Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Зуҳрабеги оға
PDF Босма E-mail

Зуҳрабеги оға - Султон Маҳмуд Мирзонинг канизаги. Бир ўғил ва бир киз туққан. Бобур биринчи марта Самаркандни ташлаб чиққанида Зуҳрабеги оғанинг ўғли, Қаршида ҳокимлик қилиб турган Султонали Мирзо тахтни эгаллайди. Самарканд тахти талаш бўлаётган чоғда Зухрабеги Оға Шайбонийхонга хуфёна хат жўнатиб, ўзини хотинликка олпшни сўраб, бунинг эвазига Самарқандни топширишини билдирган. Шайбонийхон Самарканд якинига келиб ўрнашгач, Зухрабеги Оға ўғли билан унинг ҳузурига борган. Натижада шаҳар осонлик билан Шайбонийхон қўлига ўтган (“Б.”, 796). Бу хатти-ҳаракати учун Бобур Зухрабеги Оғани беақл деб таърифлаган. Зуҳрабеги Оғанинг хиёнати Темурийлар салтанати емирилишининг тезлаштирибгина қолмай, балки ўғлининг ҳам бошига етган.

 
Баннер