Мил. XII асрда Рим католик черкови жосусликка асосланган «инквизация» эълон қилади, насронийликка қарши бўлган яҳудийларни ва насронийликни қабул қилмаганларни, Исо ибн Марямни тан олмаганларни римдаги черковларда махсус айғоқчи жосуслар орқали таъқиб қилиб аниқлаб, яҳудийларни тутиб, сўроққа олиб, қийноққа солиб жисмонан йўқ қилардилар. Бу иш кўп йиллар давом этади, ҳатто кейинчалик 1391 йилда Испанияда католик черковларида ҳам «инквизация» ўрнатилиб яҳудийларга қарши қатлиом эълон қилинади, бунинг натижасида фақатгина Испанияда 4,000 яҳудий ўлдирилган...
Яҳудийлар ислом ва турклар соясида: шафқатли мусулмонлар ёки турклар соясида ҳузур топдилар... Яҳудийлар мил. 70 йилги Рим ишғоли ва 135 йилги Шимон БарКуҳба қўзғолонидан кейин айтиб ўтканимиздай Фаластиндан дунёнинг тўрт тарафига қувғин қилинган, Шарқий Оврупа, Осиё, Русия, Африка, Ҳиндис-тон, Хитой, Арабистон ўлкаларига Фаластиндан бадарға қилинган. Яҳудийлар ана ўша мамалкатларда яхши яшаган, десак адашмаган бўламиз, чунки улар тарих давомида кузатилгандай Сулаймон алайҳиссаломдан кейин доим истибдод, қувғин ва ишғолда бўлганлар. Оссурийлардан кейин Бобилликлар уларни Фаластиндан сургун қилиб Бобилга қул қилиб асир олганлар, кейин Форслар даврида озроқ эркинликда бўлган, кейин яна Юнонлар қўлига тушган, улардан кейин Рим, кейинчалик яна форсларнинг Сосонийлар давлати ёрдамида Фаластинга қайтиб энди яшашни ҳам бошлаган эди Рим яна ғалаба қозониш билан тикланиб Шом ҳудудларига тўлиқ ҳукмрон бўлиб уларни Фаластин ва Қуддусдан яна қувиган эди, шундай қилиб беш юз йил ўтган, римликлар уларни ҳеч Фаластинга қўймаганлар... Улар мил. 70 йилдан кейин дунёнинг ҳар тарафига ёйила бошлаган, Ҳижозга ва Мадина шаҳрига ҳам шу даврларда келиб қолган, охирги пайғамбарга ёрдамчи бўламиз, деб; кейин ҳасадларидан адашиб кетишди. Қисқаси, яҳудийлар Римликлар салтанидан ташқарида ҳамма каби одамдай яшаган, фақат римликлар билан эмас. Ғарбдаги яҳудийлар доим разил, хор бўлиб яшаганлар токи бугунга қадар, Иккинчи Жаҳон урушидан кейин қавс ичидаги «Исроил давлати» қурулгунга қадар. Араб ўлкаларида Мадина ва унинг атрофидаги яҳудийларнинг аҳволларини Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бўлган муомалаларидан сийрат дарсларидан билиб олганмиз. Ундан кейин ҳам бошқа ерларда қандай яшаганларини билиш учун ўрта асрлардаги ҳолатларидан ўзимизнинг Мавароуннаҳрда яшаб ўтган яҳудийларнинг ҳаёти ҳақида ўша даврнинг йирик шахсиятларидан бири Темурланг салтанатида қандай шароитда яшаганига тўхталиб ўтиш ўринлидир, яъни «Бухоро яҳудийлари», улар ҳам айнан римликлар яҳудийларни бутун дунёга тарқатиб сургун қилган вақтларда келиб қолганлардан эди... Мил. 1453 йилда Олмонияда ҳам ўнлаб яҳудийлар гулҳанда ёқилади... 1481 йилда ғарбда-оврупада «гуноҳкор одам», яъни яҳудийларни гулҳанда тирик ёниши шарт, деган қонун эълон қилишади ва илк бор Сивил шаҳрида олти кишини тирик ёқишади. ХVХ-ХVII асрларда Испаняда насронийликка қарши бўлган яҳудийларни катта тантана тамоша билан майдонлардаги юзлаб одамлар олдига олиб чиқиб очиқчасига қатл қилишган, ёки гулҳанда ёқиб юборишган. Испания - Сивилда ўн ой ичида 300 та яҳудийни тириклай ёқиб юборишади. Испаниядаги инквизаторларнинг энг каттаси «Томас де Торквемад» эди. Испанияда бу қатлиом деярли барча шаҳарларда амалга ошар эди.... Оврупанинг бошқа ерларида ҳам инквизация жорий қилиниб давом этарди... Сўнгра яҳудийлар насронийликни юзаки қабул қила бошлаган, уларни эса «марон», деб номлай бошлаганлар. Уларни ҳам кейинчалик аниқлаб қувғин қилганлар, айтишларича 13,000 марон қувғин бўлган. Яҳудийлар Рим Папасига ҳам испанлардан шикоят қилиб ёрдам сўраган, лекин кутилган жавоб келмаган... Кейинчалик марон-яҳудийлари Партугаляга қоча бошлаган, бироқ у ерда ҳам яҳудийларга қарши инквизация 1539 йил бошланган эди, аниқ манбаларга кўра токи 1821 йилгача узоқ давом этган... Полша ва Украинада ҳам 1648 йилларда 100,000 яҳудий ўлдирилган. Инквизация барча Испания ва Партугаляга колоня-мустамлака бўлган мамлакатларда яқин замонларда ҳам мавжуд эди: Мексика, Перу, Чили, Парагвае, Бразиля, Кариб ороли, Балеар ороли, Ҳиндистоннинг Гоа шаҳри, ҳатто Африкада ҳам... Яҳудийлар айтишича инквизация натижасида ҳаммаси бўлиб 350,000 дан кўп киши ўлдирилган, улардан 32,000 га яқин яҳудий ёқиб юборилган. Шундан кейин яширин ҳаёт кечира бошлайдилар... Дарвоқеъ, Испаниядаги «инквизация» қатлиоми яқин кунларда тўхтатилган, 1834 й. тўхтатилиши ҳақида оғиз очилиб расман 1965 йилда кучга киради. («Яҳудий ва яҳудийлик», toldot.ru сайтидан «инквизация» мақоласидан қисқартириб олинди, русчадан ўгирилди)
Умар Шоҳирнинг "ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан |