«Ўз даврининг Батлимуси» деб танилган Али Қушчининг тўлиқ коми Алоуддин Али ибн Муҳаммад ал-Қушчи бўлиб, у Самарқандда туғилиб ўсган ва XV асрда илмий фаолият кўрсатган математик ва астрономлардандир. Унинг туғилиш санаси маълум бўлмаса-да, XIV аср охири ё XV аср бошида туғилган деб тахмин қилинади. У Улуғбек сиройидаги Муҳаммад исмли овчи қушларга қаровчи бир кишининг ўғли бўлиб, шу сабабли унга Қушчи лақаби берилган. У отасидан етим қолганидан сўнг Улуғбекнинг тарбиясида бўлгани боис, Улуғбек уни ўз «Зиж»ининг сўзбошисида «фарзанди аржуманд» дейди.
Али Қушчи бошланғич ва шаръий билимларни Самарканд олимларидан, математик ва астрономик билимларни эса Қозизода Румий билан Улуғбекдан олади. Бир маълумотга кўра, у ёшлигида берухсат Самарқанддан ғойиб бўлади-да, Кермонда бироз муддат маҳаллий олимлардан билим ўрганади ва яна Самарқандга, Улуғбек ҳузурига қайтиб келиб, узр сўрайди, Кермонда ёзган ойнинг шаклларига тааллуқли энг биринчи асарини унга тақдим этади. Улуғбек 1424 йили ўзининг машҳур расадхонасига асос солади, иш бошланиши биланоқ Жамшид Коший, бир неча йилдан сўнг Қозизода Румий ҳам вафот этади. Шунда Улуғбек расадхонадаги қурилиш ишларига ва астрономик кузатишларга ёш олим Али Қушчини мутасаддий қилиб қўяди. Али Қушчи умрининг кўп қисмини Самарқандда ўтказади. Фақат 1449 йили Улуғбек ўлдирилиб, мирзолар ўртасида рўй берган низодан афсусланиб, аста-секин бу ерда илмий ишларни тўхтатишга мажбур бўлади, лекин улардан ҳаж сафарига рухсат олишга муяссар бўларкан, бу ердан Оззрбайжонга кетиб, бирор муддат Табризда туради. У ерда уни маҳаллий ҳоким Узун Ҳасан ўз саройига таклиф қилиб, унга нисбатан катта ҳурмат ва эҳтиром изҳор этади. Али Қушчи ҳажни бажо келтирган ё келтирмагани ҳақида маълумотга эга эмасмиз. Лекин у ўз сафарининг пировардида Усмонли султон Абул Вотиҳ Султон Муҳаммад II нинг саройига келади. Султон уни жуда илиқ қабул қилиб, ўзига яқин тутиб, доимий яшаш учун Истамбулда қолишни таклиф этади. Али Қушчи бу таклифни қабул этади ва султоннинг рухсати билан яна Табризга қайтиб бориб, у ерда турган икки юзга яқин қариндош-уруғлари ва яқинларини Истамбулга олиб келади. Султон уни жуда зўр дабдаба билан кутиб олади. Али Қушчи 1472 йил баҳоридан бошлаб кундалик 200 ақча мояна билан Айо Сўфия мадрасасига бош мударрис этиб тайинланади. Унинг қариндошлари ва яқинлари ҳам ўзларига муносиб вазифаларга тайинланадилар. Али Қушчининг туғилган йили аниқ бўлмаса ҳам, вафот этган санаси жуда аниқ. Бу сана унинг қизи тарафидан набираси бўлмиш Мирам Чалабийнинг ушбу форсий мисраларида келтирилган: Раҳнамойи илм мавлоно Али Қушчи, Чун би-суйи равзайи ризвон бирафт: Буд зи ҳижрат ҳаштсаду ҳафтоду нўҳ, Рузи шанба ҳафтуми шаъбон бирафт. Маъноси: Илм-фан раҳнамоси мавлоно Али Қушчи, Жаннат гулзори сари юзланган вақт: Ҳижратдин саккиз юз етмиш тўққизинчи йил, Шанба куни шаъбоннинг етгинчи куни. Бу ерда келтирилган ҳижрий 878-сана, мелодий 1474 йил 17 декабрига тўғри келади. У Истамбулдаги Абу Аййуб Ансорий мақбарасида дафн этилган. Али Қушчининг илмий асарлари Улуғбек «Зиж»дек шуҳрат қозонмаган бўлса ҳам, унинг ижоди фан тарихида ниҳоятда муҳим ўрин тутади. У ўрта асрлардаги Мовароуннаҳрда ривож топтан аниқ фанлар соҳасидаги буюк олимларнинг энг сўнгги намояндаси бўлиши билан бирга Усмонли турклардаги биринчи энг йирик ва кўзга кўринган олим бўлган. Ҳозирги замон турк тарихчиларининг эътироф этишича, Истамбулга Али Қушчи келгунига қадар «илми ҳайъатда у даража бир соҳиб вуқуфи мавжуд бўлмаган эди». Истамбулга Али Қушчи келиши билан бу мамлакатда қисқа муддат ичида астрономия фани соҳасидаги ишлар йўлга қўйилди ва пировард натижада Мирам Чалабий ва бошқа атоқли зотлар юзага келди. Лекин у Истамбулда кам вақт бўлгани боис бу ерда йирик иш¬ларни амалга оширишнинг имкони бўлмади. Лекин шу қисқа муддат ғам ва умуман унинг Истамбулга келишининг ўзи ҳам нафақат Ус¬монли турк фани тарихида, балки дунё фанида муҳим бир воқеа бўлди. Чунки Усмонли турклар 1453 йили Истамбулни фатҳ этганидан сўнг бироз ўтмай бу шаҳар Шарқ ва ғарб маданиятларининг учрашув жойи бўлиб қолди. Маълумки, ўша даврда Оврўпода Шарқ фани ва маданиятига қизиқиш жуда катта бўлиб, Оврўпо Шарқнинг илмий ютуқларини чанқоқлик билан ўзига сингдираётган эди. Истанбулга Италия, Германия, Австрия ва Голландиядан рассомлар, муҳандислар, ҳарбий мутахассислардан ташқари астрономия ва ма¬ге матика мутахассислари ҳам тўпланган эди. Хусусан, Германиядан ғисобдон «коссистлар» келган эди. Биринчи бўлиб Самарканд олим¬ларининг ютуқларидан ана ўшалар баҳраманд бўлдилар. Шу тариқа Улуғбек ва унинг «Зиж»и ҳақидаги хабарлар мелодий XV аср охиридаёқ Оврўпога етди. Бунда эса Али Қушчининг хизмати катгадир. Али Кушчининг қаламига мансуб асарлар қуйидагилардир: 1. «Рисола фи-л-ҳисоб» («Щисоб ҳақида рисола»). Асар форс тилида 1425 йили Самарқандда ёзилган. У уч қисмдан иборат: ўнлик ҳисоблаш тизими, олтмишлик ҳисоблаш тизими ва ҳандаса. Али Қушчининг бу рисоласи Ўрта асрларда кенг тарқалган бўлиб, нафақат Мовароуннаҳр олимларининг, балки бугун Яқин ва Ўрта Шарқ олимларининг диққатини ўзига жалб қилган. Чунончи, ёзилганидан 150 йилча кейин Баҳоуддин Омулий (1547—1621) ўзининг «Хулосат ул-ҳисоб» номли асарини ёзганида ундан фойдаланган. Рисоланинг қўлёзмалари Ўзбекистан Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида, Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги Фирдавсий номли кутубхонада, Санкт-Петербургда, Русия академияси кутубхонасида, Машҳадда имом Ризо кутубхонасида, Истамбулдаги (Туркия) Айо Сўфия кутубхонасида ва Оксфорд (Англия) университета кутубхона¬сида сақланади 2. «Рисолаи қусур» («Касрлар рисоласи»). Бу асар ҳам Самарқандда форс тилида 1426 йили ёзилган. Бу рисоланинг қиммати шундаки, унда Али Қушчи ўнлик касрлар тушунчасини ва ўнлик каерлар ёрдамида иррационал квадрат илдиз чиқариш усулини баён этади. Рисола¬нинг ягона нусхаси Санкт-Петербургдаги Шарқшунослик институтида сақланади. 3. «Рисола ат-фатҳия» («ғалаба рисоласи»). Асар турк султони Муҳаммад II нинг Ироқ султони Азим устидан ғалаба (фатҳ) қилгани муносабати билан 1473 йили Истамбулда ёзилган ва астрономияга бағишланган. Асарнинг қўлёзмалари Машҳадда имом Ризо кутубхонасида, Истамбулда Айо Сўфия кутубхонасида, Теҳрон университе¬та кутубхонасида, Кембриж университета кутубхонасида, Брита¬ния музейида, Берлиндаги Германия давлат кутубхонасида, Дехлидаги Ҳиндистон университети кутубхонасида ва Бомбей кутубхона¬сида сақланади. 4. «Рисола ал-Мухаммадийа фи-л-ҳисоб» («Ҳисоб ҳақида»). Асар арабий имлода ёзилган ҳисобга доир энг нодир асарлардан бўлиб, турк султони Муҳаммад II га бағишланган. Унда ўнлик ва олтмишлик ҳисоблаш тизимларидан арифметика, алгебра, геометрия ва тригонометрия масалалари кўрилади. Асарни муаллифнинг ўзи 1472 йили форсийга ўгирган. Рисоланинг муҳим тарафларидан бири шундаки, унда биринчи марта «мусбат» ва «манфий» иборалари ҳозирги биз қўллаётган маънода ишлатилади. Рисоланинг икки қўлёзмаси Истамбулда Айо Сўфия кутубхона¬сида ва Лейден университети кутубхонасида сакланади. 5. «Рисола фи ҳалла аш-шакл ал-ҳилол» («Ҳилолсимон шаклларни ўлчаш ҳақида рисола»). Араб тилида ёзилган рисола, қўлёзмаси сақланмаган. 6. «Шарҳи Мифтоҳал-улуми Тафтазоний» («Тафтазонийнинг «Мифтоҳ ал-улум»ининг шарҳи»). Форс тилида ёзилган рисола. Унга машҳур Қозизода Румий шарҳ ёзган. Биргина қўлёзмаси Машҳаддаги имом Ризо кутубхонасида сакланади. 7. «Рисола дар илми ҳайъат» («Астрономия илми ҳакдоа рисола»). Асар «Рисола дар фалакиёт», «Рисолайи форсийа дар ҳайъат» ва «Ҳайъати форсий» номлари билан ҳам маълум бўлиб, форс тилида битилган. Рисолада Самарқанд мактаби олимларининг астрономия соҳасида эришган ютуқларидан гувоҳлик берувчи қатор маълумотлар мавжуд. Али Қушчининг шогирдларидан бири Абулқодир ибн Ҳасан Рўёний (вафоти 1520) рисола ҳақида бундай дейди: «Мен астрономияга доир кўп асарларни ўргандим, Шамсиддин ал-Коший, Ҳусайншоҳ Самоний, Носири Шерозий ва Алишоҳ Хоразмийларнинг «зиж»ларини синчиклаб мутолаа қилдим. Лекин Али Қушчининг рисоларини ўқиганимдан сўнг астрономия соҳасидаги барча англамаган нарсаларим менга аён бўлди». Бу рисоланинг қўлёзмалари Ўзбекистон Ресггубликаси ФА Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида, Санкт-Петербургдаги оммавий кутубхонада, Париж миллий кутубхонасида, Маш-ҳадцаги имом Ризо кутубхонасида, Оксфорд университети кутубхо¬насида, Британия музейида, Кембриж университети кутубхонаси¬да, Берлинда Германия давлат кутубхонасида ва Истамбулда Айо Сўфия кутубхонасида сақланади. 8. «Шарҳи «Зижи Улуғбек» («Улуғбек «Зиж»ига шарҳ»). Шарҳ ҳам «Зиж»нинг ўзи каби форс тилида ёзилган. Уни аввал Жамшид Коший ва Қозизода Румийлар бошлаган эди. Сўнг шарҳни Али Қушчи Ис¬тамбулда якунлади. Бу шарҳнинг қўлёзмалари Теҳрон университетити кутубхонасида, Лейден университети кутубхонасида, Париж Миллий кутубхонасида ҳамда Санкт-Петербург, Душанбе, Машҳад, Истамбул ва Англиядаги кутубхоналарда сақланади. 9. «Шарҳи рисолаи «Туҳфаи шоҳия» («Шоҳий туҳфа» рисоласининг шарҳи»). Машҳур математик ва астроном Қутбиддин Шерозийнинг (вафоти 1311) рисоласига шарҳ, форсий тилда ёзилган. қўлёзмалари Айо Сўфия, Оксфорд университети ва бошқа кутубхоналарда сақла¬нади. 10. «Шарҳи рисолаи «Суллам ас-само» («Суллам ас-само» рисоласи¬га шарҳ»). Бунда Али Қушчи ўзининг Самарқанддаги устодларидан бири бўлмиш Жамшид Кошийнинг «Суллам ас-само» номли астрономик рисоласига шарҳ берган. Қўлёзмалари ғарбий Оврўпо ва Туркия кутубхоналарида сақланади. 11. «Хитойнома». Бу рисолани Али Қушчи 1438 йили Улуғбек томонидан Хитойга элчиликка юборилганидан қайтганидан сўнг форс ти¬лида ёзган. У ўзининг шахсий кузатишларига кўра Хитойнинг иқлими, табиати, хитойликларнинг урф-одатларини баён этган. Ундан ташқари бу асарда математика, география билан бирга олам харитаси ҳам келтирилган. 12. «Рисолаи мантиқ» — 1430 йили Самарқандда, форс тилида ёзилган рисола. Ягона қўлёзмаси Ўзбекистан Республикаси Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институтида сакланади. 13. «Шарҳи тажвиди Хожа» («Хожа «Тажвиди»нинг шарҳи»). Асар машҳур астроном, математик ва файласуф Хожа Насириддин Тусийнинг (1201—1274) фалсафага доир «Тажвид» номли асарига шарҳдан иборат. Уни бўлажак олим 1417 йили Кермондалигида ёзган бўлиб, унинг қаламига мансуб илк асар эди. Асарнинг қўлёзмалари Британия музейида, Машҳаддаги имом Ризо кутубхонасида, Истамбулда Айо Сўфия кутубхонасида, Теҳ¬рон университети кутубхонасида, Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик инстутитида ва Санкт-Петербургдаги оммавий кутубхонада сақланади. 14. «Рисола ал-Муфрадийа». Араб тилидаги рисола, мантиққа бағишланган. Ягона қўлёзма нусхаси Лейден кутубхонасида сақланади. 15. «Маҳбуб ул-ҳамойил фи кашфил масойил» («Масалаларни ҳал қилишнинг маҳбуб бўлганлари ҳақида»). Рисола араб тилида ёзилган Оўлиб, 20 бобдан иборат. Ҳар бир боб алоҳида фанга бағишланган. Биргина қўлёзмаси Теҳрон университети кутубхонасида сақланади. 16. «Рисола мутаъоллиқа би калимат ат-таҳвид» («Тавҳид калимасига алоқадор рисола»). Араб тилида ёзилган илоҳиётга доир рисола.Қўлёзмалари Берлин, Рим ва бошқа шаҳарлардаги кутубхоналарда сақланади. 17. «Рисола татаъллақ би куийа» («Умумиятга алоқадор рисола») араб тилида ёзилган фалсафий асардир. 18. «Рисола ал-истиорот». Араб тилида ёзилган мантиққа дойр рисо¬ла. Икки қўлёзмасидан бири Лейден университети кутубхонасида, иккинчиси Санкт-Петербург оммавий кутубхонасида сақланади. 19. «Шарҳ ар-рисола ал-Азудийа» («Ал-Азудийа» рисоласига шарҳ»). «Ал-Азудийа» рисоласи аслида Иззиддин ибн Абдураҳим ибн Аҳмад Ижий (вафоти 1335) томонидан араб тилида ёзилган бўлиб, уни Али Қушчи шарҳлаган. У тилшуносликка мансубдир. қўлёзмалари Лейден университети кутубхонасида, Санкт-Петербург оммавий кутубхонасида, Париж Миллий кутубхонасида, ЎзР ФА Шарқҳунослик институтида, Истамбулда Айо Сўфия кутубхонасида ва Оксфорд универ¬ситети кутубхонасида сақланади. 20. «Ал-унут ва заваҳир фи назмил жавоҳир» араб тилида ёзилган мантиқий рисола. Айо Сўфия ва Лейден кутубхонасида икки қўлёзмаси сақланади. 21. «Рисола ал-мужас фит-тибб» («Тиббиётга мансуб мўъжаз рисо¬ла»). Араб тилида. Биргина қўлёзмаси Айо Сўфия кутубхонасида сақ¬ланади. 22. «Шарҳ рисола ал-фиқҳ» («Фиқҳ ҳақидаги рисоланинг шарҳи»). Бу асар исломдаги тўрт мазҳабдан бири бўлмиш «Имоми Аъзам» мазҳабига асос солган машҳур имом Абу Ханифа Нуьмон ибн Собит томонидан ёзилган «Ал-фиқҳ» рисоласига шарҳдир. Асар араб тилида ёзилган ва ислом ҳуқуқшунослигига тааллуқдидир. Кўлёзманинг бир¬гина нусхаси Қозон университети кутубхонасида сақланади. 23. «Рисола фи ҳалл ал-мисол ал-ҳандаса» («Геометрияга доир бир масаланинг ечилиши ҳақида рисола»). Араб тилида ёзилган бу асарда муаллиф айланага ўтказилган уринма ҳосил қилган бурчак ҳақида бир теоремани исботлайди. Али Қушчининг бутун ҳаёти ва ижоди фан йўлида сарфланди. У ўз асарлари билан ва устози Улуғбек билан ҳамкорлиги туфайли ўз номини тарих саҳифаларига абадий киритди.
А. Аҳмедов |