Афғоний оғача | ||||
Афғоний оғача (Биби Муборака) -Бобурнинг хотини, афғонларнинг юсуфзайи қабиласи бошлиғи Малик Шоҳмансурнинг қизи (никоҳ 1519 й. Беҳрага юриши пайтида, Каҳрож дарасида ўқилган). “Б.”да Афғоний Оғачанинг исми келтирилмаган, лекин “Ҳумоюннома”да Афғоний оғача, “Жаҳонгирнома”да эса Бекабегим номи билан тилга олинган.
Афғоний Оғача Бобурнинг Ҳиндистонга қилган ҳарбий юришида ёнида бўлган. Бобурнинг ҳарами Аграга келганида, ўзи ҳам анча ёш бўлгани учун саккиз ёшли Гулбадан Бегимнинг қўлини чиқариб қўйган. 1540 й. Ҳумоюн Ҳиндистон тахтини ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлганда, Афғоний оғача Шершоҳ Сурран рухсат олиб, эрининг васиятини бажо келтириш учун хокини Кобулга олиб кетган ва у ерда дафн қилган. Шу туфайли Ҳумоюн Афғоний Оғачани қаттиқ ҳурмат қилган. У Ҳиндистонни қайта фатҳ этгач, Афғоний Оғачани ҳарам аҳли билан бирга ўзининг саройига чақиртириб олган. У Ақбар замонида вафот этган. "Бобур Энциклопедияси" китобидан |