Саналар
12.03.2025
Баннер
Баннер
Чўқан Валиханов: Кашқардаги ахлоқсизликлар
PDF Босма E-mail

Ушбу иқтибос Чўқан Валихановнинг Шарқий Туркистоннинг оилавий анъаналари ҳақидаги қарашлари акс этган парчаларидан биридир. Унинг "Жунгария очерклари" номли асарида Кашғарнинг ўзига хос маданияти, савдо аҳамияти ва маҳаллий ҳаёт тарзи тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. Валиханов Кашқарнинг марказий савдо нуқтаси сифатидаги аҳамиятини таъкидлайди, шунингдек, бу шаҳардаги "чаукен" деб аталган жозибадор аёллар, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ва бу жойга савдо учун келган сайёҳлар орасида қандай танилгани ҳақида ёзади.
Мазкур матнда Кашғарнинг ҳар хил маданиятлар, турли халқлар ва жамоатлар учрашган нуқта сифатида тасвирланган. Валихановнинг ёзишича, шаҳар халқаро савдо маркази бўлиб, у ерга турли мамлакатлардан келган савдогарлар тўпланади. Шундай қилиб, Валиханов Кашғарни нафақат савдо маркази, балки ўзига хос маданий кўприк сифатида ҳам кўрсатади.

Кашғар — жуда аҳоли гавжум шаҳар бўлиб, асосан мусулмонлар истиқомат қилади. Хитойликлар алоҳида қалъани эгаллашган. Шаҳарда аҳолининг кўплиги туфайли одоб-ахлоқ жиҳатидан унчалик намунали эмас. Мусулмонлар бўлишларига қарамай, очиқчасига мчкилик ва буза ичишади ва аёлларни яширишмайди.

Кашғар ҳақида гап кетганда, бу шаҳарнинг аёллари ҳақида айтмаслик мумкин эмас. Улар ўзининг гўзаллиги билан бутун Ўрта Осиёда машҳур. Кашғарда бўлган осиёликларнинг гувоҳлик беришича, тўлиши билан ойга, сергаклиги билан оҳуга, бақувватлиги билан сарв дарахтига, нафислиги билан атиргулга қиёс қилинадиган аёллар Кашғарда жамланган. Улар Қашғар сувининг муҳаббат уйғотиш хусусиятига эга эканига ишонади. Ҳеч қачон тақиқланган мева ҳақида ўйламаган, муллалар бор-йўғи ўз соқолларини қайсидир ширингина бир аёлга топширмасдан Кашғардан чиқмайди. Кашғарда, шунингдек, бир "гўзал" одат мавжуд: унга кўра сиз, Мусо қонунларини (шариатни) бузмасдан, муҳаббатга тўйина оласиз. Ҳар қандай келган меҳмон мутъа қонунига мувофиқ вақтинча, лекин қонуний жуфтлик қилиш имконига эга бўлади. Сиз Кашғарга келасиз, ва шу заҳоти сувнинг ажойиб таъсири натижасида муҳаббатга бўлган ғаройиб мойилликни ҳис қиласиз, гуноҳ фикрлар сизга шундай таъсир қиладики, Мажнуннинг Лайлига бўлган муҳаббати ҳақидаги ҳикояга бирон боғлиқликсиз мурожаат қила бошлайсиз. Шаҳватингиз сиз мажбуран томошабин бўлган турли ҳирслий саҳналар орқали янада кучаяди. Қайси жойга келманг, раққосаларсиз меҳмончиликни тасаввур қилишнинг имкони йўқ, улар Кашғарда машҳур бўлган Лайли ва Мажнун достонини ажойиб ювошлик билан куйлашади. Оқибатда, агар сизда тош юрак бўлса ҳам, бу шаҳвоний қўшиқларга чидай олмай, кабабга — қовурилган гўштга айланасиз. Сизга битта йўл қолади — мутъа қонунига кўра уйланиш, акс ҳолда сизни ёқиб юборган шаҳватингизни қондиролмайсиз. Сиз ўз хоҳишингиз ҳақида маҳаллийлардан кимгадир айтасиз, улар бундай келишувларда ажойиб малакали бўлиб, сизга ёрдам беришга шошилишади. У ҳар доимгидек қўлини кўкрагига қўйиб, жонланиб қичқиради:

— Бош устуна! — дейди у, ва сизга, Фотима — Пайғамбарнинг қизидан ҳам машҳур бўлган бир гўзални кўрсатишини айтади. Албатта, сиз унга эргашишга шошасиз, Фотимани кўриш учун. У биринчи учраган уйга кириб сўрайди:

— Сизда чаукене борми? [чаукен — ёлғиз ёки бева бўлиб, эркин ҳаёт тарзида яшайдиган ёш аёл] Оддий жавоб: бор (Кашғарда чаукенлар жуда кўп).
— Унда нечта қалпоқ бор? — деб қайтадан сўрайди сиздан воситачи.
— Учта, — деб жавоб беради эгаси.
Воситачи хижолатли қиёфа қилиб, “керек йўқ” деб (керакмас), сиз билан бошқа жойга йўл олади. Сиз ундан “қалпоқ” ҳақида қандай бемаъни гаплар айтаётганини сўраб, унга қалпоқ ҳақида эмас, балки юрак ҳақида гап кетганини тушунтирасиз. Йўлбошчи маъно билан жилмайиб, навбатдаги уйга кириб боради. Ҳонани қўрганингизда учта каравот турибди, улар эса зарҳалдор одималар билан безатилган, ҳар бир каравотнинг устида қалпоқлар турибди. Воситачи буни кўриб, ўзининг хурсанд назарини шундай қалпоқлар қаторланган каравотга тикади ва уларни санаб чиққач, мамнун овоз билан шундай дея бошлайди:
— Машаллох! Юлдузингиз баландликка кўтарилади! Мен сиз учун ҳурдан кўра яхшироқ нарса топдим! 20 қалпоқ! Бу ҳақиқатдан ажойиб! Жон! Намоз ўқинг — сиз Сулаймондан ҳам бахтлироқсиз.
Сиз ҳайрон қоласиз ва нима деб жавоб беришни билмай қоласиз. Нихоят, фикрларингизни тўплаб, унга шундай дейсиз:
— Мусулмон! 20 қалпоқ! Бу нима деган гап? Ахир, биз бу ерга қалпоқ сотиш учун келмадик-ку?
Шу вақтда ярим очиқ эшикдан металл безаклар тақиллаши ва шивирлаш эшитилади. Сиз бир нечта қора, ўтли ва ўткир назарларни кўрасиз, тилингиз қотади ва юрагингизда жаннат ўтидан минг баробар кучлироқ бир оловни ҳис қиласиз. Воситачи эса сиздаги онгсизликдан фойдаланиб, эшикқа бориб, тушунарсиз сўзлар билан шивирлайди, шу орада фақат “10 сар даст” деган сўзларингина қулоғингизга етди. Кейин у катта овоз билан жимгина турган, махсулотнинг фойдасига ишонган одамдай сукут сақлаётган эгасига мурожаат қилиб, шундай дейди:
— Хўжа 20 қалпоқ билан уйланмоқчи, у Аллоҳга шукр, ажойиб инсон! — ва овозини пасайтириб, қалин пул ҳақида савдо қилишни бошлайди.
Уй эгаси ҳеч тинмай шундай дейди: «20 қалпоқ — бу, ўғлим, Ижан-хоннинг [хитой императори] хазинасидан ҳам қимматроқ; яна бошқасини топиб кўр — 20 қалпоқ.» Бироз тортишувдан кейин иш 25 сарга ҳал бўлади, ва бу ҳам товарнинг ажойиб камёблиги учун. Масала якунланади: сиз 25 сарни берасиз, эгаси эса, қизни безатиб чиқариш учун ички хоналарга йўл олади. Шу вақтда воситачи сизга қалпоқлар маъносини тушунтириб, бу гўзалликнинг ишончли белгиси эканини ишонч билан таъкидлайди: у 20 марта мутийга танланган, ва маҳаллий урф-одатларга кўра ҳар бир эр учун битта қалпоқ тикиб чиққан. Сиз даҳшатга тушиб, унга 20 эрдан кейин қандай гўзаллик қолиши мумкинлигини қайд этасиз. Агар у ҳатто Юсуфнинг завжаси Зулайхо билан тенг бўлган бўлса ҳам. Воситачи шундай дейди:
– Қараб кўрасиз, ёқмаса — бошқасини оласиз.
– Унда менинг пулларимчи? — дейсиз.
– Пуллар? — ҳайрон бўлиб жавоб беради у. — Машаллах! Сиз эшак эмассиз: пуллар тўланди, демак улар энди сизники эмас.
Тўсатдан лашакларнинг зангловчи овози каби овоз эшитилади, эшик очилади ва бир гуруҳ қизлар кириб келади; уларнинг орасида энг бақуввати — демак, энг гўзали — ҳайратли нафосат ва ишонч билан олдинга ўтади. Қолган қизлар сизни ҳар тарафдан ўраб олади. Сиз кўзингиз олдида оқ рўмоллардан ва бўлажак рафиқангизнинг ҳайратли, бақувват қоматидан бошқа нарса кўрмайсиз. Гўзал қиз бир олмани олиб, иккига бўлади: ярмини ўзи еб юборади, иккинчи ярмини эса сизга тиқади. Сиз энди сабрсизликни намоён қила бошлайсиз, аммо уй эгаси палов ва бузадан тортиб зиёфат бермоқда. Шу орада, сизнинг бўлажак рафиқангиздан ташқари барча чаукенлар рўмолларини олиб ташлашади: юрагингиз чапсанг ёққа ўгирилади, қорнингиз эса сувга айланади. Бирининг қоракатдай йирик ва нафис газел кўзлари, бошқасининг латофатли юмшоқ қоматлари ва ёйилган сонлари, учинчисининг кипарисдай бўй-басти; қисқаси, Аллоҳ билиб, яна нималарни кўрмайсиз. Улар сизга анча сарсончиликлар қилади, кейин эса ҳар бир қиз ўз юзини кўрсатиш учун пешкаш талаб қилади, шунингдек, бу мукофотни олгандан сўнг қўшиқ ва рақслар остида шу орқали театр пардаси кўтарилганидек, ниқобни кўтаришни бошлайдилар.
Тўсатдан: «Эй Аллоҳ! Эй Муҳаммад», – деб сизнинг олдингизда асрлар ва асрларнинг ҳақиқий маҳбубаси намоён бўлади. У кўзлари кўримлар билан мойланган, лаблари қизил қилинган, юзлари ҳатто оқартирилган, шундай улашиб чиқадики, унинг ҳақиқий кўриниши тушунарсиз бўлиб қолади. Агар сиз шарқона ҳиссий лаззат ва хотиржамлик муҳлисларидан бўлсангиз, «машаллоҳ!» – деб айтишдан ўзингизни тия олмайсиз. Сизга ёстиқлар шарт эмас, чунки унинг мулойим қучоқлари сиз учун етарли бўлади. Ҳа, ҳақиқатан ҳам, бирор мартабали осиёлик, ҳатто дунёдан бироз хабардор бўлса ҳам, ёки ўзида юқори завқ ва лаззатни тушуниш қобилиятини ҳис этса, бу қадар юмшоқлик ва шу жойларда фолклорда айтилган «салоқирра» деб аталувчи (ёғни, семиз) ўралганликка бефарқ қараб тура олмайди. Агар сиз бундай юксак гўзаллик тушунчасига етмаган бўлсангиз ва мўйсоқ тўқимали аёлларни афзал кўрсангиз, унда фақат Аллоҳга ишонишингиз ва дарҳол бу ердан қочишингиз керак бўлади, ҳатто шапкаларнинг сонига ҳам ўралмаслигингиз лозим.
Кашғарда муайян бўлмаган муддатга мута тутиш мумкин, қисқача айтганда, сиз бу ерда қанча турган бўлсангиз, шунча вақтга, лекин бу аёлни қонунга биноан, яъни Хитой ҳукумати томонидан белгилаб қўйилган қонунга мувофиқ, олиб чиқиш мумкин эмас. Барча осиёлик савдогарлар айтишича, бу қонун Қашғар аёлларининг гўзаллигига ортиқча берилганлик сабабли, кўпчиликнинг улар туфайли империя чегараларида абадий қолишини олдини олишга асосланган.

(Ч. Ч. Валиханов. О Западном крае Китайской империи)

Кашғарликларнинг илоҳий таомиллардан четлашганлиги уларнинг турмушидаги айрим мустақиллигида намоён бўлади. Масалан, хотинлар истаган вақтларида ажрашишлари мумкин ва кўпхотинлик Туркистон халқлари орасида жуда кам учрайди. Хотинлари ажрашишни талаб қилган тақдирда улар уйдан ҳеч қандай мулк олиб кетолмайдилар, аммо агар эр киши ажрашмоқчи бўлса, у хотинига таъминот бериш мажбуриятида бўлади.

Шунингдек, Кашғарда вақтинчалик никоҳ одатлари ҳам мавжуд. Бу ҳолни айниқса қизиқарли қиладиган нарса шундаки, кашғарликлар ҳанафий мазҳабидаги суннийлар бўлиб, вақтинчалик никоҳ уларга ман этилган. Ушбу одат эса бутпарастлик даврларидан қолганлигини кўрсатади. Марко Поло ўз асарларида қўмулликлар меҳмонни ўз хотинлари билан қолдириб, уларни эркин фойдаланишлари учун уйдан чиқиб кетишганини баён қилади. Шунингдек, Хубилай бу одатни бекор қилганида қўмулликлар ўзларининг норозиликлари билан уни безовта қилгани, натижада Хубилай ўз фармонини бекор қилишга мажбур бўлгани ҳақида ҳам сўз юритади. Ҳозирги кунда бу одат исломий шаклларга бўйсунади: никоҳ ва ажримлар шариат қоидалари асосида амалга оширилади.

Вақтинчалик никоҳлар Олтишаҳр атрофида кенг тарқалган бўлиб, бу ҳудудлар чет эллик сайёҳлар ташриф буюрадиган жойлардир. Аммо Кучадан шарқда бу одат йўқолган, чунки бу жойларга чет эл каравонлари бориб турмайди. Вақтинчалик никоҳ шартлари оддий: эркак ўз хотинини кийим-бош билан таъминлаш ва уни боқишни зиммасига олади. Хўтанда хотин олиш учун, сўмда ифодаласак, тахминан 1 рубль 50 тин сарф қилиш керак бўлади. Яркендда эса махсус бозор мавжуд бўлиб, у ерда уйланиш истагидаги аёлларни учратиш мумкин ва никоҳ шартлари келишилади. Оқсу ва Турфонда бундай никоҳлар Яркенддагидан қимматроқ. Бу одат аёлларга тўлиқ эркинлик ва ҳис-туйғуларини эркин ифода этиш имкониятини берса-да, таълим йўқлиги ва шараф тушунчасининг етишмаслиги сабабли никоҳга нисбатан ҳурматсизлик пайдо бўлади. Шу боис, Шарқий Туркистон аёллари ахлоқий покликлари билан ажралиб турмайди.
Муҳаммад алайҳиссалом, аёлларни жамиятдан узоқлаштириб ва винони тақиқлаб, ўз умматининг ахлоқий тозалигини таъминламоқчи бўлган. Аммо бундан кўра кучлироқ бузғунчилик манбаи келиб чиққан. Мусулмонлар винони ўрнига маст қилувчи дори воситалари ва экстрактларни ишлатган, уларнинг зарари винодан кўра кучлироқ бўлган.
Ўрта Осиё аҳолиси завқ (кайф) қилиш мақсадида кўпинча ҳашиш, опиум ва кўкнор, яъни мак дарахтининг кесилган бошларидан олинган шарбатни истеъмол қилади. Бу нарсаларга муккасидан кетган кишилар кўп сонли, бироқ жамият учун бефойда бир табақа – «бэнгилар»ни ташкил этади.
Одамларда онгини лаҳзага бўлсада йўқотувчи моддаларга бўлган ҳаддан ташқари иштиёқ жисмоний заифлашиш ва ўзгача бир жиннилик билан бирга юради. Қуйи табақадан бўлган бангилар ўзини боқиш мақсадида дервишлик қилишади ва садақалар ҳисобига яшайдилар. Кашғарда сони кўп бўлган «кадира бангилар» мавжуд бўлиб, оддий халқнинг деярли барчаси ҳашиш истеъмол қилади. Амалдорлар эса хитоийларга тақлид қилиб вино ичади ва хитоий усулида опиум чекишади. Кашғарда вино ва бўза истеъмол қилишни ҳукумат таъқиб қилмайди.

Хитойликлар ичимликлар сотиладиган дўконларни бошқаришади ва шаҳар ташқарисида бир неча жойда бўза тайёрлайдиган заводлар ташкил этилган. Бўза савдо нуқталари ҳар доим мижозларга тўлиб кетади. Кашғарда яшайдиган хорижликлар маҳаллий урф-одатларнинг эркинлигидан фойдаланиб, ахлоқсизликка чўкиб кетадилар. Чунки улар ўз ҳукмдорларининг мутлақ деспатиясига доимий қўрқувда яшашга ўрганган ва бу сабабли вино ва аёллар улар учун айниқса жалб қилувчи бўлиб қолган.
Кичик Бухорода қўлда ўйин тарқалган бўлиб, барча табақалар орасида машҳур, ҳатто аёллар ҳам бу иллатга берилган. Бангилар (чекувчилар) ва қиморбозлар – қимор ўйинчилари энг шўх ва қўпол халқ табақасини ташкил этиб, ҳар қандай инқилобда фаол иштирок этади. Бухоро ва Қўқонда аёллар умуман ахлоқий покликда кўриниш бермасалар ҳам, ташқи муҳит сабабли, маҳкамланган ҳолда ва рашкчи қўриқчилар томонидан ўраб қўйилган бўлиб, фақат ҳаром интригалари билан чегараланган. У ерда очиқ ахлоқсизлик қилувчи аёллар йўқ, ва ниҳоят, жазо қўрқуви уларни бузуқликдан тўхтатади. Бухорода зино учун тошбўрон қилинади. Кичик Бухорода, юқорида айтилганидек, аёллар ўз ҳаракатларида эркин бўлгани сабабли, Олтишаҳр ёки Олтита Шарқ шаҳарларида полицияга маълум бўлган ахлоқсиз аёллар сони шундай даражада кўпайганки, бу нафақат ўрта осиёлик мусулмонларни, ҳатто хитойликларни ҳам қўрқитади. Барча хитойликлар маҳаллий келиб чиқишга эга бўлган бўқраларни сақлашади, улардан фарзандлар кўришади, улар эса маҳаллий аҳоли сифатида қабул қилинади. Шаҳарлар атрофида кўплаб очиқ ахлоқсизлик уйлари мавжуд бўлиб, уларда аёллар бузуқликка чўкиб кетган. Кашғарда ахлоқий бузилган аёллар сонининг кўпайиши сабаблари асосан қашшоқлик ва муҳтожликдир.

(Ч. Ч. Валиханов. О состоянии Алтышара, или Шести восточных городов китайской провинции Нан-лу (Малой Бухарии), в 1858–1859 годах)

Абу Муслим таржимаси

 
Баннер