Саналар
23.11.2024
Баннер
Баннер
Оспан ботир шаҳодати
25.05.2020 11:08    PDF Босма E-mail

1944 йил бутун Шарқий Туркистон бўйлаб Хитойга қарши кенг кўламли қўзғолонлар бошланди. Асосий роллардан бири Оспан ботирга тегишли эди. 1945 йилнинг 5 октябрида Берия 1184/8-сонли телеграммада СССР Халқ комиссарига Молотовга сентябр ойида Ғулжа қўзғолончилари Оспан ботир исёнкорлари билан ҳамкорликда Шимолий Шинжонга кенг кўламли ҳужум уюштириб, ниҳоят Олтой округини Хитой ҳокимиятидан озод қилганлиги тўғрисида ёзадилар. Бироқ, Олтой озод қилингандан сўнг, барча Олтой қўзғолонларининг раҳбари Оспан Ботир Ғулжада ташкил этилган Шарқий Туркистон ҳукуматини тан олишни истамайди, балки Олтойни мустақил давлат деб ва ўзини хон деб билади.

1947 йил 24 февралда Сталин Марказий Қўмита Сиёсий бюросининг махфий 32-моддасида "Шинжон тўғрисида ва Шинжон Олтой округи губернатори Оспан Ботир Исмоиловнинг Совет Иттифоқи манфаатларига қарши душманлик фаолиятини бостириш тўғрисида" ги қарорига имзо чекди.
СССР Давлат хавфсизлик вазирлиги Сталиннинг бу буйруғи билан очиқ алоқа каналлари орқали Оспан Ботир ва унинг шерикларини тўлиқ мағлубиятга қадар таъқиб қилиш ва йўқ қилишни ташкил этиши лозим эди. Шунингдек, Оспан Ботирни Шинжон ҳукуматидан зудлик билан чиқилишини ташкил қилиш ва уни Олтой тумани ҳокими лавозимидан олиб ташлаш кўзда тутилган. СССР Ички ишлар вазирлигига Шинжонга кейинчалик рус пулемётлари ва милтиқлари учун миллионта патрон ва немис енгил пулемётлари учун юз мингта патрон топшириш учун СССР МГБга ажратиш буюрилди.
Шундай қилиб, Сталин буйруғига биноан, Оспан ботир ва унинг қўшинларини кенг миқёсда ҳарбий таъқиб қилиш бошланади.
1951 йилда сўнгги қозоқ оилаларига ҳамроҳлик қилиш учун ўз қўшинини юбориб, у бутун зарбани ўзига олади. Оспан Ботир 200 га яқин душман жангчисини ўлдирган ва узоқ давом этган жангдан кейин у ва унинг қизи хитойликлар томонидан асир олинди. Коммунистлар уни ҳар томондан таҳқирлашади ва кун бўйи қийноққа солишади. Вақти-вақти билан уни отга ўтқазиб, олди ва орқасига "У Туркистонни хитойлардан озод қиламан деб мақтанган" сўзлари ёзилган плакатлар осиб қўйишган. Оспан Ботир сўнгги кучлари билан ўтиб кетаётганларга: "Мен ўлишим мумкин, лекин токи ёруғлик бор экан, менинг халқим курашни давом эттиради", деб бақирди.
Унинг 17 ёшли қизи Азапай Хитой Коммунистик Армиясига учун форма тикиш учун сиёсий маҳбуслар Урумчи фабрикасига юборилади. Сўнгги марта Азапай отасини Хитой қизил армияси уни эшафот ёнига олиб борганида кўрган.
Омма олдида қатл шу куни - 1951 йил 29 апрелда Урумчининг марказида бўлиб ўтади.
Оспан ботир ағдарилгандан сўнг, коммунистлар ниҳоят бутун Шарқий Туркистонда ҳокимиятни ўрнатадилар ва бу ерни Шинжон - янги чегара деб эълон қиладилар.
Фожиали тақдир. Ҳажми ва руҳи жиҳатидан Атлантик шахс. Оспан Ботир қозоқларнинг Хитойдан бутунлай мустақиллигини орзу қилар эди. Уларнинг озодлиги учун қон тўкди. Ва у амалда Олтой мустақиллигини эълон қилиш орқали бунга эришди ҳам. Аммо Хитойда сталинист коммунистларнинг ғалабаси унинг кўп йиллик уринишларини пучга чиқарди. Хитой ва Совет коммунистлари томонидан қувғин қилинган қозоқларнинг катта қисми қурғоқчил чўл ва баланд Ҳимолой орқали Ҳиндистон чегарасигача Хитойни тарк этишга мажбур бўлади. Улардан баъзилари йўлда ўлишади. Қолган қисми Ҳинд чегарачиларига чегарадан ўтишга рухсат берилмагунча, бор кучлари билан жанг қилишади.
Душман саналган Оспан Ботир номи Хитойда ҳанузгача тақиқланган. Бутун дунё қозоқлари  (ҳамда туркий халқлар) учун у қаҳрамон ва афсонавий шахс. Унинг хотираси абадий яшайди. Мустамлакачилар, босқинчи ва золимларнинг қўлига тушган бошқа миллий қаҳрамонлар билан бир қаторда.
Чунки озодлик - бу дала одамларининг туб моҳиятидир.
Расмда руҳи синмаган Оспан Ботир қатл этилиш олдида бошини баланд кўтарган ва кўзлари тик ҳолда турибди.

Абу Муслим таржимаси

 
Баннер