Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Пири-Реис
PDF Босма E-mail

«Христофор Колумб Америкага боргунга қадар у ерда мусулмонлар бор эканлигини яхши билар эди».
Лео Винер, Гарвард университетининг профессори.
«Африка ва Америка кашф қилиниши» китобидан

«Христофор Колумб Америкага боргунга қадар у ерда мусулмонлар бор эканлигини яхши билар эди».
Лео Винер, Гарвард университетининг профессори.
«Африка ва Америка кашф қилиниши» китобидан

Мен бу китобни ёзиш мобайнида, Американи кашф этилишида мусулмонлар билан боғлиқ бўлган ҳолатларга дуч келганим ва Колумбдан аввал Америкада Ислом кенг тарқалганини таъкидловчи маълумотларни ўрганиб, очиғи ҳайратга тушдим ва буни китобга туширишга қарор қилдим.
Бу тарихий ҳақиқатни ишончли манбалар билан тасдиқлашдан аввал мактабларда ўқитилган, яъни Американи Колумб кашф қилган деган маълумотни кўриб чиқсак. Испания қироличаси Изабелла Биринчи ўша пайтда Европада ўта қадрланган зираворларни олиб келиш учун, 1492 йили денгиз саёҳатчиси Христофор Колумб етакчилиги остидаги кемани Ҳиндистонга юборади. Улар ғарбни кўзлаб йўлга чиқадилар. Ниҳоят бир оролга етиб боришади. Улар Ҳиндистонга келдик деб ўйлаб, у ердаги маҳаллий аҳолини ҳиндулар деб атайдилар. Лекин Колумб бошка материкка бориб қолганини билмайди. «Америка» номи эса Италиялик яна бир денгиз саёҳатчиси Америго Веспучи шарафига номланган.
Дарҳақиқат, улар биздан ҳақиқатни яширганлар. Биз мактабда ўкиган тарих дарсликлари - шунчаки бир сафсата экан, холос!
Колумб у ерга саёҳат қилишидан аввал, у ерда «Янги олам» бор эканлигидан хабардор эди ҳамда у ерда мусулмонлар яшашини ҳам билган. Колумб Америкага христиан бўлган қиролича Изабелланинг буйруғи билан борган эди.
Бироқ мусулмонларни Американи Колумбдан аввал кашф қилганлиги ҳақида қандай далил-исботлар мавжуд?
Қуйида навбати билан келтирилган маълумотлар билан танишинг:
► Ҳижрий I аср: Бу милодий еттинчи асрга тўғри келади. Ҳижратнинг 21 йили туғилган имом Амир Шаъбий (Умар ибн Хаттоб даврида) айтган ажойиб бир ҳадисини Абу Бакр Халал «ал-Хасс алааттижара вас-синаъа вал аъмал» номли китобида келтиради:
«Андалус ортида Аллоҳ таолога ибодат қилгувчилар бор. Улар би-лан Андалуснинг оралиғи, биз билан Андалусгача бўлган масофа кабидир. Улар гуноҳ ишлардан сақланувчи кишилар бўлиб, ерлари дуру марваридлардан бўлса, тоғлари олтин-кумушдандир. Ер ҳайдамайдилар. Бирор нарса экмайдилар ва ҳеч қандай юмуш билан шуғулланмайдилар, уйларининг олдиларида озиқланиши учун мевали дарахтлар бор. Уларнинг кийими эса кенг япроқли дарахт баргларидандир».
Тарих ва география фанларидан хабари бор одам юқоридаги таърифдан Америка аҳолиси ва ҳиндулар ҳақида гап кетаётганини пай-кайди. Ҳақиқатда, Америка олтин-кумушга бой ўлка. Шунингдек, у ерда цивилизация ўзларига яраша тараққий этган бўлиб, олтин-кумушлардан уй қурганлари ҳам бўлган. Америкада, айниқса, Жанубий Америкада турли мевали ва кенг япроқли дарахтлар кўп бўлиб, улардан кийим сифатида фойдаланганлар. Имом Шаъбий ҳадисда келтирган сифатлар ҳақиқатга анча яқин. Чунки Андалуснинг ортида фақат Атлантика океани бўлиб, орасидаги фарқ ҳам у сифатлаганидек, имом яшаган Куфа шаҳри билан Андалусгача бўлган масофа - Андалус билан Америка ўртасидаги масофага тенг бўлган. Бу ҳадисдаги Андалус номини тилга олиниши ҳам беъжиз эмас. Бу ҳам Америкага борганлар Андалус мусулмонлари эканлигига яна бир далилдир.
Энди савол туғилади: «Имом Шаъбий бу ҳадисни қаердан олган? Ёки у бу ҳақида саҳобалардан эшитганми?» Бу масалада муҳаддис олимларга эҳтиёж сезилади. Шаъбий ҳам юқорида келтирилган ҳадисни шунчаки тусмоллаб гапирмаса керак.
► Ҳижрий 63 йили (милодий 683 й.): Имом Табарийнинг «Тари-хар Расул вал мулук», тарихчи Ибн Асирнинг «ал-Камил фит-тарих», тарихчи Ибн Касирнинг «Ал-Бидоя ван-ниҳоя» ва имом Заҳабийнинг «Сияру аъламун-нубала» номли китобларида лашкарбоши Уқба ибн Нафиъ «Қоронғилик денгизи» деб аталган Атлантика океанига боргани ва ўша ерда Исломни даъват қилмоқчи бўлгани ҳақида айтилади: «Эй Парвардигор! Агар шу денгиз ортида бирор юрт борлигини эшитсам, у ерга Исломингни ёйиш учун, сузиб ўтган бўлар эдим».
► Ҳижрий III аср: Абулҳасан ибн Али ал-Маъсудий «Муружуз-заҳаб ва маъадинал жавҳар» номли китобида Кордовалик Хашхаш ибн Саид ибн ал Асвад номли саёҳатчи дўстлари билан «Қоронғилик денгизи» деб аталган Атлантика океанига сузиб ўтишган. У саёҳатчи 889 йили олтин олиб қайтиб келган ва у ерда одамлар яшаши ҳақида хабар берган.
► Ҳижрий VI аср: Колумбнинг Америкага боришидан 300 йил аввал бўлиб ўтган воқеалар хусусида баён қиламиз. Шариф Идрисий деган ном билан машҳур бўлган география олими Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Идрисий ал-Ҳошимий ал-Қурайший 1154 йили ер глобусини ясаган. Мусулмонлар ерни шар шаклида эканли-гини аввалдан билишарди. Унинг харитасида Мағрибдан то Шимолий Европагача бўлган ороллар ўрин олган. 12 асрда яшаган ал-Идрисий «ал-Мамалик ва ал-Масалик» китобида бир ёш мусулмон саёҳатчиси бош бўлган кема Португалия пойтахти Лиссабондан Атлантикани сузиб ўтиб, Қариб оролига аниқроғи, Куба ва Эспаньолага (ҳозирги Гаитига) боргани ва уларнинг баъзилари у ернинг одамлари ҳақида хабар бериш учун қайтиб келгани ҳақида ёзади. У ерда яшовчи аҳолини араб тилида сўзлашгани уларни ҳайратга солган.
► Ҳижрий VIII аср: Ислом тарихчиси Шаҳобиддин Умарий «Маса-лик ал-Абар фии мамалик ал-амсар» номли китобида Малининг бош вазири манса (султон) Мусонинг 1324 йили ҳаж сафаридаги ажойиб воқеасини ёзиб қолдирган. Унга кўра, манса Мусонинг акаси 200 кема ясатиб, Мали ҳукмдорлигини укаси Мусога топшириб, Атлантика океанининг номаълум тарафига қараб сузиб кетадилар. У бу саёҳатидан қайтмагани учун Мали ҳукуматини манса Мусо ўз қўлига олади. У пайтдаги Мали империяси ҳозирги Мали ўлкасидан анча катта бўлган. Шунингдек, у ер олтинга бой бўлган ҳамда унинг майдони Ғарбий Африканинг кўп қисми ва Атлантика океанигача бўлган жойларни ўз ичига олган.
Изланишлар мобайнида, Мали империясини бошқарган сирли подшоҳ Абу Бакр Иккинчининг (ёки Абу Бакр ибн Муҳаммад) Малини тўққизинчи мансаси (султони) бўлганини аниқладим. Унинг тарихи бошқа подшолардан фарқли ўлароқ, у ўз ҳукмдорлигидан кечиб, Ислом динини кенг тарғиб қилиш мақсадида, 200 кема ва 2000 га яқин қайиқлар ясатиб, Колумбдан 200 йил аввал 1311 йили Янги оламга (Америкага) сузиб ўтган. У ерда Ислом ўлкасини барпо қилган. Христофор Колумб Америка қитъасида африкаликлар бор эканини ўз хотираларида таъкидлаган. Шунингдек, у америкаликларни олтинни ажратиб олиш усулини ўзлаштирганликлари ҳақида баён қилиб, бу усул африкаликларга тегишли эканини айтиб ўтган.
Абу Бакрнинг саёҳати ҳақида укаси манса Мусо 1324 йили Мали пойтахти Тимбуктудан (ҳозирги пойтахти Бомако) Маккага ҳаж қилиш учун кетаётиб, Мисрдан ўтганда тарихчи ал-Умарийга айтиб берганини юқорида баён қилдик. Шунингдек, манса Мусо акаси Абу Бакрни йўлга чиқишидан аввал кемаларини текшириш ишларини олиб борган. Араб кемасозларини олиб келиб, худди ўзлариникидек мустаҳкам қилиб ясашларини тайинлаган. Сўнгра икки йилга етарли қуритилган озиқ-овқатларни олиб, савдо қилиш учун бир неча тонна олтин билан йўлга чиқишган эди.
Американинг Ратгерс университетини Африкашунос олим, профессор Иван Ван Сертима 1976 йили (Улар Колумбдан аввал келишган) номли китобида Американинг иккала қитъасидаги археологик топилмалар - африкаликларни Колумбдан аввал келганидан далолат бериши ҳақида айтиб ўтган. Британиянинг ВВС канали Малилик олим Гасу Гивара айтган далиллар бўйича, Абу Бакр Иккинчининг ажиб тарихи асосида ҳужжатли фильм суратга олган. Бунда ҳиндуларнинг баъ-зи бир қабилалари Африкадаги мусулмонлар қўлланган мандинка алифбосидан ҳозирги кунгача фойдаланиши маълум бўлган. Шунингдек, бир дўстим Жанубий Америкага қилган саёҳатида, ҳиндуларни баъзи одатлари Исломнинг урф-одатларига мос келишини айтиб берган эди.
► 1421 йил: Британиялик ҳарбий офицер, океаншунос Жавин Мэнзес хитойлик бир саёҳатчини Колумбдан 70 йил илгари Американи кашф қилгани ҳақидаги назарияни илгари сурди. «Хитой дунёни очган» - китобида Чжен Хэни 1421 йили Америка соҳилларига сузиб кетганлиги ҳақида ёзган. Унинг мусулмонча исми Ҳожи Маҳмуд Шамс бўлган. У нафақат Американи, балки Жеймс Кукдан юз йиллар аввал Австралияни ҳам кашф қилган. Бундан келиб чиқадики, мусулмонлар Америкадан ташқари Австралияни ҳам биринчилардан бўлиб кашф қилганлар.  
► 1493 йил: Христофор Колумб ўз эсдаликларида шундай дейди: «Бу ерда яшовчиларнинг кийимлари Кордовадаги мусулмон аёлларини пахтадан бўлган кийимларига ўхшар эди». Ғарб олимлари эса, Колумб бу сўзларни шунчаки фараз қилган дейдилар. Шунингдек, Колумб Кубага бўлган саёҳатида, у ерда масжид кўргани ҳақида ҳам айтиб ўтган.
(Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 2014 йили Кубага бўлган ташриф чоғида, Куба ҳукуматидан Колумб ёдга олган жойга масжид қуришликни сўраган).
► 1564 йил: Французлар ўша пайтда ўзларига қарашли бўлган Флорида харитасини чизадилар. Шунингдек, бу харитада Марракеш, Майорка ва Кадис номли Мағриб ва Андалусдаги шаҳар номлари бўлган. Ўша даврда Эски Оламда (Европа, Африка ва Осиёда) мусулмонлар ва салибчилар ўртасида тинимсиз урушлар бўлиб турган. Флоридадаги Исломий номлар берилган шаҳарларга мусулмонлар тахминан 100 ёки 200 йил йил илгари кўчиб борганлар.
► 1880 йил: Мануэль Ибраско Эбера исмли мексикалик машҳур тарихчи «Мексика истилосининг қадимги тарихи» номли китобида Американи Колумбдан илгариги ҳолатини тасвирлаган: «Марказий Америкада, айниқса Бразилияда, Африкадан келган қора танлилар ўтроқлашиб, кейинчалик Жанубий ва Шимолий Америкага тарқалганлар».
Албатта, бу ерда қора танлилар деб Мали ва Ғарбий Африкадан борган мусулмонлар назарда тутилган.
► 1920 йил: Америкалик профессор, асли яҳудий бўлган, Гарвард университети ўқитувчиси Лео Винер «Африка ва Американинг кашф қилиниши» китобида қуйидагиларни ёзади: «Христофор Колумб Америкага боргунга кадар, у ерда мусулмонлар бор эканлигини яхши билар эди».
Профессор ўз сўзини у ернинг қишлоқ хўжалиги, тили ва маданиятини далил сифатида кўрсатган. Шунингдек, у мандинка номли мусулмон қабиласи Марказий ва Шимолий Америкага кенг тарқалганини алоҳида таъкидлаб ўтади. Улар Шимолий Америкада ҳиндуларнинг ирокез ва алконкино қабилалари билан аралашиб, Канадагача тарқалганлар.
► 2000 йил: Испаниядаги Медина-Сидония шаҳрининг герцогиняси Луиза Изобелла Альварес де Толедонинг ота-бобосидан қолган саройни таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтда, Андалусда мусулмонлар ҳукмронлик қилган даврга оид, араб тилида ёзилган бир ҳужжат топиб олади. Бу ҳужжатда Колумб Америкага боргунга қадар, у ердаги мусулмонлар яшагани ҳақида батафсил ёзилган эди. Ҳужжатни унинг Андалусдаги мусулмон бўлган боболари Испания аскарларининг генераллари бўлгунга қадар сир сақлашган. Бу аёл вафот этмасидан аввал, испанларни ҳужжатни ёқиб юборишларидан қўрқиб, Америкада Ислом дини мавжуд бўлганини исботлаш мақсадида, 2008 йили китоб қилиб чиқарган. 2001 йили Британиянинг ВВС телеканали Луиза Изабеллани интервьюга чақирган.
► 1929 йили: Турклар вайрон бўлган тарихий саройлардан бирида таъмирлаш ишларини олиб бораётганда, кийик терисига чизилган қадимги харитани топиб оладилар. Бу харита ҳозирги кунгача НАСА космик агентлиги ва бир қанча олимларни таажжубга солади. Бу хаританинг тарихи қандай ва уни ким чизган?
Бу харита муаллифи Пири-Реис ҳисобланади. Реис - бу Усмонийларнинг флот раҳбарига берган унвон. Унинг тўлиқ исми - Ҳожи Аҳмад Муҳиддин Пири. У Истанбулнинг ғарбидаги Галлиполи шаҳрида туғилган. Бу шаҳар ҳарбий-денгиз кучларининг маркази саналган. Усмонийлар давлатининг муфтийи шайхул Ислом ибн Кемал, тарихчи ва «Усмонийлар тарихи» номли китобнинг муаллифи у ҳақида шундай дейди:
«Галлиполи одамлари умрини тимсоҳ каби денгизда ўтказадилар. Қайикрар уларнинг каравоти бўлса, денгиз ва кемалар уларни тебратувчисидир».
Қаҳрамонимиз Пири-Реис амакиси қўлида тарбия топган. Унинг исми Кемал Реис тарихдаги улуғ денгиз саёҳатчилардан бўлган. Боязид II Андалусдаги мусулмон ва яҳудий қочқинларига биринчи қутқарув Экспедициясини жўнатишга фармон берганда, у ҳам амакиси билан бирга боради. Бундан ташқари, унда расм чизиш қобилияти ҳам бўлиб, тарихдаги муҳим аҳамият касб этган харитани чизишга муваффақ бўлган.
Амакиси Кемал Реис оламдан ўтгандан сўнг, Муҳиддин Пири-Реис Аллоҳ йўлида курашишликда давом этади. У Америка харитасини биринчи бўлиб чизган ҳамда Американи Колумб кашф қилган деган сўзни йўққа чиқарган. Американи кашф қилган инсон Пири-Реис эканлигини юз йиллар давомида биздан яшириб келишган. Бу билан биз Америкада Пири-Реисга қадар ҳеч ким бўлмаган деган сўздан йироқмиз.
Унга қадар Американинг иккала қитъасида ҳам одамлар яшаган. Инклар маданияти каби ўз цивилизацияни ривожлантириб, ўз ҳукуматларини ўрнатишган. Бу ердаги маҳаллий аҳоли Америкага Пири-Реисдан минг йил аввал Осиё ва Америка Аляскасини ажратиб турган Беринг бўғози орқали, муз қоплаб турган пайтда кўчиб боришган. Бу ҳиндулар билан осиёликларни юз тузилиши бироз ўхшаш бўлганлигини тасдиқлайди. Юқорида айтилганидек, Америкага Пири-Реисга қадар мусулмонлардан ташқари викинглар каби мусулмон бўлмаган халқлар ҳам борганлар. Таъкидлаш жоизки, Пири-Реис бир неча хариталар асосида иккала Америка харитасини илмий асосда биринчи бўлиб чизган эди. Уларнинг орасида «Американинг биринчи кашфиётчиси» номини олган Колумбнинг харитаси ҳам бор. Пири-Реис бу кашфиётларни ўзининг «Китабул баҳрия» номли китобига туширгандан сўнг, уни мусулмонлар подшоҳи Сулаймон Қонунийга топширган. Бу ҳали ҳаммаси эмас! Турклар кашф қилган харитада Пири-Реис жанубий қутбни ҳам (Антарктида) харитасини туширган экан.
Дарҳақиқат, олимларни ҳайратга солган Пири-Реис харитаси ўта аниқ тасвирланган Американинг шарқий соҳилларидаги чегаралари ҳам яққол кўзга ташланиб туради. Шунингдек, унда биологик ва географик жиҳатлар ҳам тафсилотлари билан акс эттирилган. Пири-Реис бу харитасида ҳар бир райондаги жониворлар ва ўсимлик турларини тасвирлаган. Таъкидлаш жоизки, у ўзининг харитасида испанлар ва португалларни Амазонка дарёсининг ўзани ва этагини топдик деб даъво қилишларидан бир неча йил илгари, уни харитага тушириб қўйган экан. Американинг ҳозирги олимлари тахмини бўйича, буни ўзга сайёраликлар чизган ёки Пири-Реисга чизишга кўмаклашган эмиш. Бу харитани текшириш учун ўн йил эмас, балки юз йил вақт керакдир. Булар Пири-Реисга қадар бир неча йил илгари Америкага бориб, яшаб қолган одамлар ҳақида билмайдилар, билса ҳам тан олмайдилар. Бу харитани қоғозга туширишда Пири-Реисга ерлик мусулмонлар ёрдам берган бўлиши мумкин. Балки минг йиллардан бери яшаб келаётган ҳиндуларнинг Ислом динини қабул қилганлари Пири-Реисга жанубий қутбни чизишда кўмаклашгандир.
Пири-Реис география оид бир қанча кашфиётлар қилганига қарамай. Араб ярим оролидаги мусулмонларга ёрдам бериб, португалиялик салибчиларни ҳужумларини бартараф қилиш учун, Ҳинд океани, Форс бўғози ва Қизил денгиз узра Ислом халифалигига қарашли флот билан бирга сузиб ўтди. Пири-Реис Ямандаги мусумонларга ёрдам бериб, Адандаги салибчилардан химоя қилиш учун, Ислом ҳарбий-денгиз флотига раҳбарлик қилган. Сўнгра португалиялик салибчилар босиб олган Уммон пойтахти Маскатга бориб, у ердаги баҳодирлар билан бирга Маскатни салибчилардан озод қиладилар. (Сўнгра португалиялик салибчилар Уммонни яна босиб оладилар. Бир неча асрлардан кейин Ярубийлар чиқиб, Уммонни озод қилишган). Ҳолбуки, Уммон давлати Усмонийлар халифалиги таркибига кирмаган. Уларнинг мақсади ерини кенгайтириш эди десак, хато бўлар. Чунки Усмонийлар Мисрдаги мамлукларга Ал-Аксар Ал-Кабира жангида марокашликларга, Андалусдаги Насридларга, Уммондаги мусулмонларга, қолаверса, португалиялик салибчиларга қарши курашган ҳиндистонликларга ҳам ёрдам қўлларини чўзганлар.
Уммондан сўнг қаҳрамонимиз Пири-Реис Форс бўғозидаги портни эгаллаб олган салибчиларга қарши курашмоқчи бўлган араб жангчиларига ёрдам бериш учун, Баҳрайндан Қатарга ва Басрага боради. У ерда Басра ҳокими унга қарши уюштирган суиқасд туфайли вафот этади. Пири-Реиснинг Ислом флотига етакчилик қилган пайтдаги ёшини эшитиб, ҳайратланишингиз турган гап. У флотни тўқсон ёшида бошқарган ва Аллоҳ учун курашган. Шундай экан, умидингни сўндирма. Мақсад сари доимо олға интил!
Португалларни Шарққа бўлган ҳаракатига нима сабаб бўлган?
Уларни Добрая Надежда бурнини кашф қилиш тарихи қандай бўлган?
Эфиопия империяси ва португалиялик салибчилар тузган альянс тарихи аслида қандай эди?
Сомали ўлкаси тарихини биласизми?
Сомалиликлар бу умматни узоқ йиллар давомида қандай қилиб ҳимоя қилганлар?

Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан

 
Баннер