Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Робия Султон Бегим
PDF Босма E-mail

Робия Султон Бегим, (тахминан 1435 — 1485) — Улуғбекнинг Абулхайрхонга турмушга чиққан қизи. Уч ўғил, шу жумладан Кучкунжи Хоннинг онаси. Унинг шарафига ўғиллари Туркистон шаҳрида мақбара қурганлар.

Рабия Султон Бегим астроном-олим ва Темурийлар давлати ҳукмдори Улуғбекнинг қизи. У тахминан 1430-йилларнинг ўрталарида, пойтахт шаҳар Самарқандда туғилган. Улуғбекнинг Туркон, Хонзода бегим, Қутлуғ Туркон оға, Султонбахт, Оқ Бош, Робия Султон бегим исмли бир неча қизлари бор эди.
1449 йилда Улуғбек ағдарилиб, ўғли Абдуллатиф томонидан ўлдирилди, ўз навбатида, Абдуллатиф падаркушлиги учун 1450 йилда ўлдирилган. Ҳокимият Робиянинг қамоқдан озод қилинган амакиваччаси, фуқаролик низолари пайтида Улуғбек тарафида бўлган Абдуллоҳ ибн Иброҳим қўлига ўтди. Аммо 1451 йилда Темурий Абу Саид ўзбек кўчманчилари ҳукмдори Абулхайр Хон ёрдамида Абдуллоҳни мағлуб этди ва уни қатл қилди. Абу Саид ва унинг қўшини Самарқандга биринчи бўлиб кириб келишди ва ўзбекларнинг уни талон-тарож қилишларига йўл қўймадилар ва бу воқеадан кейин иттифоқчини тинчлантириш учун мўлжалланган совғалардан бири сифатида Абулхайрхоннинг тўртинчи хотинига айланган Робияни (ўз бўласини) тақдим этди. Америкалик олим Оллворс таъкидлаганидек, Робия Султон бегим «Шайбонийлар ва Темурийларни қариндошлик алоқалари билан боғлади ва икки рақиб гуруҳ ўртасида сиёсий иттифоқ тузди».
Мирзо Улуғбекнинг ўзи ўзбек хони Абулхайрхоннинг қизига уйланган, ундан Темур исмли ўғли бор эди, лекин у болалик чоғларида вафот этган. Рабиянинг Абулхайрдан учта ўғли бор эди: Кучкунжи Хон, Суюнчхўжа Хон ва Оқ-Бурун Султон. Робия Султон Бегим халқ томонидан ҳурматга сазовор бўлган ва сиёсатга таъсир кўрсатган. Чунончи, у жияни Муҳаммад Жукига Самарқанд учун курашда Абу Саидга қарши ёрдам сўраганда унга ёрдам берган. Абулхайр уни хотинининг қариндоши сифатида илиқ кутиб олди ва ёрдам беришга рози бўлди.

1468 йилда (ёки 1469 йилда) эри вафот этгандан кейин у Туркистон шаҳрида яшаган ва 1485 йилда вафот этган. Робиянинг қабр тошида у "яхши ишлар билан танилган ва олийжаноблиги билан ажралиб турарди" деб ёзилган. «Абулхайрхон тарихи» асарида у «шаҳина, буюк она, бешик ва энг юқори парда, ўз даврининг Билқиси» деб аталган (яъни, Сава маликасига нисбат берилган). Унинг шарафига мақбара қурилган бўлиб, у 19-аср охиригача сақланиб қолган ва 1980 йилда қайта қурилган.

Маданиятдаги ўрни

Робия Султон-бегим қозоқ ёзувчиси Илёс Есенберлин қаламига мансуб "Сеҳрланган қилич" романида («Кўчманчилар» трилогияси) муҳим роль; ҳар нарсадан шубҳаланувчи Абулхайр хоннинг ноўрин рашкига дучор бўлган.
У роман асосида суратга олинган «Қозоқ хонлиги: олмос қилич» (2016) фильми персонажи; фильмда унинг Жанибек Хон билан ишқий муносабатлари ҳақида (асоссиз равишда) гапирилади.

Абу Муслим тайёради

 
Баннер