"1946 йилда Адолф Гитлернинг ишончли одами Ганс Франк фюрернинг бобоси яҳудий бўлганлигини айтганидан сўнг, миш-мишлар тарихчилар томонидан доимо баҳс-мунозарага учраганига қарамай, ҳеч қачон сўнмаган. Энди америкалик тадқиқотчи Австрия архивида унинг янги тасдиғини топганини даъво қилмоқда", деб ёзади Германиянинг Focus журнали.
Ҳанс Франкнинг хотиралари нашр этилгач, улар шов-шувга сабаб бўлди, дейди журналист Армин Фурер. "Франкнинг таъкидлашича, 1930 йилда Гитлернинг ота томонидан бобоси яҳудий бўлганини ва Австриянинг Грац шаҳрида яшаганини аниқлаган. Гўёки Гитлернинг жияни Уилям Патрик Гитлер фюрерга хат ёзиб, бу ҳақида жамоатчиликка айтиб бериш билан таҳдид қилган ва шунинг учун ҳам Гитлер Франкдан адвокат сифатида бу иш билан шуғулланишни сўраган", — дейилади мақолада. "Франк текширувлар давомида Гитлернинг бувиси Мария Анна Шиклгрубер ва у унинг оиласида ишлаган Франкенбергер исмли одам ўртасида 1836 йилда ёзилган ёзишмаларга дуч келганини айтди. Хатлардан маълум бўлишича, бу одамнинг 19 ёшли ўғли бор эди ва уй бекаси ундан ҳомиладор бўлиб қолган (валади зино) Бу ёзишмаларда Франкенбергер ўзининг 14 ёшга тўлгунига қадар бола учун алимент тўлашга тайёрлигини маълум қилган.(...) Гитлер учун муаммо шундаки, Франкенбергер ва, демак, унинг ўғли яҳудий эди". Гитлернинг таржимаи ҳоли билан фаол шуғулланган тарихчилар доимий равишда Франкнинг даъволарини шубҳа остига қўйишди, айниқса у тилга олган ёзишмалар архивда ҳеч қачон топилмагани ва 1836 йилда Грацда яҳудийлар бўлмагани сабабли. Бироқ, бу далилни энди тарихчи эмас, балки шифокор ва гендер масалалари бўйича мутахассис бўлган америкалик тадқиқотчи Леонард Сакс рад этишга уринмоқда, у нуфузли Journal of European History илмий журналида тегишли мақолани чоп этди. Биринчи бўлиб австриялик Николаус фон Прерадович ўша пайтда Грацда ва бутун Штирияда яҳудийлар яшамаганлиги ҳақида баёнот берди, деб ёзади нашр. У ўз мақолаларидан бирида, шунингдек, "Грац шаҳри архивидаги қидирувлар 1820 йилдан 1860 йилгача бўлган даврда Грацда Франкенбергер фамилияси бўлган оила умуман йўқлигини аниқ кўрсатди" деди. Сакс, ўз навбатида, Прерадович "ўнг қанот радикал қарашлар тарафдори ва Гитлерга қойил қолишини" аниқлади. Прерадовичнинг таъкидлашича, яҳудийларнинг Грацда яшагани ҳақидаги биринчи далиллар 1856 йилга тўғри келади. " Сакс 1850 йилда шаҳарда кичик яҳудий жамоаси мавжуд бўлганлигини тасдиқловчи ҳужжатни топди" ва шунинг учун тадқиқотчи яҳудийлар аввалроқ, яъни 1836 йилда Грацда яшаган деб ҳисоблайди. Расмий равишда, яҳудийларга Штирияда яшаш тақиқланган эди, аммо Сакснинг сўзларига кўра, Франкенбергерлар оиласи каби тадбиркорлар Грацда ноқонуний яшаб, у ерда савдо қилган бўлишлари мумкин экан. "Шундай қилиб, Гитлернинг бувиси яҳудий оиласида ишлаб, ундан 23 ёш кичик бўлган Франкенбергердан (зинодан) ҳомиладор бўлиши мумкин эди. Бу, шунингдек, қария Франкенбергернинг Шиклгруберга ихтиёрий равишда алимент тўлашига сабаб бўлиши мумкин, чунки агар суд жараёни бўлса, у Грацда ноқонуний яшаётгани маълум бўлади, деб қўрққан бўлиши мумкин", - дея хабар беради нашр. Машҳур британиялик мутахассис Ричард Эванс, ўз навбатида, Мария Анна Шиклгрубернинг Грацда яшаганлиги ёки Франкенбергерлар оиласи шаҳарда яшаганлиги ҳақида ишончли далиллар йўқлигини таъкидлайди. "Эванснинг фикрича, Гитлернинг яҳудий бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминлар кўпчилик унинг ўта антисемитизмини Гитлернинг шахсий сабаблари бўлганидан бошқа сабаб билан тушунтириб бера олмагани учун пайдо бўлмоқда", деб ёзади Focus.
Гитлернинг қонида яҳудий ва африкалик илдизлари борлиги аниқланди
Учинчи Рейх раҳбари Адолф Гитлер яҳудий ва африкалик илдизларга эга эди. Бу хулосага белгиялик тадқиқотчилар Фюрернинг энг яқин қариндошларидан 39 нафарининг тупурик намуналарини олишганидан сўнг маълум бўлди. Маълум бўлишича, А. Гитлер авлодларининг ДНКси берберлар (Шимолий Африка аҳолиси) ва яҳудийларга хос бўлган E1b1b ҳаплогрупасига тегишли. Аниқлик киритилишича, гап Y-ДНК гуруҳи, яъни натсистлар етакчисининг эркак авлоддаги аждодлари ҳақида кетмоқда. Шундай қилиб, А. Гитлер Германияни ва бутун Европани "тозаламоқчи" бўлган одамларнинг қонини ташувчиси ўзи бўлиши мумкин экан. Нацизм мафкураси асосчисининг ўзи орий эмас экан. Илгари, Учинчи Рейх раҳбарининг яҳудий келиб чиқиши ҳақида миш-мишлар бор эди. Айрим олимлар А. Гитлернинг отаси Алоис Франкенбергер исмли яҳудийнинг ўғли, деб тахмин қилишади. Россия ташқи ишлар вазири Лавров ҳам Гитлернинг яҳудий эканини баланд минбарда туриб айтган эди (жанжал бўлган эди).
Абу Муслим |