Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Қутлуғ Туркон оғо
PDF Босма E-mail

Қутлуғ Туркон оғо  (1331 1383) — Амир Телгурнинг опаси. Амир Довудбек дуғлатнинг хотини. Соҳибқирон 1360й. ларнинг бошларида ғанимлари таъқиби туфайли Самарқандга келиб Қутлуғ Туркон Оғо уйида 48 кун турган. 1375 й. Соҳибқирон Ўзганда Дилшод оғога уйланган чоғда Қутлуғ Туркон Оғо нўёнлар ва амирлар билан тўйга етиб келган.


Низомиддин Шомийнинг ёзишича, 1383 й. Дилшод оғо вафотидан бир неча кун ўтгач, «ўзининг хайрли ишлари, инъому эҳсони билан замонаси хотинларидан ўзган, ўз холис молларидан мадрасалар, хонақоҳлар қурдирган, ҳар нав эзгуликлари билан жаҳон халқига фойда етказган улуғ хотун — Амир Соҳибқироннинг опа-си» Қ. Т. о. вафот этган. Соҳибқирон бундан қаттиқ изтиробга тушган. Бир неча муддат мамлакат ва давлат ишлари билан шуғулланмай қўйган. Қутлуғ Туркон Оғо ниҳоятда доно ва заковатли аёл бўлган. Амир Темур барпо этган кўп бинолар унинг маслаҳати билан ишланган. Шарафуддин Али Яздийнинг ёзишича, «унинг қабрини… Қусам ибн Аббоснинг мазорига яқин қаздилар ва қўйдилар».

 

 
Баннер