Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Русиянинг Шарқий Туркистонга қарши уруши
PDF Босма E-mail

Шарқий Туркистон халқи Хитой асоратидан қутулишга бел боғлаган бир пайтда Русия Хитойнинг ички ва ташқи аҳволи танглашганидан фойдаланиб, мазкур ўлкани ўз таъсири доирасига олишга ҳаракат бошлади.

 

 

Ана шу мақсадда савдо муносабатлари ўрнатилди. 1850 йилга қадар руслар Или дарёси ҳавзасини ишғол қилиб, Шарқий Туркистоннинг бевосита қўшниси бўлиб олган эди. Ана шу 1850 йилдаёқ рус ҳукумати Хитойдан Или (Ғулжа) Тарбағатой ва Қошғарда савдо билан машғул бўлишига рухсат сўради. Ниҳоят, 25 июнь 1851 йили Ғулжада тузилган бир тижорат битимига биноан руслар зикр этилган ўлкаларда савдо билан шуғулланиш имкониятга эга бўлди(Кузнецов, К вопросу о торговле, 29-6.). Аммо Хитой Русиянинг Қошғар шаҳрида савдо қилишига рухсат бермади. Бу дастлабки битим 17 моддадан иборат бўлиб(Битим матни, туркча: Сйёп (Тег) 121 - 123 6.), унда Шарқий Туркистонда биринчи марта Ғулжада рус консуллиги очилишини ҳам кўзда тутарди. 1866 йилда эса Қошғарда иккинчи рус консуллиги ҳам очилди.
Шарқий Туркистон билан тижорат алоқалари ўрнатиш орқали ташланган бу қадам сиёсий ва ҳарбий моҳиятга эга бўлган илк қадам эди. Ғарбий Сибирь бош волиси Гасфорт 1852 йилдаёқ Қошғар Хитойдан ажратилиб, Русия ҳимояси остига олиниши керак, деган таклифни ўртага ташлаган эди. Рус ҳукмдорлари бу режани ичдан маъқуллаб, уни амалга ошириш учун қулай фурсат пойлардилар. Рус ҳукумати савдо карвони ниқоби остида бир айғоқчи ҳайъат ташкил килишга қарор қилди. Гасфорт Русия ташқи ишлар нозирлигининг 1856 йил 23 май кўрсатмасига биноан 1856 йил 23 июнда 245 аскар ва бир тўпчи батареясидан ташкил топган бирликни Тангритоғ тоғидаги Югентошдан Ғулжага юборишга буйруқ берди. Бошқа қисмларга эса Чугучакдан 25 км масофа яқинлигида жойлашишга фармон берди. Бу тадбирлар амалга оширилди. Хитой Шарқий Туркистондаги қўзғолонларни бостириш билан овора бўлиб, русларга эътироз билдира олмади. Русия ташқи ишлар нозирлиги Осиё бюросининг мудири генерал Ковалев-ский Қошғарни истило қилиш ва ундан Русия ҳимоясидаги бир «хонлик» вужудга келтиришни таклиф этади. Унинг фикрича, Қошғарни босиб олиш билан Русия Ўрта Осиёда мутлақ ҳоким бўлиб, бу ердан Хитой ва хонликларга таҳдид этиш имконига эга бўла олади(Атрофлича маълумот учун қаранг: Валихонов, 11. 565 - 566 б.). Бу хилдаги режани мамлакат ички муаммоларини билмасдан туриб амалга ошириш мумкин эмас эди. Шунинг учун 1857 йил 18 августда ҳарбий нозир Сухасонет Ғарбий Сибирь бош волисига савдогар қиёфасидаги тажрибали ва ишончли бир киши (татарлардан ёки «бизнинг тошкентликлардан» (У вақтда хдли Тошкент руслар томонидан босиб олинмаганлиги учун «бизнинг тошкентликлар» бирикмаси қўлланилар эди. Русия билан тижорат алоқалари мустаҳкам бўлган Тошкент савдогарлари назарда тутилаётган бўлса керак.) бўлсин) бошчилигида бир савдо карвони ташкил қилиб, Қошғарга жўнатиш кўрсатмасини берди. Бу карвон ҳарбийлар кузатувида йўлга чикмаслигига алоҳида эътибор бериш таъкидланди. Или ўлкасидаги ҳарбий қисмлар кучайтирилиши лозим эди. Сухосонет қуйидаги фармонни ҳам қўшиб қўйишни унутмади: «Қошғарда қадимий хонадон (хўжалар назарда тутилмоқда - муаллиф) ҳокимиятни қўлга олиб, Хитойдан мустақил бўлгунга қадар, уларнинг вакиллари сизларга бирон-бир ёрдам юзасидан ёки битим тузиш борасида мурожаат қилса, хоҳишларига қараб иш тутинг ва муомалада бўлинг, масаланинг ечими ҳақида ҳукуматнинг қарорини кутинг»(Валихонов, П, 567 - 568 б.). Бу шошилинч ғояни амалга ошириш учун Гасфорт юзбоши Чўқон Валихоновни бошлиқ, Файзулла Нўғаевни(Чўқон Валихонов (Валихон ўғли) (1835 - 1865) Абилайхон нас-лидан. Абилайхоннинг жияни бўлмиш отаси Султон Чингиз Валихон
12 ёшида Омскдаги кадет ўқишига киради. Валихон Ўрта Юзнинг сўнгги хони эди. У Ўрта Юз асоратга солингач, Аман-Қарағай тумани қозоқларининг султони қилиб тайинланди хдмда 1860 йилгача Кўкчатов тумани султони бўлиб қолди. Қиёсланг: Валихонов, 1, 12 ва 16-бетлар. Чўқон кадет ўқишида жуғрофия ва тарихдан ташқари Осиё миллатлари (Хитой, Ҳиндистон, Эрон, Афғонистон, Турон ва араб мамлакатлари) мутахассиси бўлиб ҳам етишди. Бу ерда русча тарбия ҳам олди. Батафсил маълумот учун қаранг: С.Зиманов, А.Атисев, Идейнополитическое пробуждение Чокана Валихонова ИНАК, 1965 N0 3, 3-11-бетлар. Чўқон 1858 йил кадет мактабини битириб Ғарбий Сибирь бош волилигига ишга тайинланди. Бу ерга у «махсус топшириқлар субайи (офицери)» сифатида юборилган эди. Мусулмон одатлари ва ўтмишини жуда яхши билганлигидан қозоқлар орасида русларнинг энг ишончли одамларидан бири ҳисобланарди. Туркистон тарихи, жуғрофияси, адабиёти, этнографияси ва оғзаки ижодга доир анчагина мақолалар муаллифи Чўқон ўз она тили қозоқ тилида атиги биттагина мақола ёзган, холос. Қиёсланг: Ҳайитнинг армуғон, 1967, 283-6. Чўқон генерал Черняевнинг Авлиёота ва Чимкент юришларида қатнашган. Русларнинг ҳамюртларига қилаётган ваҳшийликларини кўргач, ўз ҳарбий кийимидаги нишонларни юлиб ташлайди. Шунинг учун Черняев Чўқонни қаттиқ жазолайди. Қиёсланг: Валиханов, 1-ж., 87-6. Чўқон Тезек овулига кетиб, 1865 йил апрелида вафот этди. У ҳозирги Қозоғистон шўро социалистик жумҳуриятида қозоқ-рус дўстлигининг рамзи сифатида машҳурдир) унинг ёрдамчиси этиб тайинлади. 100 туя ва 50 отдан иборат карвон 18 300 сўмлик мол билан 1858 йил 13 майда Семипалатинскдан Қоратол томонга қараб йўлга чиқди ва 19 сентабрда чегара чизиғидан ўтишди. Валихонов «Олимбой» деган сохта ном билан савдогар қиёфасида иш олиб борди. Карвонбоши тошкентлик Мусабой деган савдогар эди. Карвон 1859 йилнинг июль ойида ўз ишини дўндириб қайтди. Муҳим аҳамиятга эга бўлган ҳарбий маълумотлар учун Ч.Валихоновга «4-даражали Азиз Владимир» медали топширилди. Карвонга дахлдор бошқа ёрдамчиларга турли-туман ҳадялар берилди(Файзулла Нўғаев - Қосим хонадонига (рус адабиётида Касимовская ордадейилади) мансуб татар бўлиб, 1824 йили Маендорф ва Негринларнинг Хива ҳамда Бухорога уюштирган саёҳатида таржимон сифатида қатнашган. Осиёдаги бир қатор мамлакатларда бўлган. Узоқ муддат манаплар ва қирғизлар орасида яшаганлиги учун уларнинг одатларини яхши биларди ва обрўси етарли эди. Қиёсланг. Валихонов, Н-ж., 570 - 571 бетлар.). Бу шошилинч тадбирда Шарқий Туркистоннинг ички аҳволи, мамлакатга кириш йўллари, айниқса, Ғулжага бориладиган йўлларни синчиклаб ўрганишга катта эътибор берилди. Русларнинг 1871 йили Ғулжага кириб боришларида бу шошилинч миссиянинг ҳисоботи, айниқса, жуда кўп фойда келтирди. Валихонов Қўқон хонлигини заифлаштириш учун Русия Шарқий Туркистон билан савдони кучайтириши керак деган фикрни илгари сурди. Унинг ҳозирга қадар номаълум бўлиб келаётган бошқа бир қанча таклифлари ҳам бор. Руслар Или ўлкаси халқининг тамойилларини жуда синчковлик билан кузатарди. Бу ерда эса Хитойга қарши 1857 йили халқ қўзғолони бошланди ва хитойлар мамлакатдан қувиб чиқарилди. Или атрофи (маркази Ғулжада) мустақил деб эълон қилинди. Аълохон «султон» унвони билан ҳукмдор бўлди(Қуйидагиларга медаль (тақинчоқ) ва мукофотлар берилган: Гелдиев (татар), Эрназар (тошкентлик), Муҳаммад Розиқ Пирназов, Жексенбай (ҳар иккиси Улуғ Юзнинг Абдон уруғидан), Азимжон Саримсоқов (тошкентлик), Юсуф Агизов (қирғиз), Тошмуҳаммад Аюпо-вик, (тошкентлик), Абдукарим Шарифбоев, Мирзамуҳсин Сагитов, Мусабой (карвон йўл кўрсатувчиси, қирғиз), Букаш (семипалатинсклик савдогар). Булардан бошқа яна 13 кишига тўн берилди. Қиёсланг: Валиханов, 11 ж., 594-99 бетлар.). Лекин хитойлар 1864 йили бу давлатни қайтадан босиб олишди. Бунда хитойлар билан Ғулжа аҳолиси ўртасида шиддатли жанглар бўлди(Корнилов, Кашгария, 25-бетлар. Рус адабиётида Абилўғли Хон, инглиз адабиётида Абул Ўғлон дейилади. Қиёсланг: Туркий манбаларда эса Аълохон дейилади. Қиёсланг: 26-6.) ва ниҳоят, 1865 йили Аълохон Или ўлкасининг мустақиллигини тиклашга муяссар бўлди383. Хитой бўйинтуруғидан қутулган халқ энди рус босқинига қарши мудофаа чораларини кўришга мажбур бўлди. Зеро, рус маъмурияти султондан унинг ерларида русларнинг эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқини олишни истарди.
Яқуббекка эса гўё ўз манфаатларини ҳимоя қилгандек кўрсатиб, аслида, рус чегараларини кенгайтириш ва тижоратда тўлиқ эркинликни қўлга киритиш учун ҳаракат қилардилар. Яқуббек 1870 йили Ғулжани забт этди, султонни тахтдан ағдариб, шаҳардан чиқиб кетди. Шу вақтда руслар султонгаўз ҳимоясигаўтишни таклиф этишди. Султон бу таклифни рад этди ва Шарқий Туркистоннинг бошқа ўлкаларидан муҳожирларни тўплашга киришди. Руслар (айниқса, Ғарбий Сибирь ва Туркистон бош волилигидагилар) Султоннинг бу мустақил хатти-ҳаракатларини душманлик деб изоҳладилар. 1858 йилги қўзғолонда Ғулжадаги рус консуллиги қамал қилинди. Энди руслар икки муаммо орасида қолишди: Или ўлкасини хитойларга бўшатиб бериш ёки ўзлари очиқчасига ишғол қилиш. Руслар «султоннинг ғанимларча ҳаракати»дан келиб чиқиб, Гулжани босиб олишга қарор қилди(Или воҳаси аҳолисининг хитойлар ва русларга қарши 1870 - 1871 йиллардаги курашига доир: Мулла Билол бин Муллаюсуф ал Нозим, Китоб ғазот дар мулки Чин, Ғулжа, 1293 й. (ҳижрий). Русларга қарши урушда 175000 киши қурбон бўлди (Терентьев фикрига асосланган). 118-бет.), Султон аскарларини тор-мор этиб, 22 июнь 1871 йили рус қўшини Ғулжа шаҳрини ишғол қилди(Костенко, Туркестанский край. III, 299-бет.). Шундай қилиб, руслар Шарқий Туркистоннинг 70000 км2 ерига ҳоким бўлиб олди(Макшеев, Исторический обзор, 236 - 287; 91-бет. Или воҳаси 1847 - 1881 йилларда Хитой билан Русия орасида келишмовчилик мавзуси эди. Қиёсланг: Анқара, 1947 йил, 312-бет.). Султон Аълохон Олмаота шаҳрига олиб борилди. У шу шаҳарда вафот этди. 1872 йили асосий қисми ҳарбийлар бўлган 82 000 рус бу ерга жойлаша бошлади. Уларнинг жойлашиши харажатлари рус давлатига ортиқча юк бўлмади. Зеро, Ғулжа шаҳри хазинаси уларнинг қўлига ўтган эди. Руслар бундан ташқари халққа 1871 йилда ҳарбий харажатлар учун 50.000 сўм солиқ солган бўлса, 1880 йили ҳам буўлкадан 146.118 сўмлик солиқундир-дилар. 1879 йили руслар Британия тазйиқи остида Или ўлкасининг келажагига оид мавзуда битим тузишга мажбур бўлди. 1879 йил 20 сентабрда Русия билан Хитой ўртасида Или ўлкасини Хитойга қайтариб беришга доир битим имзоланди. Хитой Қора Иртиш дарёсини чегара чизиғи деб қабул қилди ва русларга Или ўлкасининг 10 000 км2 ерини берди. Руслар Ғулжа(Н.Н. Пахтусев, Сведения о кульджинском районе за 1871 - 1877 годь1, Казань, 1861 йил, 9-бет.), Чугучак, Канус, Қошғар, Хоми, Урумчи, Кучан ва Турфонда консулликлар очиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритишди. Бундан ташқари Хитой Русиянинг Мўғулистон ва Шарқий Туркистон билан бож тўламасдан савдо ўрнатишига рухсат берди ҳамда Хитой Русияга 500.000 сўм бериш мажбуриятини олди. Бу битимга қарамасдан, руслар босиб олган ерларидан чиқиб кетишга шошилмади. Шу боис 1881 йил 24 февралда икки ҳукумат орасида Петербургда янги бир шартнома тузилди. Бу сафар Хитой бўйнига 900000 сўм қўйилди. Бу битим қарорига кўра Или ўлкаси мусулмонлари рус ҳарбий кучлари чиқиб кетгач, уларнинг истагига биноан руслар қўл остидаги ерларга кўчиб ўтиши мумкин эди(Баранова, К вопросу..., 39-бет, дипнот 24; 40-6, дипнот 25.).
1882 йилнинг апрель ойида тахминан 10 000 хитой аскари Или ўлкасига қадам қўйди. Шу билан Или дарёсининг ўнг тарафидаги ўлка, битимга биноан, Хитойга берилди. Фақат руслар улар билан бирга кетишни истаганларга ёрдам беришни хаёлига ҳам келтирмади. Ишғол қилинган ерларни топшириш бўйича масъул генерал Фрид Петербургдан олган кўрсатмасидан келиб чиқиб, 1882 йил 10 январда халққа қуйидагиларни баён қилди:
1. Рус ҳукумати Или ўлкаси аҳолисига уйини кўчириш учун ҳеч қандай ёрдам кўрсатмайди.
2. Кўчганларнинг, қозоқлардан ташқари, ҳаммаси ҳарбий хизматга олинади ёки Еттисувдаги казак қисмларига қўшилади.
3. Кўчганларнинг болалари рус тилини ўрганиши мажбурийдир.
Бу баёнотдан аввалроқ кўчиш мақсадида 12 123 оила ва 5000 юрт мурожаат қилган эди. Баёнотдан кейин ёз ойларида фақат 6 327 оила ва 5 000 юрт кўчди. Рус ҳукуматининг бу колонизацион мақсади Еттисувда мусулмон кўчманчилар кўпайишига қаратилганлигини кўрсатади(Баранова, К вопросу, 42-51. Галузо, Аграрннй отношения... 274 саҳифада Или воҳасидан 10 899 оила (9752 уйғур, 1147 дунган) ёки 50 055 киши Еттисув ўлкасига кўчирилди.).
Русия Или диёринингучдан бирига эга бўлиб, Шарқий Туркистондан чекинди(Фон Вартенбург, Рост России, 91-бетга биноан 10000 км2. Костенко, Джунгария: военно-статический сборник, СПб., 1887, 95-бетида Или воҳасида 63 029 км2 сатҳига эга эди.). Шунга қарамай, Шарқий Туркистоннинг савдо майдонида ўзини хусусий уйидагидек ҳис этарди. Шундай қилиб, Шарқий Туркистон Русиянинг Хитой томонга очилган дарвозаси бўлиб қолди. Русларнинг савдо ишлари бу ерда жуда юришиб кетди. Масалан, 1913 йилда руслар Шарқий Туркистонга 8.424.000 сўмлик киритса, ундан 9.816.000 сўмлик маҳсулот олдилар (Букштейн, Торговля СССР, 203-6.1918 йили Русиянинг ихрожоти 4 026 300 сўмга тушди, шунга муқобил мол чиқариш 23 132 300 сўмга етди. 204-бетда: бошқа барча мамлакатлар Хитой билан бирга импорт ва экспортда Русиядан анча орқада қолди. Шарқий Туркистоннинг буюк давлатлар билан иқтисодий алоқалари ҳақида қаранг.).
Русия 1885 йили Жунгорияни, яъни Или ўлкасидан Шарқий Туркистоннинг Олой тоғларигача чўзилган ўлкани босиб олиш ниятида эди. Шу мақсадда рус ҳарбий бошлиқлари Туркистон бош волиси Кауфманга 23 680 аскар ажратди. Бу аскарлар икки йўлдан - Фарғона ва Еттисувдан бир вақтда юриши керак эди(Фон Вартенберг, Рост России... 90-6). Фақат бу режа Русиянинг Оврўпо билан ўзаро сиёсатидаги қийинчиликлари сабаб амалга оширилмади. Шу сабабли Урусия Шарқий Туркистон ва Хитой императорлиги билан боғлиқ ўз манфаатларини сиёсий йўл билан ҳал қилишга уринди. Бу йўлда ҳам муваффақият қозонди. Шарқий Туркистон Русиянинг Хитойга тазйиқ ўтказиш гаровига айланиб қолди. Хитой бу борада ўз ожизлигини англар, бироқўзини ҳимоя қила оладиган даражада ҳам эди.
Шарқий Туркистон халқи эса Рус ва Хитой сиёсатининг кучли босими остида қийналиб яшаётган эди. Ҳар нима бўлганда ҳам миллат сифатида яшаб қолиш учун курашишига мажбур эди. Миллийликни сақлаб қолиши 1931 - 1934 йиллардаги миллий-озодлик ҳаракатининг муваффақиятларида бир манба бўлиб хизмат қилди.

Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан

 
Баннер