Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Фотимийлар давлати
PDF Босма E-mail

Пойтахти – Маҳдийя (909-969), Қоҳира (969-1171). Ҳудуди – 5.1 млн кв км (969 й). Давлат тузуми – монархия. Давлат тили – араб тили.

Фотимийлар давлати – маркази Қоҳирада (972 йилдан бошлаб) бўлган араб давлати. Фотимийлар давлати ўзининг энг қудратли даврида Миср, Мағриб, Фаластин ва Сурия ҳудудларини назорат қилган. Аббосийлар давлатидан ажралиб чиққан.
Сулоланинг келиб чиқиши. Фотимийлар ўзларини Али ибн Абу Толиб ва у кишининг хотини Фотима авлодлари деб даъво қилганлар. Уларга мухолиф бўлганлар бу даъвони рад этишади ва уларни Убайдийлар деб номлашади. Ўз даврида ҳаттоки Фотимийлар сулоласини яҳудийлардан келиб чиққан деб ҳам эълон қилишган. Фотимийлар шиапараст гуруҳлар бўлиб улар тахтга Али авлодларигина ҳақлидирлар деган даъвони илгари сурганлар. Улар шиаликнинг исмоилийлар гуруҳи манфаатини кўзлаб ҳаракат қилишарди. 10 аср бошларида Ифриқия (ҳозирги Тунис) ҳудудида рўй берган тартибсизликлардан фойдаланган Абу Абдуллоҳ ва ўзини Али ва Фотима авлоди дея даъво қилган Убайдуллоҳ бошлиқ кишилар исён кўтаришди. 909 йили исёнчилар Қайрувон шаҳрини босиб олишди, ўша ерда Убайдуллоҳ янги Маҳдий номи билан тахтга ўтирди.
Убайдийлар тахтга чиқибоқ Мисрни Аббосийлардан тортиб олишга ҳаракат бошлашди. 914 йилги юриш улар Искандарияни эгалашди, лекин орадан кўп ўтмай Муқтадир жўнатган қўшиндан енгилишди. 919 йили янги юриш бошланди. Бу сафар Убадуллоҳ флоти Розетт яқинида чўктириб юборилди, қуруқликдаги қўшин эса Искандарияда 920 йили аббосийлар қўшини томонидан тор-мор келтирилди. 936 йилги юриш ҳам натижасиз тугади.
Мисрни Маъад ибн Исмоил эгаллашга эришди. У кучли қўшин тузди. Флот ҳам урушга тайёр ҳолга келтирилди. Мисрлик шиаларни ўз тарафига оғдириш учун у ерга тарғиботчилар жўнатди.
969 йили Жавҳар бошлиқ қўшин Мисрга бостириб кирди. Гиза жангида ғалаба қозониб Фустат (Қоҳира)ни эгаллади. Ўша ерни пойтахт қилиб танлади. 972 йили Маъад Қоҳирага келди. Шундай қилиб Миср Фотимийлар давлати таркибига кирди. 996-1021-йилларда давлатни Мансур ибн Низор бошқарди. У бир қатор қонунлар чиқарди. Унга кўра мусулмонларнинг қул сақлаши таъқиқланди, лекин яҳудийлар ва христианларга бу таъқиқ жорий қилинмади. Шунингдек биттадан кўп хотин олиш таъқиқланди. Фақат фавқулодда ҳоллардагина тўрттагача хотин олишга рухсат берилди. Яна шиалик ва суннийлик қонунчилигини тенг кучда эканлиги ҳақида фармон чиқарди.
Дарозий номли киши Мансурнинг энг яқин маслаҳатчиси эди. У аслида бухоролик бўлиб касби тикувчи эди. Лекин у Қоҳирага келгач Ҳоким Мансур даврида фотимийлар саройига ишга олинди. У фотимийлар махсус хизмати жосуси ва фотимийларнинг фаол тарғиботчисига айланди. Фотимийлар давлати маъмуриятити асосини христианларнинг турли хил секталарига мансуб кишилар ва яҳудийлар ташкил этарди. Улар Шимолий Африканинг нисбатан қолоқ минтақаларидан жалб қилинган эди. Улар мамлакат ҳудудидаги православлар, қибтийлар, несторианлар, католиклар, арманлар ва эфиоплар ўртасидаги мутаносиблик таъминланган эди. Ҳоким Мансур даврига келиб православлар кучлироқ мавқега эга бўлишди.
Дарозий биринчи босқичда Ҳокимни қўллаб анъанавий христианларга қарши ҳаракат қилиб мухолиф христиан секталари ва яҳудий жамоаларини тарафини олди. Лекин орадан кўп ўтмай анъанадор христианлар устунликка эришиб Дарозийни ҳалокатга учратишди. Друзлар айнан Дарозий номи билан боғлиқдир. 1021 йили Ҳоким Мансур йўқолиб қолди. Ливан тоғларида яшовчи друзлар орасида Ҳоким яқинда осмондан тушиши ҳақида ғоялар тарқалди.

 
Баннер