Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Амирий
PDF Босма E-mail

(1787-Қўқон-1822)
(1810-1822)

Қўқон хони, зуллисонайн шоир. Норбўтабийнинг ўғли. Ўзбекларнинг минг уруғидан. Бошланғич саводини оилада чиқариб, кейин мадрасада таҳсил олган. Ёшлигидан сарой хизматига жалб қилинган: акаси – Қўқон хони Олимхоннинг давлатни бошқариш ишларида фаол иштирок этган. Олимхон 1807-1808-йилларда унга Фарғона ҳокимлигини топширган. Шу йилларда у Андижон ҳокими Раҳмонқулибийнинг қизи Моҳларойим (Нодирага)га уйланган.
Ҳоким табақалар Олимхоннинг Тошкентда кўтарилган ғалаённи бостириш учун қўшин тортганлигидан фойдаланиб, фитна уюштирадилар ва 1810-йилда Умархонни хон қилиб кўтарадилар, Олимхон эса ўлдирилади. Умархон Қўқон хонлиги ҳудудини кенгайтириш, ҳокимиятни мустаҳкамлаш сиёсатини олиб боради. Бухоро амирига қарши Туркистон шаҳри (1815), Ўратепани (1817) босиб олган. Сирдаё бўйидаги ерларда янги қўрғон, Жулек Қамишқўрғон, Оқ мачит, Қўшқўрғон номли ҳарбий истеҳкомлар қурдирган. Улар Ўрта Осиёни Россия билан боғлайдиган муҳим савдо йўлида жойлашган эди. У Россия билан дипломатик муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилган. Умархон даврида Қўқон, Тошкент, Туркистон, Чимкент, Сайрам, Авлиёотада масжид ва мадрасалар қурилиб, қабристонлар тартибга келтирилган. Шаҳрихон шаҳарчаси барпо этилган, янги қишлоқлар вужудга келган. Хон амлдорларининг талончилик сиёсатига қарши Чимкент ва Сайрамда кўтарилган қўғалон бостирилган. ХИХ асрнинг 1-ярмида Қўқонда ўзига хос илмий-маданият муҳит вужудга келган – унинг бошида турган маърифатпарвар ҳукмдор Умархон илм, маданият, санъат, адабиёт, турли касб-ҳунарларнинг ривожига катта этибор берилган, мадрасаларда ўқиш-ўқитиш ишларини яхшилаган, турли ҳунар мактаблари очилишини қўллаб-қувватлаган. Ози ҳам «амирий» таҳаллуси билан шеърлар ёзган. Унинг атрофида 70 дан ортиқ шоир йиғилган. 1821-йилда Фазлий Намангоний Умархон амрига биноан, 63 шоирнинг шеърини ўз ичига олган «Мажмуаи шоирон» тўпламини тузган. Уни улуғлаб қасидалар ёзиш, ғзалларга татаббулар боғлаш бу шоирлар ижодида етакчи ўрин тутган.
Умархон Лутфий, Жомий, Навоий, Фузулий, Бедлни ўзига усто санаб, улардан ижод сирларини ўрганган, уларга эргашиб ижод қилган, ғзалларига муҳаммаслар боғлаган. Арузнинг Туркий адабиётда машҳур, халқ ижодида ҳам кенг тарқалган енгил ва ўйноқи вазинларидагина ёзилган бу шеърларнинг барчаси ишқу муҳаббат мавзуида. Уларда анъанавий мотивлар тасуввуфий руҳ устун. Ўзбек ва форс-тожик тилидаги шеърларини тўплаб, девон тартиб берилган. Девон ғазал, муҳаммас, мусадда, туюқ жанрларидаги ўн минг мисрадан ортиқ шеърни ўз иҳига олган.
Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейининг матншунослик ва ёзма ёдгорликларни нашр этиш бўлимининг илмий ҳодимлари томонидан Умархоннинг турли дврларда кўчирилган 26 та қўлёзма девони ҳисобга олиниб, уларнинг илмий тафсифи берилган. Бу қўлёзмалар Снкт-Петербург, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро кутубхоналарида сақланади. Озбекистон ФА Шархшунослик институти қўлёзмалар ондида Умархоннинг 17 та қўлёзма девони мавжуд. Бундан ташқари, литографик усулда чоп этилган девонлари ва шоир шеърларида намуналар берлиган баёзлар бор.

 
Баннер