Кейинчалик калдонийларнинг янги Бобил - Новабобил мамлакатининг подшоси дунёдаги энг золимлардан ва ҳукмини кўпчиликка ўтказганлардан бири Бухтанассор II 661 мил. ав. 601 йилларда мисрликларни ва уларнинг Фиръавни Нехо II га қўшиб барчасини ўз қўшини билан қувиб бориб Миср чегарасигача ҳайдайди ва уларга қаҳрини ҳам ўтказади. Мил. ав. 599 ва 597 йилларда Шом диёри, бутун Фаластин ва Қуддусни ҳам оссурийлардан тортиб олади ва Фаластиндаги Бани Исроилнинг жанубий тарафдаги Яҳуза давлатини ҳам қулатади. Қуддус подшоси Довуднинг оиласи-наслидан бўлган Яҳваоким унга қаршилик кўрсатолмайди. Ҳаттоки, у - Бухтанассорга совға саломлар билан саховат кўрсатиб келса ҳам уни қатл қилдиради. Ва унинг ўрнига Қуддусга ўғли Ияхонияни тахтга ўтказади. У ҳаттоки Тавротни ҳам ёқишга журъат қилади.
Сўнгра сургун бошланади, улардан уч мингдан ортиғи олимлари эди. Ўша вақтда Бани Исроил - «Бобиллик асирлар»га айланади. Шом ва Фаластин бошқаруви то Мисргача бўлган ерлар Бобилга тўлиқ боғланган бўлади. Миср ҳам унинг ҳукмига қарши чиқолмас эди. Қаранг! Мусо Бани Исроилни қулликдан қутқарган эди; қачонки улар унга эргашишдан бош тортганларида яна қулликка қайтдилар. Жазо амалнинг жинсига кўра берилади, деб бежиз айтилмаган! Аллоҳ таоло айтади: «Агар Ал-лоҳ уларга сургунни (тақдирларида) битмаганда; дунёда уларни аниқ азобларди. Ва улар учун охиратда ўт азоби бор».(Ҳашр: 3.) Бу сургун гўё улар қилган жиноятларга нисбатан енгилроқ жазо бўлди, акс ҳолда қаттиқроқ уқубатларга йўлиқар эдилар. Мил. ав. 597 йили Ияхония яна бир бор Бобилга қарши мустақиллик учун сиёсат юргизиб кўради, лекин, у ҳеч нарсага эришолмаганидан Қуддусни Бухтанассорга жангсиз топширишга мажбур бўлади. Натижада, Ияхон ҳам оиласи билан бирга Бобилга асир қилиниб сургун бўлади. Ўрнига унинг амакиси Седекюни подшоҳ эмас шунчаки ўзларининг ҳокимларидан бири ўлароқ тайин қилади, Бобилга қарши чиқмаслик ва Миср билан ҳамкорлик қилмасликни кескин шарт қилади ва уларга жизя тўлашни ҳам юклайди. Бироқ, кейинчалик мил. ав. 586 й. Мисрнинг янги Фиръавни Априя Қуддус тарафдан келиб яҳудийлар ёрдамида Бобилга ҳужум қилмоқчи бўла-ди. Лекин, бобилликлар мисрликларни Фаластиндан яна қисиб чиқариб то келган ерларига қайта қувиб юборишади. Қолаверса, айнан ўша йилда Қуддусда очарчилик бўлади ҳамда вабо касаллиги ҳам тарқалиб аҳолисини анча қувватсиз ҳолга келтиради. Дарвоқеъ, у вақтга келиб Новабобилнинг янги подшоси Бухтанассор II нинг куёви Нурғол бўлади. У - Қуддусга ҳоким қилиб тайинланган Седекиюнинг хиёнатини билгач, уни қочиб кетаятган еридан ушлаб келиб кўзларини ўйдиради ва у ҳам Бобилга асир қилиб юборилади. Мана шу сабаб Нурғол яна бир бор Яҳу-за давлатининг қолдиғига - яҳудийларга қарши ва Сулаймон алайҳисса-ломдан қолган Ҳрамга қўшиб бутун шаҳарни йўқ қилиш учун жуда кўп аскарлар билан ҳужум қилиш натижасида Қуддусдаги Сулаймон алайҳиссалом қурган Биринчи Ҳрамни ва шаҳарни ҳам тамоман йўқ қилади, Қуддусга ўт қўяди, шаҳар ичи ва атрофидаги деворларини қулатади, на-тижада шаҳарда яҳудийларга тегишли эски асоратдан асар ҳам қолмайди. Шундай ҳужумлар натижасида Бани Исроилнинг Яҳуза давлати ҳам мил. ав. 586 йиллар охирида батамом якун топади. Ўша замонлардан бошлаб яҳудийлар «хорлик даврини» кечира бошлайди. Аллоҳ таоло айтади: «Улар қаерга бормасин уларга хорлик урилди, ...».(Оли Имрон: 112) - Бобил ҳақида Қуръонда бир хабар айтилган, унинг қайси даврда экани аниқ маълум эмас, лекин бу ҳақида яҳудийлар ҳам айтиб келган ри-воятлар бор, эҳтимол улар сургун вақтида Бобилда синовга учраган замонларда бўлгандур, Аллоҳ таоло тарафидан келган бу синовдан кейин шайтонларга эргашган кофир яҳудийлар эса Сулаймон алайҳиссаломга туҳмат қилган эди: «Сулаймон мулкига шайтонлар тиловат (васваса) қилган нарсага (яҳудийлар) эргашдилар. Ва Сулаймон куфр келтирмади ва лекин шайтонлар куфр келтирдилар; одамларга (уларнинг динини бузиш учун) сеҳрни ва Бобилдаги икки фаришта Ҳорут ва Морутга (синов учун) туширилган нарсани ўргатар эди. Иккиси ҳам, токи: биз фақатгина синовмиз, (сеҳрни ўрганиб) кофир бўлма, дегунларича бирортасига ўргатмас эди, бас иккисидан эр ва хотинининг орасини ажратадиган нарсаларни; у билан (яъни синов бўлган сеҳрни) ўрганардилар, у билан бирортасига зарар бергувчилар эмас, магар Аллоҳнинг изни биландир ҳамда ўзларига зарар берадиган ва уларга фойда бермайдиган нарсани ўрганардилар. Ва дарҳақиқат, уни сотиб олган кимса учун охиратда бирор насиба йўқлигини (яҳудийлар) билдилар, у билан нафсларини сотиб олган нарсалари (яҳудийларга) ёмон бўлди, албатта, қани энди билсалар эди».(Бақара: 102) Муқаддас Фаластиндан Ироққа сургун бўлган яҳудийларнинг аҳволига бир қаранг-а! Нақадар пасткашлик, бир вақтлар қавмини - ҳам диндорликда, ҳам дунёда етук даражага олиб чиққан ўз пайғамбари ва подшоҳи бўлган Сулаймон алайҳиссаломга туҳмат қилсалар-а?! Аллоҳ таоло уларга бекорга ғазаб қилмаган, дейсан киши - бу оятларни ўқиб...
Умар Шоҳирнинг (ҳафизаҳуллоҳ) "ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан |