«Дарҳақиқат, фитна ҳукм сурганда асл иймон Шомда сақланади». (Ҳоким, 8554; Аҳмад, 21733; Ибн Асакир, 110-1; Табароний «аш-Шамиин» муснадида, 1357. Имом Заҳобий ушбу маълумотни саҳиҳ деб топди.)
«Тақводорларнинг таянчи Шомдадир».(Имом Аҳмад «Муснад»и, 28/165. Тадқиқотчилар ушбу ҳадис силсиласини яхши деб топишди.)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
1798 йили Мисрни босиб олиш мақсадида Наполеон Бонапарт қўмондонлиги остидаги француз ҳарбий Экспедицияси кемалари Исзндария қирғоғига яқин келди. Аввал бошида Бонапарт Наполеон аҳаллий аҳолига фақат маданияту тараққиётни кенг оммалаштириш :ақсадидагина келганини пеш қилди. Бироқ Миср аҳолисининг муваҳ-идлари бундай ҳийлага алданишмай, французларга қарши «Биринчи фҳира инқилоби»ни бошлаб юборишди. Ана шунда босқинчилар-шнг асл башараси очилди. Маълум бўлишича «маданият ва тараққиёт арафдори»нинг қора қалбида салиб юришининг ўта хунук мероси ав(алгидай сақланиб қолган экан. Француз отлиқлари ал-Азҳарга бостириб кирди, артиллерия бўлинмалари эса қуролларини Муқаттамга (Муқаттам - Миср пойтахтининг яқинидаги тоғ бўлиб, унда Қоҳиранинг энг йирик масжидларидан бири - Муҳаммад Али масжиди жойлашган.) ўрнатганча масжидларни тўпга тутишди. Инқилобий қаршиликни тириклайин кўмиб ташлаганига тўла-тўкис ишонч ҳосил қилган Наполеон босқинчи армия қўмондони лавозимига Миср мусулмонларини оммавий равишда қириб, қўли қонга ботган Клебер исмли бошқа француз ҳарбий жиноятчисини тайинлаб, Европадаги бошқа халқларга нисбатан тузган жиноий режаларини рўёбга чиқариш мақсадида Франциясига қайтиб кетди. Ана шунда... Озодлик учун курашчилар ҳар ерда бош кўтариб, Мисрни босқинчиларнинг оёғи остидаги чўғ кўчкисига айлантириб юборишди. Юқори Миср ва юртнинг соҳил бўйи аҳолиси босқинчиларга қарши оёққа қалқиди. Мусулмон биродарларига ёрдам бериш учун Макка ва Мадина араблари орасидан чиққан кўнгиллилар гуруҳлари етиб келди. Усмоний халифа Салим III розияллоҳу анҳу эълон қилган урушда иштирок этиш учун минг-минглаб усмоний турклар Қоҳира томон яширинча йўл олишди. Ал-Азҳардаги марокашлик толибларнинг уйлари халқ лашкари жангчиларининг ётоқхоналарига айланди. Шунингдек, ал-Азҳардаги Шавам ер ости йўлларида Фаластин толибларининг ҳалаблик Сулаймон Ҳалабий исмли Сурия курдларидан чиққан ёш йигит бошчилик қилган яширин гуруҳлари шаклланди. Босқинчиларга қарши курашда Шом аҳолиси мисрлик биродарларига яқиндан ёрдам беришга бел боғлади. Зобит французлар томонидан Сулаймон Ҳалабийга Аллоҳнинг Китоби бўйича дарс берган устози - ал-Азҳар шайхи Шарковийнинг ўлдирилиши, шунингдек, Сулаймон таҳсил кўрган илм даргоҳи - ал-Азҳар масжиди хор қилингани шомликларнинг журъатини янада кучайтириб, босқинчиларнинг адабини эсидан чиқармайдиган даражада бериб қўйишга туртки берди. Ёши ҳали йигирма иккига тўлмаган йигит Сулаймон Ҳалабийнинг қалби ғазабга тўлди. Ғазодан етиб келган фаластинлик дўстлари билан бирга француз қўшинининг бош қўмондонига суиқасд қилиш мақсадида махсус операция ўтказишни режалаштирди. Ғазода ясалган ханжарини қўйнига солган Сулаймон Ҳалабий Аллохдан унга ғалаба тилаб дуо қилиб қолган дўстлари билан видолашди. Операция муваффақиятли якун топиб, Шомдан чиққан курд халқининг асл фарзанди мусулмонларни Жан-Батист Клебер исмли ҳарбий жиноятчидан халос этди. Энди «эрк, маданият ва инсонпарварлик тарафдорлари» қўлга олинган Сулаймон Ҳалабийни қай аҳволга солганини кўринг. Дастлаб французлар Сулаймон Ҳалабийнинг қўлини суяклари қорайиб очилгунча ўтда куйдиришди. Шундан сўнг жаллодлар махсус операция иштирокчилари - Ғазо халқининг ҳақиқий фарзандлари бўлмиш фаластинлик қаҳрамонларни ҳибсга олишди. Исломни Мисрда ҳимоя қилишда Сулаймон Ҳалабийга яқиндан ёрдам беришганига ишонч ҳосил қилишган босқинчилар ушбу йигитларни Сулаймоннинг кўз ўнгида тириклайин ёкишди. Сулаймон Ҳалабий розияллоҳу анҳунинг ўзини эса «тараққиёт тарқатувчи» французлар ниҳоятда қабиҳ усулда ўлдиришди - танасини чормихга тортгач, қорнини милтиқ найзаси билан ёриб, тиригича тилка-пора қилиши учун йиртқич қушларга қўйиб беришди. Ана сизга одамларни ваҳшийларча ўлдирадиган «юксак маданият соҳиблари»! Француз босқинчилари бундай аблаҳона жиноятла чекланишмади. Улар Сулаймон Ҳалабийнинг бош суягини Парижга юбориб «Инсон музейи»га (Инсон музейи - Париж табиатшунослик музейининг антропология филиали.), ёрлиғига «Criminal» (жиноятчи) ёзувини битганча томошага қўйишди. Мана 200 йилдан зиёд вақт ўтибдики, ўз университети, профессор-ўқитувчилари ва динини французларнинг босқинчи армияси қўмондонидан ҳимоя қилган йигитнинг бош суяги Франция музейида сақланмокда. Юқорида баён этилган ҳодисанинг соғлом ақлга тўғри келмайдиган, истеҳзо ила қараб ўтмасликнинг иложи бўлмайдиган жойи шундаки, ҳаммага маълум ушбу воқеа юзасидан тарихий тадқиқот ўтказар эканман, француз манбаларидан топилган маълумотларга қараганда, Сулаймон Ҳалабий бундай қисматни турклар унинг отасини солиқ тўловидан озод қилиши учунгина танлаган эмиш. Аслида эса бу гапларнинг бари француз генералларининг ўз жиноий қилмишларини яшириб, ўзларини оқлашга уриниш учун топган баҳонасидир. Зеро, Франция халқи ўз ҳарбийларининг бундай ваҳшийлигини, ушбу жиноят мусулмонларга қарши содир этилган бўлса ҳам, мақбул топишмаган бўлар эди. Бинобарин, улар ўтмишда кўпдан-кўп халқларга қарши содир этган ўхшаш жиноятларини беркигишга уриниб келишган. Уларнинг жиноий ўтмишига яна бир мисол тариқасида француз флоти 1827 йили Жазоирни босиб олиш учун бориб, ушбу юрт халқига қарши содир этган жирканч жиноятларини келтириб ўтиш мумкиндир балким. Нима учун Франция истило қилиш учун айнан Жазоирга бостириб кирган? Жазоирни озод қилган авлодга асос солган жазоирлик раҳнамо ким бўлган?
Ат-Туробийнинг "Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан |