Туркистон маънавий ҳаёти ва миллий ҳаракат | ||||
Туркистондаги рус ҳокимиятига қарши миллий ҳаракатда ислом дини моҳияти ва талаблари муҳим эди. Мусулмонлар наздида барча ғайридинлар каби руслар ҳам «кофир» эдилар. Кофирларнинг ҳоким бўлиши мусулмонлар учун «Аллоҳнинг жазоси» маъносини англатар эди. Рус ҳокимиятини тан олмасликнинг асосий сабабларидан бири шу эди. Исломнинг маданий марказлари бўлмиш мактаб ва мадрасалар фаолиятини аввалгидай давом эттирар эди. Уларда мунтазам равишда русларнинг ислом ақидаларига қарши эканлиги таъкидлаб борилди. Бунга ишонганлар ва ишонмаганлар ўртасида мадрасаларда ажралиш юз берди. Ислом динини ҳимоя қилиш учун ҳар бир одам ўзини ҳимоя қилиши лозим эди. Рус маҳкамалари эса Туркистондаги ислом дини анъаналарини қўпориб ташлай олмас эди. Чунки исломга қарши жиддий бир сиёсат юргизиш мусулмонларнинг русларга қарши кўтарилишига олиб келарди. Руслар мадрасалар мавжудлигидан кўз юмишига тўғри келди ва улар моддий-маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватланилмади. Мадрасалар илгаригидай хайриялар ҳисобига фаолият кўрсатиб турди. Мусулмон жамоалари учун мадрасаларда бир «илмий синфлар» ташкил қилинди, бироқ бу синфлар анъанага ўралашиб қолган бўлиб, замонавий илмларни эгаллашга мойиллик кўрсатмади, улар рус ҳокимиятини ислом динининг душмани сифатида рад этишар ва мусулмонларнинг руслардан узоқроқтуришини исташарди.Мадрасалардан ташқари ислом динининг турли-туман тариқатларининг аъзолари, айниқса, нақшбандия ҳаракатининг вакиллари дарвешлар Исломни ташвиқ қилар, халқнинг диққатини мусулмонлик бурчларига тортиш учун у юртдан бу юртга юрар ва мусулмонларни руслар билан ҳамкорлик қилмасликка ундар эдилар. Ўша вақтларда дин ахдларининг халқ назаридаги обрўси шу қадар кучли эдики, русларнинг мусулмонликка қарши тадбирлари кескин тус олган тақдирда, улар ҳар дақиқада бутун халқни русларга қарши қўзғата олар эдилар.Туркистонлик турклар ва тожикларда ислом дини шу даражада илдиз отган эдики, «миллат» тушунчаси билан «мусулмон» тушунчаси айнан бир маънога эга эди. Улардан миллати сўралганда, «биз мусулмонмиз» дерди. Ислом дини сўзлигида «миллат» (нация), уруғ қавм) ва «халқ» сўзлари бўлгани ҳолда, Туркистонда ислом дини доирасида бу ибораларни асосий планга олиб чиқиши ҳеч кимнинг хаёлига келмасди. Улар наздида мусулмон бўлиш ҳамма нарсани ифода эта оларди. Шаҳар халқи билан ўтроқ аҳоли орасида исломнинг таъсири, чўл ва тоғлик аҳолига нисбатан анча кучли эди. Шу сабабли ислом дини миллий озодлик ҳаракатининг муҳим манбаи бўлди. Кўчманчилар орасидаги қаршилик ҳаракати бир уруғга мансуб бўлиш ғояси билан суғорилгандир.Туркистон мусулмонлари рус ҳокимиятининг бо-шланишидан на Туркистон бош волилигида ва на Дашт бош волилигида марказлашган бир диний идорага эга бўлмади. Ислом масалалари алоҳида дин ахдларининг раъйи бўйича ҳал килинадиган бўлди. Русиянинг расмий сиёсати марказий мусулмон идорасига рўйхушлик бермаганлигидан дин арбоблари мусулмонларни бирлаштира олмадилар. Шу боис қаршилик ҳаракатла-ри маҳаллий характерда бўлди ва уларни руслар осонликча бостира олди. Мусулмон ҳаётида ҳимоякорлик ҳокимдир. Дин ахдлари мусулмонларнинг руслар билан аралашиб кетмаслиги ва динини ҳимоя қилиши учун жон куйдирар эдилар. Ортодоксал рус черковининг миссионерлик фаолиятига қарши дин ахдлари анъанани қаттиқушлашга тиришдилар. Бу соҳада ниятларига эришишди. Фақат шуни айтиш керакки, дин ахдининг бир қисми жоҳил эди. Чунки бу қисм ислом таълимотининг изоҳида нўноқ, узоқни кўра олмас эдилар. Туркистон мудофааси асосий мавзу бўлиб турган вақтда ҳам хукмдорлар раъйига қарар эдилар. Мусулмонлар бирлигини сақлаш учун уларга тўғри йўл кўрсатиш ўрнига ўз фатволари билан ислом бирлигини парчалашга ҳаракат қилдилар. Хукмдорлар эса йирик дин арбобларининг маънавий қўллаши ва йўналтириши душманга қарши курашиш ўрнига, ўз диндошлари, юртдошлари устига лашкар тортди. Бу зиддият ҳимоя кучларининг анча заифлашувига олиб келди. Туркистон мусулмонларининг барчаси мустамлака занжирига боғлангач, дин аҳли ҳамма биргаликда курашиши кераклигини идрок этишди, фақат энди кеч бўлганди. Босқинчилар тинч турмади. Туркистонда ҳокимиятни тўлиқ, батамом қўлга киритиш учун мусулмонларни бўлиб ташлашни бошлади. Мусулмонлар ҳамда дин арбоблари русларга қарши мудом имконият даражасида ҳаракат қилишни ўргандилар. Бу ҳаракат миллатни муҳофаза қилиш йўлидаги миллий курашни ифода этарди.Маънавий ҳаёт тараққиёти давомида, айниқса, шоирларнинг мавқеи кучли бўлди. Бир замонлар машхур бўлган Қўқон адабий муҳити жанглар ва истилочилик сиёсати натижасида парчаланиб кетди. Бу муҳит янги-дан XIX юзйилликнинг 80-йилларида шакллана бошлади. Бухоро ва Хивада эса шоирлар ўз ҳукмдорларининг паноҳида бўлганлиги учун анъанавий доирада ижод этардилар. XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошла-рида бир қатор шоирлар(Ўзбекистон ССР тарихи, I, 2. - Тошкент: 1957, 105-6. «Андижон қўзғолонининг характери, шиорлари унинг халққа қарши қаратилган реакцион моҳият ташишини кўрсатди. Бу қўзғолонни «Ўзбекистон халқлари тарихи» Ж. II. биринчи нашридаги халқ миллий характерини ифодалайди, деб изохданиши мутлақо янглиш ва нотўғридир». Ражабов. Роль великого русского народа в исторических судьбах народов Средней Азии. - Ташкент: 1955, 87-6:, 1898 йилги Андижон қўзғолончилари халқ душманлари ва миллатчилар эди. Бу қўзғолон ҳақида шўро адабиётидаги 1950 йилдан кейинги ўзгаришлар борасида қаранг: Hayit, Turkestan in XX Jahrh, 262 - 263 б.) бир томондан ижтимоий муаммоларни мушоҳада қилса, иккинчи томондан, анъ-анавий лирик шеърлар ижод қилишда давом этдилар. Уларнинг ҳаммасига ҳам ўз халқининг хусусиятларини ўзига хос жиҳатларини талқин қилиш ва замонасини танқид қилиш хосдир. Туркистонлик шоирлар табиатан чуқур ва нозик туйғули, айни пайтда ҳофиз, бастакор ва ижрочилик қобилиятига эга бўлиб, матбуотнинг кенг тарқалмаганлиги сабабли, шеърларини чойхона-ларда, тўйларда, диний байрамларда ва оиласида шахсан ўзлари ўқирдилар. Уларнинг ёнида, фикрларини насрий шаклда қаламга олиб, сўз ўйини билан танқид қилувчи (аскиячилар), достончилар, оқин ва бахшилар ҳам фаолият кўрсатарди. Шоирлар доирасига мансуб бундай кишиларнинг барчаси русларга қарши миллий иродани қўзғадилар, миллий онг ва қадриятларни ҳи-моя қилдилар. Ҳамма нарсадан халқнинг яшаб, мавжуд бўлиб қолишини устун қўйган шоирлар ва уларнинг до-ирасидагилар руслар наздида миллий озодлик курашининг кўзга куринмас кучларини ташкил этарди. Аммо бу шоирлар доираси XIX аср охирида икки гуруҳга бўлиниб кетди. Бир гуруҳи консерватор (муҳофазакор)лик - тасаввуф, лирик-натурализм, иккинчи гуруҳ янгиланиш йўлини тутди.Рус ҳокимияти ва ислом дунёсидаги замонавий таълим-тарбия борасидаги изланишлар, айниқса, турк қавмлари (қрим, озарбайжон ва татарлар) орасидаги ўзгаришлар Туркистонда янгиланиш ҳаракатининг майдонга келишига туртки бўлди. Туркистон зиёлилари, XIX асрнинг охирларидан бери таълимни янгилаб, ёшларга замонавий билимлар бериш йўли билан миллатни хурриятга эриштиришни мўлжалларди. XVI асрдан бери - мадрасалар дастуридан табиий билимлар ва жуғрофия каби дунёвий илмлар чиқариб ташланганлигидан бери - Бухоро мадрасаларининг дастури мунозара мавзуси бўлиб келди (XVI аср охирига қадар ҳамма мадрасаларда табиат фанлари ўқитиларди) ва XX аср бошларига келиб бу мунозара ниҳоятда кескин тус олди(Оқ подшо давридаги Туркистон миллий шоирлари рўйхатини ҳамда уларнинг ғояларини бу асарда беришни лозим кўрмадим. Чунки бу алоҳида тадқиқотни талаб қилади. Умумий маълумот учун қуйидаги шоирларнинг исмини келтириш билан қаноатландим: Бердимурод Қарғабай - Бердақ (1827 - 1900); Ажиниёз Қўзибой (1824 - 1878); Иброҳим Қўнанбай - Абай(1845 - 1904), Султон Маҳмуд Тўрайғиров (1893 - 1920); Нурпеис Байганин (1860 - 1945); Муҳаммад Ризо Огаҳий (1809 - 1873); Саид Аҳмад Сиддиқий, Шўртанбой Канайули (1818 - 1903); Сўғинбой Аранули (1827-1886); Шенгиров Бўкей (1847 - 1920); Муқимий (1850-1903); Муҳий (1835 - 1911); Фурқат (1858 - 1909) ва б.қ.). Шунинг оқибатида Туркистонда янги бир оқим вужудга келди. Янгиланиш борасида Қозон турк-лари фаолияти алоҳида аҳамиятлидир. Бухородаги каби Волга ўлкасида ҳам мадрасалар ташкил этилган эди. XVIII ва XX асрлар орасида Бухорода 60 нафар Волга турклари (татар) таҳсил кўрди. Булардан, айниқса, Шаҳобиддин Маржоний (1815 - 1889) ислоҳотчи сифатида шуҳрат қозонди(Атрофлича маълумот учун қаранг: Hayit, Turkestan in XX Jahrh, 33 - 43 б.).1838 - 1849 йилларда Бухорода таълим олган Маржоний у ердаги ҳолатни яхши биларди. Ёт кимса бўлмаганлиги учун унинг фикрлари Туркистонда кенг ёйилди. Ундан кейин Гаспирали Исмоилбекнинг қарашлари ҳам Туркистонда кенг тарқалди. Бу фикрлар оқимидан сўнг янги мактаблар (усули жадид) вужудга келди. Гаспиралининг «тилда бирлик, тушун-чада бирлик ва ҳаракатда бирлик» шиори Туркистон зиёлиларининг йўл кўрсатувчи машъали бўлиб қолди. Тахминан, 1890 йилда Фарғона водийси шаҳарларида ислоҳотчиларнинг янги усул мактаблари очилди(Маржоний ҳақида батафсил маълумотучун қаранг: Von Mende. Der nationale Kampf, 32 - 43 б. Губайдулла томонидан нашр қилинган бу асар (Қозон 1913 - 1914), 639 саҳифадан иборат бўлиб, Истамбулдаги Туркия институтида сақланмоқда. Бошқа бир нусхаси Анқара Турк културу араштирма институтининг проф. Раҳмети Аретдан қолган кутубхонада.). Ислоҳотчи ҳаракат Хива хонлигида ҳам 1899 йилдан кескин тусда тарқалди. Бу ерда ислоҳот ҳаракатини «Ёш хиваликлар» уюшмасининг тамал тошини қўйган Исмоилхўжа бошқарарди(Гаспирали ҳақида қаранг: Edige Krimal, Der Nationale Kampf der krimtiirken, 1952,9 - 32 6; Renkovsky, Pan-Turkizm. 1960, 24 - 36 6.). Бухоро амирлигидаги ислоҳотчилик ҳаракати Аҳмад Дониш (1817 - 1897)нинг 1882 йили «Нодир воқеалар» («Наводирул-воқеа») китобининг нашр этилиши билан бошланади. Бу китобда Бухорода ҳоким бўлган тузум замона нуқтаи назаридан маданий тескаричилиги рад этилади ва Бухорода таълим-тарбия, давлат ишлари ва оила ҳаётида янгила-ниш бошлаш кераклиги талаб қилинади. Петербургга бир неча бор саёҳатидан илҳом олиб(Бендриков. Очерки по истории, 252 б.), ўзининг чуқур, атрофлича билимига суянган Аҳмад Дониш Бухоро ами-ри саройидаги мавқеидан фойдаланиб, атрофдагиларга таъсир ўтказа билди. Шу сабабли у Бухоронинг зулмат қоплаган осмонида порлаган юлдузга қиёсланарди. Дониш Бухоро ислоҳотчиларига ўрнак бўлди. Унинг дунёқараши ҳозиргача илмий ишлар мавзуси бўлиб қолмоқда(Самойлович. Тайное обшество младобухарцев, «Восток» 1-қисм. - Петроград: 1922, 98 б.). Аҳмад Донишга амир саройида элчи вазифасига тенг вазифа соҳиби бўлган Шарифжон Содир Зиё (1865 - 1931) катта ёрдам берди. Шарифжоннинг уйи кўпгина ислоҳотчиларнинг илҳом манбаи бўлган адабиёт уйи сифатида хизмат қилди(Дониш 1857 - 1858 ва 1874 йилларда Петербургга юборилган Бухоро элчисини кузатиб борди.).1905 йилги рус инқилоби, Туркиядаги «Ёш турклар» ҳаракати ва 1906 йилги Петербургдаги Ислом Конгресси Туркистондаги (Бухоро ва Хива билан бирга) ислоҳотчиликнинг кучайишига туртки бўлди. Рус таълим маҳкамалари 1910 - 1915 йилларда Туркистонда 80дан ортиқ янги мактаблар борлигини қайд қилди(Қуйидаги асарлар танқидий нуқтаи назардан ёндашилса, До-ниш мафкурасини аниқлаш учун ахдмият касб этади: Аҳмад Дониш. Путешествие из Бухари в Петербург, ношир Ходизода. - Сталинобод: 1960, Р.Ходизода, Аҳмад Дониш. - Сталинобод: 1961; ўша муаллиф, Маърифатпарвар Аҳмад Дониш. - Душанбе: 1964.). Мактабларнинг кўпчилиги рус маҳкамаларидан яширин равишда иш тутганлигини ҳисобга олсак, бу рақам ҳақиқий миқдорга тўғри келмаслиги аниқ. 1911 - 1912 йилларда Бухоро амирлигида 57та янги усул мактаби очилган(Шарифжон атрофидагилар қуйидагилар эди: Аҳмад Дониш, Яҳёхўжа (Муллахўжа Таҳсин - шоир), Қори Абдулкарим Офарин, Азизхўжа (мударрис). Қиёсланг: З.Раджабов. Видаюшиеся просвититель таджикского народа, Ахмад Дониш, Сталинобод, 1961, 84-85 б.; С.Айний, Ёддошҳо, Ш. Сталинобод, 1955, 7 - 31 б. Бу ислоҳотчи адабиётчилар 1891 - 1892 йилларда Латифжон махдумнинг уйи-да тўпланишиб, бир давра вужудга келтирганлар. Бу даврага зикр этилганлардан бошқа: Абдулмажид Зуфунун (шоир, астролог, табиб, танқидчи). Содиқхўжа (1910 ўл.). Мирза Азим Сомий (шоир, 1907 ўл.), Мирза Ҳайит Саҳбо (шоир, 1908 йили амир ўлимга хукм қилган). Қори Каромат Дилкаш Шамсиддин Шоҳин (1857 - 1894], Ҳайрат (1878 - 1902) аъзо эдилар. Қаранг: С.Айний, Бухара, Воспоминания. - Москва: 1961,235-252 6.). Бу мактаблар бир томондан, янгиликка қарши бўлган маҳаллий дин ахдларининг фанатиклиги, иккинчи томондан, сиёсий сабаблар туфайли йўқ қилмоқчи бўлган русларнинг тазйиқи остида оёққа турди. 1909 йили бош воли Самсонов Русия маориф нозирига шундай ҳисобот беради: «Табиий, маҳаллий мусулмонларнинг зиёли қисми, бу ердаги «маданият тарқатувчилар» - Волга ва Қрим татарлари ва мамлакатга кириб келган Турк ташвиқотчилари таъсирида маҳаллий мактабларда таълим анормал эканлигини тушунадилар. Шунинг учун ҳозирги мактаблар ўрнига янги усул (усули жадид) мактабларини кенг тарқалишига ғайрат билан киришганлар. Бу янги мактабларда эски мактаб-мадрасаларга мутлақо нотаниш бўлган арифметика ва ҳозирги география дарслари ўқитилади». Самсонов янги мактаблар сепаратизмни ва миллий фикрларни тарқатувчиси эканлигини тасдиқлайди. У ўз рапортини шундай тугатади: «бу мактаблар фаолияти давом этса, келажакда фақат панисломизмнинггина манбаи бўлиб қолмай, пантуркизм ва панисёнчилик ғояларининг ҳам ўчоғи бўлиб қолади»(Булардан: Фарғона вилоятида 28, Сирдарё вилоятида (Тошкент шаҳри билан) 40, Самарқандда 5, Еттисув ўлкасида 7 мактаб бор эди. Қаранг: Бендриков. Очерки по истории. 260-6.). 1911 йили Русия ички ишлар нозири Маклаков мусулмон ўқув юртларини миллийлаштиришга, яъни миллий тус берилишига қарши тадбирлар қўллаш ҳақида фармон берди. 1912 йил январида Самсонов бир кўрсатмаси билан янги усул мактабларини «мустаҳкам-лаш учун» уларда рус тили ўқитилишини жорий қилди. Айни замонда панисломизмнинг(Бендриков. Очерки по истории, 260-6.; Бухородаги янги усул мактабларининг асосчилари: Абдувоҳид Бурҳон, Усмонхўжа, Муқомил Бурҳон, Ҳомхўжа. Қиёсланг: Ходжаев, К истории, 15-6.) олдини олиш баҳонаси билан янги усул мактаблари полиция назорати остига олинди.Рус босқинига қарамай, Туркистондаги ислоҳотчилар ҳар соҳада олдинга силжишга эришдилар. Туркистоннинг газеталари(Бендриков. Очерки по истории. 277-6.), тўпламлари ўз шоир ва ёзувчила-ри(Русия ички ишлар нозирлиги амният шуъбаси 1910 йил 18 декабрда панисломчиларни таъқиб қилиш хдқида фармон берди. Бу шуъбанинг фикрича, панисломизм ғояси 1884 - 1885 йилларда «Иттиҳоди ислом» номи билан Африкада, яъни Ҳабашистон билан Судан ўртасида юзага чиққан. Бу ғоя асосчиси Жазоирлик француз руҳонийси Шайх Умар (Е.Рубине) эди. Қиёсланг: Аршаруни - Габидуллин Очерк панисломизма и пантуркизма в России. - Москва: 1931, 101-6, Исломнинг маънавий ҳаётини рус давлатида давом эттириши мусулмонларнинг табиий бир хуқуқи бўлгани ҳолда рус хўжайинлар буни панисломизм деб баҳоладилар. Шояд панисломизм француз миссионер Рубинедан бошланган бўлса, бу ғоя Туркистонда сезилмасди. Ислоҳотчилар айни пайтда панисломчи эканлигини далилловчи манбалар ҳам йўқ. Руслар панисломизм ва пантуркизмга қарши курашиш баҳонаси билан Туркистонни ғоявий жиҳатдан руслаштириш каби амалий мақсадини амалга оширишни мўлжалларди. Ф.Ходжаев, Джадидизм («Очерки революционного движения в Средней Азиияда). - Москва: 1926,11-6: «Жадидизм - янгиланиш ҳаракати қаршисида давлат кучи полицияси, қўшини ва ҳисобсиз ташкил қилинган руҳонийлар бор эди».), ёрдамида Русия билан бўлаётган маънавий курашнинг кўз илғамас манбаига айланиб қолди. Бухоро ва Хивадаги миллий зиёлилар янгиланишга эришиш учун аввал конституцион монархия тузумини яратишга интилдилар. Ҳукмрон синфнинг бу фикрга қарши чиқиши натижасида 1917 йил февралидан сўнг мақсадга инқилоб йўли билан етишишга қарор қилиб, амир ва хонни тахтдан туширишни режалаштиришди. Бу ҳаракатлар 1918 йилдан сўнг, асосан, Бухоро ва Хива давлатчилигига қарши қаратилган бўлса ҳам, аслида Совет Русиясига урушда катта ёрдам бўлди(Ислоҳотчиларнинг газета ва жаридалари қуйидагилар: «Та-раққий» (1906) Хуршид (1906 - 1907), Шуҳрат (1907 - 1908), Осиё (1906), Бухорои шариф (1912 - 1913), Турон (1912 - 1913), Са-марқанд (1914), Садои Фарғона (1914-15); Садои Туркистон (1914- 1915), Айкар (1911 - 1915), Ойна (1913 - 1915), Ислоҳ (1915), Қа-зақ (1913 - 1918). Атрофлича маълумот учун қаранг: Bennigsion et Lemircier-Quelquejoy, La Presse, 150-169., Togan, Bugiinkii, 504-560 6., Hayit, Turkestan im XX Jahrh, 38-39 б. Туркистонда ислоҳот тушунчасининг ёйилишида «Таржимон», «Вақт» рўзномалари ва «Шўро» жаридалари катта роль ўйнадилар.).Бу ҳаракатнинг йирик йўлбошчиларидан бири бўлмиш Файзулла Хўжанинг фикрига кўра, ислоҳот ҳаракати «демократия мафкураси»(Ислоҳотчи адабиёт доирасида қуйидаги шоирлар алоҳида шуҳрат қозондилар: Муқимий, Фурқат, Завқий (1853 - 1921), Аваз Ўтар (1884 - 1919), Садриддин Айний (1878 - 1954), Фитрат (1884 -1938), Ҳакимзода Ниёзий (1889 - 1929), Абай, Мир Яқуб Дулат (1885- 1937), Муҳаммад Ризо Муҳий (1835 - 1911), Тавалло, Мискин Қилич (1845 - 1905), Муҳаммад Очил Муродўғли - Мирий (1898), Саидаҳ-мадхўжа Сиддиқий, Туғулоқ Мулда (1860 - 1942), Сотилғон Тўхтағул (1864 - 1930), Мўлда Қилич (1860 - 1917), Аҳмаджон Али-Табиий (1910 ўл.), Мулла Абдушукур-Сарёмий (1840 - 1912), Муҳаммад Пасул Мирзо (1840 - 1922), Сирожиддин Шавкат (1882 - 1934), Каримбек Шокирбек Камий (1866 - 1923), Баёний (1858 - 1923), Кўшоқ Тошмуҳаммад Мискин (1880 - 1937), Муҳаммад Қилич Бечорий (1922 ўл.), Сирожиддин Сиддиқий-Хондайлиқий (1882 - 1934) ва б.қ. Булар халқни маърифатини оширишда етакчилар бўлганлиги учун уларнинг асарларига ўзига хос мезон билан баҳо бериш лозим.) бўлиб, XX асрнинг 30-йилларигача ёшларни тарбиялаш воситасида миллий озодликка эришиш учун интилиш эди. Аммо чор ва совет руслари бу ҳаракатни «панисломизм ва пантуркизм мафкураси» деб баҳоладилар(Бухоро муаммолари ва Бухородаги ислоҳотчилар ҳаракати ҳақидаги энг яхши тадқиқотлардан бири бўлмиш Helene Carrere D’Encausse et revolution chez les Musulmans de e Emrire Russe, Bukhara-нинг эга 1867 - 1924 номли асари (Paris, 1966, 312-б.)дир. Адиб ис-лоҳотчилик хдракатини алоҳида ўрганиб (131 - 248 б.), «Жадидлар билан болшевиклар ҳамкорлиги» мавзусини танқид қилган (225 -248 б). Бухоро жадидлари билан шўро хукумати ҳамкорлиги хдқида Ф.Хўжаевга (К истории, 40 - 76 б) мурожаат қилиш мумкин. Хивадаги жадидчилик ҳаракати ҳақида манбалар жуда кам.). Бу ҳаракат Совет Русияси ҳокимлиги даврида Совет тузумига, коммунистик мафкурага зарар етказувчи ҳолат сифатида қатъий равишда олди олинди ва аъзолари таъқибга учради. Шу билан баъзи совет тарихчилари, адабиётчилар ва давлат арбоблари, ҳозирга қадар ислоҳотчилар ҳаракатига бир томонлама баҳо бердилар ва бериб келмоқдалар(Файзулла Хўжаев фикрича, ислоҳотчилик хдракатининг мақсади Ғарбий Оврўпо бичимидаги демократик тузум ва тараққиёт эди. Қаранг: Туркестанский. Кто такие бмли джадиди, - Ташкент: 1926, 20-6.). Др.Боймирза Ҳайитнинг |