Саналар
23.11.2024
Баннер
Баннер
Низомулмулк Тусий
PDF Босма E-mail

«Низом Исломга иймон келтирган, унинг таъли-мотларини қадрлаган инсон эди. У илмга муҳаббат қўйиб, олимларни эъзозлаган. Унинг дини ва давлати - ер ва осмон каби бир-бирини тўлдириб турар эди.
Ислом тарихчиси, доктор Али Саллабий «Салжуқийлар давлати»

Мазкур ҳикоямиз қаҳрамони - мусулмонларнинг энг афзалларидан..
Қаҳрамонимиз маълум ва машҳур бўлишига қадар, бир қанча йил-лар ўтган. Унга сиртдан назар ташланса, экин экилмайдиган, қовжи-раб ётган ер каби кўринган умматни қуриб қолган чўлларига ғалаба уруғларини экканлар. Баъзилар бу ишлар самарасиз бўлиб, беҳудага вақт сарфлаётганини айтадилар. Лекин қаҳрамонимиз атрофидагилар-га эътибор бермай, ўз йўлини давом эттирган. Улар ташлаган ғалаба уруғларини бир ё икки кун эмас, балки йиллар давомида сабр ва умид сувлари ила суғорганлар. Улар ташлаган бу уруғларнинг ҳосилини ўзлари кўрмасалар ҳам, келажак авлод учун, уни чин дилдан парвариш қилганлар. Шубҳасиз, улуғ инсонлар қилган эзгу ишлар зое кетмагай Нима бўлган такдирда ҳам, улар ташлаган уруғлари мевага кириб, мўл ҳосил берувчи кун ҳам келади!
Форслардан чиққан улуғ қаҳрамонимиз - умматнинг ўзига хос, ноёб шахслар сирасига киради. Аллоҳ таоло у туфайли, умматни таназзулга юз тутишидан халос қилган. Убайдийлар ва Бувайҳийлар ҳукуматга келаркан, юз йилдан ортиқ вақт ичида вайронагарчилик билан чеклан-
масдан, ундан ҳам хатарли ишларни қилганлар. Улар сунний уламоларини қатл қилиб, мусулмонлар жамиятини саводсизликда айблаганлар. Улар мусулмонлар қалбидан суннатни олиб ташламагунларича, осонлнк билан енгиб бўлмаслигини билганлар. Улар (Убайдий, Бувайҳийлар - шиалар) келажакда халкни ўзларига эргаштириш учун, ёшларни калбидаги саҳобаларга бўлган муҳаббат учқунларини ўчирганлар. Улар 100 йилдан кўпроқ Ислом умматига раҳбарлик қилиб, Маккадаги Масжидул Ҳаром, Мадинадаги Пайғамбаримиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжиди ва Иерусалимдаги Ақсо масжиди уларнинг қўл остида бўлган. Улар бу муқаддас мажидларнинг эшикларига саҳобаларни ҳақорат қилган сўзларни ёзиб қўйганлар. Бундай қабиҳ кўринишлар 10 йилгача давом этган. Сўнгра Аллоҳ таоло Ислом умма-тини бу жиноятчилар чангалидан қутқариб, уларни умматга ёйган бузуқ ақидалардан тозалаш учун, салжуқийлардан бир баҳодирни чиқаради. Бу вақтда иккиюзламачи убайдийларни қўл остида юз йилдан кўпроқ хукм сурган Ислом уммати илмсизлик тўрига илинган эди. Бувайҳийлар замонида жаҳон маданият маркази бўлган Бағдод жаҳолат марказига айланган. Шунинг учун салжуқийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини мусулмонларнинг қалбига қайта жойлашни мақсад қилганлар. Бу масъулиятли вазифа улуғ форс вазирига топширилади. Мана шу инсон Ислом умматини юксалиши, равнақ топиши учун шохлари кўкка чўзилган мевали дарахт уруғларини сочган эди.
Қаҳрамонимиз тарихи ҳозирги Эроннинг шимоли-шарқий томонида жойлашган Тус шаҳридаги Радкан қишлоғидан бошланади. Бу қишлоқдаги катта савдогарларнинг бири Али ибн Исҳок 1018 йили (ҳ. 408 й.) ўғил фарзанд кўриб, унга Ҳасан деб исм қўяди. Унинг онаси эрта вафот этганлиги учун, отаси унга энага тайинлайди. У Туснинг катта савдогарларидан ҳамда Ғазнавийлар давлатининг молия бўлимида хизмат қиларди. Али ўғлини савдога эмас, ундан ҳам фойдалироқ бўлган илм ўрганишини истар эди. Шу мақсад билан ўғлини таҳсил олишлик учун олимлар олдига юбораркан, у 11 ёшида Қуръони каримни тўлиқ ёд олади. Шунингдек, араб тили, шофеъий мазҳабининг фиқҳ илми, ҳадис, грамматика ва ҳисоб фанларини ўрганиб, барчасини аъло даражада ўзлаштиради. Ҳасан босиб юрувчи тирик энциклопедияга айланган эди. Салжуқ-турклари Форс шаҳрига раҳбар бўлганларида, Ҳасан уларга хизмат қила бошлайди. Турк султони Чағрибек Довуд ибн Микоил ибн Салжуқ унинг ажойиб иқтидор соҳиби эканлигига гувоҳ бўлиб, у билан ўғли Алп Арслонни олдига олиб бориб, унга шундай дейди: «Уни отангдай ҳурмат қилгин ва унинг сўзларига ҳарши чиқмагин».
Ўша кундан бошлаб, Низомулмулк Тусий ёш раҳбар Алп Арслонни ўнг қўли ҳамда маслаҳатчиси бўлиб хизмат қилади. Давлат асосчиси Тўғрулбей вафот этгандан сўнг, Низомулмулк унинг амакисининг ўғли Алп Арслонни султон бўлишига сабабчи бўлган. Алп Арслоннинг султонлик даврида Низомулмулк бош вазир бўлиб тайинланади. Сўнгра давлатни қабиҳ ишлардан тозалай бошлайди. Малазгиртдаги ҳал қи-лувчи жанг мобайнида Алп Арслон аёллар ва ёш болаларни унга топшириб, мусулмонлар енгилиб қоладиган бўлса, уларни хавфсиз жойга олиб боришни буюрган. Шунингдек, Алп Арслон унга ўзи йўқ бўлган пайтда ҳам давлат бошқарувига рухсат берган. Бош вазир Низомулмулк салжуқий баҳодир Алп Арслоннинг энг яқин ёрдамчиси бўлган.
Алп Арслон ўлим тўшагида ётганда, ўғли Маликшоҳга, Низомулмулкни вазир қилиб тайинланишини васият қилган ва у ҳам отасининг васиятини амалга оширган. Султон Алп Арслонга қандай хизмат кўрсатган бўлса, ўғли Маликшоҳга ҳам шундай фидойилик билан хизмат қилган. Маликшоҳ ҳукуматга янги келган пайтлари, унга қарши уюштирилган қўзғолонларни ўзининг сиёсати ва нуфузи билан тўхтатиб қолган. Маликшоҳ уни ўз отасидай кўрган ва уни ота деб ҳам чақирар. Уша пайтда бош вазирнинг нуфузи ортиб, таъсири кучаяр эди. У фаолияти давомида Ислом умматининг аҳволини тартибга келтириб, «Низомулмулк» (мулкнинг низоми) унвонига сазовор бўлган. Маликшоҳ ҳукуматга 20 ёшида келган. Ўша пайтда бош вазирнинг ёши 55 да эди. У ўша даврга муносиб, идрокли ва тажрибали сиёсатчи эди. Султон уни ҳурмат қилиб, мамлакатдаги барча ишларни унга ишониб топширган. Султон Маликшоҳ унга: «Мен сизга каттаю кичик барча ишларни топширдим. Сиз - менинг отамдексиз», - дейди. Султон билан вазир ўртасида бу ишонч ўлкани гуллаб яшнашига сабабчи бўлган. Бу ўлка ўша пайтдаги энг кучли тараққий этган давлатларнинг бирига айланган. Уларнинг ҳудуди Шарқца Хитойдан тортиб, ғарбда Шом ва Туркиягача енгайган. Лекин бош вазир Низомулмулк чегараларни кенгайтириш-нигина эмас, балки халқларнинг турмуш-шароитини яхшилашга эътибор қаратарди. Инсоннинг шаклланиши - бу барча лойиҳаларнинг энг зфзали. Бош вазир Низомулмулк султон Маликшоҳга шундай дейди: - Аллоҳ таоло сизга кенг салтанат ва катта давлат бермадими? Аллоҳ таоло сизга берган мана шундай тоғдай яхшиликларидан сўнг, Унинг тинини сакдаб қолиш учун, илм йўлида юрганларга 300 000 динор берсам кўплик қиладими?» Султон Маликшоҳ бош вазирнинг таклифига маъқул бўлиб, толиби илмларга фақат ўқиш билан машғул бўлишлари учун, хазинадан уларга маълум микдорда пул ажратади. Улуғ бош вазир Низомулмулкнинг илм-фанга бўлган бу ҳиссасини Европа ва Америка тахминан ундан минг йилдан сўнг тушуниб етди. Дарҳақи-кат, Низомулмулк даврида Ислом дини ривожланиб, гуллаб яшнаган. У бир қанча олий ўқув юртига асос солган. Улар қаторида 1068 йили (ҳ. 457 й.) Бағдодда қурила бошлаган ўқув юрти 1070 йили (ҳ. 459 й.) битказилиб, тантанали равишда очилиши бўлган. Низомулмулк асос солган бу ўқув юрти дунёдаги энг қадимги ўқув юртлардан ҳисобаланади. Шу каби ўқув юртлар Басра, Мосул, Амол, Балх, Нишопур, Ҳирот, Исфаҳон, Марв ва Табаристон шаҳарларига барпо қилинган. Тарихда бу ўқув юртлариниг барчаси Низомулмулкнинг шарафига «Низомия» деб аталиб қолган. Ироқ ва Форс шаҳарларини бувайҳийлардан озод килиш билан бирга, уларни мусулмон халқларини миясига сингдирган бузуқ ақидалардан ҳам халос қилишни мақсад қилган. Унинг интизоми ила Қуръон ва суннат асосида таълим, тарбия олган тўлиқ бир авлод етишиб чиққан. Низомия мадрасасининг битирувчилари бутун дунёга тарқалиб, халқни шиалар радикализмидан, сўфийларнинг янгилик киритишларидан, ботинийларни (исмоилий шиалар) бузиб кўрсатувчи ақидаларидан холи ҳақиқий Ислом динининг асосларини кенг тарғиб килганлар. Улар Низомия ўқув юртида олган билимлари туфайли, амру маъруф наҳйи мункар қилишда жонбозлик кўрсатдилар. Одамлар сунний Ислом қучоғига тўда-тўда бўлиб кира бошлаганлар. Бувайҳийлар даврида одамлар Бағдод кўчаларида саҳобалар ва мўминларнинг она-ларини очиқчасига ҳақорат қилган. Кейин эса одамларни уларга бўлган муҳаббат ва ҳурмати пайдо бўла бошлади. Низомулмулк толиби илмларга барча шароитларни яратиб бериш учун, катта микдорда маблағ сарфлаган. Уларга ётоқхоналар қурдириб, кунлик овқатига етадиган маблағ ажратган. Ҳар бир ўқув юрт учун кутубхоналар барпо этилган. Шунга қармай, Низомулмулк ўқув жойлардаги шароитни ўзи текшириб чиқарди. Бу ўқув юртларида қуйидаги хизмат ўринлари бўлган: мударрис (муаллим), ноиб (муаллим ўрин босари), муъийд (талабаларга дарсни тушунтириш учун танлаган энг аълочи ўқувчи). Улар ўқув юртни битирсалар, қози муфтий ва муал-лимлик каби ишларда фаолият юртиши учун ижоза (гувоҳнома, диплом) олганлар.
Низомулмулк сиёсат ҳақида тарихда катта кўламли «Сиёсатнома» асарини ёзган. Китобда давлат бошқарувига алоқадор қарийб ҳамма қонунлар, адолат ўрнатишни зарурлиги, давлат ишлари, маъмурий бошқарув ва ҳарбий ишларнинг харажатлари интизомга биноан ёзилган. Ислом тарихшуноси доктор Али Саллабий «Салжуқийлар давлати» асарида уларнинг энг катта ютуқларини ҳикоя қилган. Келинг. уларнинг баъзилари билан танишиб чиқамиз:
1. Давлат ишарини тартибга солиш: Маликшоҳ ҳукуматга келганда лашкарбошилар унга бўйсунишдан бош тортганлар. Улар халкни мол-мулкига қўл солиб, шундай дейишарди: «Агар Низомулмулк бўлмаганида султон бизга бундан ҳам кўпрок, берар эди». Улар одамларга кўп адолатсизлик қилганлар. Шунда Низомулмулк султонга бу ишлар заифликка, ҳукуматда ҳурматни йўқолишига, бошқарув изидан чиқиб. шаҳарлар вайрон бўлишига олиб келишини айтган. Султон вазирига шундай дейди: «Нима қилиш керак бўлса, шундай қилинг». Низомул-мулк айтади: «Сиз амр ҳилмасангиз, мен ҳеч нарса қила олмаиман». Султон: «Мен сизга барча ишларни каттаю кичигини топширдим. Сиз мени отамдексиз», - дейди. Султон уни хизматдаги лавозимини кенгайтириб. унга «Отабек» (Султоннинг мураббийси, оталиғи) деган унвон беради. У барча ишларда қобилияти, гўзал хулқи билан халқнинг кўнглидан жон олган. Кунларнинг бирида бир бечора аёл ундан ёрдам сўраб мурожаат қилганда уни эшитиш учун тўхтайди. Шунда ёнидагилардан биттаси аёлни туртиб юборади. Низомулмулк унга қараб: «Мен сени шундай одамларга ёрдам берсин деб тайинлаганман. Ҳукуматга сенга ўхшаган-ларни кераги йўк», - деб уни хизматидан бўшатиб юборади.
2. Низомулмулк давлатининг назарияси тавсифи: Низом Ислом-га иймон келтирган, унинг таълимотларини қадрлаган шахс бўлган. У илмга муҳаббат қўйиб, олимларни ҳурмат қилган. Худди унинг дини ва давлати - ер ва осмон каби бир-бирини тўлдириб турар эди. Низом ҳукуматни Аллоҳнинг динини тарғиб қилишда бир восита қаторида ҳисоблаган. Низомнинг даврида дин ва давлатни жамлаб, ҳукуматни мақсадга эришиш учун, бир тадбир қатори қўллаш мумкин деган олим-лар чиққан. Имом Ғаззолий ва Мавардийлар айтадилар: «Қалбларни бирлаштириб, юксакликка олиб чиҳувчи динни ушламаган султоннинг ҳукумати таназзулга юз тутиб, ҳар бир янги келган бошлиқ ўзи учун янгилик (бидъат) киргизаркан, у дин ҳалокатга учрайди». Шу қаторда: «Дин бу асос бўлса, посбон унинг султонидир. Асоссиз нарса хароб бўлганидек, посбонсиз нарса таназзулга юз тутади». Шунинг учун Низомулмулк қалбидаги динга бўлган мустаҳкам иймони билан халққа ғамхўрлик қилиб, уларни бу ҳаётда бахтли яшашлари учун, адолатли давлат бўлиш кераклигини кўп бор таъкидлаган. У давлатнинг барча конун-қоидаларини ишлаб чиқиб, тинимсиз меҳнат қилиб, унга зарур бўлган чора-тадбирларни кўрган. Низом хаёлпараст одам бўлмаган. У моҳир рассом ёки ўзидан аввал ўтган қудратли ўлкаларнинг раҳбарлари каби давлатнинг тамойилларини аниқлик билан ёзиб чиққан. Унинг давлат бошқарувидаги сиёсати сунний мазҳабига асосланган ҳолда ҳамда Ғаззолий ва Жувайний каби замондош олимларнинг назарияларига мувофиқ келган. Улар сўзлари ва ишлари билан Низомга кўмак кўрсатганлар. Унинг китобида султонларни вазифалари ва ҳуқуқлари, давлат хазиналари ва султоннинг фармонлари ўрин олган. Шунингдек, унда саройдаги соқчилару посбонлар вазифалари, шахсий сарбозлар масалалари, бош вазир ва вазирлар, давлат хизматчилари, элчилар, қози ва қозихона ишлари, аскар ва уларни тайёрлаш ишлари ҳам ёзилган.
3. Низомулмулкни бошқарувга эътибор қаратиши: Низомул-мулк бошқарув ишларига ўзгача эътибор қаратган. Султон Маликшоҳ даврида унинг ҳукумати кенгайиб, бошқарувда ўз тажрибаси билан давлатнинг ички ва ташқи ишларини ўзи назорат қилган. Унинг «Сиёсатнома» асари подшоликлар ва давлатни бошқарувдаги асосий фикрлар ва назарияларни ўз ичига олади. Бу китобда Салжуқийлар давлатини бошқарган усуллари яққол акс этади. У китобининг аввалида бошқарувда тартибсизликлар бўлмаслиги учун, султоннинг яқин дўстлари давлат ишларига аралашмаслиги айтилган. Шунингдек, хат ташувчиларга ҳам ўзгача эътибор қаратган. У султоннинг ишлари яширин бўлиб, халқни норозилигига сабаб бўлмаслиги учун, мамлакатда амалга оширилаётган ишлар ҳакида давлатнинг энг чекка нуқталаригача савдогар, сиёсатчи, дарвиш ва табиблар орқали етказиб турган. Низомулмулк бундай йўл билан кўплаб қўзғолонларни олдини олган. Шунингдек, у давлатдаги амалдорларни ўз мансабидан фойдаланиб, қўл остидагиларга зулм қилишларини ҳам олдини олган. У губернаторлар ва бошқа хизматчиларни фаол ишлашлари учун, ҳар икки-уч йилда бир алмаштириб турган. Султон Алп Арслон хат ташиш ва айғоқчилик ишларини йўлга қўйгандан сўнг унинг вазири Низомулмулк ҳар бир шаҳарга ўзларининг ишончли вакилларини жойлаган. У ўша шаҳардаги бошқарув тизими, қозихоналар ва мухтасиблар ҳамда бош-қа давлат хизматчиларини кузатиб турган. Шунингдек, давлат хизматига илмли, дунёга муҳаббат қўймаган, тақволи ва камтар одамларни ишга олган. У хат ташиш ва айғоқчилик ишларига ҳам, шубҳасиз, ўша ишга муносиб одамларни қўйгани аниқ. Уларни хизматга султон ўзи тайин этган. Низомулмулк амалдорларга давлат хазинаси ва халқнинг мулкига қўл солмаслиги учун маошини етарли даражада белгилаб кўйган. У сарф-харажатларни ва уларнинг орасидаги мувозанатни билиш учун, ҳар йил сўнгида ўта аниқлик билан ҳисоб-китоб қилган. У ҳукумат бошқарувидаги ишларни қай даражада кетаётганини билиш учун давлат арбобларига мурожаат этиб турган, яъни талаб ва таклифлар эътиборга олинган. Салжуқийлар давлати Низомулмулк келгунча, бир қолипга келмаган ва давлатга қарашли шаҳарлар ноибларининг ишлари қониқарли даражада йўлга қўйилмаган эди. Молиявий аҳвол ночор бўлганлиги учун давлатни таъмирлаш ишлари ҳам рисоладагидек кетмаган. Низомулмулк бош вазирликка келгандан сўнг у шаҳар ишларини тартибга келтирган. Қаровсиз қолган жойларга одамларни кўчириб, давлат таркибидан чиқиш хавфидаги шаҳарларга ҳам эътибор қаратиб. уларни ҳам мустаҳкамлаган.
4. Низомулмулкнинг халқ идораларига эътибор қаратиши: Сал-жуқийларнинг бош вазири Низомулмулк халқ идораларига, айниқса. ибодат қилиш масканларига яхши эътибор берган. Салжуқийларга қаашли шаҳарларга масжидлар барпо этилган. Шунингдек, у Макка ва Мадинадаги Ҳарам масжидларига ҳам ғамхўрлик кўрсатган. У фақат ибодат билан машғул бўлувчи зоҳид, даъватчи ҳамда камбағалларга бирок ва Форс ўлкаларига уйлар (меҳмонхона сингари) қуриб, уларга моддий тарафлама кўмак кўрсатган. Шунингдек, у Эроннинг Нишопур шаҳрига ақлдан озганлар учун махсус бино (жиннихона) қурдирган.
5. Унинг илм-фанга қўшган ҳиссаси: Вазир Низомулмулк илм-фан ривожи учун катта ҳисса қўшган. У олимларни ҳурмат қилган. Уларга давлат ҳисобидан маблағ ажратган. Бундай маошни ўша пайтда ўзларига қарашли шаҳарлардан 12 минг киши олиб турган. Низомул-мулк мажлисида турли соҳа вакиллари, олимлар йиғилар эди. У кутуб-хоналар бунёд этиб, керакли китоблар билан таъминлаган. Ибн Жавзий айтгандай, унинг даврида илм-фан оёққа турган. Олимлар ҳурматда бўлган. Юқорида айтиб ўтилганидек, у султон Алп Арслон даврида бир қанча Низомия ўқув юртларини ташкил қилган.
Дарҳақиқат, Низомулмулкнинг ютуқлари ғоят кўп ва таҳсинга сазовордир. Бу инсон ўзи бир жамиятга тенг инсон эди. У халқ орасида ноёб ақл соҳиби ва оқил бошқарувчи бўлган. Низом бу умматни юксалишида масъулиятли ҳамда ишончли хизмат кўрсатган. Салжуқийлар давлатининг барча нуқталарида адолат ва илм-фан кенг тарқалган. Унинг художўй ва бошқалардан афзалликларини кўрган мусулмонлар-ни унга бўлган ҳурматлари чексиз эди. Лекин Низомулмулк халқига, қўлида йўқларга яхши муомала қилгани билан дин душманларига қат-тиққўл бўлган. Шунинг учун у тарихда «ҳашшошийлар» (ассасинлар) номи остида машҳур бўлган ботиний шиаларининг энг хавфли фирқа-сининг биринчи душмани эди.
Ассасинлар кимлар?
Ассасинлар (Ҳашшошийлар) - булар яширин террорчилик билан шуғулланган фирқа тарафдорлари. Улар шиаларнинг убайдийлар фир-қасидан бўлиниб чиққан исмоилий-ботиний тоифасига мансуб бўлган. Бу фирқа XI асрда (ҳ.V а.) пайдо бўлган. Улар Қуръони карим оят-ларини зоҳирий ва луғавий талқин этишга қарши чиққан. Уларнинг иддаоларича, оятларни зоҳирий маъноларини эмас, балки яширин мазмунларини олиш зарур. Шиаларнинг бу террористик фирқаси Ие-русалимни босиб олишда, мусулмонларга қарши туриб, салибчилар га ёрдам берганлар. Унинг асосчиси Ҳасан ибн Саббоҳ бўлган. Эрон-нинг шимоли-ғарбидаги тоғлар орасида жойлашган Аламут қалъаси ҳашшошийлар жамоасининг маркази бўлган. Аламут - форс тилида «бургутнинг уяси» деган маънони англатади. Ҳасан ибн Саббоҳ одамларини Аламут қалъасида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилдириб, ўша ерда гиёҳванд моддаларни етиштирардилар. Шунинг учун улар ассасинлар (ар. ҳашшашийюн - ҳашиш чекувчилар, гиёҳвандлар) деб аталганлар. Инглизлар уларни шундай деб атаганлар, чунки инглиз тилида «аззазш» - деган сўз ёлланма қотил, - ўлдириш деган маънони билдиради. Италиялик саёҳатчи Марко Поло ассасинларни Аламут қалъасидаги тарихини қуйидагича баён қилади:
«У ер мевали дарахтлар билан тўла эди. Шунингдек, у ерда саройлар, вино, сут, асал ва ариқ тўла сувлар, турли хил мусиқа асбоблар чалган, қўшиқ куйлаб рақс тушган сулув қизлар бор эди. Бу тоғнинг оқсоқоллари ўзига эргашганларни жаннатга кирасизлар деб ишонтирганлар. Унга ассасинларга тўлиқ эътиқод қилганлар кира олган. Тоғнинг оқсоқоли уларнинг бир гуруҳини қалъага киргизиб, уларга ухлаб қолгунларича наша чектириб, ундан сўнг уларни боққа олиб киришларини амр қилади. Улар ўйлагандай, жаннатга кириб қолгандай бўладилар. Уларнинг хоҳиш истаклари рўёбга ошгандан сўнг, яна наша чектириб, оқсоқолни олдига олиб бориб чўккалаб ўтқазишади. Сўнгра уларни қаердан келганларини сўрайди. Улар: «Жаннатдан», - деб жавоб берадилар. Оқсоқол уларни ўзининг махсус хизматчиларига қатл қилишга буйруқ беради. Сўнгра уларга қуйидагича ваъда беради: «Агар буйруқни яхшилаб бажариб келсангиз, яна жаннатга кирасизлар, агар буйруқни бажариш давомида ўлиб қолсангиз, унда сизларни фаришталар ўзлари олиб кириб кетадилар».
Ҳасан ибн Саббоҳга эргашган одамларни мана шундай хавфли йўл билан бошқарган. Агар у ўз одамларининг бирига ўзингни ўзинг ўлдир деса, сўзсиз итоат қилардилар. Улар Ислом умматидаги мартабаси улуғ инсонларни қатл этганлар. Улар Аббосийлар халифаси Мустаршидн: қатл қилишган. Ассасинлардан бири Салоҳиддин Айюбий қўлида сокчи бўлиб хизмат қилганлиги айтилади. Улар бу қилмиши билан замон талаб қилса, уни ҳам бошига етамиз дегандай бўлган. Уларнинг бунколган. Низомулмулк султон Маликшоҳни Аламут қалъасига боришга Андиради. Сўнгра Маликшоҳ ўша қалъага бориб, уни қуршовга олади. Лекин Низомулмулкнинг бу террор фирқасидан қутулиш кенгашига эътиборсизлик қилиб, бирмунча ассасинларни асир олиб қайтиб ке-лаверишган.
Низомулмулк у пайтда ҳаж сафарида юриб, ҳижрий 485 йили Рамазоннинг 15 куни (1096 й.) Форс шаҳридаги тарихий Наҳованд маъакаси бўлган жойга яқин масжид ёнидан ўтиб олади. Жамоат билан намоз ўқишни хуш кўрувчи вазир масжидга киради. У ерда шом намо-лши ўқиб, сўнгра одамларга бироз маъруза қилади. Жамоат орасида эакиҳлар, қорилар ва муҳтож одамлар ҳам бор эди. У ерда Наҳованд маъракаси бўлган жой ва Умар ибн Хаттоб давридаги саҳобалар ва форс-ўтпарастлари ўртасида бўлган бу маъраканинг тарихидан сўзлаб беради. Шунингдек, Низомулмулк у маъракада шаҳид бўлган саҳобалар ва тобеъинларни айтаркан, кўзига ёш олиб, Аллохдан шаҳидликни истаб шундай дейди: «Уларга эргашганларга Тубо жаннати бўлсин!»
Вазир Низомулмулк ифторлик қилиб, масжиддан чиқаркан чодирига кетаётиб, масжид эшиги олдида бир тиланчига кўзи тушади. Лекин у тиланчи эмас, балки ассасинлардан эди. У ассасинлар етакчиси Ҳасан ибн Саббоҳни ассасинлар тарихидаги энг муҳим вазифа учун ёлланган хуфияси эди. Чунки Низомулмулк уларнинг биринчи душмани бўлганини юқорида айтгандик. Ассасинлар раҳбари мусулмонлар ора-сида ҳақ динни ёйилиши, унинг илмсизлик устига қурилган ботинийлар тоифасига катта таъсир қилишини биларди. Шунинг учун Ҳасан ибн Саббоҳ Аллоҳга ва Унинг Расулига ишонган юракни тўхтатмоқни истаган. У юрак - бу умматнинг ёшлари ва фарзандларига ишонган юрак. У юрак - Низомия мадрасасини битириб, Исломнинг ҳақиқатини тушунган шогирдларига ишонган юрак. У юрак - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган Исломга ишонаган юрак. У юрак - Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати янгидан кучланиб, илмсизлик ва зулматдан юксакликка чиқишига ишонган юрак.
Вазир Низомулмулк масжиддан чиқаётганда, ёрдам сўраб турган тиланчини кўриб, ёрдам бериш мақсадида унга яқинлашганда, ёлланма хуфия истиҳола қилиб ўтирмай, ханжарини чиқариб, Ислом вазири улуғ қаҳрамон Низомулмулкнинг юрагига санчади. Вазир ҳолсизланиб,чалик даражада ваҳшийлигини биринчи бўлиб, Низомулмулк сези ерга йиқилади. Уни дарҳол чодирига олиб борадилар. Атрофидагилар уни ўраб, қўрқиб йиғлаётганларида, уларга қараб шундай дейди: «Менинг жонимга суиҳасд қилганни ҳатл уилманглар, мен уни кечирдим». Сўнгра кўрсаткич бармоғини кўтариб, кўзларини осмонга қаратиб:
«Гувоҳлик бераманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўк... ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом унинг элчисидир».
Рамазон ойининг жума тунида Ислом умматининг юрагини уйғотиб, Ислом оламини равнақ топишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган улуғ инсонни юраги уришдан тўхтайди. Унинг ўлими хабари султон Маликшоҳга етганда, у ёш бола каби йиғлаган. Унинг ўлими Бағдод, Макка, Мадина ва бошқа шаҳардаги мусулмонларни чуқур қайғуга солган. Кўчаларда юриб, халқнинг аҳволи билан яқиндан танишган адолатли вазиридан жудо бўлганликлари учун йиғлаганлар. У ҳакда шоирлар марсиялар битганлар. Уларнинг бири Муқатил Ибн Атия ёзган марсия бўлиб, унинг маъноси қуйидагича:
«Вазир Низомулмулк умматнинг ўзига хос, ноёб шахслар сирасига кирган марвариддай инсон эди. Аллоҳ таоло уни яхшиликдан яратган У одамларнинг хазинаси эди. Лекин ҳасадчилар ундан маҳрум қилма-гунларича, одамлар унинг қадрини билмадилар».
Ибн Ақил у ҳақда шундай дейди: «Низомнинг ҳаёти ақлни ҳайратгз солади. У ниҳоятда адолатли, олиҳиммат бўлган ҳамда динни юксали-ши учун астойдил ишлаган. Унинг даврида давлат - олимлар мамлака-тига айланган. Сўнгра у Рамазон ойида ҳаж сафарига кетаётганда, катл қилинади. У бу дунёга ҳам, охиратга ҳам эга бўлиб ўтди».
Имом Заҳабий айтади: «Улуғ вазир Низомулмулк диннинг устуни. Абу Али Ҳасан ибн Али Ибн Исҳоқ Тусий ақлли, сиёсатчи, билим-дон, художўй ва ҳурматли бўлган. У қорилар ва фақиҳ олимлар билан кўп йиғилишларда бўлар. Бағдод, Нишопур ва Тусда катта мадрасалг барпо этган. У илмга даъват қилар, ҳадисларни етказар ҳамда илм йўлида юрганларга саҳоват кўрсатар эди. Ҳаётининг сўнгги йилларида унинг нуфузи ортиб, султон Алп Арслон, сўнгра унинг ўғли - султон Маликшоҳнинг вазири бўлган. Ўз вазифасини ўринлатиб адо этар эди. Мазлумларга юмшоқ муомалада бўлар, одамларга меҳрибон эди. Хайрия жамғармаларини ташкил қилганлар, кўпгина улуғ инсонлар унивг ёнига кўчиб келганлар. У султон Маликшоҳга феъл-атворли, художу: ҳалол кишиларни мансабга қўйишга маслаҳат берган. Унинг сиёса-тининг натижаси тез орада билинган».
Ибн Асир айтади: «Унинг ҳаёти ҳақида тўхталадиган бўлсак, у илм-художўй, адолатли бўлган. Шунингдек, у сабрли, кечиримли ва камгап инсон эди. Унинг мажлисларида Қуръонни ёд олган қорилар, ракиҳлар ва имомлар, художўй ва тақволи инсонлар бўлардилар. У 11 ёшида Қуръонни тўлиқ ёд олиб, шофеъий мазҳабига эътиқод қилган. У таҳорат олгандан сўнг, ортидан ҳар доим нафл намоз ўқир эди. Агар азон товушини эшитса, ишини ташлаб намозни кутар, агар азон вақти ўгиб кетгудек бўлса, дарҳол муаззинга азон айтишни буюрар эди. На-чозни ўз вақтида адо этишга ошиқарди. У душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар, хайрия ишларига давомий эътибор қаратган».
Низом Тусийдан маълум қилинишича: «Тушимда шайтонни кўриб, унга айтдим: «Сенга вой бўлсин! Аллоҳ сени яратиб, Ўзига сажда қитишни буюрганда, сен рад этгансан. Менга сажда қилишни Ўзи тўғридан-тўғри буюрмаса ҳам, (пайғамбар орқали буюрса ҳам) мен Унга бир кунда неча бор сажда қиламан...» - деб қуйидаги сатрларни айтган:
Муҳаббатга муносиб бўлмаса инсон,
Унинг яхшиликлари қабул бўлмагай ҳеч он.
Кунларнинг бирида халифа Муқтадий уни ёнига ўтқазиб, шундай дейди: «Эй Ҳасан, Аллоҳ сендан рози бўлсин. Мўминларнинг подшоҳи ҳам сендан рози бўлди».
У ўзининг бир масжиди бўлишини истар эди. Кунлик таомини олиб, масжидда ибодат қилишни хоҳлаб шундай деганди: «Мени бир шах-сий қишлогим бўлсаю масжидда ёлгиз ўтириб, Аллоҳга ибодат қилсам дейман. Сўнгра мен учун кунлик таом ва Аллоҳга ибодат қилувчи мас-жидим бўлса кифоя деб ўйлаб қолдим».
Кунларнинг бирида укаси Абулқосим, Хуросон амири ва қўли кесилган бир камбағал одам билан бир дастурхон устида ўтириб қоладилар. Амирнинг чўлоқ камбағал олдида ўтиришдан ҳазар қилганини сезган вазир уни ўзининг ёнига чақириб, иккаласи бирга овқатланганлар.
Қабиҳ ишлар қилувчи ассасинлар Ислом вазирининг юрагини тўхтатгани билан, Ислом уммати ерига ташлаб кетган ғалаба уруғини ўсишини тўхтата олмадилар. Низомулмулкнинг илмли, тақволи, художўй одамларга кўмак кўрсатиб, уларни юқори лавозимларга тайинлаб кетгани, бир неча йиллардан сўнг Ислом умматига рахна солганлардан умматни қутқариб қолишда, юқорида санаб ўтилган тақволи, илмли инсонлар асқотган. Бу йиртқичлар - салибчилар. Уларга қарши улуғ вазир Низомулмулк ташлаб кетган ғалаба уруғининг мевалари собит турганлар. Улар тарихда «Салоҳиддин авлоди» деб танилган улуғ авлод қаҳрамонлари эди. Уларнинг аввалида Низомулмулк қолдириб кетган художўй, қобилиятли, ҳалол инсон Оқсунқур ибн Абдуллоҳ деган турк баҳодири эди. У эрта вафот этиб, ортидан 10 ёшли ўғлини қолдириб кетади. Вояга етган ўғли салибчиларга қарши курашиб, Ислом қўшинига бош бўлади. Унинг исми Имомиддин Занкийдир. Сўнгра унинг йўлини олдинги саҳифаларимизда айтиб ўтган қаҳрамонимиз Нуриддин Занкий давом этиради. Бу турк баҳодири ўзидан кейин 90 йил салибчилар босқинчилигида турган Иерусалимни Хаттин маъракасида озод қилган Салоҳиддин Айюбийни тарбиялаб қолдиради. Иерусалимни озод килиниши, улуғ вазир Низомулмулк бош бўлган бир қанча Ислом баҳо-дирлари бирлашиб қилган ҳаракатларининг натижасидир (Аллоҳ уларни ўз раҳматига олсин).
Ислом умматига улуғ вазир Низомулмулкни чиқарган форс аҳли бу умматнинг илм байроғини кўтарган, келиб чиқиши форсдан бўлган яна бир улуғ инсонни чиқарган.
Уни жамлаган китоблари Қуръони каримдан кейин Ер юзидаги энг тўғри китоб саналади.
Нима учун тарих тажовузкорлари уни ўзининг биринчи нишони деб ҳисоблаганлар?

Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан

 
Баннер