Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Яздигирднинг ҳалокати
PDF Босма E-mail

Аста-секинлик билан шоҳнинг қочиши уни собиқ буюк давлатнинг чегарасига — Марвга олиб келди  (Сарой хонандаю созандалари, раққосалари билан қочиб юрган). У ерга кам қолган хазина ва катта кутубхонасини олиб келган эди. Марзбон Махуйе Яздигирдни яхши кутиб олди, аммо кўпчилик ўрта аср тарихчилари унинг итоаткорлиги чин дилдан бўлмаганини таъкидлашади: марзбон шоҳ хазинасига эга бўлишни хоҳлар эди. Саройга таклиф қилинганлар орасида турк шаҳзодаси Бижон-Тархан ҳам бор эди (араб тарихчиларида Низак-Тархан), у ўз қўшини билан ёрдам кўрсатган эди. Шоҳ уни катта ҳурмат билан қабул қилди, аммо турк унинг қизини ўзига хотин қилиб беришни сўраганида, шоҳ ғазабланди. "Сен менинг қулларимдан бир қулсан, — деб ёзади у, — менга совчилик қилишга қайси жасоратинг етди?" Махуйе Бижон-Тарханнинг ғазабини қўзғатиб, шоҳнинг мактубини шундай изоҳлади: "Бу ўша киши, сен унга ёрдам қилдинг ва унинг салтанати қайтишига ёрдам бермоқчи эдинг, у эса сенга шундай ёзди". Улар уни ўлдиришга келишиб олдилар.

Турклар шоҳнинг оз сонли қўриқчиларини ҳужум қилиб уларни қириб ташлади. Яздигирд Марвга шошилди, аммо марзбон унинг олдида дарвозаларни ёпишни буюрди. Тинчимаган шоҳ шаҳарнинг четидаги бир тегирмонда тунга қолишга қарор қилди ва тегирмончидан уни яширишни сўради. Тегирмончи тўрт драхма ҳақ тўланса, тегирмон эшигини очиб беришини айтди. Шоҳ пулни берди ва кирди. Аммо ўша кеча, тегирмончи Махуйенинг мукофотига ёки шоҳнинг хазинасига ўч бўлиб, меҳмон — Сосоний шоҳини ухлаётган пайтда сўйиб ташлади ва жасадни ариққа ташлаб юборди.

Яздигирднинг дафн маросимини ва унинг жасади учун мақбара қурилишини Марв яқинида несториан епископ Илия ташкил қилди — шахнинг бобоси Ширин насроний эди. Махуйе шоҳнинг ўлдирилишига алоқадорлиги учун Бижон-Тарханнинг турклари унинг қўл ва оёқларини кесиб ташладилар, қулоқ ва бурунларини кесишиб, уни қуёшда ўлимга ташлаб кетдилар. Кейин Махуйенинг жасади уч ўғли билан бирга ёндирилди.

Шу билан Сосонийлар сулоласининг буюк тарихи шундай тугади.

Тарихий манбаларда ўша даврда Хуросонда рўй берган воқеаларнинг бир неча талқинлари мавжуд. Масалан, Ат-Табарий ҳикоя қиладики, Яздигирд Марвни араблардан қўлга киритгандан сўнг, турклар ва суғдлар қўшинларини ёрдамга чақирди, лекин араблар уларни мағлубиятга учратдилар. Яздигирд туркларга ёки Хитойга қочишни ният қилган, лекин унинг қўшини уни қувиб юбориб, подшоҳлик хазинасини мусулмонларга топширган ва Исломни қабул қилган. Қочган шоҳ тегирмонга паноҳ топди, аммо у ерда уни қувиб келган отлиқлар тутди ва ўлдириб, жасадини ариққа ташладилар.
Яздигирднинг ҳукмдорлиги 20 йил давом этди, шундан тўрт йили тинчликда ўтди, қолган 16 йили эса араблар билан қийинчиликли курашларга тўлди. У Ардаширнинг авлоди бўлган сулоланинг сўнгги шоҳзодаси эди, ундан кейин эса ҳокимият арабларга (мусулмонларга) ўтди.

Абу Муслим тайёрлади

 
Баннер