Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Бирлашган императорликдан кўп майда давлатларга парчаланиш давридаги Туркистон
PDF Босма E-mail

Темур ва темурийлар даври
Туркийларнинг бешиги бўлмиш буюк бир ўтмишга эга бўлган Туркистоннинг дунё тарихида муҳим роль ўйнагани ҳар кимга аён бўлган ҳақиқатдир. Бу ерда турли туркий империялар тузилди ва тарихий оқим давомида борлиғини йўқотгунга қадар дунёга шу ердан Tabcap кўрсатди.
Бу ўринда Туркистоннинг узоқ кечмишини баён қилиш заруратини сезмаяпмиз. Чунки Туркистон туркларининг аскарий тузуми бўлсин, яхши ёки ёмон хислатлари бўлсин, барчаси араб, эрон, турк ва Ғарбий Европа тарихчилари томонидан тадқиқ қилинган. Мақсадимиз, Туркистоннинг сўнгги империядан кейин айрим давлатлар шаклида парчаланишга қадар бошдан кечирган ўзгаришларнинг жадвалини яратиш билан боғлиқ тарихнинг бир даврига диққат тортмоқдир.
Мўғуллар 1221 йилда Хоразмшохдар(Хоразмшохдар тарихи ҳақида қаранг: Бартольд В.В. Хорезмшах, ФА, 1-жилд, 263-265-бетлар; Фауд Купрулу, Хорезмшахлар, ФА, 1-жилд, 265-96-бетлар; Иброҳим Кафесўғлу, Хорезмшахлар давлати (485-617 ёки 1092-1229 йй.), Анқара, 1956 й. Ушбу асар Хо-размшохдар тарихи ҳақида энг изчил тадқиқотлардан ҳисобланади (Булардан ташқари қаранг: 3. М. Буниятов. Государства хорезмшахов - ануштегинидов (1097-1231), Москва, 1986 йил. - Таржимон.)) императорлигининг пойтахти Урганчни забт этгандан сўнг XIII асрнинг бошларида бу императорликни тугатдилар. Туркистон шундан бошлаб мўғулларнинг Чиғатой улусига оид бўлиб қолди(Кўпроқ маълумот учун қаранг: Barthold Spuler (ношир ва ёзувчи), Geschichte Mittelasiens, C.V. Leiden-Koln, 1966 йил, 208-220-бетлар.). Шунга қарамай, туркилар XIV асрнинг ўрталарига қадар бу улусни тил жиҳатидан турклаштиришга, дин жиҳатидан исломлаштиришга муваффақ бўлдилар(Қиёслансин: Боймирза Ҳайит, «Туркистоннинг қисқача тарихи», Берлин, 1944 йил, 91-бет.).
Чиғатой улуси даврига (XIII ва XIV аср) - турк адабиётида Амир Темур, дунё адабиётида Темурланг деб аталган Темурбек томонидан 1370 йилда барҳам берилди. Темур (9.4.1336 - 18.2.1405) турк-барлосуруғининг беги Тарағайнинг ўғли бўлиб, Кеш (Шаҳрисабз)да туғилди. У Туркистоннинг, ўзгариб турувчи дунё тарихининг янги бир саркардаси эди.
Темур ҳарбий саркарда ва давлат арбоби ўлароқ 32 йил ичида шарада Олой тоғларига қадар, Ғарбда Қора ва Оқ денгизга қадар, Жанубда Ҳиндистонга қадар чўзилган бир салтанат тузишга муваффақ бўлди. Тарихчилар Темур яратган давлатни ва унинг хдрбий санъатининг ўзига хос хусусиятларини ҳанузгача ўрганмоқдалар. Темур ва унинг даври ҳақида ҳозиргача саноқсиз асарлар битилди(Темур ва темурийлар ҳақида машҳур манбалардан фойдаланилган адабиётлар: Аҳмаджон Ўқай, Буюк Темур, Истанбул, 1963 й; Автобиография Темурланга, Ташкент, 1895 й.; А. И. Якубовский, Самарканд при Тимуре и тимуридах, Ленинград, 1933.; L. Bouvat, Essai sur la civilization Timouride, «Joyrnal Asiatigue» Paris, 1926, CCVI1I,193-229-6; Barthold, II, 157-162-6,; Hilda Hookham, Tamburlaine (Temurlenk) the Conguerer, London, 1962; Б.В. Лунин, История, культура и искусство времени Тимуридов в советской литературе (библиографический указатель): ОНУ (Обшественшяе науки в Узбекистане), Ташкент, 1969, № 8-9,101-145-бетлар; И. М. Муминов. Об исторических условиях, ОНУ, 1969,8-9, 3-11-бетлар.).
Тадқиқотчиларнинг ҳаммаси ҳам уни «Буюк Темур» деб қайд этмасаларда, дунё тарихидаги энг буюк шахслардан бири эканлигини эътироф қиладилар. Баъзилар эса Темурни дунё тарихининг қўрқинчли бир сиймоси деб ҳисоблайдилар. Темур хизмат пайтида содда, камтарин, урушда кескин, қатъий, тинчлик даврида юмшоқ феълли эди. У ўзига шуҳрат келтириш, буюк унвонга эга бўлиш учун ҳаракат қилмади, бунга эътибор бермади. Чиғатой улуси анъаналарига боғлиқлигини бу хонадондан хонлар тайин қилиш орқали намойиш қилди. Бу хонлар Суюрғамишхон (1388 й.) ва Султон Маҳмудхон (1402 й.) эди. Темур бу хонлар номидан пул чиқарди ва ўз номини бу хонлар номи ёнига «Буюк амир» деб ёздирди. Бундан ташқари у ўзини «Бек» (ёки «Амир») унвони билан тақдим этарди. Ҳаётининг сўнгида тўғридан-тўғри «Султони Туркон» номи билан машхур бўлди. Дунёда эътибор ва мавқе топган Темур бугун ҳам Туркистонда миллий шуурнинг бир тимсоли деб қабул қилинган. Унинг замонига оид асарлар, ёдгорликлар ҳозирга қадар қимматли манба сифатида қадрланади. Ҳақиқатан ҳам, шундай эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун йирик Туркистон олимининг энг сўнгги китоби ва бошқа асарларни кўриш мумкин(Иброҳим Мўминов, Роль и место Амира Темура, 1968; СЎ 4 ян-варь 1969 й, 3-бет. «Темур замонида Ўрта Осиё қавмларининг обрўси халқаро майдонда кучайиб кетди». 1969 йил 18 январидаги «Ўзбекистон маданияти» газетасида И. Мўминов Темурни «Туркистон юртсевари» деб таърифлайди. Шоир Муҳаммад Али «Шарқ Юлдузи»нинг 1968 йил 11 сонида («Гумбаздаги нур») Темур шахсияти ҳанузгача атрофга нур таратишини тараннум этди. Етарлича маълумот учун қаранг: Б. Ҳайит, «Туркистонда Амир Темур ҳақида янги фикр жараёни», «Миллий Туркистон», 1969 й., №126, 15-18-бетлар.). Темур ўзидан сўнг салтанатининг бошига не савдолар тушишини тасаввур қила олмас эди. Унинг ҳарбий қуввати аввал ўзига содиқ, сўнгра унга душманга айланган Олтин Ўрда хони Тўхтамиш Ўрдасини енгди. Темур Султон Йилдирим Боязиднинг ҳам қўшинларини енгди(Темур билан Йилдирим Боязид орасидаги жанг ҳақида, қаранг: Умер Холис, Етти йиллик уруш орасида Темурнинг Анадолу сафари ва Анқара жанги, Истанбул, 1934 й.; Темур билан Боязид орасидаги муносабатлар борасидаги энг янги тафсилотларни Т. Йилмаз (Туркия тарихи, III жилд, Истанбул, 1962 й.) ўртага ташлади.). Биринчисининг натижасида Олтин Ўрдага тобе бўлган руслар кучайдилар ва улар 1480 йилдан кейин куч кўрсатиш қудратига эга бўлгач, аста-секин туркиларнинг аёвсиз душманига айландилар. Иккинчисининг натижасида туркларнинг Византия сиёсати 50 йил орқага сурилди. Темур кўп зафарларга эришди, у Хитойни ҳам фатҳ қилишни истар эди. 1404 йилда Хитой зафарига чиққан вақтида тахминан 68 ёшда эди. Темур Ўтрорда ўз чодирида вафот этди. Унинг ўлимидан сўнг салтанатида парокандалик даври бошланди. Фарзандлари ва қўмондонлар Темур ворисини тайин этиш хусусида курашдилар. Бошбошдоқлик, ҳокимият учун кураш ва баъзи зодагонларнинг ўз кучига бўлган ишончи очиқдан-очиқ намоён бўла бошлади. Бу хусусиятлар башарий бир инстинкт бўлиб, дунёнинг барча миллатларига хосдир. Фақат Туркистон турклари бошқа миллатларга нисбатан жуда кўп изтироб чекдилар.
Уч йиллик ички курашлардан сўнг Темурнинг мистик табиатли ва айни замонда «илм ва санъат инжуси» унвонига сазовор бўлган ўғли Шоҳруҳ (1377 й.)(Шоҳруҳ ҳақида қаранг: 3. В. Тўған, «Буюк турк хукмдори - Шоҳруҳ», Турк тили ва адабиёти журнали, Истанбул, 1949 й., N 3-4. 520-538-бетлар.) 1407 йилда тахтга ўтирди ва ўлимига қадар (1447 й.) салтанатни Ҳиротдан идора этди. Шоҳруҳ Мовароуннаҳрни ўғли Улуғбек орқали идора этди. Улуғбек (22.3.1394 -25.10.1449) нинг исмини шахсан Темурнингўзи қўйган. Улуғбек ҳукмдор ва саркардага нисбатан кўпроқзиёли ва юмшоқ табиатли киши бўлса ҳам 1447 йилда отаси Шоҳруҳнинг тахтини эгаллагач, ички ўзаро урушларда курашишга мажбур бўлди. Темурнинг салтанати заифлашди. Салтанатга тегишли давлатларда мустақилликни қўлга киритишга ҳаракат кучайган эди.
Улуғбек дунёнинг энг буюк мунажжимларидан бири эди(Улуғбекнинг саройида яшаган чиғатой-турк шоири Саккокий шундай ёзади: «Фалакка йиллар керак ва келтурса оламга менингтек турк шоирни ва сенингтек шоҳи донони». Улуғбек ҳақидаги қуйи-даги асарларни қимматли деб ҳисоблаймиз: В. Бартольд, Улуғбек и его время, Петроград, 1918. (Туркча нашри Окдес Нимет, Истанбул, 1930; инглизча нашри Минорский, Дайден, 1958; форсча нашри Ҳусейн Аҳмадий, Табриз, 1958; олмонча нашри Валтер Хинз, Лайпциг, 1938); Ф. Қориниёзов, Астрономическая школа Улугбека, М-Л, 1950; М. Е. Массон, Обсерватория Улугбека, М-Л., 1941; С. Peter and Е. Khobl, Ulug, Begs Catalogue of Stars, Washington, 1917; Мирзо Улугбек, Сбор-ник Туркестанского научного обшества, Ташкент, 1925; М. Я. Леонов, Улугбек великий астроном XV века, М., 1950.). У тахтидан туширилгач, Маккага кетар экан, ўғли Абдуллатиф кўрсатмасига биноан 25 октабрь 1449 йилда қатл этилди. Ота қотили Абдуллатиф Туркистон хукмдори ўлароқ 198 кун салтанат эгаси бўлди. Чунки у ҳам 1450 йил май ойида ўлдирилди. Унинг ўрнига Темурнинг набираси, Мироншоҳнинг ўғли Абдулазиз ўтирди. Темурийлар орасида салтанат учун кураш давом этди. Абдулазиз Темурийлардан бўлмиш Абу Саидга қарши урушда (1451) ўлди. Абдусаид ўзбекларнинг ёрдами билан ҳокимиятни қўлга киритиб, пойтахтни Самарқанддан Ҳиротга кўчирди ва Темурийлар ҳокимият тизгинини 18 йил ўз қўлида тутди. Эронга қарши юришларнинг бирида, 1469 йилда ўлди. Абусаиднинг ўрнига ўғли Султон Аҳмад тахтга ўтирди. Туркистонни ва унга қарашли ўлкаларни 1469 - 1494 йиллар давомида бошқарган Султон Аҳмад дастлаб Хўжа Аҳрор(Хўжа Аҳрор 1404 йилда Тошкентда туғилган. 1490 йилда Са-марқандда вафот этди. У нақшбандий тариқатига муносиб бўлиб, табиий илмларга қарши эди. Тасаввуфни ривожлантирганлардан. Темурийлардан Абдуллоҳ ва Абу Саид орасидаги тахт талашувида Абу Саид тарафида турди. Фақирларга ёрдам беришни тарғиб қиларди. Тасаввуфга оид асарлари бор. Ҳаёти ва дунёқараши хдқидаги ўз кўлёзмаси «Мақомати Хўжа Аҳрор» Боязид кутубхонасида сақланмокда.) бошчилигидаги фанатик диндорлар ўлидаги қўғирчоққа айланди. Султон Аҳмад пойтахтни Самарқанддан Ҳиротга кўчирди. Унинг хукмронлиги даврида Темурийлардан Султон Ҳусайн Бойқаро (1469 - 15.5 1506) ўзининг мустақиллигини эълон қилди ва Хуросон билан Хоразмда хукмронлик қила бошлади. Султон Аҳмаднинг ўлимидан сўнг ўғли Султон Маҳмуд 1494-1498 йилларда хукмронлигини Самарқандда давом эттирди. Уни ҳам ўғли Султон Али Мирзо (1498 - 1500) таъқиб қилди. Султон Али Мирзо Туркистондаги ҳокимиятни Шайбонийхон бошчилигидаги ўзбекларга беришга мажбур бўлган сўнгги темурийлардан бири эди. Шайбонийхон босқинига қарши Султон Хусайн Бойқаронинг халафи Бадиуззамон каби кучли бир темурий саркарда майдонга чиқмади. Натижада, Шайбонийхон 20 май 1507 йилда Ҳиротни забт этди. Шу билан Туркистон ва унинг атрофида темурийлар даври тугатилди. Шундай қилиб, Темур ва темурийлар дунёнинг энг йирик императорларидан бири бўлиб, 137 йил давомида Туркистон ва унинг яқинидаги худудлар аҳолисининг тақдирини белгиладилар.
Уруш, зафар, тинчлик; Туркистоннинг юксалиши ва чўкиши; вайроналик ва янгидан яратиш; уруш натижасидаги фақирлик ва тинчлик замонида унинг бартараф қилиниши; аскарлар ва кўмондонларнинг зафар сархушлиги; уларнинг руҳий тушкунлиги, илм ва шеъриятда юксак чўққига эришиш ва ниҳоят, диний фанатизмнинг чуқур илдиз отиши темурийлар даврининг асосий чизгиларидир.
Туркистондаги сиёсий хукмронлик 1500 - 1507 йиллар давомида темурийлар қўлидан Шайбонийхон бошчилигидаги ўзбекларга ўтди. Темур шажарасидан Заҳириддин бин Умаршайх Бобур(Бобур ҳақида атрофлича маълумот учун қаранг: М. Фуат КўпрУ" лу, Бобур, Иа, 13, Жуз; «Бобурнома» ҳақида қаранг: В. Hayit, Kindlers Literatur Lexikon, Munchen, 1964; «Бобурнома» P. P. Арат томонидан «Воқеаи Бобурнинг хотироти» номи билан ҳозирги туркчага таржима қилиниб, турк тарих уюшмаси матбааларида тарқатилди. Анқара. 1943 й. ва 1946 йилда; «Решит Раҳметий Арат учун, Анқара, 1966 й.; Ўша муаллиф, Бобур ва асари, «Turk Kulturu», 1964, №17,18-21-беТ.
томонидан ташқарига суриб чиқарилгач, 1526 йилда Ҳиндистонда темурийлар салтанати қуришга муваффақ бўлди. Европа тарихчилари «Буюк мўғул» деб номлаган, Ҳиндистондаги темурийлар салтанатининг тузувчиси Бобур давлат арбоби ва қўмондон бўлиб қолмасдан, айни замонда даврининг янги бир йўсиндаги шоири эди. Бу салтанат Акбарнинг замонида энг порлоқ даврига эришди. Муҳаммадшоҳ (1719 - 1748) салтанати замонида императорлик парчалана бошлади. Шунга қарамай, Бобурийлар Шоҳ Жаҳон ўлимига қадар (1806) Ҳиндистонда баобрў эдилар. Хуллас, 1858 йилда Британия тасарруфига ўтдилар ва ниҳоят, улар томонидан тахтдан туширилдилар.) (1483 - 1530) ўзбеклар Темур ва темурийлар даврида маданият соҳасидаги ютуқлар бениҳоя бўлди. Бу даврда ҳисобсиз илм киши-лари, шоирлар, меъморлар каби буюк шахслар фаолият кўрсатдилар. Уларнинг руҳи Туркистон маънавий ҳаётида ҳанузгача бир машъала вазифасини бажармоқда. Бу ўринда Туркистон маънавий хдётига алоқадор бўлган икки машхур шахс ҳақида тўхталмасликнинг иложи йўқ. Бу икки сиймодан бири хукмдор ва илм кишиси бўлган Улуғбекдир.
Улуғбек 1421 йилда Самарқанднинг Қушоқтепа деган жойида телескопининг узунлиги 50 метр бўлган расадхона қурдирди. Бу расадхона уч қаватли бўлиб, 25 метр баландликда жойлашган, у 85x170 метрлик бир майдон узра қурилган эди. Улуғбек 1918 юлдузни аниқлаб, қайд қилган. Бир йил 365 кун 6 соат, 10 дақиқа ва 8 сония эканлигини ҳисоблаган, ҳозирги аниқ қийматдан 1 дақиқа, 2 сония фарқ қилади. Унинг астрономик жадвали осмонни ўрганишга бағишланган асарларга асос бўлди, У мусулмон Шарқининг астрономиядаги буюк тадқиқотчиларидан эди(«Зижи Муҳаммадшоҳ» муаллифи Савай Жайсинг куйидагига диққатни жалб қилади: «Улуғбек ўлдирилганига уч юз йил ўтганига қарамай, атрофимизда на ислом дунёси хукмдорлари ва на машхур кишилари шуғуллана олдилар»; Қориниёзов, 304-6. Улуғбекнинг астрономик жадвали 1665 йили Оксфордда лотинчага таржима қилинди, 1767 йили инглизчага, 1853 йили французчага ўгирилди.). Улуғбек ўлдирилгандан сўнг Али Қушчи (вафоти 1474, Истанбул) Самарқандни тарк этиб, Усмон императорлигига келган ва бу ерда астрономик кузатишларини давом эттирган.(Улуғбекнинг шогирди ва яқин дўсти Али Қушчи астрономияга доир бта асар яратди. Буларнинг орасида «Шарҳи зижи гургоний» ҳам бордир. Эдирнедаги бир мадраса ва бир кўчага Али Қушчи номи берилган. Қаранг: М. Tayyib Yokbilgin, XV-XVI Asirlarda Edirne ve Paja Livasi. Vakiflar, Mulkler, Mukataalar, Istanbul, 1952 Й, 33-6.)
Туркистондаги маънавий ҳаётнинг бошқа буюк вакили Хусайн Бойқаронинг Ҳиротдаги саройида шоир ўлароқ фаолият кўрсатган Мир Алишер Навоий (1441 - 1501)дир. Чиғатой туркчаси билан битилган шеърлари Туркистон адабиётида кунимизга ўрнак бўладиган асарлар сифатида қабул қилинмоқда(Spuler, 231-6.: «Турк тилининг ушбу бўлаги (Чиғатой туркчаси) бу тил устозига (Бобур хотиралари билан бирга) бир маданий тил сифатида эътироф этилиши учун ташаккур билдириш лозимдир». Фуат Кўпрулу, Алишер Навоий, Истанбул, 1941, 5-бет: «Фузулийни истисно қилганда, юзларча йиллар давомида Оқ денгиздан Қошғаргача, Волгадан Можаристонгача худудда Навоийчалик эътибор топган ва севилган бошқа шоир йўқдир». Бундан ташқари, 13-бетда: «Навоийни бутун буюклигича турки ёшларга танитишимиз бизнинг ҳам миллий, ҳам илмий бурчимиздир». Навоий ҳақида кенгроқ маъ-лумот учун қаранг: 3. В. Тўғон, «Алишер», ИА, 5., 349-357-бетлар; С. Brockelmann, Ost-Turkische gramatik der Islamischen Literatursprachen Mittelasiens, Leiden, 1951-1954; E. E. Бертельс, Навои, Опмт творче-ской биографии, Москва, 1948, айни муаллиф: Навои и Джами, М. 1965; Сирри ОгоҳЛевенд, Алишер Навоий, 1-2-жилд, Анқара, 1965-66 й.; Али Ниҳат Тарлан, Фахри Финдикўғлу ва бошқалар, Алишер Навоий. Ҳаёти ва асарлари, Истанбул, 1962 й.; Муҳаммад Якуб Гургоний (ношир), Амир Алишер Навоий. «Фоний» (Афғонистон тарих жами-яти), Кобул, 1967; Фаруҳ Тимурташ, Алишер Навоийнинг турк тили учун хизмати, Истанбул, 1962 й; Бартольд, «Мир Алишер и политический жизнь, «Мир Али Шир» номли тўпламда, Ленинград, 1928; (тур-кча нашри: А. Жаферўғлу, «Ulku» X-XI, Анкара, 1937; олмонча нашри: W. Hinz, Leipzig, 1938; инглизча нашри: Minorsky, Barthold, Four Studies).
Темур ва темурийлар даврида Туркистоннинг маданий ва маънавий ҳаётида жуда кўп шахс фаолият кўрсатди. Уларнинг жуда кўп асарлари ҳақида бу ерда маълумот беришнинг имкони йўқ. Темур ва темурийлар даврига оид Туркистоннинг маданий ҳаёти ҳақида мукаммал асарлар яратишни истиқболга қолдириш ниятидамиз(Темур ва темурийларнинг даври маданиятини барча томонларини қамраб олган бирор илмий асар йўқ. Бартольд, «История культурной жизни Туркестана» (Ленинград, 1927) асарида мана шу даврнинг маданий ҳаёти муаммоларини четлаб ўтган.).

Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан

 
Баннер