Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
ХI-ХV асрларда скандинавия мамлакатлари
PDF Босма E-mail

Ўрта асрлар даврида  Скандинавия мамлакатлари  деганда аввало Дания, Швеция ва Норвегия  назарда тутилади. Бу мамлакатлар ўзига хос хилма-хил йўл билан ривожландилар. Аввало бу мамлакатларнинг ҳаммаси  феодал муносабатлар секинлик билан ривожланиши эoтиборни  ўзига жалб қилади.  Феодализм бу ерларда  фақат ХII - ХIII асрлардан эoтиборан  узил-кесил таркиб топди.  Шу билан бирга феодализмдан бурунги социал элементларнинг  кўп тармоқлари: эркин дехқонларнинг кўп сонли табақаси: ер, ўрмон, сувга ижтимоий, коллектив эгалик қилишнинг (турли хил формаларида) тарқаганлиги; то кейинги ўрта асрлар давригача айрим округларда халқ йиьинларининг ишлаб келганлиги. Европанинг бошқа мамлакатларига  нисбатан бу ерларда христианликнинг кенгроқ ёйилганлиги ва ёйилгнада ҳам унчалик илдиз отмаганлиги каби томонлари сақланиб қолган эди.  Бу хусусиятларнинг ҳаммаси номи тилга олинган  хар учала мамлакат тарихига маoлум даражада из қолдирмай иложи йўқ эди. Скандинавия мамлакатларининг ўрта асрлар давридаги  яна бир хусусияти шундан иборатки,  улар бир-бирларидан ажралиб, алоҳида-алоҳида яшардилар. Уларнниг қуруқликдаги мамлакатлари  билан сиёсий алоқаси  нисбатан заиф эди.
Скандинавия мутлақо танхо бўлиб яшамаган,албатта.Юқорида айтиб ўтилганидек, Скандинавияликлариннг бир неча асрлар мобайнида  қилган хужумлари ьарбий Европани безовта қилган эди. Шимолий Германия ва Нидерландия, Англиянинг тарихи кўпинча у ёки бу Скандинавия мамлакатларининг , хусусан, Даниянинг тарихи билан ҳам пайвандлашиб кетар эди. Лекин, умуман олганда, Скандинавия мамлакатлари Европанинг алоҳида бир бурчаги бўлиб,  улар қуруқликдаги асосий мамлакатлар  хаёти билан нисбатан кам боьланган эдилар.
Скандинавиянинг учта номи айтиб ўтилган мамлакатлар орасида Данияда феодал муносабатлар  анча мунча ривожланган эди.
Конут давлати емирилгандан кейин Данияда хукмронлик қилган Эстридсанлар династияси ўзига хос феодал династияси эди. Эстридсанлар христианлар черковига  хомийлик қилдилар. Черков ер эгалигининг ривожланиши, черков династиясининг жорий этилиши,Данияда анча кўп миқдорда Еписковларнинг вужудга келтирилиши - манабуларнинг ҳаммаси  ХI-ХII асрларда мамлакатни феодаллаштириш элементларини ташкил қилар эди. Феодаллаштиришнинг иккинчи томони  дунёвий катта ер эгалигининг  ўсиши бўлди.  Харбий хизмат ўтовчи йирик зодагонлар  ва кп сонлиар ер эгаларига  айланиб, дехқонлар оммаси ана шуларнинг  крепостной  қарамлиги остида яшар эди.  Дастлабки пайтлардла крепостнойлар  сифатида,асосан, ерга кўчирилган қуллар экспулатацияси қилинар эди. Европанинг турли мамлакатларига  Данияликларниннг қилган хужумлари муносабати билан  данияда ўз даврида қуллар жуду кўп бўлар эди.  Аммо ХII-ХIII асрга келиб, эркак кишилар ҳам крепостной қарамликка тушиб қолдилар.  Дания короллариолдинроқ, яoни Х1-Х11 асрдаёқ,  қаролликдаги аҳоли эгалланмаган, ишлалмасди, “бўш ётган” ерларнинг ҳаммасини кароллик мулки , деб эoлон қилган эдилар. Каролга солиқлар тўлаши лозим бўлган ва оз моз (бир йилдан бир неча кун)  баршчина мажбуриятлари ўтайдиган эркин дехқонлар, мамлакатда харбий феодал системаси  таркиб топа бориши билан, короллар томонидан хусусий ер эгаларига бўлиниб берилди. Илгари эркин бўлган дезхқонлар  хусусий қарамликка тушиб қолгандан кейин, аста-секин қуллар орасидан крепостнойлари билан қўшилиб кетдилар. Аммо, шунга қарамай, Данияда қуллик асоратига тушмаган эркин дехқонларнинг  салмоьи хатто ХУ асрда ҳам анча юқори эди: ХУ аср бошларида эркин дехқонларга  Даниядаги  барча хусусий ерларнинг хеч бўлмаганда 15% қарар эди.
Данияда дехқонларниг қуллик асоратига туширилиши одатда феодаллар томонидан  шавқатсиз бострилган дехқонларнинг  қаттиқ қаршилик кўрсатишига сабаб бўлди.  Шимолий Ютландия 1441-1443 йилларда қўзьолон бўлди. бу қўзьолон бостирилгандан  кейин  Ютландия дехқонларига қурол-яроқ тақиб юриш узоқ вақтгача ман этилди.
Еропани бошқа мамлакатларидаги сингари, феодаллашиш жараёни тараққиётнинг маoлум босқичида  Данияни ҳам феодал тарқоқликка олиб келди. Йирик дунёвий ва черков феодаллари  қирол ҳокимиятини чеклаб қўйдилар. 1282 йили Дания зодагонлари алоҳида нюборк ёрлиқ хартияси олдилар , бу хартияга мувофиқ корол хар йили ҳалқ мажлиси (donehof) чақириш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Бу олий кенгашда шахарликларнинг ҳам, дехқонларнинг ҳам бир қанча вакиллари бўлсада, лекин амалда мамлакатни бошқаришда феодаллаор саосий рол ўйнайдилар, корол хокимиятини мунтазам суратда назорат қилган давлат кенгаши шу феодалллар қўлида эди. ХIV асрнинг биринчи ярмида Эстридсонлар династияси ўз обрўсини тамомила йўқотди. ХУ асрнин 30-йилларида яни 8 йил давом этган хокимиятсизлик даврида, Дания ўзига қарашли мулкларнинг бир қисмини қўлдан бой берди. Бу мулкларнинг швед ва шимолий Герман феодалллари босиб олган эдилар. Корол Валдемар IV Аттердак (1340-1375) корол хокимиятини бироз вақт мустахкамлашга муяссар бўлди. Каролнинг асосий харбий кучини ташкил этган ( рицарлдар, отлиқ қўшинлар, камон билан қуролланган дехқонлар - пиёда қўшини ташкил этар эдилар) Рицарларга ва эркин дехқонларнинг қолган қутган қисмига таянган Валдемар IV- бу вақтга келиб Даниянинг шимолий Болтиқ денгизида ўсиб борган  савдо-сотиқ ишларидан хазина манфаатлари учун ҳам фойдаланди. Бу вақтга келганда Дания балиқчилик ( селpд балиғи овлаш)  катта аҳамият касб этди. Валдемер қўшини Голштинг графлигига қаттиқ зарба бериб, зунд бўьози сохилларида шведлар сбосиб олган худудни қайтариб олди. Эндиликда Зунд бўьози тамомила Дания ихтиёрига ўтди. Бироқ Дания қиролининг  Зунд бўьозини монополия қилишни тан олмаган Ганза иттифоқи билан  Дания ўртасида кейинчалик чиққан уруш Волдемар учун мувоффаққиятсизхлик билан тугади. Ганзаининг иттифоқчилари бўлган шимолий герман князлар Данияликларга қаттиқ зарба бердилар. 1370 йилги Штравзум сулхига мувофиқ Волдемар ганзаликларнинг Зунд бўьози орқали олиб ўтадиган товарларидан савдо божларини анча камайтириш лозим эди.
Волдемар IVнинг тахт вориси қиролича Маргарита ( 1375-1402) Скандинавиядаги бошқа мамлакатларнинг яъни Шведция ва Норвегиянинг сиёсий ва иқтисодий қолоқлигидан фойдаланиб, Дания гегемонлиги остида катта шимолий федератив давлат тузмоқчи бўлди. Шимолий федерация давлати  хар холда расмий жихатдан анча узоқ вақт (1397-1523) яшади. Норвегия қироли Гокан У1нинг хотини бўлган Маргарита 1375 йили Дания тахтига (Волдемар 1У вафот этганидан сўнг ) ўз ўьли  Олафни сайлаштришга муваффақ бўлди. Гокан У1 ўлгандан кейин (1380й) Норвегия тахти ҳам Олаф  қўлига ўтди.  Олаф вафот этгандан сўнг Маргаританинг ўзи Дания ва Норвегия қироличаси деган титулни қабул қилди.
1397 йил  Маргарита Швецияни ҳам иттифоққа киритишга муваффақ бўлди. Бу вақтда Швецияда турли феодал гурухларниг ўзаро қаттиқ кураши борар эди. Эйрик 11 (Маргаританинг набираси ) расман Дания, Швейия ва норвегия қироли деб эoлон қилинган бўлсада, амалда давлат ишларини рахбарликни то ўлимига қадар кекса қиролича ўз қўлида сақлаб келди.1397 йилги Калмар иттифоқи хар холда Скандинавия мамлакатларини ягона мустахкам бир давлатга айлантира олмади. Шимолий мамлакатларда ўрта асрда чуқур ички зиддиятлар вужудга келди. Феодализм анча-мунча ривожланган Дания ўзининг қолоқ шерикларини экмспулатация қилишга интилди. Бу аввало шу нарсада намоён бўлдики, Дания зодагонлари ўз иттифоқчи мамлакатларини ерларини босиб олиш ва хар қанақанги солиқлар ундириш йўли билан ўзларини даромадларини кенгайтиришга харакат қилдилар. Бу табиий Данияга оппозицион харакатни келтириб чиқарди. Швеция бу жихатдан энг сепаратистик кайфиятдаги  мамлакат  бўлиб чиқди. 1435 йилдан эoтиборан Дания королининг хокимияти Швецияда амалда номигагина хокимият  бўлиб қолди.  Швед феодалллари шахарликлар билан дехқонларни  қўллаб -қуватлаши туфайли  Швецияга автономия берилишига  эришдилар. Швед  зодагонлари орасида сайланган алоҳида регентлар Швецияни  деярли мутстақил хокимлардек идора қилдилар.  1523 йилда  Данияликларни Швециядан батамом  хайдаб юбордилар. Швеция мустақил каролликка айланиб, унга ваза хонадонига мансуб бўлган маҳаллий швед династияси бошчилик қилди. Норвегияга келсак. у бир қанча уринишига қарамай, Дания зулмидан узоқ вақтгача халос бўла олмади. Дания-Норвегия иттифоқи фақат 1814 йилда бархам топиб, Норвегия Даниядан озод бўлди ва лекин шу оннинг ўзидаёқ (буюк Давлатлар  тазйиқи остида) Швеция билан бирлашди. Швеция иттифоқида бутун бир аср яшади.
Швецияда феодал муносабатларнинг ривожланиши Даниядагига қараганда секинроқ борди. Швецияда уруьчилик муносабатлари узоқ сақланган эди. Аҳолининг нисбатан сийраклиги, дехқончилик учун  ерларни нисбатан камлиги аксинча тоь ва ўрмонли массивларнинг мўллиги булранинг ҳаммаси йирик феодал ер эгаларининнг ривожланишини қийинлаштирган эди. Аҳоли асосий оммаси деярли то ўрта асрларнинг охиригача мустақил эркин жамоатчилар холатини сақлади. Ўрта аср Швециясида турли хил жамоа ерларининг мўллиги ҳам эoтиборни жалб этади. Швецияда жамоа ери бир неча хил бўлади.
Ўрта асрлар давридаёқ мавжуд бўлган уруьчилик сарқитлари кўрсатилган эди. Шведларнинг одолp хуқуқи деб аталган хуқуқини, яoни ер эгаси  дехқон томонидан сотиладиган ерни сотиб олишга кўпроқ уруьдошлар хақли эдилар. Энг катта ер эгалиги жанубий Швецияда  тарқалган бўлиб, бу ерда дехқончилик қилиш учун қулай  массифлар бор эди. Бу ерда ХI-ХII асрларга келиб, асосан швед зодагонлари  ва Епископларнинг ер мулклари ҳам таркиб топди. Шунингдек. бу ерга қисман Даниядан . қисман Германиядан келган келгинди  феодалллар ҳам бошқалардан кўра кўпроқ  ўтиб кирдилар. Бу хар иккала мамлакатдан  келган феодалллар кўпинча  хусусий крепостнойларни  ( кўпроқ қулга айлантирилган асирларни)  ҳам ўзлари билан бирга олиб келадилар.
Ўз юртларида, яoни  Швецияда дехқончилик учун яроқсиз ерлар  нисбатан кам бўлганлиги  ва крепостнойлар  сони оз бўлганлигидан  Швед феодаллари шарқда янги ерлар босиб олиш йўли билан  бу камчиликни ўрнини қопламоқчи бўлдилар. ХII-ХIII асрларда  Швед феодаллари   Болтиқ денгизининг жанубий шарқий сохилини босиб олишга харакат қилиб, бу ерда ўзга  босқинчилар Данияликлар ва немис  феодаллари билан рақобат олиб борадилар. Х11 асрдан эoтиборан  Шведлар Финландияга  хужум бошладилар. 1157 йили Шведлар  Финландияга  салб юришини ташкил этиб,  натижада Финландиянинг анчагина қисмини забт этдилар, Финлар эса христиан  дини қабул қилишга мажбур бўлдилар. ХII асрда шведлар Финландияни батамом истело қилдилар. Бироқ, швед феодаллари бу билангина чекланиб қолмадилар. Улар Финландияга қўшни рус ерларини ҳам босиб олишга харакат қилдилар.  1240 йилда шведлар Новгородга юриш қилдилар. Аммо Новгород князи  Александр Невский  Нева дарёси бўйида уларга катта зарба берди. (1242 йил 15 июлp) шундан кейин  шведлар рус тереториясида узоқ вақтгача кўринмай кетдилар.
ХII асрнинг ярмидан бошлаб, ва хусусан  ХIV - ХV асрларда Швецияда феодал  муносабатлар  узил- кесил расмийлаштирилди, Лекин шундай бўлса ҳам дехқонларнинг камида ярми бу пайтларда хали давлат дехқонлари бўлиб қолаверди. Жанубий Швецияда қишлоқ хўжалиги бозор оборотига кўзга кўринарли даражада тортила бошлаганлар. Қишлоқ хўжалик махсулотларидан ташқари, ёьоч, тахта,  муйна, мис, кумуш , темир савдо-сотиқнинг энг  мухим нарсаси хисобланарди. Швецияда савдо- сотиқ ва қисман саноат қишлоқлари вужудга келди. Улар орасида  Колмар, Висби, Элсбар , Упсалар ва Або (Финландияда алоҳида ажралиб турар эди.) Швециянинг ташқи, қисман эса ички савдосида ҳам ажнабий савдогарлар даниялик ва немис (Ганза) савдогарлари узоқ вақтгача рол ўйнаб кетдилар. Феодалллашиш жараёни муносабати билан  Х11 асрда жуда заифлашиб қолган Швециянинг короли  корол хокимияти Х1У аср ўрталарида  ўз обрў эoтиборини кучайтиришга харакат қилди.  Корол Магнус Эрксон ( 1319-1363) майда феодалларга рицарларга шунингдек, шахарликларнинг юқори табақасига ва эркин дехқонларга таяниб туриб, энг йирик феодаллар (герцоглар)  нинг  зўравонлигини чеклаб қўймоқчи бўлди. Шу мақсадда 1359 йили Швецияда биринчи маротаба умумтоифавий йиьин регистаг чақирилиб, бунга 4 тоифа вакиллари : дунёвий феодаллар, рухоний,  шахарликлар ва  эркин дехқонлар кирган эди. Аммо королнинг зодагонларни чеклаб қўйиш йўлидаги уриниши мувафаққиятсиз чиқди.  Корол зодагонлари босиб олган ерларни бир қисмини хазинага қайтармоқчи бўлганида, зодагонлар Магнусга қарши уруш бошладилар. Ана шу уруш маҳалида корол ҳам вафот этди. 
Магнус  Эриксоннинг ўлими билан  Фолpкунгларнинг маҳалий швед династияси (бу династия Х11 аср ўртасидан бошлаб, мамлакатни идора қилган эди) тугаллангналиги сабабли, зодагонлар регисрат (далат кенгашида ) шимолий Германиянинг немис шахзодаси Мекеленбург герцогинанин ўьли Албертни корол қилиб сайладилар. Зодагонлар, ажнабий корол тамомила бизнинг айтганимизни қилади деб умид қилган эдилар. Аммо Алберт билан биргаликда Швецияга кўпдан кўп Герман феодаллари келиб, улар Швецияга қўлга киртилган ўлжа деб қарадилра. Алберт ўзи билан келган феодалларга ёьлик давлат мансабларини улашди. Шунингдек, у Швециядаги немис савдогарларининг савдо-сотиқ ишларини хар тарафлама раьбатлантирди.  Буларнинг ҳаммаси мамлакатда кенг норозиликки сабаб ўлди. Бир қанча жлойларда рицарлар  шахарликлар ва дехқонлар қўлларига қурол олиб, корол амалдорларига ва ажнабий савдогарларга қарши бош кўтардилар. Аристократияниннгг кўпчилиги шулар қаторида Швециянинг епископлари ҳам бундай вазиятда Дания билан иттифақ бўлмоқ керак деган фикрни билдирдилар. Пироварди Дания ёрдамида Алберт ўрнидан аьдарилиб ташланди. Бироқ, 1397 йилда тузилган Комар иттифоқи Швецияни Данияга яна қарам қилиб қўйди. ХУ-Х1У аср бошларидаги Швецмиянинг бунлдан кейинги сиёсий тарихи аввало унинг “иттифоқчи Дания”  чангалидан халос бўлишни билдиради.
Данияликларниннг Швециядаги зўравонлигиа қарши курашда иккита гурух Дания билан битим тузиш ва иттифоқ бўлишни ёқлаган аристократик черков (дунёвий зодагонлар ва епископлар) гурухи ва ўрта ҳам майда дворянлдарга шахарликлар ва дехқонларга таяниб , Дания билан иттифоқни бекор қилиш ва миллий мустақилликни қайта тиклаш тарафдорлари бўлган анча демократик иккинчи гурух майдонга келди.
Дехқонларни қуллик асоратига тушириши хавфинги солган Дания хукмронлигига қарши 1434 йилда тоьли Далекарпияда дехқонлар қўзьолони аланга олди. Майда дворян Энгелберг дехқонларга бошчилик қилди. Қўзьолон Далекарпияни ўзи билангина чекланиб қолмади. Балки тез орада у бутун мамлакатга ёйилди. Натижада дания короли Эрик Швецияда тахтдан аьдарилиб ташланган деб эoлон қилинди. Шахарликлар ва дехқоонлар яна умумтоифали регистаг йиьилди.
Бироқ, дехқонлар оммасининг активлигидан қўрққан швед зодагонлари Энгелбергдан қутулишга шошилдилар. ( тез орада у хоинона суратда ўлдирилди.) ва Дания феодаллари билан тил бириктирилди. Эйрик яна Швециянинг короли деб эoтироф этилди. Бироқ, Швецияга мамлакатни зодагонлари билан биргаликда идора қилувчи алоҳида вице королга ёки регентга эга бўлиш хуқуқи берилди. 1470 йилдан эoтиборан Швецияда Стуреннинг аристократик хонадонига мансуб вакиллар регентлар сифатида мамлакатни бошқардилар. Шундай қилиб, маҳаллий династия майдонгша келди. Дания королининг хокимияти асосан, Швецияда  давлат даромадларининг муайян бир қисмини қўлга киритишдан иборат бўлган эди. Швеция ХУ1 асрнинг биринчи ярмидагина Даниянинг хукмронлигидан узил-кесил озод бўлди.
Скандинавиядаги учта мамлакат ичида Норвгияда феодал муносабатлар энг кам даражада ривожланди. Сохилни Фиорлар ичкрига анча ўйиб кирган ахолисига дехқончиликдан кўра кўпроқ чорвачилик ва турли хил ўрмон касбкорликлари билан шуьулланишга тўьри келган бу тоьли ва ўрмонзор мамлакатда феодал ерга эгалиги заиф ривожланган эди. Дехқончиликка яроқли ерларда асосан илгариги махалларда Скандинавияликларнинг хужумлари вақтида асирлар сифатида бошфа юртлардан олиб келинган қуллар орасидан чиққан крепостнойларни экспулатация қилардилар. Дунёвий ва черков зодагонлари Норвегияда Биглерлар деб аталадиган ўз гурухларини барвақт тузган эдилар. ( Биглерларнинг асл маoноси эгри хасса демакдир. Бу ерда епископларнинг хассасига имо қилинган). Иккинчи демократик гурух эса, Беркенгберглар ( асл маoноси “чиппи кавуш киювчилар” демакдир) деган белгили бир ном билан юрар эди. Дехқонлардан ташқари бу гурухга майда дворянлар шунингдек, шахарликлар ҳам кирар эди.
Дания билан иттифоқ бўлиш Норвегия учун хийла социал оқибатларга сабаб бўлди. Феодал жихатдан анча ривожланган Дания  Норвег феодалларининг яни, норвег дехқонларини қисман ва уларни ўзларига қарам қилиш йўлидаги уринишларда бу феодалларни бевосита қўллаб - қувватлади. Иккинчи томондан Дания феодаллари Норвег ахолисидан солиқ ва бошқа қонунсиз хақлар ундириш йўли билан Норвегиядаги  турли харбий гражданлик ва черков мансабларини ўз қўлларига ўтказиб олиш йўли билан феодал  жихатдан чала- чулпа ривожланган ва сиёсий жихатдан ўзларига бўёсундирилган қўшни бир мамлакатни амалда экспулатация қилиб келдилар. Шундай қилиб, ўрта аср Норвегиясининг тарихи антиқа бир тарихдир. Бунинг антиқалиги шундаки бир томонда Норвегия тугалланиб етмаган феодализмнинг тимсоли сифатида ўрта асрларнинг бошидан то охиригача кўп сонли эркин  дехқонларни сақлаб келди ва иккинчи томондан бу феодал бўлмаган дехқонлар мамлакати (шуниси энг мухим) хар қалай кучли феодал экспулатацияга дучор қилинди. Бу экспулатация нисбатан заиф бўлган махаллий “норвег” феодаллари  томонидан эмас, балки бирлашган Дания - Норвегия короллигида хоким миллат сифатидаги келгинди ажнабий (даниялик) ер эгалари томонидан амалга оширилди. Норвегия халқ оммаси Дания феодаллари хукмдорлигига қарши ьайрат билан бир неча марта бош кўтарди. 1501 йилги қўзьолон энг йирик ва мувофаққиятли қўзьолон бўлиб, унда норвег дехқонлари асосий рол ўйнадилар. Бу қўзьолонга Кнут Алpсин рахбарлик қилди. Норвег дехқонлари Дания қўшинларини яксон қилиб ташладилар. Дания Норвегиядаги хукмронлиги бархам топгандек эди. Бироқ хали халқ оммасининг активлигидан хавфсираб қолган биглерлар гурухи  Дания феодаллари билан битим тузди ва шундай қилиб, ўз мамлакатиннг миллий озодлигига ғов солди.

АДАБИЁТЛАР

1. История  средних веков в2т. 1.Под. ред. З.В. Удалpцовой.
2. В.Ф. Семёнов . Ўрта асрлар тарихи. Тошкент. 1973.

 
Баннер