қайд қилади. У 1877 йили вафот қилган. Бундан сўнг фон Кауфман қози калон мансабини бекор қилди. Ҳакимхўжанинг ўғли Муҳиддин (1902 й. ўлган) Тошкентнинг бир қисмига қозилик қилди. Қиёсланг: Barthold, II. 1, 359-360-6. Тошкент фуқароларининг идораси руслар учун алоҳида, маҳаллий аҳоли учун алоҳида ташкил қилинган эди. Маҳаллий бюро бошлиғи Саидазимбой эди. Бу бюро Саидазимбойнинг ўзи каби рус бюросига қарам эди. Қиёсланг: Khokand, 14-6.). Тошкент учун жанглар давом этаётган бир пайтда Бухоро амирлиги Ўратепа, Хўжанд ва Қўқонни забт этди. 1865 йил 10 июлда Тошкентдан қайтган Қўқон хони Саидхон миқдор жиҳатдан кам сонли хос тўдаси билан Бухоро қўшинига қарши урушишга мажбур бўлди. Бухороликлар томонидан банди этилган хон 1867 йили Жиззахда қатл қилинди. 14 июлда Бухоро амири Қўқон шаҳрини ишғол этди ва Худоёрхонни хон қилиб тайинлади. Тошкентдаги зафардан сўнг руслар ўз диққатини Бухорога қаратдилар. Улар 1866 йил 1 июнида 1865 йилдан бери Бухоро ҳокимияти қўл остидаги, аммо анча вақтдан бери хонлик ўртасида қўлдан қўлга ўтиб турган Хўжанд шаҳрини ишғол қилдилар. Бухоро томонидан қўллаб-қувватланган Худоёрхон ҳамма бирлашиб русларга қарши курашадиган бир пайтда, Хўжанд ишғол муносабати билан Туркистон ҳарбий волиси Романовскийга назокатли бир мактуб йўллаб уни қутлади. Хўжанд учун бўлган жангларда Бухоро амирлигининг 2500 навкари нобуд бўлди(Макшеев. 246-6.; Казанцев. 195-бетта биноан бухороликлар 2000га яқин аскар йўқотди.), рус қўмондонининг бир амри билан эса 1500 қўқонликнинг боши кетди(Русларнинг Хўжанддан босиб олган қисмига 1866 йил 8 июнда Қўқонда бир соатли қатли ом ўтказишга рухсат бериб кўрилди. Бу қирғинда 6 ёшдан катта бўлган ҳар қандай одам ўлдирилиши мумкин эди. Бу ваҳшиёна қонхўрлик оқибатида 1500 қўқонлик ўлдирилди. Шу аснода 400 рус ўлди. Қаранг: Khokand 24-6.). 1866 йилнинг март ойида Черняев Петербургга чақириб олинди ва ўрнига генерал Романовский қўйилди. 1866 йил тахминан июль ойининг охирида Романовскийга Петербургдан «Худоёрхонга Русиянинг бир вассали сифатида муомала қилиш» амри берилди. Фармонда: «Агар кучаниб бизга қарши келадиган бўлса, яхшироқ бўлади. Бу билан у бизга ўз ҳаётини тугатиш учун қулайлик туғдирган бўлади», дейилган. 1866 йил 15 сентабрда Оренбург бош волиси Крижановский Романовскийга шундай кўрсатма жўнатди: «Қўқон билан боғлиқ кўз ўнгида со-дир бўладиган ишлар... Хонликнинг Тяньшанга қадар орқада қолган ишғол этилмаган қисми ҳам рус мулки бўлажакдир». Бундан ташқари, Крижановский Қуқон билан ҳеч қанақа битим тузмасликни билдириб, шу билан бирга қуролли кучларимиз томонидан бу ўлкалар ишғол қилиниши амалга ошгунга қадар Қўқонни музокаралар билан чалғитиб туриш фойдалидир», деган бир кўрсатма берди(Olzscha-Cleinow, Turkestan, 77-6.). Бу кўрсатма ташқи ишлар нозири Горчаковнинг «эртами-кеч Қўқон хонлигининг ишғоли» ҳақидаги оқ подшога 1864 йили жўнатган рапортига мос эди. 1867 йил 11 июлда Туркистоннинг ишғол этилган қисми масалалари билан боғлиқ комиссия Милютин бошчилигида Туркистон бош волилиги ташкил қилишга қарор қилди. 17 июлда оқ подшо қарорни тасдиқлади ва охирги пайтларда Вильно бош волиси бўлган, асли немис генерал Константин фон Кауфман «Туркистон бош волиси» қилиб тайинланди. Бош волига ички, ташқи ва уруш билан боғлиқ сиёсатда эркинлик хуқуқи берилди. Бу вазифада 1882 йилга қадар бўлган фон Кауфман ўз обрўсини сақлашга ва Русиянинг Туркистон ичкарисига кириб бориш сиесатига астойдил хизмат қилди. «Ярим подшо» сифатида танилган мазкур шахс ўзига хос эҳтиёткорлик билан қадам-бақадам бутун Туркистон хонликлари бўйнига бўйинтуруқ осишга муваффақ бўлди. Қўқонга алоҳида диққат-эътибор берди. Аввало, Қўқонга қарши бир жангдан ўзини тортди. Бунинг эвазига 1868 йил 13 февралда Худоёрхонга рус савдогарларига алоҳида бир эркинлик берган бир шартномага имзо чектиришга муваффақ бўлди(Бу савдо битимининг матни қуйидаги манбаларда бор: Vambery, Centralasien, 5,81-82; Olzscha-Cleinow, Turkestan, 5.78. dipnot 74. Bartold II, 1, 39-бетига биноан Қўқон хонлиги бу битим воситасида Ўрусиянинг вассали бўлиб қолди.). Хон-лик Русия олдида ожиз аҳволда эканлигини ўзи ҳам ҳис этарди. Русия 1853 йилдан 1867 йилга қадар хонликни парча-парча қилиб, унинг қисмларини қўшиб олди ва Хўжандни қўлга киритиш билан уни Бухоро хонлигидан ажратиб қўйди. Олмаотани олиш билан эса хонликнинг Қашқар билан алоқасини кучсизлантирди. Қуқон ташқи дунёдан ҳеч бир ёрдам кўрмади. Русия билан Бухоро орасидаги урушда бетараф қолган Худоёрхонга руслар содиқ бир вассал сифатида қарарди. Ана шу содиқлиги учун унга 1868 йилнинг ноябрида хукумат «1-даражали азиз Станислав» медалини берди. Бир замонлар кучли давлат ҳисобланган Қўқон ва Бухоро елкасига Русиянинг ҳокимияти ортилганидан сўнг рус бош волиси учун бу иккаласи орасида ҳакам ролини ўйнаш қулайлашди. 1869 йилнинг сентабридан 1870 йилнинг мартигача давом этган урушдан сўнг Амир Музаффар Қоратегинни ишғол қилди. Номигагина Қўқонга бўйсунган Қоратегин беги Шерали Кўлоб беги Сарихонни амирга қарши ҳаракатларни қўллаганлиги баҳона қилинди. Қўқон хони Худоёрхон Қоратегин масаласида бош воли фон Кауфмандан ёрдам беришни илтимос қилди. Бу русларга жуда ёқиб тушди. Туркистон бош волисининг илтимосига кўра Музаффар Шералини тутқунликдан озод қилди. Бунинг эвазига Худоёрхон ҳам Қўқонда худди шундай ҳолда тутқунликда бўлган Қоратегиннинг собиқ ҳукмдори Музаффаршоҳни озод қилишга мажбур бўлди. 1870 йилнинг март ойида Қоратегин Бухоронинг назорати остида мустақил вилоят булиб қолиши хужжатлаштирилди. Бу қарордан сўнг рус қўшинининг Бухоро амирлиги тупроқларига киришига қаршилик қилмаган ва Русия билан уруш олиб боришдан чекинган, амирга карши пистирма урушлардан сўнг Қўқонга қочган Шаҳрисабз беги Бобобек билан Китоб беги Журабекни русларнинг илтимосига кўра, меҳмондўстлик одатига хилоф равишда, 1870 йилнинг августида Бухорога бориши билан халқнинг нафратига учраган Қўқон хони Худоёрхон Русиянинг малайи бўлиш каби бахтиқароликни ҳис қилди ва тақдирга тан берди. Худоёрхон руслар билан ватандошлари орасида 6 йил (1866 - 1872) баҳоли қудрат хукмини ўтказиб келди. Фақат 1873 йили (қўл остидаги одамлардан жудо бўлиб) қатор нохуш воқеалар муносабати билан ўзи билан ўзи овора бўлиб қолди. 1874 йилгача унга қарши қилинган қўзғолонларни бостириш билан овора бўлди. 1873 йили Наманганнинг шимол томонидан Пўлатбек Худоёрхонга қарши олиб борган урушда тахтини зўрға сақлаб қолди. Фақат қирғизларнинг Қутлуғ Саид уруғи Худоёрхон билан бирлашиб, тўқнашувлардан сўнг Пўлатбек ва унинг тарафдорларини Чотқол тоғларига қувиб юборди. Пўлатбек фақат 1875 йилдагина ўзини хон сифатида қабул қилдира олди. Худоёрхон заиф ва инжиқ хукмдор эди. Одамларни ўзига ёқиш ёки ёқмаслигига қараб баҳоларди. Салтанатни бошқаришдаги укувсизлиги билан боғлиқ латифалар ҳамон халқ оғзида(Бу латифаларнинг асоси «Худоёрхоннинг дангасалари» бўлиб, мазмуни қуйидагича эди: Уз юртини кезиб юрган Худоёрхон бир тўда ишсиз, дармони қуриган одамларга кўзи тушади. У вазиридан нега бу одамлар ишламайдилар, деб сўраганида, вазири: «булар дангасалардир», деб жавоб беради. Худоёрхон шу ерда бу одамларни саройга чорлаб, давлат хазинасидан уларга маош тайинлайди. Хазина, табиийки, бўшаб қолади. Чора қўллашни вазирига буюради. Вазир булардан олдин саройда ўралашиб юрувчиларни ялқов эмаслигини ҳам синаб кўрмоқчи бўлади. Барчасини бир хонага тўплайди: уйнинг ичига янги сомон солиб, уни аста-секин ёндиради. Атрофга ёмон ҳид таралади. Кўпчилик хонани тез ташлаб қочади. Ичкарида фақат уч киши қолади. Уларнинг бири: «Ё Худо, мени ўзинг асра», деса, иккинчиси: «Мен учун ҳам илтижо қил», деганида, учинчиси: «Бунча маҳмадонасизлар», дейди. Вазир мана шу охиргисидан бошқа ҳаммаси ҳақиқий ялқовлигини исбот қилади. Бу билан Худоёрхон теварагига ишламайдиган, лекин давлат ҳисобига яшайдиган одамлар йиғилиб қолганлигини кўрсатмоқчи бўлади.). Хоннинг қилмишлари ҳисобга олинмаса, хонликда маданий тараққиёт ва қурилиш ишлари давом этди: Улуғ Hop канали ва карвонсаройлар қурилди. Халқнинг иқтисодий эҳтиёжи қондирилди. Бироқ халқнинг моддий таъминланган бўлиши Худоёрхонга қарши мухолифлар бошлаган урушдан воз кечиш кераклигини англатмас эди. Хонга қарши кучларнинг қарши чиқиш сабаблари бор эди. Улар хон Русия тарафдори эканлиги натижасида хонликнинг секин-аста барбод бўлишидан ташвишда эдилар. Қўзғолонни бошлаш учун бир баҳона кўзлаган бу кучлар баҳонани ҳам топдилар. 1875 йилнинг июль ойида, сўзда Қошғарга бориш учун йўлга чиққан полковник Скобелев ёнида бир дипломат Вайнберг бўлгани ҳолда ўзи қисмлари билан Қўқон шаҳрига кирди. Русларнинг Қўқонда пайдо бўлиши халқнинг ғазабини келтирди ва 7 августда Скобелевнинг қисмига ва хонга қарши чиқишлар бошланди. Руслар ва хон қочиб, 8 августда зўрға Тошкентга етиб келишди. Саидазимбой фон Кауфманга хавфсизлик мулохдзасидан келиб чиқиб, хонни Тошкентда ушлаб туришни тавсия этди, зеро, бу ер аҳолиси уни зиёрат қила олар ва ўзини қутқара оладиган тарафдорлар топа оларди(Bartold, II, 1,394-6.). Фон Кауфман хон зиёратига борди, лекин собиқ хон бир хукмдор сифатида фақат оқ подшо билан учраша олишини кўз олдига келтириб, жавоб зиёрати қилмади. Қизиқ, Худоёрхон зиёрат кутган одам ўзидан анча кучли эканлигини билмасди. 1875 йил 11 августда фан Кауфман уни Оренбургга жўнатди, бу ерда у ҳибсга олинди. Худоёрхон Туркистоннинг бирор жойидан бошпана топа олмади. Бухоро амирлиги билан ора бузуқ эди. Ёқуббекка қарши кайфиятда бўлганлиги учун Қошғарга ҳам кета олмади. Оренбургдан қочишга муваффақ бўлиб, Эронга кетди. Бу ердан Маккага борди ва ниҳоят, Ҳирот атрофи-да ўлди(Togan, Bugiinkii, 229-6.). Русларга ва Худоёрхонга қарши кўтарилган қўзғолоннинг бошида қипчоқ беги Абдураҳмон офтобачи турарди. Ундан бошқа нуфузли дин пешвоси Марғилон беги Исо авлиё ва Худоёрхоннинг биродари Султон Муродбеклар ҳам фаолият кўрсатдилар. Буларни Андижон, Наманганда ва ораларида Пўлатбек ҳам бўлган қирғиз уруғларининг беклари таъқиб этдилар. Қўзғолон бошчиси халққа чақириқ билан мурожаат қилди ва русларнинг мусулмон шаҳарлари Тошкент, Ўратепа ва Самарқандни қўлга киритганликлари, у ерларда дин машъаласини сўндирганликлари ҳамда хондан жиҳод очишни илтимос қилиб, хомхаёлларга ва динга зарар етказганликларини билдирди. «Шунинг учун биз, бутун мусулмон миллати, хондан жиҳод очишни илтимос қилдик, аммо у тўғри йўлдан озиб, руслар билан дўст бўлиш йўлини тутди, бирмунча совғалар жўнатди ва оқ подшодан «Хон ҳазратлари» унвонини олди. Беқарорлиги натижасида хомхаёлларга берилди, илтимос ва насиҳатларимизни инобатга олмади. Ўзини оқ подшога(Ҳозиргача «оқ подшо» атамасининг қандай қилиб Туркистонга тарқатилганлиги ўрганилмаган. Бу таъбир ҳар ҳолда жилд рангини ифодалаш учун қўлланилган.) бағишлади. Мусулмон мамлакатларидан юз ўгирди. Ўз манфаатларини ўйлаб, кофир оқ подшонинг этагини тутди ва ниҳоят, биздан ажралиб қолди. Бундан сўнг биз: барча дин пешволари, олимлар, асилзодалар фуқаро бир овоздан қонунга хилоф бутун тадбирларни йўқ килдик ҳамда мутлақ қудрат соҳиби Аллоҳ ва улуғ пайғамбарнинг ризолиги учун муқаддас урушга собиқ хоннинг ўғли Саид Муҳаммад Насриддинбекни саодатли бир онда тахтга чиқариб, уни энг буюк амиримиз деб қабул қилдик ва уруш учун қилич тақдик. Бу масканда 200000-300000 киши тўпланади, ҳаммамиз энг ёшимиздан энг кексамизгача Аллоҳнинг ёрдамига таяниб, муқаддас урушни барчамизнинг бурчимиз сифатида эълон қилмоқдамиз. Аллоҳ рози бўлсин, сўнгги еримизгача руслар билан урушамиз, ҳақиқат бўҳтон устидан ғалаба козонишига ҳеч кимнинг шубҳаси қолмасин»(J.Benzing, das Tiirkestanische. Volk, WI. 1937, Band 19, 1937, 19, 101-6.). Бу чақириқда Худоёрхонга айб очиқчасига қўйилган, русларнинг кириб келишига қарши кураш асосий мақ-сад бўлган. Худоёрхон тахтдан туширилгач, Насриддин Бухорога элчи сифатида Саид Алихўжани жўнатди. Саид Алихўжа Тошкентда Азимбойга Насриддиннинг Русияга қарши фикрлари ифодаланган мактубини берди. Фон Кауфман рус қисмларига Қўқон хонлигига қарши уруш очиш ҳақида буйруқ берди. Рус ҳарбийлари Хўжанддан 1875 йил 29 августда чиқиб, офтобачи бошчилигидаги Қўқон ҳарбий қисмлари жойлашган Маҳрам қалъасигача етиб бордилар. Қўл остида 50 000 фидойи тўплаган Офтобачи шу пайтгача ишғол этилган жойларни озод қилиш учун ҳозирлик кўрарди. 1875 йил 22 августда Маҳрам қалъасининг тақдирини ҳал қилувчи жанг бўлди. Қалъада жуда кам қуролга эга бўлган 15 ОООга яқин одам бор эди. Фон Кауфман ғалаба қозонди. Офтобачи соғ қолганларнинг бир қисми билан чекинди(Abaza, 232-6.: «Офтобачи мудофаачиларнинг қаҳрамон қўмондони эди». Абаза 400 казак 10000 Қўқон суворийси устидан ғалаба қилишига шубҳа билдиради. Кауфман (Geschichte des Feldzuges Skobelovs., 75-6) асарига кўра, Офтобачига қарши жангда 16 бўлинма иштирок этган.). 1875 йил 5 сентабрда фон Кауфман исён етакчилари жойлашган Марғилон шаҳрига юриш қилди, сентабрнинг ўрталаригача уруш бўлди. Насриддинхон исёнчилардан урушни тўхтатиб туришни илтимос қилди. Мужоҳидлар бу илтимосга кўнди. Фон Кауфман Насриддинни хон сифатида тан олиши билан (фон Кауфманнинг билимдон дипломати Вайнберг Қўқонни ишғол қилиб, ўз хоҳишига кўра хон тайин қилишини тавсия қилган эди) оз муддатда аҳоли ўртасида қўлдан кетган бутун ҳамма ерлар - Тошкент, Чимкент, Туркистон, Тўқмоқ, Оқмачит ва Пишпакнинг хонликка қайтарилиши хабари ёйилди. Бу ҳақли истакдан чўчиган руслар Қўқоннинг мустақил қолган ерларида кучли ҳарбий ҳаракат бошлашга қарор қилдилар. Туркистон бош волиси фон Кауфман Тошкентни ҳимоя қила олиши, хон-ликни яхшироқназорат килиши ва Русияни тоғ қирғизлари билан Қошғарга қарши позициясини мустаҳкамлаши учун хукуматига Туркистон бош волилиги чегараларини Наманганни ўз ичига олган ҳолда Норин дарёсига қадар узайтириш масаласини кўриб чиқишни илгари сурди(Халфин, Присоединение., 321-6.). Рус хукумати «Қўқон муаммоси ечими-ни» фон Кауфманнинг ўз ихтиёрига қолдирди. Фон Кауфман 1875 йил 22 сентабрда Қўқон хони Насриддинга бир шартномани айтиб турди. Бу шартномага мувофиқ Наманганни ҳам ўз ичига олган Сирдарёдан Норин ирмоғигача бўлган ерларни русларга топшириши, бирваракайига 600000 сўм товон бериши ва ҳар йили 500000 сўм тўлаб туриши ҳақида кафолат бериши лозим эди. Руслар ҳарбий ҳаракатларини давом эттиришди. 22 сентабрда Офтобачининг кучлари Андижонда русларга қарши кураш бошладилар. Фон Кауфман Намангандан Андижонга караб юрди. 28 сентабрда Марғилонда русларга қарши исён бошланди. Насриддинхон исённи бостириш учун Марғилоннинг собиқ беги Муродбекни жўнатди. Муродбек у ерда ўлдирилди. Хон бу ҳаракати билан аслида, муқаддас уруш учун шайланган бўлишига қарамай, русларнинг иттифоқчисига айланиб қолди. Шунинг учун унга қарши исёнлар ҳам кўпайди. Насриддинхон 1875 йили 9 октабрда маъмурлари ва 60 нафар тарафдорлари Хўжандга қочди. Шу боис қўзғалган халқ Пулатбекни «хон» қилиб сайлади. 16 октабрда фон Кауфман Хўжандга юрди, йўлакай Қўқонни ишғол қилди. 14 декабрда Пўлатхон Қўқонни озод қилди. Рус қисмлари урушни давом эттирдилар. 1876 йил 20 декабрда Асакада руслар (русларнинг қўмондони Скобелев) билан туркистонликлар (қўмондонлари Офтоба-чи ва Пўлатхон) ўртасидаги жангда руслар ютиб чиқиб, «муқаддас уруш» ғояси тугагандай бўлди. Бош қўмондан Офтобачи асир олиниб, Скобелев хузурига келтирилди. Асака атрофида уруш давом этаркан, 1876 йили 21 январида Насриддинхон Хўжанддан Қўқонга юриш қилди. У русларнинг ёрдамида яна хон бўлиб тайинланишини орзу қилар эди. Унинг қуролли кучлари 'Ll январгача Қўқонни қамал қилиб турди, сўнг Пўлатхон ҳарбий кучларининг қўмондони бўлган Абдуллабек томонидан улоқтириб ташланди. Насриддин 28 январда Қўқонда қўзғолон кўтарилиши ва русларнинг яқиндан ёрдам бериши натижасида 30 январда бу шаҳарни олишга муваффақ бўлди. Душманлари ўз бўйинларига арқон ташлаб, дор тагига келиб осилишларини илтимос қилдилар(Olzscha-Cleinow, Turkestan, 82-6; Халфин. Присоединение. 325-6; Spuler, Geschichte, 261-6., 1876 йил 2 мартда руслар Насриддинни салтанатдан воз кечишга мажбурладилар. Barthold, II, 1, 393 - 398-бетларда «руслар Фарғона водийсидаги силжиши хдқида кенг маълумот қолдирган.). Қуқон хонлигининг рус ҳокимиятидан четда қолган қисмида халқ орасида якдиллик мутлақо йўқ бўлган бир пайтда рус раҳбарлиги хонликни тамоман парчалаш режасини ишлаб чиқди. Фон Кауфман 1875 йил 6 декабрда Фарғонани тарк этиб, Петербургга кетди. Қўқон хонлигидаги ҳаракатлар раҳбарлиги Скобелевга, Туркистон бош волилиги ишлари бўйича раҳбарлик эса Колпаковскийга топширилди. Қўқон хонлигини тўлиқ босиб олиш учун фон Кауфман ҳарбий нозир Милютин воситасида рухсат олди. Милютин хонлик муаммосини бу сафар ташқи ишлар нозирлигини четлаб ўтиб, 1876 йил февралда тўғридан-тўғри оқ подшо II Александрдан хонликни мутлақо йўқ қилиш борасида «ўта махфий» қайдли бир фармон олишга муваффақ бўлди. Скобелев етакчилигидаги рус аскарлари 1867 йил 8 февралда Қўқонни босиб олди. Андижонда бўлган бир урушдан кейин Пўлатхонни асир олди ва Марғилонда қатл қилдирди. Офтобачи оиласи билан бирга Сибирга, Насриддин эса Тошкентга сургун қилинди. Қаршилик кучининг бошқа раҳбарлари ҳам ушланди. Аммо уларнинг тақдири ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. 1876 йил 19 февралда оқ подшо Қўқон хонлигининг «Фарғона ўлкаси» номи билан Туркистон бош волилигига тобелиги ҳақида фармон эълон қилди. Скобелев бу ўлканинг волиси сифатида тайинланди.203 Русиянинг бу зўравонлик тадбирлари руслар Фарғона водийсида ҳокимиятни ҳали қўлига тўлиқ ололмаганлигини кўрсатар эди. Хонлик тугатилгандан сўнг ҳам тўқнашувлар у ер-бу ерда давом этиб турди. Фон Кауфман 1876 йил 2 ноябрида Фарғона ўлкасини тафтиш этгандан сўнг халқ орасида норозилик хукмронлигини ва хонликни қўмсаш кучлилигини Петербургда баён қилди. У Қўқон хонлиги хдли ҳам қатъий мустамлакага айлантирилмаганлигига қаноат ҳосил қилди. Скобелевга Олойгача бўлган ерларга хукмронлик қилишни топширди. Хонлик босиб олингандан кейин Олойда Алимбекнинг халафи сифатида Худоёрхондан «додхоҳ» (генерал) унвонини олган, Олой хукмдори, Алимбекнинг хотини Қурбонжон додхоҳ (1811 - 1907] салтанатда эди. Ташқи сиёсатда билимдон ва ҳарбий қобилияти юксак бўлган бу туркистонлик асли қирғизларнинг гулчин уруғидан бўлиб, «Олой қироличаси» унвонини олди ва 1876 йили Олойнинг мустақиллигини эълон қилди(Олой қироличаси ҳақида қаранг: Hayit, Turkestan.im XX. jahrhundert, 20-6. dipnot 22.). Скобелевнинг энг асосий вазифаларидан бири бу мустақил ўлкани босиб олиш эди. 1876 йил 25 апрелда Скобелев Ўшдан Олой водийсига қарши ҳарбий ҳаракат бошлади. Курбонжоннинг ўғли Абдуллабек қўмондонликни қўл-га олди. Қурбонжон ўғли Абдуллабекнинг мудофаа мавзеларини қирғизларнинг алт уруғи оқсоқоли бўлган Имонқули ошкор қилди. Қурбонжон додхоҳ князь Витгенштайн қисмидаги мингбоши Янов томонидан асирга олинди ва Скобелев хузурига юборилди. Абдуллабек оға-инилари Маҳмуд ва Ҳасанлар билан бирга мудофаани давом эттирдилар ва Олойнинг ички томонига чекиндилар(Қурбонжон додхоҳнинг тавсифи, қобилияти ва жанглари ҳақида Иван Ювачев, Қурбанджан дадҳа кара-киргизская царица Алая., «Исторический вестник» (спб.1907 с.По, 5.945-980) мавзули мақоласида муфассал маълумот берилган.). Скобелев Қурбонжон додхоҳни алоҳида мулозамат билан қабул қилди ва эгилиб таъзим қилди. Қурбонжон Скобелев атрофидаги рус ҳокимлари қуршовидан сесканмади ва чинакам қаҳрамон сифатида тик турди. Скобелев ундан жангни тўхтатишни илтимос қилди. Қурбонжон бундан буён ҳам ички ишларда боқимсиз қолиш шарти билан урушни тўхтатиши мумкинлигини билдирди. Скобелев бунга рози бўлди. Шунга мувофиқ Қурбонжон Олойдан то Помиргача бўлган ерларда ҳаракат жиловини қўлга олди. Қурбонжон ўғли Абдуллабекдан жангни тўхтатишни илтимос қилди. У бу илтимосга кўнишни истамади ва мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди. Маккага кета туриб, йўлда ўлди. Олой водийсининг қироличаси Қурбонжон 1907 йилда ўлгандан сўнг бу ўлка кичик маъмурий бирликларга бўлинди ва бошқа салафларига идора хуқуқи берилмади(Abaza, 249-6.). 1876 йил 28 июлда Скобелев қўл остидаги рус қисмлари Олой водийсининг ичкарисига қараб юрди ва август ўрталарида Доранд Қўрғонга етдилар. Витгенштайн бошчилигидаги бу бирлик қирғизларнинг Ичкилик уруғини қарам қилиш мақсадида Туз Олтин ирмоғи томон ҳаракат қилди. Бу ҳаракат муродига етди(В. Д. Джамгарчинов, Важнмй этап., 78-6: «Генерал Скобелевнинг Олойга юриши билан Русиянинг сўнгги рақибининг қаршилиги бостирилди ва Жанубий Қирғизистоннинг Русияга қўшиб олиниши охирига етказилди»: Халфин «Присоединение», 329-бет: «1875 - 1876 йиллари Қўқон хонлигидаги урушнинг ниҳоясидаги Олой юриши Ўрта Осиёнинг энг шарқида ва Помир этакларида Русия ҳокимиятини ўрнатишда ҳамда қирғиз халқи наздида русларнинг нуфузини ошириш борасида муҳим роль ўйнади».). Руслар 1876 йил августда Қўрғонда ва яна 1894 - 1895 йилги Помир сафарида катта роль ўйнаган бир гарнизон тузишди. Улар бундан сўнг Бухоро амирлиги ҳимояси остидаги ярим мустақил Қоратегин ерларига бориб тақалди. Руслар энди тўғридан-тўғри Коратегин ўлкасига кириб боришни бошладилар. Бухоро амирлиги 1877 - 1878 йилларда Коратегинни ишғол қилиб, ўзига қўшиб олди(Қоратегин Бухоро ва Қўқон хонликлари ўртасидаги ихтилофнинг сабаби эди. Бу ўлка сўнгги марта 1870 йилда Бухоро амирлиги томонидан ишғол қилинди. Русларнинг ўз манфаати йўлида уринишлари натижасида бу ўлка яна мустақил бўлиб олди. Аммо ҳамон сиёсий жихдтдан Бухорога, иқтисодий жиҳатдан Қўқонга қарам эди. Бухоро амири 1876 йили Қоратегин хукмдорини ўз вазифасидан четлатиб, ўрнига унинг ўғли Саидни тайинлади, бироқ у ҳам ўз отаси каби мустақил иш юритишга уринди. Натижада 1877 йили Бухоро амири Худоёр Назар оталиқ бошчилигида аскар юбориб, Қоратегинни қайтадан ишғол қилди. 1895 йилдан Қоратегинда ҳокимият тўлиқ руслар қўлига ўтди.). Қўқон хонлигининг Дарвоз беклиги ҳам Бухорога қўшиб олинди. Русларнинг Қўқонни ишғол қилиб, хонлик сифатида тугатишлари ва Олой ўлкаси билан Тангри тоғ ҳавзасининг ғарбий қисмига қадар эгаллашлари билан 1853 йилдан 1876 йилгача Туркистоннинг энг йирик қисмида давом этган 23 йиллик даҳшатли уруш тугади. Ўша даврга оид тарихий манбалардан кўринадики, бу хонлик ичкарисида келишмовчилик, эскирган давлат тузуми, рус дипломатиясининг айёрлигига қарамай, ҳеч бир муҳим мавқени (қалъа, шаҳар, ҳаракат нуқталари) русларга урушсиз ташлаб кетмадилар. Аммо хонликнинг ҳарбий кучи заифлиги туфайли руслар ва уларга хизмат қилган бошқа миллатларга қарши узоқ муддат бардош беролмади. Уруш асносида хонлик 2 121 000 аҳолига эга эди. Буларнинг 1 521 000 нафарига 1876 йилга қадар Русия томонидан қуллик занжири боғланди. Аҳолининг қолган қисми эса (такрибан 600 000 киши) 1868 йилдан 1876 йилгача бўлган урушларда иштирок этди(Костенко, Средняя Азия, 88-6.). Уруш вақтида руслар Туркистонда 63 000 аскарга эга эди(Grey York von Vartenberg, Rossi, 112-14-6.). Қувват нисбатида бундай фарқ бўлиши туфайли хонлик Русиянинг босқинчилик сиёсати олдида бардош беролмади. Русияга қарши мудофаа урушида Фарғона қаршиликнинг маркази сифатида ўз мавқеини ҳимоя қилди. Бу мавзуга кейинроқ яна батафсил тўхтаб ўтилади.
Др.Боймирза Ҳайитнинг "Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан
|