Ҳижрий 583 йил, 25 робиъус-соний ойи, шанба куни / мил. 1187 йилга мувофиқ, Салоҳиддин Айюбий Қуддусни «Ҳиттийн» маъракасида салибчилардан қайтаришга эришди ва улар эгаллаган кўпгина шаҳарларни ҳам улардан озод қилади, Аллоҳнинг изни билан, тўқсон йилга яқин сурган зулм ва ишғолдан Фаластин аҳли қутулади. Шундан кейин Ақсо Масжидида кўплаб ўзгаришлар бўлди, хоссатан жума намози учун масжид ислоҳ қилинди: Насоролар эътиқодига кўра покланиш учун қурулган сув ҳовузлари, тижорат учун сақланадиган дон-дунлар омбори ва масжидда бўлиши жоиз бўлмаган салибчи-насороларга тегишли барча нарсалар ташқарига чиқариб ташланди, хуллас Аллоҳнинг изни билан уларнинг ёмон амалларидан Ақсо покланди.
Ҳижрий 583 йил, 25 робиъус-соний ойи, шанба куни / мил. 1187 йилга мувофиқ, Салоҳиддин Айюбий Қуддусни «Ҳиттийн» маъракасида салибчилардан қайтаришга эришди ва улар эгаллаган кўпгина шаҳарларни ҳам улардан озод қилади, Аллоҳнинг изни билан, тўқсон йилга яқин сурган зулм ва ишғолдан Фаластин аҳли қутулади. Шундан кейин Ақсо Масжидида кўплаб ўзгаришлар бўлди, хоссатан жума намози учун масжид ислоҳ қилинди: Насоролар эътиқодига кўра покланиш учун қурулган сув ҳовузлари, тижорат учун сақланадиган дон-дунлар омбори ва масжидда бўлиши жоиз бўлмаган салибчи-насороларга тегишли барча нарсалар ташқарига чиқариб ташланди, хуллас Аллоҳнинг изни билан уларнинг ёмон амалларидан Ақсо покланди. Аввалроқ мил. 1168-1169 йилларда занкийлар амири Нуриддин Занкий(Аббосийларга тобеъ бўлган Занкийлар иморатининг асосчиси.) Ақсо Масжиди учун минбар қурдирган эди, шояд фатҳ қилинса ўрнатиш учун, деб. Лекин ўзи қурдирган минбарни Ақсога ўрнатишга етишолмай вафот этса-да, кейинчалик Салоҳиддин Айюбий фатҳдан кейин 1187 йили ноябр ойларида Нуриддин Занкий номидан ўша минбарни Масжидга ўрнатади, амал холис бўлса шундай давом этади, албатта. Мил. 1218 йилда Дамашқдаги айюбийлар султони Муъаззам даврида Масжиднинг шимолий тарафига учта дарвоза билан бир неча устунлар иншо қилинган. Мил. 1345 йилда мамлукийлар султони Комил Сайфуддин амри билан Масжиднинг шарқий ёнига тошлардан икки йўл тўшалиб, кириш учун икки йўл очилган. Мил. 1516-17 йилда усмонийлар келади, султон Ёвуз Селим расман мамлукийлардан - аббосийлар халифаси Мутаваккил гувоҳлигида Шомдан кейин Қуддус калитини ҳам олишга эришади. 1527 йилгача Ақсода деярли янгилик киритилмади, фақатгина умумий ободонлаштириш ишлари олиб борилди, 1527 йилда Қосим Паша масжид ҳудудида фаввора қуради, кейин масжиддаги ҳовузларни қайта таъмирлайди, учта гумбаз қуради, кўзга кўринган қурулишлардан бири 1538 йилда «Қуббатун Набий» қурилган. Усмонийлар кейинги асрларда Байтул Мақдисга катта эҳтимом билан қараган ва у ерга эътибор беришни ўзлари учун энг олдинги вазифаларидан, деб билган муқаддасотлардан санарди, охирги усмоний султонлари Ақсо ва Қуддусни жонларидан азиз кўриб у ерни кўп обод қилганлар. Маккадаги Ҳарам ва Набавий масжиди қаторида Ақсо масжидига ҳам; ҳам руҳий, ҳам моддий дастак бериб улкан ҳурмат кўрсатар эдилар. Усмоний сулоласининг охирги султонларидан Султон Абдулҳамид Хон II Фаластиндан яҳудийларга бир қарич ерни сотмагани ҳаммага маълум, у киши Муқаддас ерни дунёларга алишмади, нақд беш миллион олтин таклифини ва усмоний давлатининг ғарбдаги давлатлардан қарзлари узилиши эвазига ҳам ер сотмаган, балки таклиф қилганларга кескин рад жавобини берди.(Кенгроқ маълумот учун Проф. Др. Ўмар Фаруқ Ҳарман ривоятидан ёзилган, Пелин Чифт, «Kudusun gizemli tarihi» китобига қаралсин - туркча матн.) Лекин, у кишидан кейин, яъни султон Абдулҳамид Хон II тахтда ўттиз уч йиллик султонлик фаолиятидан кейин - усмонийларнинг охирги икки султонлари нафақат Фаластин ёки Қуддус, балки 600 йиллик усмонийлар қурган ислом ва турк салтанатини сақлаб қолишга қодир бўлмадилар, ғарбнинг жоду сиёсати дунёдаги бошқа империялар каби ислом империясини ҳам парчалади.
Умар Шоҳирнинг "ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан |