Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Шаҳрибону Бегим
PDF Босма E-mail

Шаҳрибону Бегим - I. Султон Абу саъиднинг энг кичик (ўн иккинчи) қизи. Султон Ҳусайн никоҳида бўлган. “Б.”да ёзилишича, Чекмон урушида барча ҳарам аҳли маҳофадан чиқиб, отга минганда Шаҳрибону Бегим бундай қилмаганидан ранжиган Султон Ҳусайн уни талоқ қўйган. Шаҳрибону Бегим Мовароуннаҳр ва Хуросон Темурийлар қўлидан чиқиб кетганидан сўнг, Бобурнинг Кобулдаги саройига келиб истиқомат қилган. Бобур барча аммалари қатори унга ҳам ҳурмат кўрсатиб, ер-жой инъом қилган. Шаҳрибону Бегим бу жойда боғ солдирган, у Шаҳроро боғи деб аталган.
II. Бобурнинг ўгай синглиси. Умаршайх Мирзонинг учинчи қизи. Онаси - Умидбегим. Бобурдан саккиз ёш кичик бўлган (“Б.”, 9а). Жунайд Барлосга эрга теккан.

"Бобур Энциклопедияси" китобидан

 
Баннер