Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Георгий тасмаси – Учинчи Рим рамзи
07.05.2017 13:28    PDF Босма E-mail

Сўнгги йилларда гвардейский деб номланган ёки тўғрироқ айтадиган бўлсак Георгий тасмаси замонавий рамзлардан бирига айланди. Ҳозирги кунда биз биладиган тарих, бу ҳукмрон тузумнинг манфаатлари учун кўп асрлик айқаш – уйқаш сохтакорлик ва ёлғондир. Бундай тарих йўқ. Лекин барча, ҳаттоки сохталаштирилган ёзувлар ва солномалар ўзида ҳақиқатнинг заррасини ташиса, минглаб манбаларни бир орага йиғиб, қидирилаётган ҳақиқатни топиш мумкин. У шундай ҳақиқатки, кимларнингдир кўзини очади ва яна кимлар учундир жуда ҳам ёқимсиз бўлади. Тарихий ҳақиқатни излаш, унинг ҳал қилиниши ниҳоятда қизиқарли хулосаларга олиб келиши мумкин.
Қизиқарли замонавий рамзлардан бири Гвардейский деб аталган ёки тўғрироқ айтадиган бўлсак Георгий тасмаси бўлди. Бу рамз кўпчилик ўйлаганидай оддий эмас, унда билинганидан кўра кўпроқ сир яширин, ҳолбуки у умуман аскар жасоратининг рамзи эмас, балки у кўп йиллардан бери барча, шу жумладан Россия ҳукмдорларининг ҳам сохта ғоялари ҳисобланган Учинчи Рим Империясининг рамзидир.
Россиянинг фидокорларидан мана бу саволга жавоб бериши сўралганда:
Сиз тақиб юрган тасма нимани англатади?
Ўргатилган ибора билан жавоб беришади:
Мен эслайман, мен фахрланаман!
Тасмадаги ранглар нимани англатишини сўрасангиз, жавоблар яна ҳам қизиқроқ:
Қора ранг тутунни, сариғи эса алангани англатади.
Ҳа майли, қулоққа яқин бўлмасада, сариқ аланга, бу унчалик ҳам кулгили эмас.
Агар қуйидаги саволларни берсангиз, янада ажабланасиз:
Нима сабабдан чизиқлар иккита эмас, бешта?
Нима учун ранглар айнан шундай кетма – кетликда жойлаштирилган?
Демак, ҳаттоки энг маълумотли тасма тақувчиси ҳам сизнинг бу саволларингизга жавоб бера олмайди, чунки афсуслар бўлсинки, мамлакат олий раҳбариятининг билдирган фикри, тасмани тақиб юрганларда ҳеч қандай шубҳа уйғотмайди. Ва агарда уларга тасманинг бошқа маъноси ҳақида маълумот берилмаган бўлса, демак улар буни билиши жоиз эмас.
Лекин бизнинг уфқимиз кенгроқ ва имкониятларимиз кўпроқ, шу сабабли тарихга мурожаат қилган ҳолда, мазкур рамзнинг асл маъноси нима эканлигини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Бошидан бошлаймиз:
Авлиё Гиоргий ўзи кимлигини билмасдан туриб, унинг рамзини ўрганиш аҳмоқлик бўларди.

Авлиё Гиоргий

Авлиё Фаластиннинг рим мустамлакасидаги Лиддада, тахминан 275 йилда туғилган ва 303 йилнинг 23 апрелида вафот этган.
Георгийнинг отаси рим амалдори, онаси эса маҳаллий насроний бўлган.
Ўша даврнинг анъаналарига кўра Георгий рим армиясида хизмат қилган ва офицер даражасигача кўтарилган, 303 йилда эса кўп маротаба қатл этилган.
Бу эса мана бундай бўлган:
303 йилнинг 23 февралида (яна ўхшашлик) император Диоклетиан рим армиясида энди насронийларга ўрин йўқлиги ҳақида фармон чиқазади.
Бу янгиликдан хабар топган Георгий армияда бошқа хизмат қилишни хоҳламайди ва истеъфога чиқишни сўраб мурожаат қилади, лекин Диоклетиан қаршилик билдиради ва ёш офицерга насронийликдан воз кечиши учун ақл бовар қилмас миқдорда турли хил таклифлар билдиради.
Георгий матонатли эди ва унга қилинган ҳийла – найрангга қарамасдан, ўз сўзида собит туради ва эътиқодини муҳофаза қилади. Айнан шу сабабли, Георгий ўз эътиқодига қанчалик содиқ эканлигини билиш мақсадида, у император томонидан қатл қилинади.
Айнан мана шу ерда қизиқарли бир ҳодиса содир бўлади, Георгийни уч марта қатл қилишади ва у икки марта ажиб ҳолда қайта тирилади. Икки марта у турли хилдаги кўплаб чуқур жароҳатлар етказиш орқали қатл қилинган бўлса, фақатгина учинчи мартасида бошини танасидан жудо қилиш кераклигини фаҳмлаб қолишади.
Айнан мана шу афсонадан бошлаб авлиё Георгий ва унинг жасорати, қора – тўқ сариқ – қора – тўқ сариқ – қора рангли махсус тасма билан айнанлаштирилди.
Бу Диоклетиан томонидан Георгийнинг қатл қилинишини айнан тасвирлайди, яъни Георгийнинг ўлими, унинг қайта тирилиши, галдаги ўлим, галдаги қайта тирилиш ва қатъий охирги ўлим.
Тасмадаги ранглар ҳам шундан дарак беради: қора ранг қаҳрамоннинг ўлимини, тўқ сариқ ранг эса ажойиб қайта тирилишни англатади. .
Мана шу ердан биринчи тасдиқ: Георгий тасмаси чуқур эътиқод, қасамёд, эътиқоднинг бузилмаслиги рамзидир.
Бу тахмин черков вакилларига жуда ҳам ёқади, чунки бу динга садоқат белгиси бўлган қаҳрамонликдир, дейди РПЧ (Россия Православ Черкови). Айнан шу сабабли у буюк валинеъмат насроний сифатида кўкларга кўтарилади: шайтоннинг барча уринишларига қарамасдан, эътиқоднинг қули бўлиб қолиш. 
Ғарб оламига ҳам ушбу ўлим афсонаси маълум, лекин улар Георгийни эътиқоди учун кўрсатган қаҳрамонлиги учун эмас, аждарҳо, илон устидан қозонган ғалабаси учун мақташади.

Илон устидан ғалаба

Афсонада баён қилинган воқеанинг қисқача мазмуни бундай:
Авлиё Георгий ўзининг ҳарбий юришларидан дам олиб, ватанининг чегарасиз кенгликларида саёҳат қиларди ва Silene ёки Кирена, ёки Лидда (у туғилган шаҳар) шаҳри яқинидан ўта туриб, ғам – ғуссага ботган аҳолига дуч келади. Улар қўшни аждарҳога қурбонлик учун бир қанча бокира қизларни олиб кетишарди, уларнинг орасида маҳаллий қиролнинг қизи ҳам бор эди.
Георгийга ўша сулув жуда ёқиб қолади ва у маҳаллий подшоҳга келишув таклиф қилади: агарда у аждарҳони ўлдирса, гўзал қизга уйланиб, уни олиб кетади ва уларнинг никоҳига тўсиқ бўлмаслиги учун, аҳоли ҳар эҳтимолга қарши насронийликни қабул қилади.
Улар шундай қарорга келишади.
Шундан сўнг Георгий аждарҳони асирга олади, афсонанинг баъзи бир талқинларига кўра, у буни қизнинг ёрдамида амалга оширади ва подшоҳ эътиқодини ўзгартириш бўйича тезроқ қарор қабул қилиши учун, камаридан қилинган бўйинбоғ билан аждарҳони шаҳарга судраб олиб келади.
Бу ажиб мўъжизани кўрган аҳоли чўзиб ўтирмайди ва том маънода бир овоздан насронийликка ўтади.
Ушбу афсонанинг машҳурлиги ҳақида гапириш унчалик ҳам қизиқ эмас, рицарлик романларининг деярли ярми мана шу сюжет билан боғлиқ, тўғрироғи, у ерда кўпроқ қаср ва қамоқдаги малика тасвирланади.
Афсонанинг мазмуни нимада ва нима сабабдан у насронийлик учун шунчалар аҳамиятли?

Афсонанинг мазмуни

Унинг аҳамиятининг сабаби оддий, авлиё Георгий унда эътиқод рамзи, жанг қилувчи насроний сифатида намоён бўлади. У ўзининг қиличи билан қадимий мажусийларга тегишли деб ҳисобланган Илонни йўқ қилди!
У мажусийликни кўмди ва шубҳа қилувчилар жамоасини насронийлар черковининг кучини тан олишга мажбур қилди!

Георгий эътиқод учун кураш рамзига айланди, у мажусийлар билан тортиниб ўтириш мумкин эмаслигини, уларни шунчаки қириб ташлаш лозимлигини кўрсатди, шунда бошқа оммада шубҳага ўрин қолмайди.
Афсона воқеалари аслини олганда дин учун қурбон бўлган қаҳрамоннинг ўлими билан бошланган воқеаларга қараганда, кечроқ хусусият ташийди.

Рамздан фойдаланиш

Бу ерда ҳақиқий тарихга қайтиш лозим ва император Диоклетиан ўрнига Константинополнинг асосчиси, Византия давлатини, Буюк Насронийлар Империясининг Иккинчи Римини ташкил қилган янги, насроний император Буюк Константиннинг келганини эсга олиш керак.
Георгий ўзининг машҳурлиги учун айнан Константинга миннатдор бўлиши лозим, чунки Георгий айни Константин даврида эътиқод рамзига айланди ва у томонидан энг кўп ҳурмат кўрсатилди, баъзи ўтакетган мутаассиблар эса, император Константинни авлиё Георгий билан қондош деб ҳисоблашган.

305 йилда ҳокимият тепасига келган Константин, 315 йилда насронийликни англатувчи Лабарум рамзини ҳаётга жорий этади, кейинчалик у Рим Империясининг рамзига айланади, 324 йилда эса қадимги юнон шаҳри Византия ўрнида янги империянинг марказини қура бошлайди, уни 330 йилда Иккинчи Рим деб атайди, кейинроқ 11 майда уни расман Константинопол деб қайта номлайди.
Ана шундай қилиб, Константин Лиддада дин йўлида қаҳрамонлик кўрсатган авлиё Георгий учун ибодатхона қурдиради ва уни мажусийлар билан диний уруш рамзига айлантиради.

Авлиё Георгийнинг анъанавий ранглари

Агарда сиз исталган европаликдан, айниқса британиялик ёки грузиндан бундай деб сўрасангиз:
Авлиё Георгий деганда қандай ранглар кўз олдингизга келади?
Уларнинг ҳар бири, ўйлаб ўтирмасдан, қизил ва оқ рангларини айтади, бу уларнинг давлат байроғининг рангларидир.
Ҳа, айнан авлий Георгийнинг қизил хочи Британия ва авлиёнинг исмини ташувчи давлат Грузия байроғида тасвирланган.
Афсоналарда айтилишича, айнан мана шу рамзни, авлиё Георгийнинг қизил хочини инглизларга Салиб юришларидан қайтган Ричард Шерюрак олиб келган.
Айнан оқ фондаги қизил хоч авлиё Георгийнинг, жанговор насронийнинг, салиб юришларининг рамзидир.
Геральдика фани ушбу рамзни қуйидагича таърифлайди:
Қизил хоч насроний жангчининг, насронийликка эътиқод қилувчи аскарнинг рамзидир.

Оқ монархия ҳукуматининг рамзидир.
Бу иккаласига қуйидагича таъриф берилади: монарх (ҳокими мутлоқ) насронийларнинг жангчисидир ва бу Ричарднинг ўзига юклаган ўша вақтдаги руҳий ҳолати ва вазифасига тўлалигича мос келади.

Авлиё Георгий ва Россия

Авлиё Георгийга ҳурмат кўрсатиш Россияда унга сиғиниш даражасигача чиқазилмаганди. У бу даражага Москвада Иоанн ІІІ билан Констонтинопол тахти вориси Елена Палеолог ўртасида никоҳ бўлиб ўтгандан кейин етади.
Иоанн ІІІ рус ерларининг тўпловчиси унвонини мустаҳкамлаш билан бирга, Москва – Учинчи – Рим империяси ҳаётига Констонтинополнинг барча рамзларини киритади, бу билан у қариндошликни мустаҳкамлайди ва мерос бўлиб қолганларнинг ҳақ эканлигини тасдиқлайди.

Қуйидагилар қабул қилинганди:
Палеологларнинг ва хусусан, Византия Империясининг ҳукмрон қизил байроғи
Палеологларнинг, хусусан Византия Империясининг икки бошли бургутли герби
Авлиё Георгий, айнан Қизил матодаги Оқ жангчи Учинчи Москва Римининг гербига айланди.
Авлиё Георгий натижада, Россия ташкил этилганидан кейин дарҳол Россиянинг янги герби кўксига кўчиб ўтди – Палеологларнинг византиялик бургути.
Бунда ҳудди Константинопол – Буюк Империя, Византиянинг қадимги анъаналарини сақловчиси эканлиги каби, Москвага ҳам – Учинчи Римнинг қадимги анъаналарни сақлашда катта аҳамият касб этишига урғу берилди.

Георгий тасмаси – Учинчи Римнинг рамзи Россия Империясининг байроғидир

Барчамиз биламизки, Россия европадаги голландиянинг триколорли (уч рангли) мероси билан чекланиб қолмайди ва 1858 йилда, Александр II ҳукмронлиги даврида янги, Россиянинг империя байроғини расман киритади. Унда биринчи марта Византия Империясининг ранглари расман тасвирланганди. Учинчи Рим бу билан ўзининг аҳамиятини яхшироқ уқтириб қўймоқчи эди.
Шу орада, бу ранглар аслида азалдан русларга хос эканлигига доир изоҳ жуда ҳам қизиқ:
Ушбу рангларнинг жойлашуви горизонтал, тепадаги тасма қора, ўртадагиси сариқ (олтин ранг), пастдагиси эса оқ (кумуш ранг). Биринчи икки тасма олтин даладаги Давлат қора бургутига мос келади, пастки тасма эса Москва гербидаги оқ рангдаги (кумуш ранг) авлиё Георгий суворийси тасвирига мос келади. Қора ранг – Россиянинг икки бошли бургути – олий ҳокимият, давлат барқарорлиги ва мустаҳкамлиги рамзи, тарихий чегараларнинг бузилмаслиги, Рус миллати мавжуд бўлишининг мазмунидир. Олтин (сариқ) ранг – қачонлардир Византия рамзининг ранги, Иван III томонидан Россиянинг давлат рамзи сифатида қабул қилинган – маънавийлик, аҳлоқий етуклик ва мустаҳкам ирода рамзи. Оқ ранг – абадийлик ва мусаффолик ранги, барча миллатларда ҳам бунинг айри талқини йўқ. Руслар учун – бу музаффар Георгийнинг ранги, унинг Ватани, Рус ери учун беғараз қилган қурбонлигидир, бу чет элликларни доим ҳайратга солган, қойил қолдирган ва қўрқитган. 
Изоҳлар ортиқча десак ҳам бўлади.
Бошқа нарса қизиқ: шоҳ Александр II нима сабабдан бирдан очилиб, ўзининг Константинополга нисбатан тахт вориси эканлигини кўрсатди?
Аниқ бўлишича, масала мана бундай бўлган экан, Қрим компаниясидаги вайрон қилувчи тўнтаришдан сўнг янги байроқни киритади, лекин негадир бу иш бермайди, шундан сўнг турк ерларини ишғол қилишнинг янги усулини ўйлаб топиш керак эди.

Шу мақсад билан православ – славян – константинопол ҳаракатини ҳалос қилиш мавзуси ривожлана бошлади, айнан шу сабабли ребрендинг ўтказилади.
Россия шуҳратпараст ғояларига тўғридан – тўғри гувоҳлик бериб турган байроқ остида барча кучини муқаддас шаҳар ҳисобланган Царьградга (Истанбулга) жадаллик билан йўналтирди.
Бу константинополни озод қилиш баҳонаси Россиянинг рамзларида 1914 йилга қадар сақланиб турди. Душман байроғи ранглари билан ҳаддан ташқари ўхшашлик сабаб, анъанавий голланд рангларидан фойдаланишга қайтишга қарор қилинди.

Георгий тасмасидан Россия тарихида фойдаланиш

Россия тарихида Георгий тасмаси рамз сифатида тасма кўринишида 1769 йилнинг 26 ноябрида пайдо бўлди, у 1768 – 1774 йиллардаги рус – турк уруши пайтида Екатерина Иккинчи томонидан Хизмат ва жасорат учун орден ва юлдузчага қўшимча равишда тасдиқланади.
Шундан сўнг тасмадан тўрт даражада мавжуд бўлган музаффар Георгий хочи унвонининг таркибий қисми сифатида фойдаланила бошланди.

Ушбу орденнинг тарихи ҳам қизиқ. У тўрт хил вариантда бажарилган, бу ўз навбатида тўрт даражага мос эди. Ва орденнинг барча тўрт даражасини ёки иккита бантни фақатгина ҳақиқий қаҳрамон олиши мумкин бўлган. Охирги Аскар Георгий даражаси фақат аскарларнинг қарорига мувофиқ, жанг майдонида ўзини ҳаммадан яхши кўрсатган жангчига берилган.
Айнан шу сабабли туғилиши билан империянинг барча орден ва медалларига эга бўладиган россиялик императорларнинг ҳеч бирида аскар Георгий даражаси бўлмаган, лекин аскарлар уни Николай IIга тақдим қилганликлари ҳақида масал юради.
Георгий тасмасидан турли вақтларда турли хил ҳаракатлар учун фойдаланишган,  большевизм билан курашувчилар, фашистлар ва шунчаки монархистлар.
Совет тарихида авлиё Георгий ранглари сезиларсиз ўзгаришлар билан уч даражада чиқариладиган Шон – шуҳрат орденида қўлланилган, кейинроқ эса ушбу ранглар Германия устидан қозонилган ғалаба медалларида ишлатилган, Денгиз Гвардияси белгиси учун ажратиб турувчи тасма сифатида фойдаланилган.
Умуман олганда СССР армияси томонидан қурол қилиб олинган авлиё Георгий тасмаси рангларининг уйғунлиги Гвардия тасмаси деб аталган. Шубҳасиз, бу гвардиянинг мислсиз садоқатини таъкидлаш учун қилинган, чунки одатга кўра гвардияда бундай гап юрган: Гвардия ўлади, лекин таслим бўлмайди.

Замонавий тарих

Россиянинг ҳозирги тарихида георгий тасмаси ранглари 1992 йилда ҳарбий соҳада авлиё Георгий ордени ва Георгий хочи унвонларининг саҳнага қайтиши билан пайдо бўлди.
Лекин бу ленточка Россияда 2005 йилда ташкилотчиларнинг ташаббуси билан Иккинчи Жаҳон Урушидаги Россиянинг Буюк Ғалабасининг рамзи сифатида фойдаланилганда жуда катта машҳурликка эришди.
Акциянинг ташкилотчилари Россия ҳукумати ҳомийлигидаги масс – медиа вакиллари бўлди, айнан РИА Новости агентлиги, у ўзининг замирида Бизнинг Ғалабамиз ташкилотларини ташкил этди. Кун сари РООСПМда талабалар жамоаси елкасига вазифа юклатилди: Ғалаба куни юбилейини нишонлашни хоҳловчи жамоатчиликка мана шу модали элементни тарқатиш.
Тасмача чиқазилган вақтида, ташкилотчиларнинг таърифига кўра, Гвардия тасмаси деб аталган ва Россиянинг Иккинчи Жаҳон Урушидаги Ғалабасининг рамзи бўлган.

Маросимнинг асосий фикрини ифодаловчи сўзлар: Биз унутмадик, биз фахрланамиз бўлган.
Реалликда эса, авлиё Георгий тасмаси оиласида урушнинг барча даҳшатини ўзида ҳис қилган вакили бўлган оддий фуқаролар туйғуларининг чайқовчилиги бўлди (яъни уларнинг туйғуларидан фойдаланилди). Фуқароларнинг дардлари билан ўйнаб, ташкилотчилар Учинчи Рим Москвасининг галдаги глобал тикланиши ғоясини оммалаштиришга эришишди.

Айнан шу сабабли Кремл Гвардияси рамзи россия радикал ташкилотлари орасида, чап оқимида ҳам ўнг оқимида ҳам, шу қадар машҳурликка эришди.
Кремл Гвардияси тасмаси бутун дунёдаги россиялик террор ҳаракатларининг ўзгармас рамзи бўлди.
Георгий тасмаси Россиянинг ўсиб бораётган Империя амбицияларининг белгисига айланди.
Айнан шу сабабли ҳам бутун дунёда бу рамзга шунчалик аҳамият берилмоқда.

Россия галдаги ҳарбий компанияга тайёргарлик кўрмоқда, унинг рамзи эса танлаб бўлинган ва жамоатчилик томонидан маъқулланган.
Империянинг рамзини тақиш ёки тақмаслик сизнинг танловингиздаги қарордир, лекин ҳеч бўлмаганда, ушбу материални ўқиб чиқиб, бу рамзнинг ҳақиқий маъносини билиб олдингиз.

Интернет маълумотлари асосида
Абу Муслим тайёрлади

 
Баннер