Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Лапу-Лапу
14.12.2023 03:30    PDF Босма E-mail

«Дарҳақиқат, дин Аллоҳникидир. Барча инсонлар афт-ангоридан қатъи назар, Унинг қулидир».
Лапу-Лапунинг Магелланга ёзган мактубидан

Ёшлигимда Магеллан ҳақида ёзилган бир китобни ўқиган эдим. Унда Магеллан Ҳиндистонга зираворлар олиб келиш учун йўлга чиқа-ди. Сўнгра Жанубий Америка ва Оловли ерни бўлиб турган кўрфаз оркали Тинч океанига бориб қолади. У ерда филиппинлик бир ёвуз киши уни ўлдириб, саёҳатига нуқта қўяди. Шу воқеаларни ўқиб, ниҳоятда таъсирланган эдим. Бир неча йиллардан сўнг ўқиганларим шунчаки бир афсона эканини тушуниб етдим.
Мактаблардаги тарих китобларда португалиялик «довюрак» тадқикотчини Португалиядан қувилган бир руҳоний экани ҳақида айтилмаган. Ўз еридан қувилганидан сўнг Португалиянинг душмани саналган Испания подшолигига хизмат қилади. Шунингдек, у инквизацияда қатнашиб, бир неча мусулмонлар қонини тўкади. У салиб юришчилари билан бирга Марокашлик мусулмонлар ўртасидаги муҳорабаларда ҳам иштирок этган. Сўнгра бу салибчи 1519 йили Осиёдаги тинч ҳаёт кечираётган мусулмонларга кўз тикиб, Шарқдаги мусулмонларни христиан динига ўтказиш учун, Испания подшоҳи билан битим тузган. Бу золим шахс Фернан Магелландир. У 1521 йили кейинчалик Филиппинлар деб аталган оролга ҳужум қилади. Бу христиан руҳонийси ҳамда унинг аскарлари Филиппин аҳолисини талон-тарож қилиб, аёлларини номусига тегадилар. Халқ бунга жимгина қараб турмай, оддий меҳнат қуроллари билан уларга қарши қўзғолон кўтаради. Испан аскарлари уларни уйларини ёқиб, ўлкани яксон қиладилар. Чорасиз қолган халқ мусулмонлардан бўлган Лапу-Лапу исмли подшоҳ қўл остидаги Мактан оролига қочиб борадилар. Бу ваҳший, салибчи руҳонийга Лапу-Лапудан бошқа барча оролларнинг буддист подшолари бош эгадилар. Шунда Магеллан Лапу-Лапуни бош эгишини талаб қилиб, қуйидагича нома йўллайди.
«Мен Иисус Христоснинг номи билан сени бош эгишингни талаб қиламан. Зеро биз цивилизация раҳнамолари бўлган оқ танлиларданмиз. Шунинг учун биз бу ерга ҳукмронлик қилишда сизлардан кўра ҳақлироқмиз».
Мусулмон баҳодири Лапу-Лапу номани Ҳазрамаут ва Уммондан келган араб савдогарлари ва улардан илгари Хитой ва Суматрадан келган мусулмонларни тинчлик йўли билан келган номаларига солиштириб кўрган. Таъкидлаш жоизки, филиппинликлар 1380 йили юқорида санаб ўтилганлар даъвати билан Исломни ихтиёрий равишда қабул қилган эдилар. Улар христианлар каби таҳдид солишмаган. Шунда Лапу-Лапу бутун Филиппин оролларини испан босқинчиларига қарши қўзғолонга чорайди. Уни ирқчилик тарафдори бўлган Магелланга ёзган жавоб мактубини Ислом тарихшуноси Маҳмуд Шокир «Ислом тарихи» асарида келтиради:
«Дарҳақиқат, дин Аллоҳникидир. Барча инсонлар афт-ангоридан қатъи назар, Унинг қулидир».
Ҳикоямиз қаҳрамони ўша пайтдаги дунёнинг энг қудратли бўлган Испания империясининг армиясига қарши оддий қуролланган аскарлардан иборат бўлган бир қўшин тузади. Қарши тарафлар Филиппиннинг Мактан оролида тўқнаш келадилар. Филиппин мусулмонлари: «Аллоҳу Акбар!» дея оролларни титрата такбирлар айтиб, жангга кирадилар. Мусулмонлар раҳнамоси Лапу-Лапу ўзи ҳам қилич яланғочлатиб, Магелланни ҳимоя қилувчилар ортидан бирма-бир қатл қилиб киради. Муҳораба якунланиши арафасида Лапу-Лапу қиличини Магелланга қаратиб, бумеранг каби отади. Қилич айланиб бориб, Магеланни бошини кесиб ўтади. Шундай қилиб, мусулмонлар испан босқинчилари устидан ғолиб келадилар. Лапу-Лапу бошлиқларини ўлигини ташлаб қочган салиб юришчиларига шиддатли зарба беради. Қутулганлари қочиб бориб кемаларига ўтириб, шошганича жўнаб кетадилар. Лапу-Лапу Магелланнинг танасини беришдан бош тортиб, бошқаларга ҳам ўрнак бўлиши учун, уни ўша ерга кўмдиради. Уни дафн этилган жойи ҳозиргача сақланиб қолган. Шундай қилиб, Лапу-Лапу Жануби-Шарқий Осиё оролларида халқ қаҳрамонига айланади.
Мағлубият аламини тотган Испания бу оролга энг кучли флоти билан келиб, тарихда мисли кўрилмаган қирғин солади. Мусулмонларни қуч таъсирида насроний динига ўтишга мажбур қиладилар. Лекин бу иш осон кечмайди. Миллионлаб мусулмонлар ҳаёти зомин бўлганидан сўнг уларнинг мақсадлари амалга ошган. Сўнгра бу орол Испан подшоҳи Филипп II нинг шарафига «Филиппинлар» деб аталади. Мусулмонларнинг ўша пайтдаги пойтахти «Амануллаҳни» Манила деб ўзгартиришан (Филиппинни ҳозирги пойтахти). Мана шундай ёвузликлар орқали Филиппинни Осиёдаги ягона католик мамлакатига айлантирган эдилар.
Бу маълумотларни билганимиздан сўнг, Филиппиндан араб ўлкаларига бирор хизмат билан келганларга, уларнинг аждодлари мусулмон ўлганликларини тушунтириш даркор. Уларни зулм билан христиан синига ўтганидан кейин, тинчлик дини бўлган Исломни ҳақиқий юзини кўрсатиш учун, чиройли муомала қилишимиз лозим. Афсуски, бир замонлар Ислом ўлкаси бўлган Филиппиндан араб диёрларига келганларга ёмон муомала кўрсатилган пайтлар бўлган.
Португалияликларни Бразилиядаги жиноятлари, испанларни Филиппин оролларида қилган ёвузликларини билиб олдик. Энди эса Англия ва Францияни Шимолий Америкадаги босқинчиликлари тўғрисида хабардор қилиш вақти келди. Инсоният тарихидаги энг жирканч бўлган қулчилик замонига бир назар ташласак. Бизга бу тарихни ўз кони билан ёзиб қолдирган бир буюк мусулмон қаҳрамонига ҳикоя қилади. Унинг қўлёзмалари ҳозирги кунгача Америка Қўшма Штатларининг музейларида сақланади.

Ат-Туробийнинг
"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан

 
Баннер