1934-1946 йилларда мавжуд бўлган НКВД Сталинча қатағон қуроли сифатида шуҳрат қозонди. Аммо НКВДнинг барча раҳбарлари ва уларнинг кўплаб ўринбосарлари ўзлари йўқ қилишлари керак бўлган нарсада - хиёнатда ва давлат тўнтаришига уринишда айблашди. Уларнинг барчаси, худди қурбонлари каби, отиб ташланди.
ЯГОДА
У ЧеКа ва ОГПУда ишлаган, 1934 йилдан Большевикларнинг Бутуниттифоқ Коммунистик партияси (ВКП) Марказий Қўмитасининг аъзоси, ички партиявий курашда Сталин тарафини олган ва мухолифатни бостиришда қатнашган. Марказий Қўмита (яъни Сталин) маълум бир шахсни ҳибсга олишга қарор қилганида, Ягода иш очарди ва тез орада жабрланувчининг айбига иқрор бўлиб, унинг айбсизлиги фойдасига гувоҳлик берувчи ҳамма нарса йўқ қилинарди. Қийноқлар ва уйдирмалар одатий ҳол эди, 1934 йилда ҳатто Сиёсий бюро ҳам ОГПУ терговнинг ноқонуний усулларидан фаол фойдаланганини тан олишга мажбур бўлди. Шунга қарамай, ўша йили Генрих Ягода НКВДнинг биринчи раҳбари бўлди. У ГУЛАГнинг биринчи муаллифига ҳам айланди. Шу билан бирга, Ягода Сталин томонидан тўлиқ назорат қилинмаган - вақти-вақти билан у уйдирмалардан воз кечиб, қонун доирасида репрессия жорий этишни хоҳлашини айтди. Аста-секин Сталин ҳеч қандай савол бермасдан ҳамма нарсани қилган Н.И.Ежовга кўпроқ таянишни бошлади. 1936 йилда Ягода ўз лавозимидан четлатилди ва 1937 йилда ҳибсга олинди. У нафақат мухолифатга ҳомийликда, балки Сталинга қарши фитнада қатнашганликда ва давлат тўнтаришига тайёргарлик кўрганликда айбланган. Судда Ягодадан хиёнат қилганидан пушаймонмисиз, деб сўрашганида, у фақат "қўлидан келганича" ҳаммани отиб ташламаганидан афсусдаман, деб жавоб берди. Ягода 1938 йилда судланган ва отиб ўлдирилган. Унинг бутун оиласи лагерга тушиб қолган, икки опа-сингил отиб ўлдирилган. Ягода ҳибсга олинганидан сўнг, тинтув пайтида улар нафақат троцкийчи адабиётлар, балки жуда кўп заргарлик буюмлари ва пуллар, порнографик фильмлар, откриткалар ва резина «олат» топдилар.
ЕЖОВ
Афтидан, Сталин идеал халқ комиссарини топгандай эди. Ежов троцкийчиларни ва «доҳий»га содиқ бўлмаган бошқа шахсларни шафқатсизларча таъқиб қилди. У 1937-1938 йиллардаги Буюк Террорнинг тинимсиз ижрочисига айланди. Троцкийчилар, зиновьевчилар, бухаринчилар - ўнлаб ва юз минглаб одамлар мухолифатчилар ва фитначилар (ҳақиқий ёки хаёлий) билан алоқада бўлганлиги учун судланган, қамоққа олинган ёки отиб ташланган. 1938 йилда Ежов лавозимидан четлаштирилди ва унинг ўрнига Лаврентий Берия қўйилди. Ежов ҳибсга олинди ва инқилобнинг 21 йиллигида террорчилар ва қўзғолон тайёрлашда айбланди. Бундан ташқари, Ежовни бесоқолбозликда айблашди (айтганча, у буни осонлик билан тан олди ва севишганлари рўйхатини, шу жумладан тансоқчисини ҳам ёзди: бу одамларнинг барчаси кейинроқ отиб ташланган). Айтганча, Ежовнинг уйини тинтув қилиш чоғида улар аввал Ягоданикидан топилган худди ўша «олат»ни топишди. Қолган нарсаларда Ежов ўз айбини тан олмади. Аммо 1940 йилда у барибир отиб ташланди, унинг оиласи ҳам қатағон қилинди.
БЕРИЯ
Кекса партия аъзоси ва давлат хавфсизлик хизмати ходими Берия 1953 йил охиригача НКВД раҳбари бўлиб қолди. У Сталинга содиқлигини тўлиқ исботлаб, қўл остидагилар орасида унга қарши фитна уюштиришнинг олдини олишга муваффақ бўлди. 1953 йилда Сталин вафот этгунга қадар Берия СССРдаги биринчи шахслардан бири бўлиб қолди. Ва фақат Маленков, Хрушчев ва Булганинга қарши ҳокимият учун кураш пайтида у жосусликда айбланиб, отиб ташланди. Аммо энг қонжўр сталинчи жаллодларнинг аксарияти ҳатто Сталин даврида ҳам Ягода ва Ежовнинг тақдирини баҳам кўрди. Я. Агранов (Ягода ва Ежовнинг шериги) 1938 йилда, Г. Прокофьев (Ягоданинг ўринбосари) 1937 йилда, М. Берман, М. Фриновский, Л. Бельский, В. Курский, С. Жуковский, Л. Заковский ва бошқа кўплаб террор ижрочилари 1937-1939 йилларда қатл этилган. Ягода ва Ежов билан бирга хоинларни қоралаган ва жазолаганлар, худди ўзлари каби, хоин деб эълон қилинган. Сталин уларни нима учун қатл қилгани, бу одамларнинг тергов ва суд жараёнлари бўйича архив ҳужжатлари очилмагунча, сирлигича қолаверади. Катта эҳтимол билан Сталин иккита асосий вазифани ҳал қилди: биринчидан, қатағон механизмларини жуда кўп биладиган ва кейинчалик, агар керак бўлса, бегуноҳларни қатл қилишда айблаши мумкин бўлганларни йўқ қилиш керак эди, иккинчидан, қатағонлар кучайиб бораётган пайтида Сталин инкор этиб бўлмайдиган ва ҳокимият учун ягона даъвогар ролида ҳали мустаҳкам ўрин олмаган эди. Террор авж олган пайт ҳокимиятнинг НКВД раҳбарларининг қўлида мужассам топиши уларни Сталин учун потенциал хавфли қилиб қўйди. Улар барча ифлос ишларни қилганларидан кейин, лекин шахсий ишончни ривожлантириш ва шахсий тарафдорларни жалб қилиш учун ҳали вақтлари бўлмаган бир пайтда уларни олиб ташлаш қулай бўлиб туюлиши мумкин эди. Фақат Буюк террорнинг охирида келган ва табиатан аллақачон қайтариб бўлмайдиган Сталинга иложи борича содиқ бўлган Берия Сталин даврида бу қисматдан қутулиб қолди.
Абу Муслим таржимаси
|