Немислар 1941 йил ёзида қизил армияни варварак қилган | ||||
|
Ғалаба тантанаси каби янграган «Танк қўшинларида тартиб» маршлари ва урушдан олдинги «душманни озгина қон, кучли зарба билан енгамиз» деган ваъдаларга, танк ва авиацияда етти карра устунликка қарамасдан, 1941 йил ёз ойларида таркибий Қизил Армия фақат саноқли ҳафталар ичида тор-мор этилди. Уруш арафасида Вожднинг ўз юзига қараб: «Сиз бизга тобутларда учишни мажбурлаяпсиз!» деб айтгани учун отиб ташланган Ҳаво кучлари қўмондони Павел Рычагов ҳақ эди. Ғарбни «қувиб етиб олиш» уринишида мислсиз қуролланиш пойгасини бошлаб, мамлакатни очарчилик ва қашшоқликка олиб келиб, самарасиз ва аслида жангга лаёқатсиз қурол–яроғ тўплаб ташлаган ҳолда, Сталин Қизил Армияни ҳалок қилди ва СССРни ҳам йўқ қилиб юбора ёзди... «Сталин қирғийлари» ва «Иккинчи жаҳон урушидаги энг яхши танк» ҳақидаги совет афсоналарини инкор этар экан, бу китоб Қизил Армия барча жиҳатдан Вермахтдан орқада қолганини исботлайди, СССРнинг танк ва самолётсозликдаги камдан-кам ютуқлари ғарб ютуқларини ўғирлаш ва кўчириш натижаси бўлган, авиацияда ҳам, танк қўшинларида ҳам тартиб бўлмаган, ва уруш тугагунига қадар Қизил Армия душманни жасадлар билан кўмган, Кремл зўравонининг айби билан «тобутларда уруш олиб бориш»га мажбур бўлган. 1941 йилдаги Киев мудофаа операцияси (Киев қазони) 1941 йил июль ойи охирида немис қўмондонлиги ўз олдига қўйган мақсад — Киев атрофидан Қизил Армиянинг йирик қисмларини Совет ҳудудининг ичкари қисмига чекинишини олдини олиш ва уларни Днепрнинг ғарбий томонида йўқ қилиш эди. Август ойи бошларида (7–16), Киевни ҳимоя қилиш йўлида беқиёс уринишлар эвазига совет қўшинлари душманнинг ҳужумларини қайтаришга ва бир муддат вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлишди. Бироқ немисларнинг Днепрга томон янада илгарилаши, дарёни кечиб ўтишлари ва Запорожье ҳамда Кременчуг-Черкасс атрофида плацдармларни эгаллаши Днепр қайирисида жойлашган Жануби-Ғарбий фронтнинг 5 та совет армияси учун муҳосара хавфини юзага келтирди. Бу ерда шимолдан жанубга қуйидаги армиялар жойлашган эди: 21-армия (В. И. Кузнецов), 5-армия (М. И. Потапов), 37-армия (А. А. Власов), 26-армия (Ф. Я. Костенко), 38-армия (Д. И. Рябышев). Жануби-Ғарбий фронтни тор-мор этиш ва шундан кейин Қрим ҳамда Украинадаги кўмир-саноат районларини эгаллаш мақсадида Гитлер Москвага асосий зарба беришни кечиктирди ва бир қисм қўшинларни Москва йўналишидан жанубга бурди. Сталин эса немисларнинг Москвага яқин орада ҳужум қилишига ишонган ҳолда, вақтли чекиниш буйруғини бермади ва август охири — сентябрь бошларида Киев учун жанглар янада кучайди. Совет аскарлари асирликда 20 сентябрь куни Жануби-Ғарбий фронт ва 5-армия штабларидан иборат тахминан 1000 кишилик қўшма колонна Лохвица шарқида немисларнинг 3-танк дивизияси асосий қувватлари томонидан ҳужумга учради ва натижада ҳалок бўлишди: фронт қўмондони М. П. Кирпонос, Ҳарбий кенгаш аъзоси М. А. Бурмистенко, фронт штаби бошлиғи В. И. Тупиков, фронт бошқарувининг генераллари — Добыкин, Данилов, Панюхов, армия ҳарбий кенгаши аъзолари — Никишев, Кальченко, армия штаби бошлиғи Писаревский. 5-армия қўмондони Потапов оғир яраланди ва асирга олинди. Абу Муслим |