«У Эфиопиянинг кўплаб шаҳарларини забт этиб, динсизлар устидан ғолиб келди. Аллоҳ йўлида сабот-матонат билан курашди. У ҳақида эшитганинг сари таажжубга тушасан киши. Ўзим ҳам баъзилардан унинг зафарлари - саҳобаларга тенглаштирилганини эшитганман».
Тарихчи Абдулқодир Айдарус «Ан-нур ас-сафир фии ахбар ал-карн ал-ашир» китобидан
Уммат тарихида Сомали аҳолиси ҳам муҳим аҳамият касб этади. Со-мали ва унинг халқига салбий баҳо берувчилар янглишадилар. Сомалилик биродарларимиз ташқаридан бўлган босимлар ва ички курашлар туфайли, кўпчилиги бошқа ўлкаларга қочиб чиқиб кетишга мажбур бўлмокдалар. Оғир шароитда яшаётганлари учун, уларга нисбатан нотўғри муносабатда бўлмаслигимиз керак. Шунингдек, у ерда миллатчилик кучайган бўлиши ҳам мумкин. Сомали ўлкаси Ислом уммати учун, тарих зарварақларида ўчмас из қолдирганидан кўпчиликнинг хабари йўқ. Сомалини қадимдан камбағал, очарчиликда кун кўради ва урушдан боши чиқмайди деганлар, уни дунёдаги энг бой ўлка ва Қадимги дунёнинг савдо маркази бўлганини билиб олсин! Сомалилик денгизчилар ва савдогарлар қурилиш учун керакли бўлган ёғочлар, кўплаб қишлок хўжалиги маҳсулотлари ҳамда олтин ва зираворлар билан таъминлар эдилар. Сомали Фиръавн, Финикия, Бобил, Греция, Рим цивилизация-лари билан, шунингдек, Сабей қироллиги ҳамда Эфиопия каби қўшни ўлкалар билан савдо алоқаларини ўрнатган. Шу қаторда, араблар би-лан сомалиликлар ўртасида қадимдан савдо алоқалари бўлиб турган. Ислом келганидан бошлаб, сомалиликлар Араб ярим оролида араб-мусулмонлари билан савдо қилиб, денгизчилар ва бошқа юртдан кўчиб келганлар таъсиридан Исломга эрта киришган. Уларга Исломни энг ёқкан жиҳати, одамларга ирқи, насл-насабидан қатъи назар, бир хил муомала қилишлари бўлган. Вақт ўтиши билан сиёсий ва бошқа сабабларга кўра, Сомалидан бошпана излаб келган араблар таъсири билан у ерда Исломга кирганлар сони янада ортган. Кейинги асрларда Ислом дини кенг тарқалгани боис, Сомали аҳлининг кўпчилиги ихтиёрий равишда Исломни қабул қилганлар. Сомали яқинидаги ўлкалар ҳам секин аста ривожлана бошлаган. Ҳозирги пойтахти бўлган Могадишо ўша пайтда - Ислом шаҳри» деб аталган. XV аср охирида португалияликлар Добрая Надежда бурнини кашф киладилар. Бундан кўзланган мақсад биз мактабда ўқиганимиздек савдо қилиш учун эмас, аксинча, Мадина шаҳрига бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларидан таналарини қазиб олиб, уни Салоҳиддин Айюбий озод қилган Иеруссалимга алмаштириш бўлган. Португалия подшоҳи бу ишга қонхўр Васко да Гамани тайинлаган. Бизга мактабда бу шахсни тадқиқотчи ва денгиз саёҳатчиси деб ўқитилган. У аслида мусулмонларни йўқ қилишни кўзлаган қонхўр салибчи бўлган. Унинг мақсади Африкадан Осиёга ўтиб, сўнгра Макка ва Мадинага ҳужум қилиб, Ҳиндистон ва Шарқий Осиёни куч билан диндан қайтариш бўлган. Васко да Гамани ким эканини билиш учун, уни Шарқий Африкага бўлган биргина босқинчилик ҳаракатида 300 га яқин масжидни вайрон қилганини билишлик кифоядир. Бу португалиялик қонхўр Уммон кўрфазида келаётган юзлаб ҳожиларни сувга чўктирганини тарих ҳеч қачон унутмайди. Шунингдек, у мусулмонларга хизмат қилган бир нечта кемани ёқиб юборганини тарихчилар айтиб ўтган. Португалиялик салибчилар сафавийлар билан бирга сунний мусулмонларга қарши иттифоқ тузиб, Қизил денгизга киришга муваффақ бўлганлар. Улар Маккадан унча узоқ бўлмаган Жидда шаҳрига яқинлаб қолишган эди. Лекин Аллоҳнинг инояти билан мамлуклар билан Усмонийлар, айниқса, жасоратли Салим Биринчи ва унинг ўғли Сулаймон Қонуний уларнинг кемаларини тор-мор этадилар. Қизил денгизнинг ғарбий соҳилларида Эфиопия салибчилари билан Португалия империяси ўртасида янги иттифоқ тузилади. Бундан кўзланган мақсад - Африкадаги мусулмон ўлкаларига ҳужум килиб, Қизил денгизни шарқий қирғоғига чиқиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг танасини ўғирлаш бўлган. Уша пайтда Сомалида Султанат Адаль номли кучли давлат таркиб топади. Бу давлатни Ғозий ёки Фотиҳ деб аташган. Аҳмад ибн Иброҳим уни ҳукмдори этиб тайинланган. У кўп ишда чап қўлидан фойдалангани учун, уни чапақай деб аташарди. У ёш кезларида Харэр (Эфиопиядаги шаҳар) шаҳрида бир бир неча уламолардан таҳсил олган. Сўнгра онаси ва холаси билан Сайла (Сомалидаги шаҳар) шаҳрига кўчиб ўтишган. У ерда тарих ва тафсир илмларини ўрганиб, Қуръон ва ҳадисдан Аллоҳ қодир қилганича ёд олган. Тенгдошлари орасида ўткир зеҳни билан ажралиб турган. Ёшлигига қарамай, улуғ олимлардан бўлиб етишган. Христианларни янги иттифоқи тузилганда, Сомалилик бу баҳодир умматни ҳимоя қилишга бел боғлайди. Сомали баҳодирлари салибчиларни огоҳлантириб, Эфиопияда ўзларининг ерида жанг қилишлик учун йўлга чиқадилар. Аҳмад Ғозий салибчиларга қаттиқ ҳужум қилиши натижасида, мағлуб бўлишини сезган Эфиопия императори Португалия империясидан мадад кучлари юборишлигини сўрайди. Португалия имом Аҳмадга қарши катта ҳарбий денгиз флотини юборади. Христиан альянси қўшинини Васко да Гаманинг ўғли Криштован бошқаради. Шу пайт даҳшатли христиан альянсига қарши Ислом оламига ялпи сафарбарлик эълон қилинади. Усмонийлар халифаси Аҳмад Ғозий етакчилиги остида артиллерия бўлинмасини жўнатади. Имом Ахмад билан бирга босқинчиларни йўлини тўсиш учун Яман аскарлари етиб келади. Имом Аҳмад Ғозий раҳбарлик қилган бу улуғ Ислом альянсига Эфиопия мусулмонлари ва бошқа ўлкалардаги мусулмонлар келиб кўшиладилар. Натижада Мусулмон альянси салибчиларни тор-мор этиб, уларнинг бошлиғи Криштован да Гамани асир олишади. Сарвари коинот бўлган энг улуғ инсонни қабрини очмоқчи бўлгани учун. уни ўлим жазосига ҳукм қиладилар. Узоқ йиллар давомидаги ғалабанинг натижасидан, имом Аҳмад Эфиопия империясини тўртдан уч қисмини эгаллаб, бир қанча салибчилар баҳодирларини мағлуб этади. Сомалилик улуғ баҳодир Аллоҳ йўлидаги шаҳидликни ният қилиб, уруш майдонларида доимо қўшинии ўзи бошқарар эди. Шундай урушларнинг бирида салибчилар томонидан қатл қилинади. Қаҳрамонимиз тарих зарварақларида мисли кўрилмаган одиллик ва фидокорлик акс этган ўчмас из қолдириб кетди. Сомалилик биродарларимизни Ислом уммати шарафини ҳимоя қилган бу ҳаракатларидан кейин ҳам, уларга бўлган фикрингиз ўзгаргани йўқми? Қизил денгиздаги ҳаракатлари амалга ошмай қолгандан сўнг, португал салибчилари Араб ярим оролидаги мусулмонларга қарши душманлик режаларини тўхтатдиларми? Салибчилар Уммонни қандай қилиб босиб олишган? Уммонни озод қилиш ҳаракати португал босқинчилигига қарши кандай чора кўрган? Португалия салибчиларини Уммон заминидан қувиб чиққан баҳодир ким бўлиши мумкин?
Ат-Туробийнинг "Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан
|