Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Ойшасултон Бегим
PDF Босма E-mail

Ойшасултон Бегим - I. Бобурнинг биринчи хотини, Султон Аҳмад Мирзонинг учинчи қизи. Онаси - Қутлуқ Бегим. Бобурга болалигида унаштириб қўйилган (“Б.”, 20а). Бобур у пайтда беш ёшда бўлиб, Самарқандга, амакиси хонадонига ота-онаси билан ташриф буюрган эди.

Бобур Андижонни ҳам, Самарқандни ҳам қўлдан чиқариб Хўжандда турган вақтида, Ойшасултон Бегим шу ерга келган ва Бобур уни никоҳига олган (1499 й.). Бобур Самарқандни забт этганидан бир неча кун кейин уларнинг биринчи фарзанл: туғилган (1500 й.). Унга Фахриннисо деб исм берилган, лекин қизча қирқ кун ҳам ўтмай вафот этган.
Бобур бирмунча вақт Тошкентда, Султон Маҳмудхон ҳузурида турганида, Ойшасултон Бегим опаси Робиясултон Бегимнинг аралашув билан Бобур никоҳидан чиққан.
Кейинчалик у барибир Бобур саройидан паноҳ топган. 1531 й. Лгрода ўтказилган “Тилсим тўйи”да Ойшасултон Бегим Ҳумоюннинг якинида ўтирган.
II. Бобурнинг невараси, Комроннинг иккинчи қизи. Онаси Хоним деб аталган. Ҳумоюн К булни қайта қўлга киритганида, Кўлобда турган Комрон ундан ҳайиқиб, Ойшасултон Бегимни Толиқонга олиб кетган.

"Бобур Энциклопедияси" китобидан

 
Баннер