Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Тафтазоний (1322-1392)
PDF Босма E-mail

Соҳибқирон Амир Темур Марказий Осиё ва унга қўшни бўлган юртларни бирлаштириб, феодал тарқоқликка барҳам бергач, Самарқандга тасарруф этилган барча минтақа ва вилоятлардан машҳур олим ва ҳунармандларни тўплай бошлаган. Унинг мақсади IX—X асрларда бўлгани каби ислом дунёсининг илмий марказлари сифатида танилган Хоразм, Бухоро ва Бағдоддаги «Байт ул-ҳикма» илмий мактаблари анъаналарини Самарқандда тиклаш бўлган. Пойтахтда Самарқандга келган барча олимларга ижод қилишлари учун барча қулайликлар яратилган.

Саройда — Амир Темур хузурида эркин илмий баҳслар бўлиб, ғолиб чиққан олим ва шоирлар рағбатлантирилган, синовдан ўттан йирик олимлар янги қурилган мадрасаларга мударрисликка юборил-ган. Илм-фанга, маърифатга эътибор баландлиги боис ўша замоннинг кўпгина олимлари Самарқандга боришни ўзлари учун шараф деб билишган. Шундайлардан бири Марказий Осиё фалсафий тафаккури тарихида ўчмас из қолдирган файласуф Тафтазонийдир. У 722 ҳижрий (1322) йилнинг сафар ойида ҳозирги Ашхабод шаҳри яқинидаги Нисо музофотидага Тафтазон кишлоғида туғилган. Ўн олти ёшигача илоҳи-ёт фанларини, араб тили, нутқ санъати ва мантиқ илмини ўша даврнинг машҳур олимлари ал-Ижий ва мантиқшунос қутбиддин ар-Розий ат-Тахтонийдан (1290—1365) ўрганаркан, унинг биринчи илмий асари эса Серахс (Эрон) олимлари орасида машҳур бўлиб, шу асари орқали Мадраса мударриси ҳуқуқини қўлга кириттан. Шу даврдан бошлаб у, қарийб 30 йил давомида Мовароуннаҳр ва Хуросон бўйлаб кўчиб юриб, турли мадрасаларда фалсафа ва мантиқдан даре берган. Сўнгра Темур даъватига биноан Самарқандга келиб, умрининг охиригача шу шаҳарда ижод этиб, Темур саройидаги кўпсонли илмий баҳсларда фаол қатнашган. Манбаларда қайд этилишича, Самарқандда яшаган машҳур файласуф Мир Саййид Шариф Журжоний ва Тафтазоний ўртасидаги илмий баҳслар жуда кескин ва қизиқарли ўтган.
Тафтазонийнинг ислом фалсафаси, калом, мантиқ, ҳандаса, шеърият ва араб тили грамматикаси соҳасидаги катта асарлари Мовароуннаҳр ва Хуросон шахарларида кенг тарқалган бўлиб, энг машҳур асари «Таҳзиб ал-мантиқ ва-л-калом» бизгача Жалолиддин Давоний ва Курдистонийларнинг шарҳлари орқали, «Мақосид фи илм ал-калом» ёки «Мақосид ат-толибин фи усул ад-дин» («Дин асосларини изловчиларнинг мақсадлари») асари эса муаллифнинг ўз шарҳлари билан биргаликда етиб келган. Тафтазоний 1392 йилнинг 12 августида вафот этган.
Тафтазонийнинг илмий мероси ўрта аерлар фанининг барча соҳаларини ўз ичига олган бўлиб, қуръон тафсиридан бошқа асарлари араб тилида ёзилган. Бу асарлардан XIV—XVI аернинг иккинчи ярмигача Мовароуннаҳр ва унинг атрофидаги мадрасаларда ўқув қўлланмаси сифатида фойдаланилган.
Тафтазоний қирқдан ортиқ асар ёзган бўлиб, бизгача «Таҳзиб ал-мантиқ ва-л-калом» («Мантиқ ва каломга сайқал бериш»), «Ас-Саъдия» (XIII аср охири ва XIV аср биринчи ярмида яшаган Котибийнинг мантиққа оид «Аш-Шамсия» рисоласига ёзилган шарҳ), «Ал-мутав-вол» («Кенг талқин»), «Мухтасар ал-маоний» («қисқача маънолар»), «Ал-иршод ал-ҳодий («Йўл бошловчи раҳбар»), «Ал-мақосид ат-толи-бин» («Толиби илмларнинг мақсадлари»), «Рисола фи завое ал-мусал-лас» («Учбурчакнинг бурчаклари ҳақида рисола») каби асарларидан гашқари ўзидан олдин ўтган мутафаккирлар асарларига ёзган шарҳ ва хршиялари етиб келган.
Тафтазоний ўз фалсафий қарашларида табиат ҳодисалари ўртасида сабаб-оқибат муносабатлари мавжудлигига шубҳа қилмай, борлиқнинг ана шундай муносабатларини диққат билан таҳлил этиб, сабаб ва оқибатнинг муайян турларини ажратиб кўрсатади. «Сабаб — бу шундай нарсаки, нарсанинг мавжуд бўлиши унга боғлиқдир. Сабаб ички ва ташки кўринишларга эга. Агар сабабнинг муайян белгилари оқибатта кўчиб ўтса, унда ички сабаб намоён бўлган бўлади, агарда бунинг акси бўлса, унда ташқи сабаб ўзлигини кўрсатган бўлади».
Тафтазоний ўзининг «Таҳзиб ал-мантиқ ва-л-калом» асарида инсоннинг хулқ-атворидаги ирода эркинлиги масаласига кенгроқ тўхталади. Унинг фикрича, ҳар қандай олижаноблик ва хайрли ишлар ўз табиатига кўра худонинг моҳиятидан келиб чиқади ва у ҳамма нарсанинг холиқи сифатида хайр ва шарофатнинг яратилганлиги сабабдан инсонларни ёмон хулқ-атвордан тийилиб туришга чорлайди. Ёмон хулқлар, гуноҳлар инсонга хос нарсалар бўлмасдан, улар фақат кишиларни синаш учун яратилган. Шундай қилиб, унинг фикрича, худо ўз бандаларига икки йўлни «таклиф» этади, яъни шарафли, хайрли фаолият кўрсатишни ёки номатлуб машғулотлар билан гуноҳга ботишни, гуноҳга ботиш эса жазога тортилишни келтириб чиқаради. Мутафаккирнинг таъкидлашича, худо томонидан инсонларга кўпроқ хайрли ишлар қилиш буюрилган, ғайришаръий ишлар инсоннинг ўз иродаси-га боғликдир. Шунинг учун худо ёмон хулқ-атворли инсонларни жазолайди. Ёмон хулқ-атворни қоралаш худонинг иродасига қарши бориш эмас, чунки ёмонликнинг ер юзида мавжудлиги инсонларни покликка чорловчи синовдир.
Билиш назариясида Тафтазонийнинг карашлари ибн Синоникидан фарқ қилади. Ибн Сино нарса, ҳодисалар ҳақидаги маълумотларни билим деб қабул этган бўлса, Тафтазоний уларни алоҳида ҳис-туйғу ва билим ўртасидаги воситавий босқич деб тушунади. Билиш жараёни уч шартни тақозо этади:
1) Ҳис-туйғу органлари ва ашёлар ўрасида ўзаро таъсир;
2) Бу омилларнинг инсон руҳи томонидан қабул этилиши;
3) Ақлий билиш.
Ҳис-туйғуни эса ташқи ҳиссиёт деб атаб, ички ҳис-туйғу ҳам ташқи ҳиссиёт асосида пайдо бўлишлигини таъкидлайди. Нарсалар тўғрисида бирор тушунча ҳосил қилиш ҳис-туйғу уйғотган қиёфа орқали амалга ошишини қўрсатиб ўтади. Ашёлар ва ҳодисалар мавжудлиги туфайли улар уйғотган ҳис-туйғу шаклларидан билим шаклланади. Чунки ҳиссиёт моддадан, унинг зарурий сифатлари ва алоқалари билан биргалиқда ташқи қиёфасинигина қабул қилиб олади. Шу сабабдан мутафаккирнинг фиқрича, ҳиссий тасаввурга эга бўлиш учун модданинг бўлишлиги шартдир. Лекин ақлий, мантиқий билиш эса моддий асосдан анча узоқлашган бўлиб, ҳиссий билимларга қараганда юқорироқ босқичда ҳосил бўлади.
Тафтазоний фикрича, мантиқ — тафаккурдаги хатоликлардан халос қиладиган восита бўлиб, янги билимлар ҳосил қилиш учун за-миндир. Мантиқий билиш шакллари тасаввур ва тасдиқдир. Бирор ашё ёки ҳодисани тасаввур этиш ва унинг тўғрисида ҳукм чиқаришда асо-сий ўринни тил бажаради. Онг ва унинг белгиси нутқ билан бевосита боғлангандир. Бирор ашё ёки ҳодиса белгиси бўлган сўзлар, бирор-бир мазмун туфайлигина қандайдир маъно касб этади. Тафтазоний фикрича, мантиқ фани мавҳум мантиқий онг билан боғланган бўлиб, тушунча ва ҳукмни ифодаловчи сўзлар ва гапларни таҳлил этади.
Ақл қуроли орқали ашёларни акс эттирадиган тушунчаларни таъ-рифлаб, Тафтазоний ўз олдига шундай савол қўяди: Тушунчалар қандай келиб чиқади ва шаклланади? Тафтазоний ақлнинг таҳлилий — хулосавий қобилияти (таҳлилот) ва шуурий истеъдоди (мафҳумот) тушунчалар шаклланиши учун асосий йўл деб ҳисоблайди. Унинг таъкиддашича: «Фақат таҳлилот ва мафҳумот воситасидагина ашёлар ҳақида муайян тушунчалар ҳосил этиш мумкин».
Тафтазонийнинг илмий мероси Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари ижтимоий-сиёсий тафаккури тарихида муносиб ўрин тутган қадимги юнон файласуф ва мантиқшунослари мактабига мансубдир. Аммо эрамиздан олдинги илмий ютуқлар билан чегараланмасдан, шарқ Уйғониш даври юксакликларидан туриб уни ривожлантирилганлиги ва янги ғоялар билан бойитилганлиги диққатга сазовордир. Тафтазоний Темур давридаги Самарқанд илмий муҳитида ўша замон олимлари билан биргаликда самарали ижод этиб, кейинчалик жаҳоншуадуд. аҳамият касб лтан Улуғбек мактабининг вужудга келишига замин ҳозирлаган мутафаккирлардан бири бўлиб тариҳда қолди. У ислом фалсафаси бўлган каломга мантиқий хулосаларни тадбиқ этиб, уни кучайтирди ва илоҳиётнинг ҳам жозибали фан сифатида ривожланишига катта ҳисса қўшди. Унинг асарларининг илмий қиммати ҳозирда ҳам ўз кучини йўқотгани йўқ. Тафтазонийнинг илмий меросини ўрганиш тафаккуримиз тарихининг зарҳал саҳифаларини бойитиш имконини беради.

 

Қодиров  М.

 
Баннер