«Мен - Усмон авлодларининг ҳукмдориман. Мен - давримиз қаҳрамонларининг тўрасиман. Мен - бутлар бузувчиси, Ислом душманларини йўқ қилувчиман. Мен - султон Салим, султон Боязид Иккинчининг ўғли, султон Муҳаммад Жаҳонгирнинг набирасиман. Энди... Уламою мужтаҳидларимиз сен Исмоил Сафовийга нисбатан ижмоъ чиқариб, сени муртад деб топишди. Ҳар бир мусулмонга ўз динини ҳимоя қилиб, сенинг бидъатингни ва сенга эргашган аҳмоқларнинг бидъатини йўқ қилиш фарз саналди».
Салим Биринчи
Мазкур ҳикоямиз қаҳрамонининг исми - Салим Биринчи. Французлар унга Салим Золим, инглизлар эса - Салим Нохуш деган ном бериб, бу билан уни жиддий ва қаттиққўл инсон сифатида эътироф этишган. Мусулмонлар эса уни Салим Довюрак ёки Салим Қатьий (турклар Салим Ёвуз) деб чақиришган. Узи эса ўзини Икки қитъа ҳукмдори, Икки денгиз подшоҳи, Икки армия музаффари ва Икки қадамжо хизматчиси деб атаган. Айтиб ўтмоқ жоизки, ўзига Икки қадамжо хизматчиси номини тарихда биринчи бўлиб Салим Биринчи олган, гарчи айрим тарихчилар бу номни муқаддам курд қаҳрамони Салоҳиддин Айюбийга беришган бўлсада. Тарих бўйича мактаб дарсликларида ушбу буюк мусулмонни ўтмишда ўтган ҳарбий жиноятчилардан бири сифатида қандай тавсифлашганини яхши эслайман. Аслида эса у мусулмон оламининг шавкатли ҳукмдорларидан биридир. Усмонийлар халифаси Салим Биринчи розияллоҳу анҳуни бадном қилиш тарихи - усмонийларни ёмон отлиққа чиқариш мақсадида тарихга тажовуз қилаётганлар томонидан олиб борилаётган урушнинг ажралмас қисмидир. Бундай урушнинг асосий нишони сизу биз бўламиз. Тарихга тажовуз қилаётганлар Ислом уммати тарихини ўзимизнинг кўз ўнгимизда қоралашга уринишмоқда. Бу борада қалбимизда шубҳа туғилишига эриша олсалар бас, уларга қўйдай эргашишдан ўзга чорамиз қолмайди. Вужудга келган кундан буён Усмонийлар давлати Европа шарқидаги Византия империяси ва салиб юриши қиролликларига қарши уруш олиб борган. Аллоҳнинг иродаси билан Салим Биринчининг ҳукмдорлик даврида Ислом умматига нисбатан ниҳоятда жиддий тахдидлардан бири юзага келди. Хусусан, Португалиянинг католик қироллиги мусулмонларнинг қадамжои - Мадинаи мунавварага бостириб кириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрини очиш, курдларнинг қаҳрамон саркардаси Салоҳиддин Айюбий тортиб олган Қуддусга алмаштириш учун жасадини ўз пойтахти Лиссабонга олиб кетишга ахд қилди. Салиб юриши қиролликлари ушбу ярамас режа ижросига ҳозирлик кўришни бошлаб, бу масалада шарқда вужудга келган бир давлат билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Ушбу давлат ўзини Исломга дахлдор дея баёнот қилди-ю, айни вақтда юқорида айтилган ўта оғир жиноят содир этилиши учун салиб юриши қиролликлари билан хуфиёна иттифоқ тузди. Унинг ҳукмдори бундай иттифоқ тузиш борасида Ислом оламининг юрагига бостириб кириш операциясининг раҳбари генерал Афонсо де Альбукерке билан яширинча ёзишиб борди. Ул жирканч давлат Сафовийлар давлати дея номланар эди. Сафовийлар дегани ким бўлди? Нима учун улар ҳамиша Исломга қарши фитна уюштириб боришган? Ҳаммаси ҳижрий 907 йили, милодий 1501 йили Исмоил ибн Ҳайдар Сафовий исмли, араблардан ўларча нафратланадиган шуубиячи(Шуубия - Араб халифалиги даврида вужудга келган бўлиб, Ислом умматида сиёсий хокимиятга эгалик ҳуқуқи фақат қурайшликларга тегишли бўлишини тан олмаган сиёсий харакат.) пайдо бўлган Форсда бошланган. Аввал бошдан у ҳаддан ортиқ чуқурлашиб кетган, Аллоҳнинг динига ҳар хил бидъатларни жорий этишга уринадиган сўфийлардан эди, сўнг иккиўнчи шиалар оқимига қўши-либ кетди. У янги, арабларга нисбатан нафратга асосланган сафовийча мафкура ишлаб чиқиб, алдов йўли билан имом Али розияллоҳу анҳуга меҳр қўйган оддий шиалар орасида расм қилиб борди. Зоҳиран қараганда унинг мафкураси Исломий мафкурадай кўринди, аммо унга эргашганлар эса аслида Исломни бузишга қаратилган ишлар билан шуғулланишди. Шундан сўнг жиноий йўлга кирган Исмоил ибн Ҳайдар Сафовий бир нечта жазо Экспедицияларини амалга ошириб, ўз мафку-расини Форс ва Ироқ ҳудудларида шамшир кучи ила оммалаштиришга киришди. Сафовийлар давлати ўша кундан токи 1785 йили қулагунча фаолият юритди. Шундан сўнг, 1979 йили Хомейний яна сафовийлар мафкурасига асосланган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оила аъзоларига муҳаббати борлигини очиқ-ойдин изҳор қиладиган, аслида эса Исломга, айниқса, арабларга нисбатан адоват руҳи ила суғорилган давлатга асос солди. Аслини олганда сафовийлар мафкураси айримлар комил ишонч билдираётгандай диний эмас, балки арабларга ва улар билан боғлиқ ҳар қандай нарсага нисбатан нафратга асосланган миллатчилик мафкурасидир. Португалия архивларида Исмоил шоҳ ибн Ҳайдар Сафовий билан португалиялик салиб юришчиси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жасадини қабридан чиқариб олиб кетиш режасининг муаллифи генерал Афонсо де Альбукерке билан яширинча ёзишиб, хуфиёна ҳамкорлик қилишганини тасдикдайдиган ҳужжатлар мавжуд. Ушбу ҳужжатларни Британия Очиқ денгиз жамияти аъзоси Уолтер Де Грей Берч португал тилидан инглиз тилига таржима қилган, инглиз тилидан араб тилига эса профессор Абдураҳмон Абдуллоҳ Шайх ўгирган. Уша ҳужжатларга кўра, салиб юришчилари билан сафовийлар Қизил денгизни босқинчи салиб юришчиларидан муҳофаза қилиш учун тузилган мусулмон мамлуқлар ва усмонийларнинг Исломий иттифоқига ҳамла қилишни режалаштирган. Мудҳиш режанинг мазмуни шундан иборатки, Афонсо де Альбукеркега Қизил денгизга кириб, Жидда бандаргоҳини эгаллашига имкон бериш учун Исмоил шоҳ қўшниларга қарши уруш бошлаб мусулмонларни чалғитиши керак бўлган. Режага кўра, Сафовий Форс кўрфазининг иккала томонини босиб олиши,португалияликларга бу ерда қалъалар қуриб, савдо-сотиқ марказларини барпо этишга имкон яратиши керак бўлган. Дарҳақиқат, Афонсо де Альбукерке 1513 йили ўз флоти билан Қизил денгизда пайдо бўлиши ҳамоно, Исмоил шоҳ Ҳалабни (Алеппони) вайрон қилиб, Шомни босиб олиш хавфини туғдирди ва бу билан Мисрдаги мамлуқ султонини саросимага солиб қўйди. Мунофиқ сафовийлар Ватикандаги Рим Па-паси билан ёзишиб борди. Исмоил Сафовий 1513 йили ўзининг махсус вакилини Папа Лев X нинг ҳузурига нома билан йўллади. Ўша номада у Португалиянинг тутган ўрни, айниқса, генерал Альбукеркенинг ролини роса таъриф-тавсиф қилиб юборди. Айни вақтда Афонсо де Алъбукерке ҳам Европадаги салиб юриши қиролларига бир қатор номалар йўллаб, сафовийларга ишонч билдиришга, шоҳ Сафовийдан ўз билим ва ёрдамларини, айниқса, артиллерия қуролларини ишлаб чиқишда дариғ тутмасликка даъват этди. Буларнинг бари генерал Альбукеркенинг ўғли, ёш Афонсо де Альбукерке номи ила танилган шахснинг қаламига мансуб хотираномаларда келтирилган. Ўша вақтда Усмонийлар давлати вужудга келганидан буён энг оғир даврни бошдан кечираётган эди. Султон Боязид Иккинчи кексайиб, тасарруфидаги Исломий давлат катта хавф остида қолаётганига қарамай, идора қилиш ишларидан узоқлашди. Давлат аҳамиятига эга долзарб масалаларни ҳал қилиш ўрнига сўфийлик амалиётига берилиб кетиб шеър ёзиш, куй басталаш ва шу кабилар билан банд бўлди, ўзига «Сўфи» деган лақаб ҳам орттириб олди. Вазият яна шуниси билан ҳам мураккаблашдики, султон Боязид Иккинчи ўз ўғли Аҳмаднинг дўқ-пўписалари таъсирида қолиб, уни валиахд этиб тайинлаш маросимига ҳозирлик кўра бошлади. Усмонийлар давлати мусулмонларининг эътиқодини сафовий мафкурага эргашадиган шиа мазҳабига ўзгартиришни кўзлаб юрган Исмоил Сафовийга эса усмонийлар ҳокимиятининг абзали Аҳмаднинг қўлига ўтиши маъқул кўринди. Аммо усмоний султонларининг сара қўшини саналадиган яничарилар бундай танлов хавфли эканлигини тўлиқ идрок этган ҳолда, ушбу масалада тўсқинлик қилишди. Улар мардлиги ва қатъийлиги учун ўзлари яхши кўришадиган Салим Биринчининг валиахд этиб тайинланишини хохдашди. Шундай қилиб, Исломий давлат ва унинг динига нисбатан жиддий хавф туғилган бир пайтда салтанатнинг яничарилар қўмондони бошчилигидаги катта нуфузга эга амалдорлари Боязид Иккинчидан тахтни Аҳмадга эмас, балки унинг акаси Салим Биринчига бўшатиб бериб, подшоҳликдан воз кечишни талаб қилишди. Кекса султон талабга итоат қилиб, биров халақит бермайдиган хилватда сўфийлик амалиёти билан шуғулланишни афзал кўрди. Отасининг тахтини эгарлаган Салим Биринчи мусулмонларни Ислом умматига қарши бирлашган ёвуз кучдан ҳимоя қилишга киришди. Усмонийлар салтанатининг жамики нуфузли шахслари унга садоқатла хизмат қилишга онт ичишгач, Салим Биринчи тўққизинчи усмоний султон бўлди. Тахтга ўтириши ҳамоно, султон Салим Биринчи давлат хавфсизлигига таҳдид солган е биринчи хавф - укаси Аҳмад ва подшоҳ оиласининг бошқа аъзолари кўтарган исён билан рўбару келди. Пайғамбарнинг суннати нуқтаи назаридан кўриб чиқиладиган бўлса, бундай масала ечимини охирига етказиш учун Муслимнинг «Саҳиҳ»ида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги сўзларига амал қилиш керак бўлади: «Агар сизлар битта ҳукмдор бошчилигида бирлашган бўлсангиз-у, сизнинг бирдамлигингизга путур етказишни ният қилган одам пайдо бўлса, ким бўлишидан қатъи назар ўлдиринг уни».(Муслим, 1852; Саҳиҳ ал-Жомий, Мажмауз-завоид, 6 - 236.) Пайғамбар кўрсатган йўлдан боришга аҳд қилган Салим Биринчи исёнчилар муаммосини илдизи билан ҳал қилди. Сафовийлар ва салиб юришчилари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрини очиб, жасадини ўғирлаб кетишни ният қилиб турган бир вақтда Исломий давлатнинг ичидан парчаланиб кетишига сабабчи бўлаётган укаси Аҳмадни қатл қилиб, унинг тарафдорларини битта қўймай қириб ташлади. Султон Салим Биринчи Исломий давлатни ўз ҳукумати остида бирлаштиргач, Маккаи мукаррамадаги Байтуллоҳни ва Исломнинг биринчи похтахти бўлмиш Мадинаи мунавварадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрини салиб юришчиларидан ҳимоя қилиш вақти етди. Салим Биринчи мусулмонларга нисбатан асосий тахдид Исмоил Сафовийнинг давлати томонидан солинаётганини яхши билиб турибди. Шу сабабдан Салим Қатъий ишни дастлаб сафовийлар илонининг бошини янчиб талашдан бошлашга ахд қилди. Усмонийларнинг сара қўшини саналадиган яничарилардан ташкил топган катта армияни шахсан ўзи бошқарган Салим Биринчи сафовийлар пойтахти - Тавриз шаҳри томон йўл олди. Жанггоҳга яқинлашар экан йўл-йўлакай Исмоил шоҳ Сафовийга бир нечта нома йўллаб, ундан калимаи истиғфор айтиш ва ҳақ йўлга қайтишни талаб қилди. Бунга жавобан сафовийлар ҳукмдори Исмоил шоҳ Салим Биринчига афюн тўла тилла қутича юборди. Қутичага илова қилинган номада беор Исмоил шоҳ қуйидагича истеҳзо қилади: «Афтидан, менга йўллаган номангни мана бу гиёхдан уриб олиб битган кўринасан». Бироқ Салим Биринчи ўз армияси билан сафовийлар давлати чегарасига етгач, Исмоил шоҳ Сафовий қанчалик хавфли вазиятга тушиб, қандай қатъиятли кишига рўбару келиб қолганини теран англаб етди ва Исломий давлат раҳбарига вақтинчалик сулҳ тузиш, икки давлат ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатиб, тинч-тотув яшаш таклифини киритди. Аммо Исмоил шоҳнинг таклифини рад этган Салим Биринчи Сафовийлар давлатига расман уруш эълон қилиб, Исмоил шоҳ Сафовийга қуйидагича нома йўллади: «Эркак бўлсанг, майдонга чиқ. Сени кутиб зерикиб қолмайлик». Салим Қатъий ушбу хатига илова сифатида Исмоил шоҳга хотинларнинг кийими, атир-упа, узук-сирғалардан юбориб, бу билан мусулмонлар армияси билан юзма-юз учрашишдан бўйин товлашга уринаётган шоҳни масхара қилди. Сафовий усмонийларни тоғли ҳудудга эргаштиришга ахд қилиб, егулик етказиш масаласи қийин кечадиган табиий шароитда мусулмонлар армияси анча заифлашади деган хаёлга борди. Аммо мусулмонлар ҳукмдори қўрқоқ шохдан қанчалик жирканаётганини кўрган сафовийлар қўшини ўз қўмондонига тазйиқ ўтказиб, усмонийлар султони Салим Биринчи билан жанг майдонида юзма-юз учрашишни талаб қилди. Чорасиз қолган Сафовий жанг майдони сифатида бугунги Озарбайжоннинг ғарбида жойлашган Чалдиран текислигини танлади. Шундай қилиб, Ислом тарихида энг муҳим жанглардан бири - Чалдиран муҳорабаси бошланди. Муҳораба мусулмонларнинг ҳужуми билан бошланди. Салим Биринчи қўшин қанотларини ҳилол шаклида тизди. Шундан сўнг артиллерия қуролларидан душманга қарата баробаригамўт очишни буюрди. Натижада жанг майдони сафовийларнинг мурдаларига тўлиб-тошди. Қанотларйи жипслаштирган Салим Қатъий захира кучларга сафовийларнинг ўнг қанотига, тикка марказига ҳужум қилишни буюрди. Қўл-оёғи яраланган Исмоил шоҳ ҳам ўша ерда эди. Бироқ у аблаҳ ўз табиатига хос тарзда иш тутди, кийимини ўзига яқин, жуссаси ўхшаш одамлардан бирига кийдириб, армиясини қаровсиз ташлаб, каламуш сингари қочди. Сафовий қўшинлар командирларининг қаршилиги мусулмонлар армияси томонидан қисқа вақт ичида синдириб ташланди. Минг-минглаб душман аскарлари ер тишлади, асир олинди ёки қочиб қутулди. Чалдиран майдони «Аллоҳу акбар» такбиридан ларзага келди. Салим Биринчи эса бундай ғалаба учун Аллоҳга сажда қилиб, ҳамд-санолар ўқиди. Шундан сўнг отини яна эгарлаган Салим Биринчи сафовийлар пойтахти - Тавриз шаҳри томон йўл олди. Ўша ерда жон сақлаётган Исмоил шоҳ Сафовий мусулмонлар қўшинининг шаҳарга яқинлашиб қолганини эшитиб хотинию халқини ташлаганча яна шамол тезлигида қочиб қолди. Бу сафар у Хой шаҳрида бекиниб олди. Аксарият қисми суннийлардан ташкил топган Тавриз аҳолиси кўп азоб берган сафовийлардан озод қилган султон Салим Биринчини «Аллоҳу акбар» такбири ва атиргуллар ила қарши олди. Чалдиранда қозонилган шонли ғалаба ҳақидаги хабар Ислом уммати яшайдиган ўлкаларга етиб боргач, султон Салим Қатъий номига кўпдан-кўп номалар, биринчи навбатда Шом ва Миср юртидан кела бошлади. Ҳукмдору амалдорлар ушбу номаларда Салим Биринчидан Ислом оламини бирлаштириб, Исломий давлатларни ўз ҳукми остига олишни илтимос қилишди. Зул-Қодир амирлиги билан Рамазонгуллари бейлиги(Бейлик - кичик феодал ўлка) Усмонийлар давлатига қўшилгач, Салим Биринчи у ердаги ҳукмдорларнинг аксарият қисмини ўз лавозимларида қолдирди. Шундан сўнг у мусулмонларни салиб юришчилари ва сафовийлардан ҳимоя қила олмайдиган даражада заифлашиб кетган мамлуқлар давлати томон сафарга отланди. Боз устига, Салим Биринчи мамлуқлар султони унга хиёнат қилганидан хабар топди. Тарихшунос олим шайх Маръи Ҳанбалий ўзининг «Нузхат ан-Назирин» («Кўраётганлар қувончи») асарида маълум қилишича, Чалдиран муҳорабаси билан якун топган ҳарбий юриш давомида мамлуқлар султони Кансух Гури усмонийлар армиясига егулик захираси етказилишига тўсқинлик қилган экан. Бу гап, табиийки, Салим Биринчига етиб борган. Шундай қилиб, Салим Қатъий Шом билан Мисрни ҳам Европадан Тавризгача чўзилган Усмонийлар давлатига қўшиб олди. Шундан сўнг Ҳижознинг обрўли амалдорлари султон Салим Биринчига нома йўллаб, ўз садоқатларини изҳор этганча, Ҳижозни ҳам ягона Исломий давлатга қўшиб олишни илтимос қилишди. Айни вақтда аббосий халифа Ал-Мутаваккил Алоллоҳ Учинчи ҳокимиятдан Салим Биринчининг фойдасига воз кечди. Ислом оламини бирлаштирган халифа Салим Биринчи энди ўз зиммасига олган ўта муҳим вазифа ижросига - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрини португалиялик салиб юришчиларининг тажовузидан ҳимоя қилишга ошиқди. Салиб юришчиларига қаршилик кўрсатиш учун у ўз кемаларини Қизил денгиз ва Ҳинд океанига юборди. Мусулмонларнинг жанговар кемалари португалиялик босқинчиларнинг кемалари устидан ғалаба қозонди. Усмонийлар флоти Сомали кирғоғига етиб борди. У ерда усмонийлар билан маҳаллий мужоҳидлар ўртасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрини пухта муҳофаза қилиш бўйича иттифоқ тузилди. Айни вақтда халифа Салим Биринчи босқинчилар флоти соладиган хавф даражасини идрок этган ҳолда қудратли Исломий флот қуришга бел боғлади. Усмоний халифанинг амрига биноан халифаликнинг жамики бандаргохдарида иш қайнади. Орадан кўп ўтмай, курраи замин денгизлари ҳали кўрмаган ўта қудратли Исломий ҳарбий-денгиз флоти вужудга келди. Халифа Салим Қатъийнинг эришаётган ғалабалари ҳақидаги хабарлар Ислом олами бўйлаб тез тарқалди. Кўп ўтмай Жазоирнинг дин тарғиботчилари, ҳуқуқшунослари, уламолари, савдогарлари ва салтанат аъёнлари Салим Биринчининг номига шошилинч нома йўллаб, унда улар Жазоирни усмонийларнинг Исломий халифалиги таркибига қабул қилишни ҳамда Жазоир давлатига, умуман, бутун Шимолий Африкага Испания ва Португалиядан юборилган салиб юришчиларининг флотига қарши курашда амалий ёрдам беришни сўрашди. Шундай қилиб, Жазоир ҳам халифа Салим Биринчи томонидан барпо этилган, ўз ичига салиб юришчилари ва сафовийларга қарши кураш мақсадида бирлашган турли-туман Исломий халқлар, миллат ва элатларни мужассам этган йирик Исломий лойиҳага қўшилди. Усмоний халифа Салим Биринчи шу заҳоти халифаликнинг барча ўлкаларида оммавий сафарбарлик эълон қилиб, салиб юришчилари ва сафовийларга қарши курашда жасорат ва матонат намуналарини кўрсатган жасур кўнгиллиларни йиғиб, Жазоир мужоҳидларига ёрдамга юборди. Халифа Жазоирга ўша даврнинг энг ривожланган артиллерия бўлинмалари билан энг сара усмоний қўшинларнинг икки мингдан зиёд жангчисини юборди. Шунингдек, Салим Қатъий Андалусия мусулмонларини христиан инквизициясидан (қийноқларидан) халос қилиш баробарида католиклар томонидан таъқиб қилинган минг-минглаб Андалуссия яҳудийларини ҳам азоб-уқубатлардан қутқарди. Тутқунликдан халос бўлган андалуссиялик мусулмонлар ўз диндош биродарларига католик кашишлар бошқарадиган черков зиндонларида бошдан кечирган даҳшатли қийноқлар ҳақида айтиб беришди. Бундай ҳикоялар Салим Биринчини қаттиқ ранжитди. Боз устига, айрим христиан раҳнамолари ўзлари Усмонийлар давлатида яшаб туриб, халифалик ҳудудида исён кўтариш ниятида четдаги салиб юришчилари билан хуфиёна ҳамкорликни йўлга қўйишгани фош этилди. Шунда у Исломий давлат ҳудудида яшаётган христианларни Исломга мажбурий равишда киритиш ёки христиан давлатларга чиқариб юборишга ахд қилди. Аммо Усмонийлар давлатининг муфтиси Замбили Али Мали эфенди бундай қарор ижросига қарши бўлиб, халифа Салим Биринчига ушбу иш Исломда ҳаром эканлигини уқтирди. Зеро, биз мусулмонларда бировни «Динга зўрлаб киритиш йўқдир».(Бақара» сураси, 2:256) Мусулмонлар халифаси нуфузли уламонинг фикрига қулоқ тутиб, Исломий халифалик ҳудудида яшаётган насронийларни ўз ҳолига қўйди. Қаранг, христиан давлатларда яшаётган мусулмонлар оммавий равишда ўлдирилаётган бир замонда-я! Тарихимиз шунақа бизнинг! Динимиз шундай бизнинг! Салтанат аъёнлари халифанинг юриш-туришида толиқиш ва беҳоллик аломатлари кузатилаётганини сезишмагунча ҳаётини Ислом умматини бирлаштиришга бағишлаган Салим Қатъий мужоҳидлар армиясини шахсан бошқарганча, бир жангни ниҳоясига етказгач, бошқасига киришиб юраверди. Аъёнлар зудлик билан халифанинг ҳузурига шифокорларни йўллашди. Афсуски, халифа жиддий касалликка чалингани аниқланди. Аксарият тарихшуносларнинг фикрича, қўли урушдан бўшамаган халифа чалинган касаллик отдан тушмай, иқлими турлича давлатлар орасида, офтобнинг куйдирувчи нурлари остида тинмай юргани оқибатида орттирилган тери саратони бўлган. Бошка тадқиқотчиларнинг фикрича эса халифага ҳарбий юришлардан бири давомида ўлат касали юққан. Нима қилган тақдирда ҳам 926 йил шаввал ойининг 9 санасида, милодий 1520 йил 22 сентябрь куни Аллоҳ йўлида курашиб, умрини эгар устида ўтказган ушбу олийжаноб чавандознинг отдан тушадиган куни етди. Ул зоти шарифнинг Қиёмат куни Аллоҳнинг даргохига олиб боришга ҳозирлаб қўйган савоб ишларидан гапириладиган бўлса, номаи аъмолига битилган биттагина иши, у ҳам бўлса, инсоният тарихида кўрсатилган ниҳоятда буюк жасорат - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрини сақлаб қолганини тилга олишнинг ўзи кифоядир! Атоқли Исломий тарихшунос олим доктор Али Саллабий ўзининг «Усмонийлар давлати» асарида халифа Салим Биринчи Қатъий розияллоҳу анҳуни қуйидагича тавсифлайди: «У мисли йўқ олим, оқил, хушахлоқ инсон, қатьиятли, узоқни кўра биладиган, стратегик фикр юритиш қобилияти ривожланган ҳукмдор бўлиб, ўй-хаёли фақат халқ ва давлат ташвишида бўлган». Ривоят қилинишича, халифа Салим Биринчининг давлат ишларини қаттиққўлликла, оқил идора қилгани, коррупцияга аралашиб қўлга тушган ёки мусулмонлар ишини бошқаришга доир хизмат мажбуриятларини талаб даражасида бажармаган ҳар қандай вазирни адолатли суд қилгани натижасида ўша даврнинг Исломий иқтисодиёти мисли кўрилмаган даражада тараққий топган, давлат хазинаси тўлиб-тошган экан. Кунлардан бир кун мўминлар султони Салим Биринчи ўзининг подшохдик муҳрини хазина токчасига қўяр экан, ёнида турган аъёнларга: «Агар мендан кейин бошқа бир султон хазинани бундан-да ортиқ тўлдира билса, менинг муҳримни ўз муҳри ила муҳрлаб қўйсин, майли», - деган экан. Аммо Салим Биринчидан кейин келган ҳукмдорлардан бирортаси бундай натижага эриша олмабди. Оқибатда, Салим Биринчи розияллоҳу анҳунинг муҳри қарийб 4 аср давомида - Усмонийлар халифалиги қулагунча ўша токчада турганча қолибди. Шуни ҳам таъкидлаб ўтмоқ жоизки, ушбу буюк турк султони араблар ва араб тилига меҳр қўйган. Ўзи ҳам тилни шу даражада пухта ўзлаштирганки, араб тилида шеърлар битган. У ҳатто араб тилига усмонийлар империясининг ягона давлат тили мақомини бериш мақсадида салтанатнинг ҳар бир табааси араб тилини пухта ўзлаштириб олишини истаган. Аммо империянинг олий муфтиси халифанинг одамлар тилини ўзгартиришга ҳақи йўқлигини айтгач, раҳматли Салим Биринчи бундай ғоядан воз кечишга мажбур бўлган. Ривоят қилинишича, Мисрга ташриф буюрган Салим Биринчи розияллоҳу анҳу ўз қасрининг мармар деворига қуйидаги мисрани битган экан: «Ҳокимлик кўлидадир ёлгиз Аллоҳнинг, Унинг иродаси ила ёвни енгаман. Гар бировда, ё менда бўлса ҳокимлик, Ерга подшоҳ бўлишни хоҳлаб ҳоламан»(Дивану аш-шиири ал-арабии аля мурри ал-усур, 41-70.). Ислом уммати - ўлмасдир. Унинг Салим Биринчи исмли қаҳрамони боқий дунёга риҳлат қилиши ҳамоно, ўрнини отасининг муносиб тарбиясини кўрган қаҳрамон ўғли эгаллади. Отаси Салим Биринчи розияллоҳу анҳунинг ўлимидан сўнг мусулмонларга бошчилик қилган усмоний халифа ким бўлди? Қандай қилиб у ўз салтанатида Буюк Александрдан(Буюк Александр - Александ Македонский.) ўзиб кетди? Утмиш саҳифаларига битилган Мохач жангининг тарихи қандай бўлган? Давлатни идора қилиш борасида қўллаган усулини тарихшунос олимлар Аллоҳнинг элчиси Сулаймон алайҳиссаломнинг идора қилиш усулига ўхшатган, ўзининг исми ҳам ажойиб тасодифла Сулаймон бўлган, Европа қиролларига йўллаган номаларини: «Албатта, у Сулаймондандир ва у меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи биландир»(Намл» сураси, 30.), - ояти ила бошлаган буюк Исломий халифа ким эди?
Ат-Туробийнинг "Ислом умматининг 100 буюк шахси"китобидан
|