Ўлкадаги ўзгаришлар | ||||
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Шин дубан ўз идорасининг маълум даврларида қатор соҳада анча-мунча илгарилашларга йўл бериб, кўзга кўринарли иш қилди. Масалан, чорвачиликда ҳар бир вилоятнинг шаҳар ва ноҳияларида мол дўхтирхоналар очтирди, бу эса чорва учун анча яхши натижалар бера бошлади. Насллантириш учун советдан яхши насллик айғир, буқа, кўчқорлар олиб, молнинг насли яхшилана бошлади. Шунингдек, ўрмончилик, ер-сув идоралари, Шиху-Мойтоғларда нефть ишлаб чиқаришлар, Урумчида авторемонт зовуди, Ёркент ва Хўтанда гилам тўқиш ишхоналари қурилди. Савдо, деҳқончилик, халқ хўжаликлари халқниг қўлида бўлиб, яхши - ишлаганлар - яхши, ёмон ишлаганлар ёмон яшадилар. Хуллас, халқ ўзи билан ўзи овора бўлиб, жон боқишдан бошқа нарсани ўиламас бўлди. Чунки сиёсатдан бир оғиз сўзлаганларни йўқ қилиб ташлаганди ва йўқ қилиб ҳам турди.
Мана шу кезларда Шин дубан яна бир алдов қилиб,1939 йили август ойларида қозоқ, қирғиз, қалмоқлардан [Қурултой баҳонаси билан Урумчига вакил чақириб, улардан бир қанча қўзга кўринганларини қамаб олди. Шу жумладан, Олтой волийси Шарифхонтўра бошлиқ бир қанча катталарбор эди. Ғулжадан Қозоқ-қирғизлар уюшмасининг раиси Тошдан • бошлиқ бир қанчаларини қамоққа олди. Ундан ташқари Ғулжа вилоят Текас, Кунас, Қош ноҳияларининг қозоқ ва қалмоқларидан, Бўритала, Жинг, Арашон, Дохиёнгза ва ҳам Чўчак вилоят ноҳиялари ҳамда Юлдуздаги қалмоқлар бўлиб кўпларини қамаб, ҳибсга олинганларнинг мол-мулкларини мусодара қилиб, бола-чақаларини сургун қилиб ташлади. Шундай қилиб, Олтой ва бошқа вилоятлардаги ерлик хизматчиларни чақириб олиб қамаб, уларнинг ўринларига хитойларни қўйди. Мана шундайчасига халқларни кўрқитиб, ўз хоҳиши билан иш кўрди. Бечора халқ ўзига теккан жон боқиш йўлига рози бўлиб: “Яша одил ҳукуматимиз, яшасин Шин дубан!” дейишдан бошқа сўз айтмас бўлди. Алихонтўра Соғунийнинг |