Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Маъсумасултон Бегим
PDF Босма E-mail

Маъсумасултон Бегим - I. Бобурнинг хотини, Султон Аҳмад Мирзонинг кичик кизи (1509 й. в.э.) Шайбонийхон истилосидан сўнг онаси Ҳабибабегим билан Хуросонга борган. Бобур Ҳиротга борганда, аммаси Поянда Султон Бегимнинг уйида уни учратиб ёқтириб колган ва Кобулга боришга кўндирган (“Б.”., 20а). Бобур Кобулга қайтганда, она-бола унинг орқасидан етиб келган.

 

 

Бобур уларни Ғазнида кутиб олган. У Қандаҳорга юриш қилмоқчи бўлиб тургани сабабли тўй кейинроққа сурилган. Бобур юришдан Кобулга қайтиши билан Маъсумасултон Бегимга уйланган (1508 й.). Бир йилдан сўнг биринчи фарзандини туғиш чоғида кўп қон йўқотиш оқибатида оламдан ўтган (1509 й). Бобур қизига онасининг исмини қўйган.
II. Бобурнинг қизи, онасининг исми ҳам Маъсумасултон Бегим: “Яна қизим Маъсуманинг ва ўғлум Ҳиндолнинг навкарларига тугмалик чакманлар ва хилъатлар инъом бўлди” (“Б.”, 206). Ҳиндистонлик тарихчилар томонидан Мусаммат Кобулий Бегим деб тилга олинади. Бобур Пани-пат жангидан сўнг қурдирган боғ бу қизининг шарафига “Кобулий боғ” деб аталган. Маъсума султон Бегим Муҳаммад Замон Мирзога турмушга чиққан.

"Бобур Энциклопедияси" китобидан

 
Баннер