Саналар
21.11.2024
Баннер
Баннер
Ингилизлар макри... (Исроилга ёрдами)
PDF Босма E-mail

Ингилизлар ҳақида... асосан учта катта масалага тўхтаб ўтиш билан яҳудийларга қандай ёрдам берганини билиб олсак бўлади:

1.    Сайкс ва Пикко келишуви.
2.    Балфур декларацияси.
3.    Сует канали.

- Биринчи: Усмонийлар заифлашгани сабаб «Биринчи Жаҳон» уруш давридаёқ Франция ва Британия 1915 йилларда Араб диёрлари ва Турк ерла-рини махфий келишув асосида тақсимлаб олиш учун тил бириктира бош-лади. Усмонийлар империясини парчалаш режасига кейинчалик Руслар, кейин Италия ҳам қўшилади. Бу келишувда келишувни олиб бораётган дипломатлар - ингилизлардан Марк Сайкс ва франсузлардан Франсува Жорж Пико фаолиятлари катта рол ўйнагани учун; келишув ҳам «Сайкс ва Пикко келишуви», деб ном олган, санаси 1916 й. май ойида.
Қисқаси унда Усмонийлар бошқарувидаги ислом ерлари ушбу битим-даги давлатларга тўғридан-тўғри ёки уларнинг бошқаруви остида ўтиши режалаштирилган эди:
Франсузлар: Ҳозирги Туркия жумҳуриятининг жанубий шарқий минтақалари, Сурия, Ливан ва Ироқнинг шимол тарафига эгалик қилиши керак эди.
Ингилизлар: Ҳозирги Ироқнинг жанубий ва марказий минтақалари ва Фаластин ерларига.
Қолаверса бу икки давлат мазкур ерларга яъни эски Месопотамия ҳудудига эга бўлгандан кейин Британия ва Франция ҳамкорликда ҳамда уларнинг бошқаруви остида бўладиган «Араб Қироллиги» қурулиши режа қилинган эди. Келишувда руслар ҳам бошқарувда шерик бўлиши айтилган эди.
- Мисрдаги ингилизлар етакчиси Артур Генрий Мак. Магон билан Макка Шарифи Ҳусайин ибн Али орасидаги кўпгина хатлашмалар бунга далилдир, ундан ташқари Арабистонлик Ловренснинг мунофиқларча стратегик ҳаракатлари ҳам катта далилдир, масалан у айтади: «Бизга Ҳусайиннинг турган ўрни фойдалироқ, у бизнинг яқиндаги мақсадимиз: «ислом бирлигини парчалаш ва Усмонийлар империясини йиқитишга» етишиш учун мос келади. Агар бизга бунинг уддасидан чиқиш берилса, ушбу сиёсий инқилоб бешафқат бўлади, биз исломдан келадиган хавфни ўзларига қарши бурган ҳолда, юракларининг қоқ марказига тўғрилаб уни йўқ қиламиз. Кейин эса Туркия ва Арабистонда алоҳида халифалар ўзаро уруш ичида қолади». Натижада, ушбу ўйинга тушиб-қолган Ҳусайин ибн Али 1916 йил, июл ойларида Усмонийларга қарши «Биринчи Араб қўзғолонини» эълон қилиб, октябр ойида Ҳижозда бир муддат (1916-1924 йилларда) арабларга ўзини: «подшоҳ», деб эълон қилди, лекин уни қолганлар фақат Ҳижозга подшоҳ, деб билди. Шундай бўлсада, у бу даврининг охирларида халифалик мансабига даъвогар бўлади, бироқ унга эришолмайди.
Руслар: Бу ерларга кўз тикмаган эди, бироқ Басфор ва Дарданел - Чаноқ қалъа соҳилларига эгалик қилиши керак эди.
Италия: 1917 йилда, август ойида Туркияга салбий таъсир ўтказа олишини кўрсатиб улар ҳам бошқарувга шерик бўладиган эди.
Бироқ, русларга эса янги бошқарув; Болшевиклар келди - 1918 йил, «октябр» ойидаги инқилобдан кейин Усмонийларнинг ерига шерик бў-лишдан руслар воз кечиб, бу махфий келишувга аралашмасдан бундан тўхтади. Шу сабаб, руслар ушбу махфий келишувни ҳатто оламга фош қилади, натижада бу «Сайкс ва Пико», деб номланган дипламатларнинг келишуви амалга ошмай фалаж бўлади.
- Шундан кейин арабларнинг кўзи сал очилади, ингилизларнинг асл мақсадини тушуниб етади, мақсад: «Фаластиннни олиш ва Усмонийларга қарши арабларни қўллаш», эди. Қизил денгиз тарафида 1917 й. Усмонийларга қарши қўзғолонда устун келадилар ҳам. Бу ўйинга тушган Макканинг Шарифи Ҳусайин ибн Али қанча надомат қилмасин, кеч эди, кейинчалик у алданиб хиёнат ичига кириб қолганидан афсус қилди, лекин ингилизлар уни ҳам ва у билан бирга бу ўйинга аралашган тўрт ўғлини ҳам бошқа араб қавмлари ва етакчилари билан қарама-қарши қилиб ўйиндан чиқариб юборади. Шундай бўлсада ўғли Файсал ҳануз умидвор эди, шунинг учун у 1920 й. Франциядаги «Шимолий тинчлик келишувига» бориб қатнашади. У ерда сионистлар катталаридан билан маъқул бўлиб; агар ўзини Амир бўлишига ёрдам берсалар, уларга Зайтун тоғини (яъни Қуддусни) беришга ҳам розилигини билдиради, яъни Фаластинни. У 1920 й. Сурияга бир муддат Амир бўлади, лекин халқ ингилизларга қарши қўзғолон қилганда, у ҳам у ерни тарк қилади, кейин эса 1932 й. Ироққа Амир бўлади, лекин Ироқ 1933 й. Ингилизлардан мутлақ озод бўлгани учун Файсалнинг амирлиги ҳам ниҳоясига етади. Бу орада кутилмаганда ингилизлар ва сионистлар Ҳиндистондан туриб Сауд оиласини уларга қарши қўзғайди ва Абдулазиз ибн Сауд манипулятсияси билан 1924 йилда ҳамлага журъат қилади, натижада Ҳусайин ибн Али оиласи билан Маккани ташлаб кетишга рози бўлади, Саудлар эса мамлакатини қуради. Ҳусайин ибн Али адашган эди, зотан ўзи Усмоний султонидан кейин энг катта мансабда турар эди, яъни Макка Шарифи мансабида эди, лекин унга бу ҳам етмади, ҳа, катта хатога йўл қўйилди! Унинг фақатгина бир ўғли Абдуллоҳ Урдундаги қиролликни сақлаб қолади, 1946 й. Урдун қироли бўлади, аммо, Файсал, Малик Ғозий, Файсал II каби - шаҳзодаларидан ўлим ва ўлдирилиш хабарлари билан бирма-бир Ҳошимийлар ниҳоясига етди.
Лекин, кейинчалик «Биринчи Жаҳон» урушидан кейин арабларни мандат бошқаруви кутар эди, бу режим кучга кириши учун келишувлар дарров бошланган эди: Усмонийлар ҳудудида мандат режими билан Араб диёрла-рини бошқарувга олиш каби. Бу 1919 йилда «Легионация» устави билан кучга кирди, бу ҳақида сўнгги қарор Сан Ремода 1922 йилда тасдиқланган:
- «Британия мандат режимида бошқариш учун: Ироқ ва Фаластин ерларини олди, Франсузлар Ливан ва Сурияни».
Бу бошқарувлар ҳудуди аввал кучга кирмай қолган «Сайкс ва Пико кели-шувига» кўра тақсимланган, айнан ушбу ҳужжат Усмонийларни йиқитиб ва Ўрта Шарқ ҳудудларини тақсимлашга илк бор уринган куч эди. Бу вақтларда 1917 йилларда Месопотамияда араблар қўзғолон қилиб Усмо-нийлар бошқарувидан чиқар экан, Усмонийлар Кавказ ерларида руслларга енгилиб урушни тўхтатиб рус қўшинини ортга қайтариш учун уларга пул тўлаб урушни тўхтатишга мажбур бўладилар. Ҳар томонлама ҳамлани қайтариш ва мувозанатни тиклаш осон эмас эди.
Бу тарихий ишларга сабаб бўлган ва у ерлардаги суний равишда қўзғатилган ички низолар чиқиши баҳона қилинган эди, худди Ливандаги ички низолар каби. Қолаверса, Фаластин бошқаруви катта бир масала ўлароқ кўндаланг қилинган, чунки насронийлар учун Муқаддас ерни забт қили-ниши ва яҳудийлар учун у ерда ватан қилиниши режада турар эди.
Британия ҳукумати: «Фаластин ҳам арабларга, ҳам келажакда келадиган яҳудийлар учун тинчлик уйи бўлишини «ваъда» қилган эди», лекин бугунги натижалар эски ваъдаларни қўштирноқ ичида эканини кўрсатди.
Хуллас, ушбу келишувлар ва токи 1947 й. мандат бошқаруви тугагунича унинг орқасидан яна бошқа араб давлатларини вужудга келтирди, Сурия, Ироқ, Урдун каби...
Ислом оламида «Сайкс ва Пико келишуви» юз йиллардан бери Ўрта Шарқда мусулмонлар бирлигини бузган бир шум аломат бўлиб қолди, лекин улар учун бу фахр бўлди, ҳозирда ҳам курашдаги фахрий аргумент қаторида ёдга олинади.
- Иккинчи: «Сионист яҳудийлар Федерацияси» номидан яҳудийлар учун барқарор «юрт» излаб турли ҳукуматларга мурожаатда бўлган бир неча йиллик талабларидан кейин уларга Англия ҳукумати эшик очади. 1917 й. 2 ноябрда Англия ташқи ишлар вазири Лорд Балфур «декларация» ёзади. Унда Сионист Федерациясининг президенти Лионел Волтер Ротшилдга билдирув очиқламасини йўллаган:
«Қадрли Лорд Ротшилд.
Вазирлар маҳкамасига тақдим қилинганди, яҳудийларнинг сионистликка бўлган интилишларига хайрихоҳлик ҳақидаги қуйидаги тасдиқланган баёнатни - жаноби олийларининг ҳукумати номидан сизга етказиш ша-рафига муяссар бўлдим:
«Жаноби олийлари: Фаластин ҳукуматида яҳудий халқи учун миллий чодир-ўчоқ ташкил этиш масаласини маъқуллаш билан бирга кўриб чиқиб, бу мақсадга етишиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширадиган бўлди; шу билан бирга очиқ тушунтирди-ки: Фаластинда яҳудий бўлмаган мавжуд жамоа-аҳолининг фуқоролик ва диний ҳуқуқларига, ёки яҳудийларнинг ҳар-қандай бир мамлакатда фойдаланадиган ҳуқуқлари ва сиёсий мавқеъига зарар берадиган ҳеч қандай ҳаракат қилинмасин».
Агарда сиз ушбу Декларацияни Сионист Федорациясига ҳавола қилсангиз миннатдор бўламан».
Самимий эҳтиром билан: Артур Жеймс Балфур».
Мандатлар даврида ачинарли бир муҳим ҳодиса Британия Қуддусни босиб олади: Эдмонд Алленби 1917 й. 9 декабрда Қуддусни забт қилиб, 11-куни Қуддусга Яфо дарвозасидан пиёда кириб келган, у яхши кутиб олинган, керакли маросимдан кейин қуйидаги гапларни айтгани нақл қилинади: «Салиб юриши энди тугади!» - деб, то Дамашқдаги Салоҳиддин Айюбийнинг мақбараларига бориб, оёғи билан мақбарини тепиб: «Эй Салоҳиддин, биз келдик», деди. Нақадар тарбиясиз жавоб ва номард душман...!!! Зотан, келгиндининг кетиши ҳам бор хали, албатта.
Қизиқ, 1290 йилда эса ингилизлар ҳам яҳудийларни мамлакатидан қувиб чиқарган эди... яъни бир вақтлар яҳудийларнинг пулига муҳтож бўлмаганларида «антисемитизм актив ҳолида» эди!!!
-    Ҳечдан кўра кеч бўлсада, 2002 йил Британия ташқи ишлар вазири Жек Стро журналда қуйидагиларни тан олиб айтади: «Кўпинча бугун биз дуч келаётган ишлардан, яъни шахсан ўзим дуч келаётган ишларимдан бири, ўтмишимиздаги колонизация оқибати сабаб бўлмоқда: Балфур Декларацияси ва Исроилга берилган ва махсус йўллар билан Фаластинга ҳам берилган мухолиф таълимотлар, биз учун яна тарихда қизиқ асорат қолдирди, лекин оқибат нонкўрлик қилинди».
-    Учинчи: Тарихда бир неча урунишлардан кейин 1855 йилда Франциялик Фердинанд де Лессепс - Усмоний султонидан Сует каналини қурулиши учун ижозат олади, бунга аввалроқ 1854 йилда Мисрда Саид Поша розилик берган. Ва Африка билан Осиё қитъаларидаги юзлаб йиллар давомида қийнаган савдо йўллари муаммосини ҳал қилиб 1869 йилда Сует канали тантанали равишда очилади.
Ва ким Сует каналига эгалик қилса Оврупадаги барча тижоратларга ҳоким бўлар эди, албатта, бундай имкониятни дунёдаги кучли давлатлар қўлдан чиқармас эди, буни эса Англия уддалади, десак тўғри бўлади, тан олишимиз керак, ислом салтанатининг ҳукмронлиги заифлашиб бориб ҳатто ХХ асрга келганда деярли кучи ва ўрнини тамоман йўқотди ҳам. 1876 йилда Англия эса бу каналга деярли эгалик қилади, чунки улар 47 % акцияга эга эди: 1875 йил Британия ҳукуматининг бош вазирининг қарори билан «Англия Банки» Ротшилдлар оиласидан «пакетга» йиллик 2,50 % даромадга шерик бўлиш келишуви билан бошқарув пакетини сотиб олиш учун катта маблағ олади...
Маълумки 1922 йил Миср араб давлати Усмонийлардан ажраб чиқиб алоҳида бўлиб олган эди. Аслида бу давлат ҳам Британия калоналаридан бири эди, шунинг учун бундай давлатни қочиришни хоҳламас эдилар, Миср ҳудудида ингилизлар қуроллий кучларини қарорлаштирди, токи Сует каналига ҳукм қилиш ва бошқа сиёсий ғаразлари ва манфаатлари-ни ҳосил қилиш учун, қачонки иш ҳужжатлари юридик кучга киргандан кейин, яъни мана шундан кейин ингилизлар Мисрдан чиқиб кетишди...
Иккинчи жаҳон уруши якунланишига келамиз, уруш тугар экан, Араб мамлакатлари яҳудийлар Фаластинга келиб давлат қурушларини ҳазм қилолмади: Миср, Урдун, Сурия, Ливан - ушбу давлатлар бир бўлиб, келгинди «сохта Исроилга» қарши уруш очса ҳам, яҳудийлар уларни «6 кунлик», деб ном олган урушда енгиб қўйди. Бунга қуйироқда кейинги қисмда алоҳида тўхталамиз...
Демак! Уруш тугаб-тинчиб турган бир паллада ишлар қизғин ўзгарди, Мисрда ҳолат бошқа эди, 1950 ва 1952 йилларда Мисрда қирол бўлиб Фо-руқ I ўтирар эди, лекин ички норозичилик сабаб, ҳатто унга сиёсий жабҳа-дагилар ҳам норози эди, шу сабаб «Ёш эркин офицерлар ҳаракати» давлат тўнтрилиши қилди, 1952 йил, 22-23 июл ойи тунда ҳукуматни қўлга ола-дилар ва сиёсат майдони ўзгаради, Мисрга эса Жамол Абдуносир давлат бошлиғи бўлди, у бу мақомга айни С.С.С.Р.га Никита Хрушёв вақтида кел-ди. Хуллас, кейинчалик С.С.С.Р. билан Миср ораси илиқлашиб, Исроил билан С.С.С.Р. ораси эса совуб қолди, сабаби Сталин даврида яҳудийларга кўрсатилган ёрдамларга яҳудийлар нонкўрларча «раҳмат» айтган...
Мисрга руслардан қуроллар етказиб берила бошлади: 150 та Миг-15 русумли учоқ, 300 та Т-34 танка ва ҳоказо... Руслар ҳам Ўрта шарқ учун Мисрдан сиёсий ҳаракатини бошлагандай бўлишди! Бундан «Исроил давлати» хавотирлана бошлади, бош вазир Моше Шарет ғарб давлатлари-га ўзларини қурол билан таъминлашини талаб қилади, бироқ А.Қ.Ш. ва Британия ҳам бунга маъқуллик бермайди, шундан кейин бош вазир иш-дан бўшаш қарорини олади, ўрнига эса қари тулки сионист Бен Гурион келди. У маъқул кўрмаганлардан яна сўраниб жавоб олишига ишонмади ва «Исроил давлати» Францияга қайрилди; 1956 йил махфий йўл билан денгиз орқали Франциядан қуроллар кела бошлади.
Айни йилларда Миср ҳукумати А.Қ.Ш. ва Британиядан моддий ёрдам сўрайди, уларга ҳам рад жавоб берилади. Шу сабаб - Миср ҳукумати фожиали равишда қарор беради: «Сует канали - Миср халқига миллий-лаштирилсин», деб! Ингилизлар ҳайрон қолди, шов-шув кўтарилди ва дарҳол (1956 йил, август ойларида) Лондонда «Сует каналидан» акция-улуши бор давлатлар вакиллари мажлисга тўпланиб бу масалани халқаро дипломатик равишда кўриб чиқишни айтиб: Миср ҳукуматидан яхши-ликча «Сует каналини» қайтаришни талаб қилади. Миср: Жамол Абду-носир бу ҳақида ҳатто ўйламаслигини билдиради, деб жавоб қайтаради. Шундан кейин А.Қ.Ш. ва Британия «Исроилга» ўзлари келиб қурол билан таъминлашини айтади ва махфий йиғилишларда аллақачон турли вариантларда режалар ҳам тузишга улгурдилар: Исроилликлар Мисрга қарши юриш бошлашини эълон қилган, Британия бош вазири Энтоний Иден огоҳлантириш бериб: «Миср ва Исроилликлар Сует каналидан 30 км узоқда турсин», деди, табиий-ки Жамол Абдуносир бунга ҳам рад жа-вобини беради, шундан кейин Британия ва Франция исроилликлар та-рафига ўтади, бу ҳийлакор тактика-услуб янги пайдо бўлган, дейсизми, йўқ албатта, балки Б.М.Т. деган «тинчликпарварликка» масъул бўлган сиёсий ташкилотни гўё алдаб ўтиш учун режа қилинган эди, агар у таш-килот ҳам уларга аллақачон шерик бўлган бўлмаса, албатта!
Ҳаттоки бу иш Миср президентига суйиқасд қилишгача боради; Жамол Абдуносир Қоҳирада экан, қаҳва ичиш вақтида унга заҳарланган қаҳва тайёрлаб келинади, давлат бошлиғи буни ҳисс қилгандай шубҳага туша-ди ва унинг ҳиссиёти адашмаган эди; соқчилар қаҳвачини ушлаб сўроққа тутганда: «уни бу ишга Британия разветкаси ёллаганини», айтади. Шу фожиадан кейин Жамол Абдуносирга махсус қўриқчилар советдан кел-ган К.Г.Б. ходимларидан хос тайин қилинади, демак, давлат бошлиғини жисмонан йўқ қилиш режаси бекор бўлади. Энди тил бириктирганлар навбатдаги режага ўтиши керак эди...
Яъни 1956 йил, куз ойларида Франциядан Исроилга қуроллий куч ас-карлари келади, Миср давлатини чалғитиш учун исроилликлар қуроллий кучларини Урдун чегараларига ўрнатади, айни йилда 29 октябрда кутил-маган ҳамла билан исроиллик-яҳудийлар Мисрга - Сино ярим оролидан бостириб кириб танкалар, ҳарбий учоқлар ва тарихда илк бор ҳавода ҳа-ракатланувчи десантлар юборади, Миср буни ғафлат билан кутиб олга-ни учун исроилликлар то Сует каналига яқинлашгунича деярли мисрлик ҳарбийларни учратмайди, балки тинч ва қуролсиз аҳолини қириб бости-риб кириб боради. Шу билан Мисрга Британия огоҳлантиришни қайта такрорлайди: «Сует каналидан Миср ҳам, исроилликлар ҳам 30 км узоқ-ликда туришини айтади», Миср ҳукумати яна рад жавоб бергач, бу сафар Британия ва Франция ўзлари Миср ҳарбий қўнарғаларини учоқ билан яксон қилади, Миср давлати ҳарбий кучларини ҳаракатга келтириш эмас, балки уларни бутунлай йўқотган эди, ингилизлар Сует каналига яқин бўлган «Порт Саъидга» ҳаво десантлари билан келиб Сует каналидан мисрлик қўриқчиларни ҳайдайди, мисрликлар ҳеч нарса қилолмай ка-налдан чиқиб кетишга мажбур бўладилар, чунки Миср армияси вужуди-ни йўқотган эди, Жамол Абдуносир эса ёқа тишлаб қолди!
Лекин сиёсат ҳали тугамаган эди, орага бирдан «тинчликпарвар» ташки-лот Б.М.Т. киради, нима учун? - дейилса: уруш бошланганини аниқлаш учун? - қизиқ! Мисрга ҳамла қилган уч давлатдан бунга тушунтириш сўраганда; улар ўринли жавоб беролмайдилар! Бу иш С.С.С.Р. ҳукумати-ни ҳам безовта қилади, ҳатто А.Қ.Ш.ни ҳам: нега уч дўстимиз тўртинчи дўстимизга ҳамла қилади? - деб бу ишни қоралагандай бўлди...
Нақадар катта макр билан нутқ сўзлаш!!!
Сует каналининг тинчлигини Б.М.Т. ўз зиммасига олади, исроилликлар-яҳудийлар Миср ерларидан ўзининг чегарисига А.Қ.Ш. ва С.С.С.Р. боси-ми билан норози ҳолатда қайтиб кетади, бироқ босиб олинган Сино ярим ороли кечроқ 1979 йилда қайтариб берилади. Лекин бу сафар А.Қ.Ш. ва Британия Исроил билан қалин ва давомий муомалалар қилиш мумкин-лигини тушуниб етади ва ҳар томонламан ҳамкорликка дадил қадамлар ташланади. Сабаб Сует каналини ҳимояси учун қўлланиши мумкин бўл-ган дўстларини топишганига ишонишди! Кейинчалик тиниб-тинчигач Б.М.Т. Сует каналини эгаларига яъни акция соҳибларига халқаро қонун ечими доирасида топширади.

Умар Шоҳирнинг
"ФAЛAСТИН ўтмиш ва келажак" китобидан

 
Баннер