Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Қирол Буюк Теодорих
PDF Босма E-mail

«Ўз халқига эллик йиллик тинчлик тухфа қилган машҳур қирол Буюк Теодорих эътиқодига кўра арийчи бўлган. У халқ қироли деган ном ҳам чиқарган. Буюк Теодорихнинг қироллиги бутун Италияни, Германия, Австрия, Венгриянинг муайян қисмлари, Испаниянинг йирик қисми, Франциянинг Бургундия вилояти ва Шимолий Африканинг катта қисмини ўз ичига мужассам этган».
Терри Ангер «Рагнарок»

«Арийчи бўлганидан дунёнинг аксарият қисми фарёд солиб, ҳайратда қолди». Тарихшунос олим Иероним, Инжилни қадимий юнон тилидан лотин тилига ўгирган илк таржимонлардан бири

Италиянинг шарқида жойлашган Равенна шаҳридаги «Сант-Аполлинари-Нуово» базиликаси(Базилика- юнон тилидаги сўзидан олинган бўлиб, подшоҳнинг уйи маъ-носини англатади. Меъморий жиҳатдан тўғри бурчакли, ичи узунасига колонналар ёки устунлар билан неф деб номланадиган хоналарга бўлинган бино. Ўртадаги неф анча баланд бўлиб, ён нефлар томига ўрнатилган деразалар воситасида ёритилади. Базиликалар Қадимий Римда суд ва савдо бинолари сифатида фойдаланган, кейинчалик эса насроний ибодат-хоналарнинг асосий турига айланган (таржимон Ш.Долимов).) деворлари бир қатор қадама нақшлар билан безалган. Хусусан, бинонинг ўнг деворига катта манзара тасвирланган бўлиб, ушбу нақш бир неча ўзига хос хусусиятларга эга. Четдан каралганда манзаранинг баъзи жойлари устидан янги қадама нақшлар қоплангандай туюлиб, бинонинг бошқа нақшлари билан қиёсланадиган бўлса, у қадар кўҳна кўринмайди. Янги қопланган ушбу нақшлар манзаранинг марказида жойлашган бўлиб, муқаддам солинган тасвирнинг айрим деталарини бекитгандай гўё. Бироқ базиликанинг айрим колонналарида инсон қўлининг тасвири қолгани кишини ҳайратга солади. Афтидан, ўша манзарада маълум бир амални бажараётган одамлар тасвирланган бўлиб, европаликларнинг кейинги авлоди билмаслиги учун ундай амалларни бутунлай бекитиб ташлашга ахд қилинган кўринади. Италия черковига қопланган ушбу қадама нақшнинг тарихи нималардан иборат? Қадама нақш тасвирлаган манзара тарихига ўзгартириш киритган одамлар ўз қилмиши ила қайси қўрқинчли сирни банибашар нигоҳидан юзлаб йилларга яшириб ташлашган?
Дунёнинг арийчилик тарихи ўрганиб чиқиладиган бўлса, ўтмишда курраи заминда юз берган, башарият маданиятининг, айниқса, Европа китъасида шаклланган цивилизациянинг ривожига бевосита ёки билвосита таъсир ўтказган кўпдан-кўп сирли ҳодиса ва далиллардан вокиф бўлиб оламиз. Европа қитъасидаги давлатчилик мазкур асарнинг олдинги бобида кўрганимиздек, авваламбор, герман қабилаларининг кўчиши билан боғлиқ равишда юзага келган. Бундай кўчишларнинг аксарияти муваҳҳид германлар билан тринитарчи румликлар ўртасида ўтган даҳшатли диний урушлар сабабли кечган. Оқибатта Ягона Аллоҳга эътиқод қилган ёки қилмаган герман халқлари Европа қитъасининг турли бурчакларига тарқаб кетишган. Арийчи насронийлик Европанинг турли бурчакларида қандай қилиб бу қадар юксак даражада оммалашиб кетганини Остготлар давлати тарихи ўрганиб чиқилгач янада теран англаб етиш имконини беради.
Остготлар қироллиги - бешинчи аср хотимасида пайдо бўлган европача арийчи қироллик саналади. Остготлар қироллиги Европа марказидаги катта майдонни эгаллаган бўлиб, бугунги 18 та давлат ҳудудини, хусусан, Германия, Швецария, Словения, Франция, Италия, Черногория, Хорватия, Словакия, Чехия, Венгрия, Сербия, Босния ва Герцеговина, Монако князлиги, Лихтенштейн, Ватикан, Сан-Марино князлиги, Австрия ва Испания ерларини ўз ичига мужассам этган.
Арийчи қироллик юқорида санаб ўтилган давлатлар ҳудудининг катта қисмини қамраб олган бўлиб, Европа тарихида ўтган энг буюк қирол - Теодорих, қитъа халқи орасида Буюк Теодорих номи ила танилган қирол томонидан асос солинган. Ушбу герман қироли бугунги кунгача Европа адабиётининг афсонавий қаҳрамони саналади. Унинг саргузаштлари, намоён этган жасорат намуналари ҳақида ҳалигача ривояту манзумалар битилади. Немислар орасида, шунингдек, скандинав ва инглиз адабиётида у Дитрих Бернский исми ила танилган. Аммо европаликларнинг аксарияти, ушбу қирол, ғарб тарихшуносларининг шоҳидлигига кўра, Исломнинг Европадаги ҳимоячиси бўлганидан бехабар қолган. Буюк Теодорих европалик мусулмонларни оммавий равишда қатл қилиб келган Византия империясидан насронийча яккаху-доликни ҳимоя қилган. Шу билан бирга, ушбу муваҳҳид қирол тринитарчи румликлар томонидан содир этилган ваҳшийликларга қарамай, уларнинг савиясигача паст тушмаган. Унинг салтанатидаги тринитарчилар тинч ва хотиржам яшаб, ўз динига эътиқод қилишга изн олган. Шунинг учун ҳам Буюк Теодорихни Европа халқлари ҳурмат қилиб, эҳтиром кўрсатишган.
Олтинчи аср ўртасига келиб византияликлар Остготлар қироллигини енгишга муваффақ бўлишди. Европа халқларининг омон қолган қисмини Исломдан қайтариб, тринитарчиликни қабул қилишга мажбур қилишди. Бунинг учун византиялик ваҳшийлар Ягона Аллоҳга эргашган ҳар қандай одамни қийноққа солиб, ўлдиришди. Тринитарчилар қотиллик билангина чекланишмади, Европа халқи бир замонлар Ягона Аллоҳга эътиқод қилганига доир ҳар қандай ҳужжатлар ва бошқа турдаги шоҳидликларни мазмунан бузиб, сохтакорлик билан шуғулланишди. Бундан кўзланган мақсад аён - аксарияти асл христианлик динига эътиқод қилган аждодларининг ҳақиқий тарихини европаликларнинг келгуси авлодлари била олмасин.
Бунга мисол қилиб Италиянинг Равенна шаҳридаги юқорида тилга олинган «Сант-Аполлинари-Нуово» базиликаси деворидаги тасвирни келтириш мумкин. Аслида ўша базилика деворида бир замонлар остготлар қироли, яъни европалик мусулмон қирол Буюк Теодорихнинг қироллик саройи тасвирланган. Афтидан, ўша қадама нақш қирол Теодорихнинг бошқа муваҳҳид диндошлар билан намоз ўқиётган ҳолатини тасвирлаган. Италияни босиб олган тринитарчи румликлар арийчилар ибодатини ифодалаган ўша манзарани европаликларнинг келгуси авлодидан бекитиш мақсадида мана шундай жўн усул қўллаб ўчиришган.
Маълумки, Франция ҳудудининг улкан қисми бургундларга қараш-ли арийча қироллик таркибига кирган. Остготларнинг давлати йўқ қилингач, Европанинг қоқ маркази, хусусан, Италия билан Австрия ҳудудида янги арийчи давлат - Лангобард қироллиги пайдо бўлди. Ушбу киролликка германларнинг бу ерларга кўчиб ўтган лангобард қабиласи асос солган. Унда арийчиликка 671 йилгача, яъни пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотидан кейин қарийб 40 йил ўтгунча эътиқод қилинган. Бу қироллик ўша даврда Европада Ягона Аллоҳга эътиқод қилинган сўнгги давлат бўлди. Орадан 40 йил ўтиб, Андалусия забт этилгач, яккахудолик Европага яна қайтиб келди. Бу ҳодиса ҳижрий ҳисоб билан 92 йили (григориан календари ҳисобида 711 йили) рўй берди. Ислом Андалусияда 800 йил, яъни 1492 йили Гранада таслим бўлгунча сақланиб келди.
Аммо олдимизда бир савол туради: вақт ўтиб, Европада арийчилик батамом барҳам топдими?
Аллоҳнинг элчилари ичра сўнггиси бўлмиш Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келгач, у зотнинг пайғамбарлик рисолатлари билан бирга туширилган таълимот муқаддам юборилган таълимотларнинг барини бекор қилди, муқаддас китоблар ичра сўнггиси бўлмиш Қуръон эса, муқаддам туширилган муқаддас китобларнинг барини бекор қилди. Бинобарин, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимотидан хабар топганлар Аллоҳнинг динига эътиқод қилаётган бандалардан бўлишлари учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтиришлари шарт бўлди. Шу тариқа, арийчилик, шариат нуқтаи назаридан бекор бўлди. Одамлар Инжилга вақти-вақти билан ўзлари билганча кўпдан-кўп ўзгартиришлар киритишгани инобатга олинадиган бўлса, Инжилнинг бекор бўлиши ман-тиқан тўғри ва қонуний ҳодиса бўлди. Шунга қарамай, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисолати бошланганидан кейин яшаган муваҳҳид христианлар қандай мавқега сазавор бўлишгани билан боғлиқ масала, бу бизга аниқ маълум эмас-у, ўша даврда Ислом таълимоти Ягона Аллоҳга эргашган насронийларга етиб борган-бормаганидан иборатдир. Ислом таълимоти туширилгани ҳақида хабар топишган такдирда ҳам, ушбу таълимот уларга асл ҳолатида етиб боргани ёки черков мазмунан бузиб етказгани ҳам аниқ эмас. Боз устига, оммавий ахборот воситалари ўтмишда ниҳоятда содда ва тўла-тўкис черков тасарруфида бўлгани инобатга олинадиган бўлса, бу масалада шубҳа туғилади.
Ислом даъвати уларга асл ҳолатда етиб боргани ва улар Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга иймон келтиришгани, бироқ черков олдидаги қўркув сабаб ўз эътиқодларини бекитишга мажбур бўлишганини ҳам инкор эта олмаймиз. Уларнинг аҳволини Аллоҳнинг Узи жуда яхши билади ва улар жаннати ёки дўзахи бўлгани ҳақида биз мутлақо гапирмаймиз.
Бу ерда биз фақат тарих нуқтаи назаридангина мусулмонларнинг Гранадаги сўнгги қалъаси қулагач, Европада юзага келган айрим Ягона Аллоҳга эргашган насроний ҳаракатларни тилга олиб ўтамиз.
- Испания қироллигида муваҳҳидлик учун курашган янги насроний оқим пайдо бўлди. Ушбу оқимга эргашганларга кейинчалик «унитарчилар» деган ном берилди. Унитарчилар ҳаракатига фақат фан орқалигина машҳур бўлмаган атоқли олим Мигель Сервет бошчилик қилди. У иккита ниҳоятда муҳим китоб: «Учлик хатолари» ва «Христианликнинг тикланиши» деб номланган асарлар муаллифи бўлган. Ушбу асарларда Сервет Учлик ақидасини динга жорий этган черковнинг сохтакорлик фаолиятини фош этиб ташлаган. Оқибатда Испания католик черкови уни таъқиб қила бошлади. Черковнинг зулмидан қочган Сервет юртни тарк этишга мажбур бўлди. Европа бўйлаб дарбадар кезган олим охири Швецарияда қўлга олинди. Европанинг католик давлатлари ўртасида ушбу мутафаккирни йўқ қилиш «шарафига эга бўлиш» борасида қизғин баҳс кўтарилди. Женева черкови раҳбарияти уни Швецарияда суд қилишни талаб қилиб туриб олди. Черков суди Серветга ғоят даҳшатли ҳукм чиқарди - танасига юқорида тилга олинган китоблари маҳкам боғланган олим тириклайин ёқиб юбориладиган бўлди. Бунда Серветга ё қатлни танлаш, ё ўз маслагидан қайтишни таклиф қилишди. Лекин олим суд мажлисида: «Учлик - христианликни бурда-бурда қилаётган ҳайвондир. У файласуфлар томонидан ўйлаб топилган бўлиб, Инжилда ҳеч қандай асоси йўқ», - дея баёнот қилди.
- Шундан сўнг Венгрия қироли Запольяи унитарчиликка киради ва черков амалдорлари томонидан тахтдан ағдарилади.
- Польша билан Литвада «Польшалик биродарлар» дея номланган улкан диний ҳаракатга асос солинади. Кейинчалик ушбу ҳаракат «Польшалик арийчилар» деган ном олади. Черков амалдорларининг тазйиқи остида Польша парламенти 1638 йили ушбу унитарчилар ҳаракатини ман этишга доир бир қатор қарорлар қабул қилди.
- Англияда Жон Бидл исмли киши раҳбарлигидаги унитарчилар харакати кенг оммалашиб кетди. Ушбу таълимотга кўплаб инглизлар, шу жумладан, йирик олимлар ҳам эргашди. Улар орасида энг атоклиси Исаак Ньютон бўлди. Гравитация қонунларини кашф этган машҳур олим Ягона Аллоҳга эътиқод қиладиган христианларнинг раҳнамоси Арийни қўллаб-қувватлаб, Афанасийни қоралаб ёзгани яқинда аниқ-ланди. Бундан хабар топганларнинг кўпчилиги ҳанг-манг бўлиб қолишса керак. Тарихий ҳужжатлардан бирида Исаак Ньютоннинг шахсан ўзи ўз қўли билан ёзган изоҳлар топилди. Уларнинг ҳақиқийлиги Англиядаги Кембриж университети томонидан узоқ текширилиб, расшифровкаси сўнгги йиллардагина ниҳоясига етказилди. Ньютоннинг эътиқоди ҳақида профессор Сиймон Шефер қуйидагиларни маълум килади: «Модомики, Ньютон Худога тенг келадиган ҳеч ким йўқлигига, Худо буюк қудрат соҳиби эканлигига комил ишонч билдирган экан, хулоса қилиш мумкинки, бу билан у ўзини ўзи бидъатчи сифатида намоён этди. Бошқача қилиб айтганда, Ньютон Исога нисбатан эътиқодни тобора минималлаштириб, охири бориб унинг илоҳийлигини йўққа чиқарди». Ушбу ҳолат Ньютоннинг ҳаёт йўлини ёзган доктор Гейл Крисченсон сўзлари билан ҳам ўз тасдиғини топади. Ушбу олимнинг ёзишича: «...Кўп ўтмай, Нъютон Муқаддас Учликка доир акида христианлик динининг биринчи амрига нисбатан куфр бўлади деган хулосага келади. Зеро, Парвардигор ўзининг биринчи амрида қуйидагича марҳамат қилади: «Менинг сиймом олдида бошқа худоларинг бўлмайди». Шу тариқа, Ньютоннинг маслагига кўра, Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳга чўқиниш куфрдан ўзга нарса эмас». Ньютон Учликка доир христианлик ақидаси янглиш ақида эканлиги ҳақида баёнот қилган ягона олим бўлмаган. Бугунги кимё асосчиси, кислородни кашф этган Жозеф Пристли ҳам инглиз унитарчилари рўйхатидан жой олган.
Дарҳақиқат, сўнгги бир неча асрдан буён Европанинг ўзи шоҳид бўлиб келаётган илм-фан эволюцияси европаликларнинг тафаккурини мантиқу табиат қонунларига зид келаётган Муқаддас Учлик ақидасини ҳазм қила олмайдиган ҳолатга келтириб қўймокда. Британиялик атоқли математик Жейкоб Броновски ушбу ҳолатга ўзининг «Инсоннинг юксалиши» асарида қуйидагича тушунтириш берган: «... Ҳар гал Учлик ақидасига доир гап очилар экан, ўн еттинчи аср олимлари ўзларини ноқулай ҳис этиб бораверишар эди».
Арийчилар тарихи ҳақида гап, айниқса, тринитарчилар томонидан арийчиларга қарши юзлаб йиллар давомида олиб борилган шафқатсиз урушлар ҳақида борадиган бўлса, узундан-узоқ чўзилиши мумкин. Тринитарчи Рум подшолиги билан Европанинг муваҳҳид қиролликлари Ўрта денгиз соҳиллари ва Европада ёйилган Эски дунёни ўзаро бўлиб олишган бўлиб, улар орасида бошланган урушлар сабаби дунё талашишла изоҳланади. Исо алайҳиссалом билан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисолатлари ўртасидаги вакт оралиғи 5 асрга чўзилганининг сабаби ҳам шунда. Ушбу вақт давомида Қодир Аллоҳ курраи заминни Исломсиз қўймади, шу вақт ичида муваҳҳидлар билан тринитарчилар ўртасида кечган шафқатсиз кураш ҳам тинмади. Охир-пировардида тринитарчи Византия подшоҳлиги Ягона Аллоҳга эргашганлар устидан ғолиб чиқиб, Исломий давлатларини йўк қилишга муваффақ бўлди, Ягона Аллоҳга эргашган аҳолисига эса зулм ўтказиб, ёппасига қириб ташлади. Буларнинг бари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари Салман Форисий розияллоҳу анҳу ҳақидаги ҳаммага маълум, Ислом тарихига тааллуқли кўплаб китобларда баён этилган ривоятга биз учун яна бир бор ойдинлик киритади. Ўша ривоятда тилга олинган насроний кашишлар ўз нутқига кўра муваҳҳид арийчилар бўлишган. Уларнинг сони камлиги, ҳаммаси ҳар жойда яшаганининг сабаби ҳам шу билан изоҳланади. Арийчилар тарихидан воқифлик бизга шунингдек нима сабабдан Миср коптлари Исломни жуда тез кабул қилишганини англаш имконини беради. Православие мазҳабига мансуб, Миср черковининг биринчи тарихчиси саналадиган, ўзи ҳам мисрлик тарихшунос олим Иоан Никиусскийнинг асарида маълум қилинишича аксарият арийчи коптлар Ислом оламининг машҳур жаҳонгири Амр ибн Ос армиясига қўшилиб кетган экан.
Ушбу ҳолатни профессор Фадил Сулаймон - Аллоҳ уни кўп ажрлари ила мукофотласин - ўз татқиқодларида ўрганиб чиққан ва ўтказилган бундай татқиқодлар натижаларини ул зот ўзининг «Муҳаммадгача яшаб ўтган мусулмон-коптлар» асарида қисқача баён этган.
Балким Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга тринитарчи румликлар томонидан содир этилган мудҳиш ҳарбий жиноятлар ва геноцид қурбонларига айланган муваҳҳидтарнинг тарихини айтиб бергандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи засаллам ўзларининг кўплаб ҳадисларида у зотнинг пайғамбарлик эисолатлари бошлангунча Исо алайҳиссаломга иймон келтирган тақводорларнинг қийноққа солинганлари ҳақида мусулмонларга маълум килдилар, бироқ у зот ўша тақводорларни ҳеч қачон «арийчилар» деб атамадилар. Сабаб оддий: ушбу ном уларнинг ҳақиқий номи бўлмаган, бу номни уларга яккахудолик душманлари томонидан берилган. Шу билан бирга, Рум подшоҳи Қайсар Ҳирақлга нома битар эканлар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам арийчилар каломини атайин тилга олиб ўтганлар. Балким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳираклга тринитарчи румликлар юзлаб йиллар давомида беркитиб келган арийчилар билан боғлиқ сирдан воқифликлари ҳақида шу тариқа хабар бермоқчи бўлгандирлар. Шунингдек, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ажиб нома орқали Византия подшоҳига яккахудоликнинг янги пайғамбари ва унга эргашган мусулмонлар муваҳҳид насронийларга нисбатан мудҳиш геноциднинг давом этишига йўл қўймаслигини аниқ англатиб қўймоқчи бўлгандирлар. Ва буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳирақлга: «...Агар қабул қилмас экансан, сенга қарашли бутун бошли арийчи халқнинг гуноҳи устингга тушади», - дея очиқ-ойдин огохдантирганларини изоҳ сифатида кўриш мумкиндир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларини атрофлича, батафсил ўрганар эканмиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Константинополь шаҳрининг номини ўзгача иштиёқла тилга олганлари, уни забт этишга мусулмонларни ундаб борганларини фаҳмлаймиз. Бинобарин, буюк усмоний султон Меҳмед Жаҳонгир ушбу шаҳарни забт этганда, аслида Константинополнинг ҳуррияти қайта тикланган деб тушунамиз, чунки мазкур асарнинг олдинги бобларидан хабар топганимиздек, унинг асосчиси император Буюк Константин мусулмон бўлган. Боз устига, атоқли черков тарихчиларининг шоҳидлигига кўра, Константинополга биринчи бўлиб кўчиб ўтган илк шаҳарликларнинг аксарияти мусулмон бўлган экан.
Арийчилик тарихи янада чуқур татқиқ қилинишини тақозо этмокда, аммо гап черков томонидан турли йўллар билан сир сақланаётган тарих ҳақида борар экан, бу иш қийин кечиши муқаррар. Шу билан бир вақтда, таассуфки, замондош мусулмонларнинг кўпчилиги Исо алайҳиссалом таваллуд топганидан бошлаб Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарлик рисолати бошлангунга қадар ўтган 5 асрлик муддат давомида Исога иймон келтириб, унинг асл таъли-мотига эргашиб яшаган мусулмон биродарнинг тарихи билан мутлақо қизиқишмайди. Мазкур асарда ўша муваҳҳидлар ҳақида айтилган гаплар хамир учидан патир бўлиб, арийчиликнинг мажҳул тарихини татқиқ қилишдек узундан-узоқ кечадиган йўл бошида қўйилган майда қадамдир. Бу йўлга Ибн Ҳазм Андалусий, шайхул Ислом Ибн Таймия каби улуғ уламолар, мисрлик тарихшунос олим Фадил Сулаймон каби замондош татқиқодчиларимиз ва бошқа холис олимлар асос солишган бўлиб, мазкур асаримни тайёрлашда уларнинг илмий меҳнатларидан фойдаландим. Ушбу татқиқодчилар орасида черков томонидан юз йиллаб беркитилган ҳақиқатни фош этиш учун анчагина куч-ғайрат сарфлаган мусулмонлар, насронийлар, яҳудийлар, ҳатто ғарблик даҳрийлар ҳам бўлган. Ушбу узундан-узоқ татқиқод йўлининг қолган қисмини босиб ўтиш сизу бизнинг олдимизда турган умумий вазифадир. Арий исмли биргина қаҳрамон тарих жараёнини ўзгартириб юбора билгани ҳақида ўз фарзандларингизга сўзлаб беринг. Бунда у ҳеч кимда бўлмаган нарсага эга бўлгани учун эмас, балким ўша даврда кўпчиликнинг иродаси бўшлик қилгани, у эса кучли бўлганча қолиб, шиддатла эсаётган шамол қаршисида оёқда тик колишни истагани учун қаҳрамон бўлганини таъкидлаб ўтинг. Мана, бугун биз орадан қарийб бир минг етти юз йил ўтиб, исми замонлар хотирасидан ўчиб кетишига ишонган айрим аҳмоқларнинг саъй-ҳаракатига қарамай. ул муваҳҳид қаҳрамоннинг жасоратини эсламоқдамиз. Арийнинг ва Исога эргашган бошқа муваҳҳидларнинг гуноҳидан Ўзинг ўтгин, ё Қодир Аллоҳ!
Арий ва арийчилар ҳақидаги ҳикояларимни ниҳоясига етказиш учун Чллоҳнинг каломидан ўзга сўз топа олмадим.
«Масиҳ иби Марям фақат бир пайғамбар бўлиб, ундан илгари ғам кўп пайғамбарлар ўтгандир. Унинг онаси эса сиддиқа - Аллоҳга ҳаққи-рост иймон келтирган аёлдир. Иккаласи ҳам таом ср эдилар. Оят-ҳужжатларни уларга қандай баён қилишимизни кўринг, сўнг уларни қандай бўҳтон томонга оғаётганларини кўринг!» («Моида» сураси, 75-оят).
Аммо арийчилик билан «Чоҳ ёқасида йиғилганлар» ривояти ўртасида нима алоқа бор? Ислом ўша ривоятдаги тақводорларга қандай қелган? Ривоятнинг бош қаҳрамони бўлмиш ўспирин ҳақида нималар ғикоя қилинади?

Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан

 
Баннер