Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Хитой билан шарқий Туркистон уруши
PDF Босма E-mail

Шарқий Туркистонни ишғол этиш учун Хитой танлаган йул

Амурсан бошчилигидаги жунғорларнинг бир қисми Хитой билан 1755 йилда тузган иттифоқи Хитой томонидан Шарқий Туркистоннинг босиб олинишини тезлаштирди. Хитойлар Амурсан ёрдамида жунғорлар мустақиллигини тугатиб, Шарқий Туркистонни мустамлака занжирига илинтириш учун 1756 йилдан эътиборан кучли тайёргарлик бошлаб юборди.Шарқий Туркистондаги ички низолар ҳам бунга қулай шароит тайёрлаган эди. Хитойлар истило асносида ўзига хос сиёсий савдо йўлини тутдилар. Улар Шарқий Туркистоннинг Оқтоғлиқ (тоғлик) гуруҳи вакили Бурҳониддинга шарқий Туркистон ҳокимиятини ваъда қилишди. Хитойлар Бурҳониддин бунинг учун Шарқий Туркистондаги эркин шаҳар-давлатларга қарши урушиши лозимлигини уқдирди. Бурҳониддиннинг ҳарбий кучлари хитойлар ва жунғорлар мададига таянган ҳолда дастлаб 1757 йилга қадар ғолиблик нашидасини сурдилар. Бурҳониддин Турфонга юриш қилган бир пайтда, хитойлар 1758 йили Қошғарни(Қошғар Хитой манбаларида милоддан аввалдан бери Сулет деб номланиб келади. Қошғар XVII асргача Шарқий Туркистоннинг бошкенти эди. Қаранг: Куропаткин. Кашгария, СПб. 1879, 98-бетга биноан милоддан 50 йил аввал Қошғарда 18647 аҳоли бор эди, бошқа бир манбага кўра, 112 000 эди. Шаҳар эски ва Янги шаҳарга ажралган эди. МонахЯкиноф. ОписаниеЖунга-рии..., СПб, 1829 й., 140-бетга кўра «Қошғар» деган сўз турли ранг маъносини ифодаловчи «қош» ва «бой» маъносидаги «ғар» сўзларидан иборат. 1858 - 1859 йилларда Қошғарда тахминан 1600 уй бор эди. Шаҳар девори тахминан 15 км узунликда бўлиб, 6 минора ва иккита дарвозаси бор эди. Шаҳар Қизил ва Туман дарёлари орасида ўрнашган. Янги шаҳар 1838 йилда қурилган. Қошғарда 17 мадраса, 70 мактаб, 8 карвонсарой ва 2 чорсу бор эди. Оппоқхўжа мақбараси шаҳардан 7 км узоқликдаги Туман дарёсининг шимолида жойлашган. Қиёсланг: Валиханов. Собрание сочинении, II жилд, Алма-Ата, 1962, 288 - 289-6.) истило қилди. Шарқий Туркистоннинг бу муҳим ва кўҳна маданий марказини эгаллагач, унинг ҳокимиятини тугатишга шошилмадилар. Шундан кейин Бурҳониддин 1755 йилдан бери хитойларга қарши уруш олиб бораётган қардоши Кичикхўжа (ёки бошқа исми билан атаганда Хонхўжа) билан иттифоқ тузишдан ўзга чораси қолмади(Хитой манбаларида Бурҳониддин «Буладин» ва Кичикхўжа «Хўт Сичан» деб номланган бу зотлар Ёркент ҳукмдори Маҳмудхўжанинг ўғиллари эди. Жунғорлар Маҳмудхўжани Или ўлкаси томон суриб ташлади. Ҳар икки ўғли ҳам ўша ерда туғилган. Бурҳониддин хитойлар билан ҳамкорлик қилишга тайёр эди. Укаси бунга қарши эди. Кичикхўжа: «Анчагина йиллар жунғорлар истибдоди остида қолдик. Ниҳоят, ватанимизга қайтдик. Сен Хитой саройидан амр кутаётган эмишсан! Аммо иккимиздан биримизни Пекинда гаров сифатида ушлаб туришига шубҳа ҳам қилма. Бунинг ўтмиш ҳаётимиздан нима яхши томони бор», деб ёзган эди Бурҳониддинга. Қиёсланг: Якиноф, Описание... 167 - 168-6.). Бурҳониддин ва Кичикхўжанинг бирлашган кучлари Куча шаҳрида хитойларга қарши мудофаа ташкил этди. Шаҳарга хитойлар Иминту бошчилигидаги 2000 аскарни юбордилар, лекин улар чекинишга мажбур бўлишди. Хитойлар 1758 йил охирларида янгидан ҳужум бошлаб, асли мусулмон бўлган генерал Ёрҳасан бошчилигида 10000 аскарни Кучага ташладилар ва уни истило қилдилар. Шаҳар ҳимоячиларидан 1000 киши ўлдирилди. Бу урушда Оқсув(Оқсув шаҳарининг эски оти Ардабилдир. Оқсув ҳақида қаранг: 1875, 42-43-6. Яников (126-б.)га кўра бу ерда 20 000 оила яшарди.) беги Авдай ҳам хитойлар тарафида туриб қатнашди. Куча истило этилгач, хитойлар ва улар билан ҳамжиҳат бўлган мусулмонлар Ёркентга(Шарқий Туркистоннинг энг эски шаҳарларидан бўлмиш Ёркент жунғорлар ҳокимияти даврида Шарқий Туркистоннинг пой-тахти эди. Хитойлар Шарқий Туркистонни босиб олиши билан Қошғарга тайинланган Хитой волиларининг бошкенти бўлиб қолди. Бу мустақил шаҳар-давлатга Қорғалиқ, Тўғузқон, Ситон, Тоғ, Кўкёр, Илолиқ, Ҳашалиқ, Сўкал ва Бурчук каби шаҳарчалар ҳам дохил эди. Қиёсланг: III, 457-6; Якиноф, Описание, 136 - 137-6: 22400 аҳолиси бўлган Ёркент Шарқий Туркистоннинг энг йирик кенти эди. Қиёсланг: Forsyth, Report, 62-6. га кўра, (Лондон, 1774 й., 528-6.) Ёркент «Кичик Бухоро»нинг (яъни Ш. Туркистоннинг) бошкенти эди. Ғарб жуғрофлари бу шахдрни Яркан, Иркен, Ирган, Яркан, Яркхан, Юркент, Хиархан, Яркаин деб ёзадилар. Қаранг: Collection, 528-6.; Валихоновга кўра ҳам Ёркентда 32 000 уй, 4 карвонсарой, 70 мадраса, 2 йирик дарвоза (Олтин ва Қабохдт дарвозалари) бор эди.) юриб, уни 1759 йилда забт этдилар. Оқсув беги Авдай бу шаҳарнинг ҳам ҳокими бўлди. Хитой қўши-ни Или қўшилмалари қўмондони Чижао Тай 1759 йил 13 ноябрида ўз императорига олти шаҳарни босиб олиниб, 12000 киши сургун қилинганлигини билдиради (Куропаткин, Кашгария, 88-6. Корнилов, Кашгария или Восточ-нь!Й Туркестан, - Ташкент: 1903,10-6.). Бироқ уруш тугамаганди, бу уруш 1764 йилга қадар чўзилди. Хитойлар бу уруш даврида, яъни 1755 -1765 йиллар орасида 500 000 дан ортиқ Шарқий туркистонликларнинг бошига етиб(H.W.Bellow, History of Kashghar, 180-6; Валихонов, 172-6.: «Шарқий Туркистоннинг 1764 йилгача мустақиллиги маълумдир». Якиноф, Описание. 2-қисм. 177-6. «Шарқий Туркистонни босиб олиниши 1767 йили тугади».), ғалаба қозондилар. Энг сўнгги шаҳар Уч-Турфон(Уч-Турфон - Ш. Туркистоннинг қадимий шахдрларидан бири, Хитой истилоси вақтида шаҳар атрофида қирғиз уруғлари черекчилар ва чунбағишлар яшарди. Қиёсланг: Валихонов, П., 340-6. 1765 йилдан сўнг Уч-Турфонда бир Хитой қалъаси қурилди. Бу ерда 1858 - 1859 йилларда 600 уй бор эди. Қирғиз уруғлари бошлиқлари Есен ва Авалдлар хитойлар билан тил бириктириб, Уч-Турфонга қарши уришдилар (1765). Қиёсланг: История Киргизии. I. 274-бет.) 1765 йилга қадар ҳимояланди. 1765 йили хитойлар бу шахдрга 10000 аскар билан хужум уюштириб, кўз кўрмаган қатли ом қилдилар(Forsyth, Report, 42-6.). Хароб қилинмаган атиги 800 уй қолди. Айнан шу йили Урумчи ҳам таслим бўлди.
1765 йили хитойлар қўл остидаги Ўш(Фарғона водийсидаги Ўш шаҳри Искандар даврида бир қалъа эди. 1440 йилдан эътиборан бу шаҳар Ҳиндистон билан Хитой орасида карвон савдоси йўлидаги катта бозор ҳам эди. Қалмоқлар ҳукмронлиги даврида бу ер Оқсув, Пай, Сайрам ва Ўш шаҳарлари идора ишларини олиб борувчи марказ эди. Хитойлар 1755 йили бу шаҳарни ишғол қилдилар.) шаҳрида бир қўзғолон кўтарилди. Қўзғолончилар Бали Су Чен ва Ўш беги Абдуллоҳни кайфу сафо ва кескин чоралар кўришда айбладилар. Ҳар иккаласи ҳам ўлдирилди. Қўзғолончилар бошчиси Жумадуллоҳ ҳоким қилиб сайланди. Чин қўшини қўмондони Мин Жу Ўш қўзғолонини бостиришга шошилди. Аммо ўшликлар ҳимояси олдида ожиз қолди. Хитойликлар шаҳар атрофидаги ўрмонларни ёқиб, шаҳар деворини портлатишга киришдилар ва 1765 йили шаҳарни қайтадан ишғол қилишга мажбур бўлдилар. Шаҳар аҳолисининг энг сўнггисига қадар қириб ташлаш буйруғини олган хитойликлар буйруқни астойдил амалга оширдилар(Атрофлича маълумот учун қаранг: Якиноф, Описание., 2-қисм. 178-185 б.).
Шарқий Туркистонни тўлиқ босиб олгач, хитойлар 1764 - 1790 йиллар давомида эски идора усулларини ўзгартиришга киришиб, мамлакатни Жунгория ва Қошғария вилоятларига бўлди. Ҳар икки вилоятга бир бош воли ва биттадан воли тайинланди. Қошғария вилояти доирасига олти шаҳар ҳам киритилди (Қошғар, Ёркент, Янги Ҳисор, Оқсув, Уч-Турфон ва Куча). Кичик ноҳиялар идораси маҳаллий вакилларга бериладиган бўлди. Бекларга қишлоқлар ёки мингдан ўн минг хонадонли шаҳар даҳалари идораси; юзбошиларга юз-икки юз хонадон ва ўнбошиларга 10 - 20 хонадонни Хитой давлати номидан бошқариш тартиби ўрнатилди. Бундан ташқари бекларнинг хитойча кийиниши ва сўзлашиши мажбурий бўлди(Hartmann, Chinesish Turkestan М., 1908, 26-бет., 102-бети бўйича ҳар вилоят 16 шуъбага бўлинган эди. Бу шуъбалар маҳаллий юз-бошилар томонидан бошқарилар эди. Ариқ ва суғориш иншоотлари назорати фақат хитойликларгагина ишонилар эди. Қаранг: Куропаткин, Кашгария, 102-6.). Беклар хитойларга берилиши керак бўлган солиқларни йиғиш хуқуқига эга эди. Ҳар бир шаҳар хитойликларга солиқ сифатида турли-туман моллар етказиб бериши шарт эди. Масалан, Ёркент шаҳри солиқ сифатида йилда 35370 сават (саватларнинг ҳажми ноаниқ] кумуш, 30504 қоп буғдой, 30 сават олтин ҳамда қўшимча солиқ сифатида Хитой гарнизонига 1640 сават кумуш тўлашга мажбурдир. Қошғар шаҳри йилда 36000 сават кумуш ва 14000 қоп ғалла тўлашга мажбур эди(Якиноф, Описание, 136 ва 140-бетлар.). Булардан ташқари аҳоли текинга мева, ипак-газ-лама, олтин, кумушлардан ясалган ашёлар жўнатиши лозим эди. Йилқи Хитой императорининг шахсий мулки деб маҳаллий халқ ҳарбий мақсаддаги отларга эга бўлиши қатъий тақиқланди.

Др.Боймирза Ҳайитнинг
"Туркистон Россия ва Хитой оралиғида" китобидан

 
Баннер