Турк ва ислом қавмларининг ташкилотлар ва кенгашлар воситасидаги ҳамкорлиги рус расмий сиёсатининг бунга йўл қўймаганлиги туфайли 1906 йилдан бошлаб тушкунликка учради. Чор Русияси тузуми ағдарилгач, рус императорлигида яшайдиган ислом қавмларининг вакиллари бир неча учрашувларда биргаликда курашиш ҳақида келишиб олдилар. Турк қавмлар рус ҳукуматида манфаатларини муштарак ифода қилишга эътиборни қаратиб, 1917 йил март ойида Думада ислом гуруҳини ташкил этишди. Бу гуруҳнинг қарори билан 14-24 майда Московда 800 вакил қатнашган рус императорлигидаги мусулмонларнинг кенгаши уюштирилди(Москвада бу конгресс мусулмонларнинг илк конгресси сифатида қабул қилинди. Қиёсланг: «Янги миллий йўл» 1937. №8, 12-6.; кўра (100-6.) биринчи конгресс 1905 йил 15 августида Нижний Новгородда бўлган. Москвадаги конгрессга 800 миллат вакили қатнашди (100-6.). «Яна миллий йўл»га кўра эса 900 киши иштирок этган. Манбаларнинг кўпчилигида русларнинг эски ҳисоби бўйича 1917 йил 1-11 майда ўтказилганлиги қайд қилинган.). Кун тартибида 14та модда бор эди(Кун тартибида қуйидагилар эди: Ўлкани идора қилиш усуллари, маданий ва ер мухторияти: а) диний ва миллий масалалар учун вақтли ташкилот ва келажак учун доимий ташкилотнинг асосий йўналиш чизгилари; 6) мусулмонлар орасида маданий ва халқ тар-бияси; в) адолат ишлари; г) идора ишлари; урушга муносабат, ўқ-йўриқ мажлиси: аёллар муаммоси, ишчилар муаммоси, ер муаммолари, чегара ўлкалари муаммолари (Кавказ, Туркистон ва Қозоғистон), харбий-ташкилий масалалар, сиёсий-ташкилий масалалар: Русия ўқйўриғи мажлиси учун сайлов тактикаси. Урушдан зарар кўрганларга ёрдам бериш масалалари. Бутун Русия мусулмонлари Буюк миллий шўросининг сайлови. Қиёсланг: Бутун Русия мусулмонларининг 1917 йилда 1-11 майда Москвада бўлғон съездининг протоколлари. - Петроград: 1917, 58 - 59 6.). Дастлабки нотиқлар бу конгресснинг турк ва ислом давлати халқлари учун жуда катта аҳамиятга эга эканлигини уқтирдилар. Мусабекнинг фикрича, бу конгресс «Хуррият ва ислом йиғилиши» эди. Муваққат хукуматнинг чет давлатлар комиссари С.И.Котларовский ўз нутқида: «Мусулмонлар муаммоси фақат диний муаммо бўлиб қолмасдан, айни пайтда сиёсий моҳиятга эга бўлган муаммодир», - деди. Озарбайжонлик Али Мурод Тўпчибоши очилиш маросимидаги нутқида, рус вақтли ҳукумати мусулмонларни англаб етмаганлигини ифодалаб шундай деди: «Муваққат ҳукуматнинг фаолиятида биз ишонч учун асос кўришимиз керак. У ҳолда биз ҳам ҳукуматни ҳурмат қиламиз. Умид қиламизки, бундан кейин бизнинг истакларимизга ҳам қулоқ солинади». Кенгаш раёсати қисман, Русиянинг Туркистондаги вақтли хукуматига қарши чиқиб, чор Русияси сиёсатини қоралаши маҳаллий хусусиятга эга эди(Туркистон делегациясининг бошлиғи Убайдуллахўжа ўз нутқида шунга диққатни жалб қилди: «Биз Туркистон мусулмонлари турли миллатлар орасида хуқуқларидан тамоман маҳрум ва азият чеккан бир миллатмиз... ўз ҳурриятимиз йўқ. Ҳатто ўз уйимизда ишончсиз ўтирамиз, чунки ҳар қандай полициячи бизни ушлаб олиб кета олади...» Еттисув вакили Зайниддин Тожиддин ўз халқининг аҳволи ва айниқса, рус аскарлари ҳамда рус колонизаторларининг қирғизларга қарши кайфияти муаммоларини баён қилди. Конгресс Русия ҳукуматига телеграф орқали мурожаат қилиб, қирғизларга қарши густоҳликларни бироз тўхтатишни илтимос қилди. Нутқлар ва телеграфларнинг тўлиқ матни учун қаранг: Бутун Русия, Убайдул-лахўжанинг нутқи, 49 - 52 б.; Тожиддиннинг сўзи. 75 - 78 б. ва телеграф матни 79 - 80 б.). Кенгашнинг асосий муаммоси Русиянинг келажакдаги давлат тузилиши ва ўзларининг шунга лойиқ ҳаракатини белгилаш эди. Бу муаммо турк қавмларнинг вакилларини ниҳоятда қизиқтирар эди. Музокаралар давомида бири иккинчисидан асослироқ бўлган шаклдаги икки хил қараш борлиги аён бўлди. Аёз Исоқи (Исҳокий) йўлбошчиси ва бошлиғи бўлган Идил-Урал вакиллиги қўллаб-қувватлаган Аҳмад Солиҳов гуруҳи бирлашган рус давлати доирасида турк қавмлар учун маданий мухторият талаб қилди. «Аҳмад Солиҳов Русия турклари муаммосини ҳал қилиш учун бирлашган Русия зарур деб ҳисобларди. Чунки бирлашган давлат ер масаласини ва ижтимоий муаммоларини яхши ҳал қила олади; бутун ернинг бўлиниши эса қавмларнинг тарқалиб кетишига ҳамда маданий жиҳатидан ўзаро фарқ қиладиган турк қавмларнинг бирлашишига тўсқинлик қилади». Солиҳовнинг хулосаси шундай эди: «Миллий масалаларни ҳал қилиш борасида мусулмонлар учун ягона йўл - хусусий хурриятга асосланган маданий мухториятга эришишдир»(Бутун Русия, 101-6.). Шуни айтиш керакки, Солиҳов рус конституцион демократик партиясининг таъсири остида эди. Бундан ташқари у масалага Сибирь ва Шимолий Кавказда рус аҳолиси ўрамида озчиликни ташкил қилувчи турк элатлар нуқтаи назаридан ёндашади. Солиҳов Думада доим мусулмонларнинг умумий манфаатини ҳимоя қиларди. У 1917 йилги болшевиклар инқилобидан сўнг мамлакатдан чиқиб кетди ва 1928 йили 2 сентабрда Варшавада вафот этди(«Yeni Tiirkistan» 1928, №2-3,12-6.). Унинг бирлашган давлат ҳақидаги фикрларини ўзлаштирган Аёз Исоқий шундай бир қараш тарафдори эди: «Агар бир Федерация қурилса, миллат ва унинг ерлари асос қилиб олинади. Бу тартиб қабул қилинган тақдирда, чегара ўлкаларидаги мусулмонларимиз ўз давлатларини туза билади ва ўз мамлакатининг эгалари бўлади. Қирғизлар (қозоқлар) ва туркистонликлар ўз ерларида кўпчиликни ташкил қилганликлари учун мустақил юрт бўла олади. Лекин Русиянинг ичкарисида бундай давлатларга бўлинишининг иложи йўқ. Идил (Волга) ўлкаси ва Сибирь мусулмонлари ўзлари яшаётган жойларда озчиликни ташкил қилганликлари учун мухториятни қўлда сақлай олмайдилар. Булар бошқа миллатлар билан бирга ўзлари яшаётган мамлакатга мухтор давлат сифатида боғланадилар. Озчилик бўлганлиги учун ҳам ҳуқуқларини ҳимоя қилиши қийин кечади. Ҳали келажакда миллионларча турк-татарлар бошқа миллатлар ичида йўқ бўлиб кетади»(Исоқйнинг тўлиқ нутқи матниучун қаранг: Бутун Русия, 221-6.). Юқоридаги фикр ташвиқотчилари ўз миллий гуруҳининг ҳуқуқларини ҳимоя килиш учун Туркистон, Қрим ва Озарбайжоннинг мустақил давлат бўлиб шаклланишида фидо булишга ҳам тайёр эдилар. Чунки бу ўлкаларда рус императорлигидаги мусулмонларнинг мутлақ кўпчилиги яшамоқда эди. Бирлашган давлатчилар(Қуйидаги шахслар ўз нутқларида бирлашган давлат тузиш фикрини илгари сурдилар: Солиҳатий, Султонбек Мамлиев, Фотима Туташгул Аҳмедова, Ҳайдар Баматов, Иброҳим Ҳабилов, Ф.Агипов, Акбар Содиқов, Аёз Исақов (Исоқий).) Солиҳов орқали ифода қилинган ўз лойиҳасини илгари сурдилар. Лойиҳанинг матни шундай: 1. Русия марказлашишга асосланган, ўз парламенти бўлган халқжумҳурияти бўлиши керак. 2. Мусулмонларнинг миллий-маданий мухториятига Русия Конституцияси кафолат бериши лозим(Бутун Русия, 108-6.). Федерация учун курашувчилар ўлка мухториятини ёқладилар. Бу оқимнинг етакчиларидан Озарбайжон вакили Мехмет Амин Расулзода ўз нутқида қуйидагиларни баён қилди: «Биз, яъни турк-татар қавмлари бир ирқдан турк авлодлари бўлсак-да, ҳар биримиз ўзимизга хос хусусиятларга ҳамда фарқланувчи лаҳжаларга эгалигимизни инкор қилолмаймиз. Ҳозирги вақтда Волга ҳавзаси татарларининг ўз адабиёти, нашриёти, ёзувчилари ва шоирлари бор. Туркистон чиғатойчиси ҳам бой адабиёт эгасидир. Қозоқ-қирғизлар янги тараққиётга йўл олдилар. Буларнинг ҳеч бири ҳар қандай шарт билан ўзлигидан воз кечмайдилар. Худди шундай, Озарбайжон турклари ҳам ўз тилидан, адабиётидан ва одатларидан юз ўгирмайдилар. Бу хусусиятлардан воз кечиш шарт эмас, бундан фойда ҳам йўқ эмас. Ҳар бири ўз табиий йўлида давом этмоғи керак. Турки дарёларнинг оқиб қуйиладиган бир денгизи бор, бу денгиз Турк денгизидир. Мана шу сабаблардан келиб чиқиб, миллий ва мамлакат фарқларига асосланиб, ўз ўлкаларига ва турли хусусиятларга эга бўлган Озарбайжон, Туркистон, Доғистон ва Қирғизистон (Қозоғистон - муаллиф) учун мухторият бўлишини орзу қиламиз»(Бутун Русия, 118-6.). Федерациячиларнинг вакиллари ҳам йиғилганларни ўз фикрларидан бохабар қилишни лозим топдилар. Туркистон вакиллари бошлиғи Убайдуллахўжа ўз нутқида Туркистоннинг миллий мухториятга эришиш хуқуқи ҳақида шундай деди: «Муҳтарам беклар! Бу ерда икки оқимга ажралиш кўринаяпти. Бу ажралишда мен бир хато кўряпман. Янглиш йўлдагилар муаммоларгаўз дини ва миллий ковақ-ларидан қараяптилар, бунга шубҳа ҳам қилмаймиз. Бу муаммоларнинг сиёсий назардан ўзига хос чегаралари бор. Шунинг учун масалага иқтисодий жихдтдан ҳам ёндашайлик. Бу жиҳатдан мусулмонларнинг аксарияти Туркистон, Кавказ ва Қозоғистон учун иттифоқ тарафдорларидир. Бу уч буюк ўлка ҳамжиҳатлик билан, биз бир иттифоққа кирмоқчимиз демоқдалар. Бунга қарши бўлганлар жуда озчиликдир. Улар бир федерацияга кириш керак бўлганда ўзини йўқотиб қўядилар. Туркистонда бирон-бир мусулмон федерацияга қарши овоз билдирмади. Туркистонда жуда кўпчилик иқтисодий жиҳатдан сиқилган. Биз туркистонликлар мазлумликдан қутулиш учун иттифоқ талаб қилмоқдамиз. Бизнинг миллий ва диний орзуларимиз билан сиёсий худудларимиз борасидаги қарашларимизда ихтилоф бор. Бизнинг еримизда бизнинг истакларимиз ҳоким бўлишига ҳақлимиз». Иттифоққа қарши сўзлаганлар: 1. Иттифоқ антидемократик тузилиш эканлигини дастак қилиб кўрсатдилар, бу зотлар Амриқо давлатини федератив давлат эканлигини унутдилар. Бирор кимса даъво қилолмайдики, мазкур давлатда демократик ҳуқуқ йўқ ёки талончилик бор деб. Амриқоча демок-ратияга эга бўлган иккинчи бир миллат мавжуд эмас. 2. Федерация тузилса, кучлар парчаланиб, мусулмонлар заифлашади, дедилар. Бу янглиш фикрдир. Ҳеч бир давлат дарвозаси ёпиқ бўлмайди, аксинча, у ҳамма учун очиқ бўлади. Бундан ташқари, алоҳида-алоҳида давлатлар парламентда (рус давлати парламентида - муаллиф) ягона бир кучга айланадилар. 3. Иттифоқ вужудга келса, мусулмонлар парчаланиб кетишидан хавфсирамоқдалар. Мамлакат чегаралари белгиланиб олинса ҳам бирлашиш мумкин. Сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан мусулмонлар мустақил бўлса, диний нуқтаи назардан ислом бирлигида қолаверади. Масалан, Туркияга қарши уруш бошланса, биз Русия мусулмонлари турклар билан руҳий ва диний бирликда қолаверамиз. Эркин давлатлар бор жойда ислом бирлиги кучли бўлади (қарсаклар). Биз, Туркистонлик вакиллар, кенгашга келишда иттифоқучун қарор қилганмиз ва майдоннинг (Русиянинг - муаллиф) қисмида яшашимизни ҳисобга олиб, бу қароримизга ҳеч ким қарши чиқмаса керак, деб ҳисоблаганмиз. Қарашларимизни вакиллар яхши кутиб олишларига ишонганмиз. Биз Москвага бир-биримизни енгиш учун эмас, бирлашиш учун келдик. Шунинг учун биз делегатлар сонини кўпайтирмадик, сизларга ишондик. Бу ердаги ҳодисаларни агар олдиндан билсак, яна 500 вакил олиб келардик(Федералчиларнинг етакчи нотиқлари қуйидагилар эди: Меҳнат Эмин Расулзода, Абдулла Сулаймоний, Розия хоним Сулаймония. Фуад Тўхтаров, Убайдуллахўжа Тўпчибоши, Фотиҳ Каримов, Дўстмуҳаммадули.). Кавказликлар, қирғизлар (қозоқлар - муаллиф) ва бошқалар ҳам шундай қилган бўларди. Унда биз сизларга нисбатан кўпчиликни ташкил қилардик. Биз бу ерга ишлаш учун келдик. Бу кенгаш бир мунозара, баҳс мажлисига айланишини билмас эдик... Унитаристлар бизни тескаричилар ҳисоблаб, ўз-ўзимизни идора этишга ожиз деб ўйлаяптилар. Бу даъвонинг Николай даъволари билан ўхшашлиги бор (олқиш). Бизнинг тарихимиз - оталаримиз шуҳрати билан маъруф. Туркистон миллати ўз сиёсати ва оталаримиз идораси учун курашиб келган миллатдир... Бизда ҳам тарбия кўрган кўп инсонлар бор. Шу ўринда кичик бир далил келтиришни ўринли деб ҳисоблар эдим. Февраль инкилобидан сўнг 21 кишидан иборат шўро туздик. Бу қонун чиқарувчи шўро бўлиб, маҳаллий идоралар мавзусида режалар, лойиҳалар тайёрлади. Бу шўронинг аъзолари кимлар дерсиз? Бу шўро аъзолари тескаричи муллалар ва қариялар эмас. Ҳаммаси олий таҳсил кўрган кимсалар. Миллат кимларни сайлаш лозимлигини билди ва миллатсеварларни сайлади. Бу ҳам миллатнинг нақадар талабчан бўлганлигини аниқ кўрсатиб турибди. Шўро аъзоларидан беш нафари шу ерга ташриф буюрганлар. Бизнинг (ўз-ўзимизни идора қилишимиз учун - муаллиф) одамларимиз борлигига шак келтириб бўлмайди. Бундай одамларимиз бор ва бундан кейин ҳам бўлажакдир (олқиш)(Бутун Русия, 212-15-р.). Федерациячилар ҳам конгрессга Расулзода баён этган ўз қарорлари лойиҳасини тақдим этишди. Бу лойиҳада турк қавмларнинг муайян ўлкаларда тиғиз (компакт) яшайдиганлари учун миллий мухторият, му-айян бир тупроқ бирлигига эга бўлганларига эса маданий мухторият талаб этиларди(121-23-6; Бутун Русия 184-6. 26-6.111.). Федерациячилар 446 овоз, унитарчилар 271 овозга эга бўлиб, федерациячилар фикри қабул қилинди. Шуни таъкидлаш керакки, ҳар икки таклиф ҳам рус давлати қўл остида яшовчи туркларнинг фарқли ҳолати натижаси эди. Федерация ва айни замонда ўлка мухториятини ёқлаганлар, маданий мухторият истаганлар каби ички Русиядаги туркларнинг жуғрофий, иқтисодий, сиёсий-миллий ҳолатларини акс эттирган эди(Аёз Исоқий, 20-йилдан кейин турк-татарлар муаммоси ечими унитаризм масаласи билан алоқадорлигини қуйидагича баён қилди: Волга (Идил] турк-татарлари ўлканинг бир ёндан иқтисодий ва жуғрофий вазияти туфайли, иккинчи томондан, татарларнинг яшаш шароитлари (улар Русиянинг ичкарисида бири иккинчисидан узоқ яшарди) сабабли майдонга келган фақат ўзларига оид йирик муаммолар олдида ўралашиб қолди. Бундай ҳолда Қозон, Пенза, Хабаровск ва Архангелскда яшайдиган татарларнинг миллий бирлигини янгидан яратиш имконсиз кўринади. Қиёсланг: «Яна миллий йўл», 1937, No9, 7-6. Исоқий ва Солиҳатий баъзи вакилларнинг чиқишларини эшитиб, чидашга мажбур эдилар. Масалан, Еттисув ўлкасидан Дўстмуҳаммад шундай деди: «Муҳаррир Исақов, Солиҳовнинг фикрларини қувватлади. Исақовга маҳмадоналик билан сиёсатнинг бошқа-бошқа нарса эканлигини айтишга мажбурман. Яхши мухдррир, айни вақтда сиёсатни мухтасар тушунадиган одам бўлиши ҳам мумкин. Қиёсланг: Бутун Русия, 196-6.). Турк қавмлари пешқадамларининг федерация ва унитарчилик тарафдорлари орасидаги фарқ, айниқса, 1917 йил февраль инқилоби натижалари тугатилгач, кучайиб кетди(Ўша замоннинг бевосита шоҳидларидан бўлмиш Мустафо Чўқай, кейинроқшундай деб ёзади: «1917 йил инқилоби бошлангандан берибиз (турк қавмлари - муаллиф) кенг тарқалган хасталик - федерализм ва унитаризм таъсири остида қолдик. Ҳаммамизга юққан бу касалликнинг биринчиси рус инқилобчиларига ишонишимиздан. Иккинчиси бошқа бир йўл тутсак, халқнинг ишончини йўқотиб қўйишимиздан қўрқиш натижасидадир. Қиёсланг: Т. 1935, №63, 17-6. Бундан кўринадики, Туркистоннинг тараққийпарвар кучлари бошқа бир қарорга келган тақдирда ўз қавмларининг наздида об-рўларини нима сабабдан йўқотиб қўйишларини англаб етмаганлар Туркистон мусулмонлари конгресси Туркистон миллий шўросига турли вазифалар юклади.). Мусулмонлар кенгашининг энг катта ютуқларидан бири «Миллий марказий шўро»ни таъсис этиши эди. Шўронинг 30 нафар аъзоси бор бўлиб(Von Hende, Der Nationale Kampf, 123-6., бўйича. «Бутун Русия Муҳаммадилари шўроси» М 1937, No8. (113). 7-бетга «Русия Муҳаммадилари шўроси».), уларнинг етти нафари собиқ Туркистон бош волилигидан, 5 нафари эса собиқ Дашт бош волилигидан эди. Шўронинг бошлиғи Аҳмад Солиҳов бўлди(Марказий шўронинг туркистонлик аъзолари: Убайдуллахўжа, Заки Валидий, Кулбай Тўғузўғли, Жўйнақўғли, Абдулхолиқўғли, Ўринбойўғли Қушчиқулўғли, Ўрозбойўғли, Дўстмуҳаммадўғли, Таначўғли ва Дўстжон Аққағиз хоним. Қиёсланг: 359-6. Миллий марказий шўро аъзоларининг ўлкалар бўйича тақсимоти шундай эди: Туркистон 7, Қозоғистон 5, Кавказ 2, Қрим 2, Литва татарлари 1, Волга ва Сибирь татарлари 10. Қиёсланг: Von Hende, Der Nationale Kampf, 123-6.). Кенгашда навбатдаги 2-Кенгаш Қозонда, учинчиси Тошкентда ва тўртинчиси Бокуда ўтказилиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бу қарорга биноан «Миллий марказий шўро» мусулмонларининг иккинчи кенгаши 1917 йил 3 сентабрида Қозонда ўтказилиши мўлжалланди. Бу кенгашда улар Русия қонунининг асосий мажлиси ҳақида ўз қарашларини билдириши ва турк қавмларнинг мавқеи масаласини баҳс этишлари лозим эди. 2-Кенгашга турк ва ислом мамлакатларидан кўпчилик вакиллар кела олмади. Бир тарафдан Корнилов қўзғолони натижасида йўл юриш қийинлашган бўлса, иккинчи томондан, маъмурларнинг бир қисми ўз муаммоларини ҳал қилиш билан банд бўлиб, кенгашга катнашмади. Шу сабабли Қозондаги 2-Кенгаш рус императорлигидаги барча мусулмонларнинг эмас, кўпрок Идил-Урал туркларининг кенгашига айланиб кетди. Бу кенгаш Идил-Урал туркларининг тараққиёти учун фавқулодда аҳамиятли бўлди. Бу ерда 4 сентабрь 1917 йили ички Русия ва Сибирь турк татарларининг маданий мухторияти эълон қилинди ва маркази Уралда бўлган «Миллий мажлис» сайланди. Бу конгрессда ҳам турли хил муҳим масалалар ўртага ташланди(Қозон конгресси ва Миллий мажлиси аъзолари ҳам бир-биридан фарқ қилувчи уч хил фикр атрофида гурухдарга уюшган эди: а) туркчилик тарафдорлари; б) татарчилик тарафдорлари, федерация - социалистлари; в) ислом тарафдорлари (ислом бирлигини ташвиқ қилувчилар). Заки Валидий бошқирдлар учун ўзига хос мухторият ҳуқуқини истарди. Таклифи конгресс томонидан рад этилгач, Заки Валидий мажлисни тарк этди. «Руслар Заки Валидийни кўллаб-қувватлаб турди. Чунки туркларнинг ажралиб кетиши, уларга айнан керак бўлган сиёсат эди. Бундан келиб чиқадики, Заки Валидий туркларни парчалашга муваффақ бўлди. Бошқирдларни бошқа турклардан айириб, мухтор Бошқирд хукумати тузди». Қиёсланг: 1932, 148-6. Москвада ўтказилган май конгрессида бошқирд вакиллари миллий майдон мухториятига асосланган федерация учун овоз бердилар. Қозондаги сентабрь конгрессида эса мухтор хукумат «Буюк Бошқирд» ташкил қилиш истагини билдирдилар. Фақат бу ерда «Кичик Бошқирд» ғояси ғолиб чиқди. Қиёсланг: A.Buttal Taymas, Karan Turkleri, Ankara, 1966, 2-нашр. 200-6.). «Миллий марказий шўро» рус ҳукуматининг истиқболдаги тузилишига доир турк қавмларнинг қарашларини вақтли хукуматга етказди. Ягона «Миллий марказий шўро» ўқйўриқ (конституция) тайёр бўлгач, кўпчиликни ташкил қилувчи ҳукумат эмас, балки рус императорлигидаги хилма-хил миллатларнинг вакиллари иштирокидаги иттифоқ хукуматини тузиш тарафдори эди. Ана шу масала юзасидан «Миллий марказий шўро» вакиллари Аёз Исоқий, Садри Мақсудий ва Шоисломлар 1917 йил августида Петроградда Лвов (бош нозир), Керенский (Русия инқилобчи социалистик партия раҳбари) ва Чхеидзе (Ишчи, аскар деҳқонлар шўроси раиси) хузурида бўлдилар. Муваққат хукуматнинг бу йўлбошчиларидан бирортаси иттифоқ хукуматини тузишга рози бўлмади. Муваққат хукумат турк ва ислом қавмларига ўлка мухторияти эмас, ҳатто маданий мухторлик ҳам бермаслиги равшан бўлиб қолди. Бу борада чорасиз қолган «Миллий марказий шўро» вакиллари вазиятни ўрганишга киришдилар. Аслида 1917 йилги Қозондаги конгресс турк қавмлари ҳамкорлигини давом эттириш юзасидан сўнгги ва охирги муваффақиятсиз тажриба эди. Бундан кейин турк қавмларнинг раҳнамолари миллий курашни ўз миллий қавмлари доирасидагина давом эттирдилар.
Др.Боймирза Ҳайитнинг "Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан
|