Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Гулрух Бегим
PDF Босма E-mail

Гулрух Бегим - Бобурнинг хотини. Комрон, Аскарий, Шоҳрух Мирзо, Султонаҳмад Мирзо ва Гулъузор Бегимнинг онаси (“Ҳ.”, 66). Келиб чиқиши бекчик уруғидан. Бобур учинчи марта Самарқандни эгаллаганида, у билан бирга бўлган. Бобур вафотидан сўнг сиёсатга аралашади. 1540 й. Деҳлини ташлаб чиққан Ҳумоюн Кобулда Комронни қолдириб ўзи укалари билан бирга Бадахшонга юриш килмоқчи бўлганида, Комрон “Кобул онамга берилган” деб даъво қилган (“Ҳ.”, 40). Ҳумоюн эса Кобул холиса қилингани ва бу ҳакда бир неча марта “Б.” да зикр қилинганини эслатиб рози бўлмаган. Оқибатда ака-укалар ўртасида келишмовчилик юз беради. Гулрух Бегим уларни яраштиришга уринган, аммо кўп ўтмай вафот этган.

"Бобур Энциклопедияси" китобидан

 
Баннер