Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Кўчманчи ўзбеклар давлати
PDF Босма E-mail

Ўзбек халқи кўпгина бошқа халқлар сингари қадимий халқлардан бири бўлиб, кишилик жамияти босиб ўтган барча ижтимоий-иқтисодий формацияларни бошдан кечирган. Ўтмишдан қолган ва бизнинг замонамизгачз етиб келган тарихий ва бошқа ёдгорликлар ўзбскларнинг ота-боболари қадимдан ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида яшаганлиги ҳамда унинг асосий аҳолисидан бири бўлганлигини тасдиқлайди. Лекин ўзбек халқининг қадимий ва бой тарихи ҳозирга қадар муфассал ўрганилмаган.
Ўзбекларнинг келиб чиқиши ҳақида олимлар томонидан турлича фикрлар айтилган, Баъзи бир олимлар ўзбеклар ўз номини Олтин Ўрда хони Ўзбекхон (1312—1342) дан олган деб айтадилар.
Н. А. Аристовнипг фикрича, «ўзбек» номи Ўзбекхонгача умуман тарихда учрамайди. «Шунинг учун ҳам ўзбеклар ўз номини ана шу хондан олган, деб ҳисоблаш керак», деб хулоса қилади бу олим. А. Ю. Якубовский «ўзбек» сўзи форсча — «ўзбекиён»— ўзбекники (кўплиги — ўзбекларники) сўзидан келиб чиққан деб тахмин қилиб, у ҳам ўзбеклар ўз номини юқорида тилга олннган Ўзбекхондан олган, деб айтади. Машҳур Ўрта Осиё тарихчиларидан П. П. Иванов ҳам шундай фикрда бўлган. «Ўзбек» сўзининг кслиб чиқиши, — деб ёзади у, — бизнинг фикримизча, Олтин Ўрда хони Ўзбекнинг номи билан боғлиқдир». Чет эл тарихчиларидан Г. Ховорс, А. Вамбери, М. А. Чапличка ҳам ўзбекларнинг келиб чиқишини Ўзбекхоннинг номи билан боғлайдилар. В. В. Григорьев бу тўғрида маълум бир фикр айтмаган бўлса ҳам, ўзбекларнинг келиб чиқиши ҳақида айтилган юқоридаги фикр асоссиз эканлигини ўз вақтида биринчи бўлиб кўрсатди. Профессор А. А. Семёнов В. В. Григорьевни қувватлаб, «ўзбек» сўзи Ўзбекхондан қарийб 100 йил кейин Оқ Ўрдада келиб чиққанлигини, XVI—XV асрда яшаган Ўта Осиё ва Эрон тарихчилари Оқ Ўрданпнг турк-мўғул кўчманчи қабилалариии шу ном билан атаганликларини айтади. Яна бир гуруҳ тарихчилар ҳам (П. Пельс, А. П. Чулошников) борки, уларга Дашти қипчоқнинг кўчманчи турк-мўғул қабилалари ўзларининг эркинлиги туфайли «ўзи бек» деб аталган ва шу сабабдан улар «ўзбек» номини олган, деб ёзадилар.
Ўзбек халқининг келиб чиқиш тарихини ўрганишда М. Г. Ваҳобовиинг 1960 йилда нашр қилинган «Ўзбек социалистик миллати» номли китоби ҳам диққатга сазовордир. Муаллиф китобнинг қарийб бир бобини (9—54-бетлар) ўзбекларнинг келиб чиқиши ва уларнинг этник таркибига бағишлаган. М. Г. Ваҳобов ўзбеклариипг Ўрта Осиёдаги энг қадимий халқлардан бири бўлганлигини эътироф қилиб, унинг асосан XIX асрдаги этник таркиби ва этник ҳудудини кўрсатиб берган бўлса-да, лекин ўзбек халқининг этник жиҳатдан расмийлашувида муҳим роль ўйнаган кўчманчи ўзбеклар эканлигини ва уларнинг этник таркибини очиб бермаган.
«Ўзбек» атамаси Жувайний ва Рашидиддип (ХШ аср) замонидан маълум. Элхон Абақахон (1265—1282) замонида яшаган машҳур шоир Пури Баҳо (Тожиддин ибн Баҳовуддин) нинг «Мўғул қасида»сида ва Рашндиддиининг «Жомеъ ут-таворих» асарида ҳам «ўзбек» атамаси учрайди. Абақахоннииг замондоши шоир Пури Баҳонинг бир қасидасида «ўзбек» атамаси қандай маънода (атоқли ёки халқ номими) келтирилганлиги тўғрисида бирор нарса дсйиш қийин. У этник атама бўлмай, балки бирон шахснинг исми бўлиши ҳам мумкин. Рашиддиддиннинг китобида келтирилган «ўзбек» сўзи ҳам бирон қабила ёки уруғнинг номи бўлмай, балки Жўчихоннинг еттинчи ўғли Букалнинг набираси, Мингқударнинг ўғли шаҳзода Ўзбекнинг номидир.
Ҳамдуллоҳ Муставфийи Қазвиний (1281 — 1350) нинг машҳур «Тарихи гузида» асарида, аниқроғи Казвинийнинг ўғли Зайнуддин томонидан ёзилган бу китобнинг охирги қисмида «Мамлакати ўзбеки», «Улуси ўэбек» сўзлари учрайди. Бу сўзлар «Ўзбеклар мамлакати» ёки «Ўзбеклар улуси» деган гап эмас. Бу ерда сўз, шубҳасиз, Ўзбекхон ва бир вақтлар унинг ҳукмронлиги остида бўлган Олтин Урда тўғрисида бораётир.
Оқ Ўрда ва Шайбон улусида кўчиб юрган турк-мўғул кўчманчи қабилалари XIV асрнинг ўрталаридан бошлаб «ўзбек» номи билан юритила бошлади. Низомуддин Шомий XIV асрнинг 60-йилларида Оқ Урда хони Урусхон (1361 —1380) билан Тўхтамиш (1376—1395) ўртасида тахт учун бўлган кураш ҳақида ҳикоя қилганда, Ўрусхонни «ўзбекларшшг хони» деб атайди. XIV асрнинг иккинчи ярмида яшаган араб тарихчиси ал-Қалкошондий ҳам (1418 йилда вафот этгая) Тўхтамишни «ўзбеклар мамлакатининг подшоси» деб ёзади.
Қўчманчи ўзбеклар Тўхтамишхон қўшининннг асосий қисмини ташкил қилган эди. Алишер Навоийшшг замондошн бўлган тарихчи Хондамир бу тўғрида анча қимматли маълумотлар ёзиб қолдирган. Бундай маълумотлар бошқа манбаларда мутлақо учрамайди. Масалан, Хондамир 1388—1391 йил воқеалари тўғрисида, яъни Амир Темур билан Тўхтамишхон ўртасида бўлиб ўтган урушлар тўғрисида ҳикоя қилар экан, Тўхтамишхон қўл остида бўлган қўшинни ҳамиша «сипоҳи ўзбек («ўзбек сипоҳи») деб атайди. XIV аср охири — XV асрнннг бошларида ўтган яна бошқа бир тарихчи Муинуддин Натанзий Едигей (Идику) ва Темур Қутлуғ бошчилигида 1399 йили Тўхтамиш билан жанг қилган аскарларни ҳам ўзбеклар деб атайди. Ҳаттоки, Едигей ва унинг акаси Исабек, шунингдек Олтин Ўрданинг кўзга кўринган бошқа амирлари, XV асрнинг биринчи ярмида Олтин Ўрдада хонлик қилган Шодибек, Пўлодхон, Улуғ Муҳаммад (Муҳаммадхон) ва бошқалар ҳам юқорида зикр қилинган тарихчилар томонидан «Дашти қипчоқ ва ўзбеклар вилоятининг хони», «амирлари ва подшоҳи» (подшоҳи Дашти қипчоқ ва вилояти Ўзбек») деб номланганлар ва ҳатто Едигейнинг ўзи «Идику ўзбек» деб аталган. Бу ерда «Вилояти ўзбек» деб Оқ Ўрда назарда тутилаётир.
Шуниси ҳам характерллки, Низомуддин Шомий ва Абдураззоқ Самарқандий Темурнинг 1380 йили Тўхтамишга ва ўша вақтда Мўғулистон ҳокими бўлган Анқо тўрага қарши Дашти қипчоқ устига қилган зўр ҳарбий юриши тўғрисида сўз юритганларида, Дашти қиичоқни, яъни Оқ Урдани «Ўзбеклар диёри» (Диёри ўзбек»), унинг чўл қисмини эса «Ўзбеклар саҳро-си» («Саҳройи ўзбек») деб атаганлар.
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики, XIV асрнинг иккинчи ярмида Дашти қипчоқнинг катта қисми, хусусан, Оқ Ўрда ва Шайбон улусида кўчиб юрган турк-мўғул қабилалари «ўзбсклар», бу бепоён ҳудуд эса «Ўзбеклар вилояти» дсб атала бошланди, Бундан ўзбеклар Дашти қипчоқда фақат XIV асрнинг иккинчи ярмидан пайдо бўлган, деган хулоса келиб чиқмайди. Ҳозирги ўзбеклар, шунингдек қозоқлар, қорақалпоқлар, бошқирдлар, татарлар ва бошқа туркийзабон халқларнинг ота-боболари қадим замонлардан шу халқлар ҳозирги яшаб турган ҳудудда ҳаёт кечирганлар.
Масъуд ибн Усмон Куҳистонийнинг «Тарихи Абулхайрхоний» номли тарихий асарида кўчманчи ўзбеклар ва уларнинг XV асрда ташкил топган давлати тўғрисида қимматли маълумотлар бор. Бу китобда кўрсатилишича, Оқ Ўрда ва Шайбон улусида XV асрнинг бошларида: буркут, қиёт, қушчи, ийжон, қўнғирот, найман, чимбой, қорлиқ, кенагас, дурмон, курловут, тубон, манғит, нукуз, танғут, уйғур, хитой, тоймас, эчки, туман-минг қабилалари истиқомат қилган. Қамолиддин Биноий XV асрнинг 80-йилларида Шайбонийхон теварагига уюшган қабилалар орасида шодбоқли қабилалари ҳам бўлганлигипи айтади. Маҳмуд ибн Валининг ёзишича, кўчманчи ўзбеклар қўшинида уйрот, можор ва қипчоқларнинг лашкарлари ҳам бўлган.
Бу қабилалар ўзларининг келиб чиқиши жиҳатдан турличадир. Масалан, қўнғирот, нукуз, қиёт ва уйротлар аслида мўғул, танғутлар эса тибетлик бўлганлар. Хитойларга келсак, уларнинг ота-боболари бўлган киданлар X—XI асрларда Шимоли-Шарқий Хитойда яшаганлари маълум. Лекин бу қабилалар Дашти қипчоқда қадимдаи яшаб келган туркий қабилалар би-лан қўшилиб кетган ҳамда уларнинг таъсири остида ўзининг она тилинигина эмас, ҳаттоки, урф-одатлари ва антропологик белгиларини ҳам қисман йўқотиб, турклашиб кетганлар.
Абулхайр Фазлуллоҳ Рузбеҳонинг «Меҳмонномайи Бухоро» дсган асарида ҳам ўзбеклар хақида қимматли маълумотлар учратамиз. Унинг фикрича, ўзбеклар (кўчманчи ўзбеклар) асосан уч тоифадан, яъни қабилалар иттифоқидан: Шайбон улусига кирган қабилалар (Шайбониён), қозоқлар ва манғитлардан ташкил топган.
XVI асрнинг бошида юқорида кўрсатилган қабилаларнинг бир қисми ўша Муҳаммад Шайбонийхон етакчилигида Ўрта Осиёга бостириб кирдилар ва ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида ўрнашиб олдилар. Шу вақтдан бошлаб «ўзбек» атамаси халқ номини билдирувчи этник атама бўлиб қолди. Бундан ўзбек халқининг келиб чиқишини XVI асрдан бошламоқ керак, деган хулоса чиқмайди. Бу срда фақат ўзбек сўзининг бир этноним сифатида келиб чиқиши ҳақида сўз бораётир. Ўрта Осиё ҳудудида қадимдан жуда кўп туркий ва турк тилида сўзлашувчи халқлар яшаганлиги маълум, Бу ўлкани XVI аср бошида босиб олган кўчманчи ўзбеклар эса Мовароуннаҳрнинг туркийзабон халқлари билан аралашиб кетди ва унга фақат ўз номинигина берди, холос. Мана шундай қилиб, кўчманчи ўзбеклар ўзбек халқининг бир халқ сифатида шаклланишида катта роль ўйнади.
Лна шу кўчманчи ўзбеклар XV асрнинг 20-йилларнда Дашти қипчоқнинг бир қисмида (ҳозирғи Қозоғистоннинг ғарбий қисми ва Ғарбий Сибирда)— Шайбон улусида ўз давлатларини туздилар. Бу давлатга Жўчихоннинг авлоди Абулхайрхон (машҳур шоир ва давлат арбоби Муҳаммад Шайбонийхоннинг бобоси) асос солди. Бу давлат қирқ йилдан ортиқ вақт ҳукмронлик қилди. Лекин бу давлат Ўрта Осиё ва Қозоғистон халқларининг кслажак тақдирини белгилашда катта роль ўйнади. Абулхайрхон ва кўчманчи ўзбеклар XV асрнинг ўрталарига бориб, Сирдарёнинг ўрта оқимида жойлашган Сиғноқ, Саврон, Арқуқ, Ўзганд, Оққўргон, Сузоқ шаҳарларини ҳам эгалладилар. Шундай қилиб, кўчманчи ўзбеклар давлати ўша вақтда ҳозирги Қозоғистоннинг катта қисми ва Жануби-Ғарбий Сибирь устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Тарих фанида бу давлатнинг таш-кил топиши, тараққиёти ва инқирозга юз тутиши, шунингдек, ана шу бепоён ҳудудда XV аср давомида кўчиб юрган турк-мўғул қабилаларининг ижтимоий-сиёсий ҳаёти ҳанузгача чуқур ўрганилмаган.
Шундай бўлса-да, кўчманчи ўзбеклар давлатининг тарихи на бизнинг мамлакатимизда, ва на чет элларда илмий тарзда ҳали ёзилган эмас. Масалага оид манбаларнинг камлиги, ўша вақтда кўчманчи ўзбеклар давлати назорати остида бўлган ана шу ҳудудда археологик текширишлар етарли даражада олиб борилмаганлиги бунга асосий сабаблардандир.
Кўчманчи ўзбеклар XV аср давомида Дашти қипчоқда жуда катта ҳарбий-сиёсий кучни ташкил қилдилар, кўчманчи ўзбеклар тузган давлат эса ўзбеклар тарихида мўғуллар истилосидан кейин тузилган биринчи давлатдир. Шу сабабдан, шубҳасиз, уларнинг тарихини ўрганиш ўзбек халқининг, шунингдек қозоқ халқининг ҳам бир халқ бўлиб ташкил топиши масаласини тўғри тушуниш учун катта ёрдам бериши мумкин.

Бўривой Аҳмедов

 
Баннер