Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Абулфайзхон ибн Субҳонқулихон
PDF Босма E-mail

(1695-1747)
(1711-1747)

Убайдуллахоннинг иниси. Аштархонийлардан бўлган Бухоро хони. У ҳеч қандай реал ҳокимятга эга эмас, кундан-кунга мамлакат ҳаётида нуфузи кучайиб бораётган амирлар ва зодагонлар қўлида бир ,,қўғирчоқ” ҳукмдор эди, холос.Унинг даврида кейинчалик манғитлар давлатининг ташкил топишига сабабчи бўлган манғитлар қабиласидан келиб чиққан Муҳаммад Ҳакимбий катта нуфузга эга бўлиб олган эди. У вақтини кўнгулхушлик ишларига сарфлаб, майхўрликка берилиб кетди. Унинг етти фарзанди бор эди. Маст чоғида уларни ўлимга маҳкум этди. Ҳали гўдак бўлган Абдулмўмингина тахт остига яшириниб, омон қолган. Хон деярли давлат ишларини назорат қилмай қўйди. Шу тариқа, Бухорода хон ҳокимияти барҳам топди. Олий ҳокимият амалда олий қўшбеги бўлиб олган Жовшон қалмоқ қўлига ўтди. Марказий ҳокимятнинг заифлашуви феудал тарқоқликни янада кучайтирди. Самарқанд, Қарши, Балх, Фарғона, Хива, Бадахшон амалда мустақил бўлиб олдилар. Бу аҳвол ташқи дусжманларнинг Мовароуннаҳрга бостириб киришга қулай имконият яратди. Абулфайзхон даврида ўзаро низолар кучайган, мамлакат чуқур иқтисодий-сиёсий таназзулга юз тутган. Бу даврга келиб хоннинг аҳволи шу даражага етиб бордики, унинг фармонлари саройдан ташқарига чиқмаган. Нодиршоҳ қўшинларининг Мовароуннаҳрга қилган юришлари натижасида Абуфайзхон тахтдан ағдарилагн. Муҳаммад Раҳимбий буйруғи билан 1747-йилда Абулфайзхон Мир Араб мадрасаси ҳужраларидан бирида ўлдирилади.
1924-йилда Абдурауф Фитрат унга бағишлаб “Абулфайзхон” драммасини яратган.

 
Баннер