Марказий Осиё давлатчилиги тарихида Турк хоқонлиги давлати муҳим ўрин эгаллайди. Турк хоқонлиги ҳусусидаги манбалар етарли бўлсада, лекин уларнинг кўпчилиги бир-бирига қарама-қаршилиги маълумотлар олинди. Биринчи навбатда VII- VIII асрларда тўпланган манбалар анча қимматлидур. Бу епик график ёдгорликлар Ўргун-Энесе руний ёзувлари Хитойнинг “танхонадони тарихи” VII-IX раср тарихий манбаси VI аср оҳирида яшаган Византиялик тарихчилар Менандир, Протектор, Пиёфан, Византийский, суриячилик тарихи Ионна Эфессийларнинг тарихи асарларидир.
Шунингдек бу тўғридаги маълумотлар араб тарихчилари ат-Табарий, Деноварий (IX-X аср) ўлкамиз фузалоларидан Абу Райхон Беруний, Наршаҳий (X аср) ва бошқалар асрларида ҳам учрайди. Кейинги вақтда бу масалага янада эътибор кучайди. Археолог олимлар, тарихчилар, адабиётшунослар, антропологлар бу хусусида янги тадқиқотлар олиб бормоқдалар. Турклар, туркий қабилалар тарихи масаласи Тошкентда ўтказилган III жаҳон Туркология анжуманида ҳам кенг муҳокама этилди. “Алпомиш”, “Гўрўғли”, “Манас”, “Дада қўрқут” каби умумтуркий халқ достонлари, Ўрта асрлардаги Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Югнакий, Юсуф Хос Ҳожиб ва бошқалар асарларида туркий маданият, адабиёт, тарих тўғрисида турли маълумотлар келтирилади. XI асрда яшаган аллома, Маҳмуд Қошғарийнинг замондоши Юсуф Хос Ҳожиб ўзининг “Қутадғу билиг” (Саодатга йўлловчи билим) асарида афсонавий турк саркардаси Алп Эр Тунга тўғрисида шундай деб ёзади: “... у билимдон, заковатли, катта ҳунар эгаси эди, бу фазилатлари унинг шон-шуҳратини дунёга таратган. У турк бекларининг сараси, овозаси оламни тутган, ҳунари талай эди. Унинг тенги топилмасди. Форслар уни Афросиёб деб аташган”. Тарихда туркларнинг келиб чиқиши ҳусусида кўплаб афсона, ривоятлар ҳам мавжуддир. Абу Исҳоқ Нишопурий жам қилган (VIII аср) “Қиссаи-ал анбиё” асарида туркларнинг келиб чиқиши Нуҳ пайғамбарга бориб тақалади. Хитой ёзма манбаларида Турклар “хун” номи остида эрамининг 92 йилида Олтойнинг этакларига келиб ўрганишганлиги ва жужанлардан рухсат олиб улар учун темир қазиб чиқаришни бошлагапнлари ҳақида маълумот берилди. Бу улуғ Ашин уруғи номи билан аввал ьошда аталиб келган. Хитойлар Ашин қабиласини “Ту-кю”, деб ҳам юритилган. П. Пелъо бу сўзни “Турк-ют” (яъни туркийлар) деб изоҳлаган. “Турк” атамаси кучли, бақувват деган маънони англатади. Аввал бу улуғга берилган турк атамаси кейинчалик уларга яқин турган барча қабила-уруғларга ҳам умумий ном сифатида айтилиб кетилган. Ашин уруғидан бўлган Асан (Асян), ва Туу, (460-545) туркий қабилалари иттифоқига асос соладилар. Туунинг ўғли Бумин (бу туркча ном, хитойча Тумин) ўзига Теле қабиласини буйсундирилади. Эндиликда анча мустаҳкамланган бу қабилалар иттифоқи ўзлари қарам бўлиб турган жужанлардан халос бўлиш йўлини қидиришади. Бумин 551 йили Марказий Осиёдаги энг кучли бўлган жужанлар хонини мағлуб этади. Ўша йили Бумин янги давлат –Турк ҳоқонлигига (551-744) асос солади. Или дарёси бўйида ҳукмдор деб эълон қилингача “Илихон” деган унвонни олади. Турклар ҳукумдори ўзини ҳоқон (туркча-қаған) деб юрита бошлайди. Олтойдаги Ўтукан шаҳри янги Турк ҳоқонлигининг пойтахти қилиб белгиланади. Бумин ўз укаси Истамига (Истеми-туркча, Сэдими-хитойча, Синжибу-арабча, Стемби-хаган юнонча) биринчи саркарда, давлатнинг биринчи амаодор даражасига тўғри келувчи “Ябғу” (баҳодир) унвонини бериб у билан биргаликда ўз давлатини кегайтириш пайига бошчилик қилиб тез орада Шарқий Туркистондаги нушиби, туркаш, узли қабилаарини ўзига буйсундиради. Муқанхон ҳукумронлиги даври турк ҳоқонлигини энг қудратли паллага олиб кирди. 554 йил Муқан ҳоқон Шарққа юриш қилиб Узоқ Шарқ ўлкаларини ўзига буйсундиради ва Тинч океани қирғоқларига чиқади. У Ўрхун, Туғла, Селенга дарёлари бўйларидаги қабилаларни, Енисей дарёси бўйларидаги қирғизларни, Байкал атрофларидаги уйғурларни ўзига бўйсундиради. Муқан ҳоқон эфталитлар давлатини тугатиш учун 544 йил Эрон шоҳи Хусрав I Анушеронга элчи жўнатади. 588 йил турклар Урал ва Волга бўйларини забт этиб Шимолий Кавказдаги кўчманчи оварлар билан тўқнашади. Турклар эфталитлар ва оварларга қарши курашишда Византия ва Эрон билан дўстона алоқани мустахкамлашга ҳаракат қила бошлайдилар. Византиядан фойдаланган Эрон эфталитлардан Тоҳаростон, Чағаниён, Қобул атрофдаги ерларни тортиб олади. 563 йилдан эфталитларга қарши шимолдан турклар Чоч водийсига бостириб кирадилар. Тез орада улар томонидан Самарқанд, Кеш, Нахшаб эгалланади. Эфталитлар Хутталон, Термиз, Балх, Амул, Замм шаҳарларидане ёрдам олиб Бухоро яқинида катта жангга тайёргарлик кўрдилар. 8 кунли шиддатли жангда эфталитлар турклардан енгиладилар. Турклар тезлик билан ҳаракат қилиб иложи борича эфталитларнинг ерларини кўпроқ ўз кўлларига олишга ҳаракат қиладилар. Амударёнинг жанубий соҳилигача бўлган ерлар, Эрон, унинг шимолий соҳилларидан Каспийгача бўлган ерлар турклар қўлига ўтади. Бирмунча вақт эфталитларнинг қолган-қутгани Зарафшон воҳасида яшаб туркларга солиқ тўлаб туради. Жанубдаги ярим мустақил эфталитлар ерлоари сосонийлар томонидан бир оз вақтдан кейин буткул бўйсундирилиб олинади. Эфталитлар давлатининг мағлубиятидан сўнг бевосита иттифоқчилар ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўла бошлайди. Ҳоқонликнинг бевосита ғарбий қисмини бошқариб турган Истами ва бош ҳоқон Муқанхон ҳам савдо йўли ва унинг аҳамиятини яхши тушуниб бу масалани тинчлик билан ҳал қилишга ҳаракат қила бошлайдилар. Истами Ябғу Суғд ихшидига бу масалани ҳал этиш вазифасини топширади. Эронга машҳур Суғд савдогарри ва дипломати Мониах бошчилигида элчилар гуруҳи жўнатилган. Хусравшоҳ ўз атрофидаги амалдорларнинг маслаҳатига кириб, суғдийлар олиб келган ипакликларни сотиб олиб, сўнг уни элчилар кўз ўнгида йиғиб ёқиб ташлайди. Истами бу воқеадан сўнг қатитқ ранжиса-да, Хусравшоҳ ҳузурига 2-маротаба ўз элчиларини юборади. Бу элчилар гуруҳи эндиликда фақат турклардан иборат бўлиб, унинг натижасидан яқин орадаги сиёсат намоён бўлиши керак эди. Бу сафар турк элчилари заҳарлаб ўлдирилади. Уларнинг фақатгина бир нечасигина ҳоқон ҳузурига етиб келади. Ўз ишларини сосонийлар “Турклар иссиқ об-ҳавони кўтариша олмадилар” деб беркитишади. Истами Ҳусрав I Анушервон қўшинларини тор-мол қилиб Эроннинг шимолига бостириб киради. Эфталитлар ўз ерларининг Эронга тушиб қолган қисмини яна ўз қўлларига қайтариб олади. Эрон тинчлик сулҳига келишиб 40000 Византия тилласи тўлаш мажбуриятини олади. Ундан сўнг Эрон билан Византия ўртасида ҳам уруш бошланиб, кетиб, сосонийлар давлати жуда ночор аҳволга тушиб қолди. 576 йили Муқан ҳоқон ва Истами ябғуларнинг вафотидан сўнг Турк ҳоқонлигининг таъсири анча заифлаша бошлайди. Эрон саркардаси Баҳром Чубин Чур-Баға ҳоқон қўмондонлигидаги 30000 кишилик турк қўшинини тор-мол қилади. Чур Баға жангда ҳалоқ бўлади. Баҳром Чубин Бухоро яқинидаги Пойкенд шаҳрига бостириб Ҳоқон ҳазинасини эса Эрон шоҳи Хурмуздга юборади. Муқон ҳоқон вафотидан (576 йил) сўнг тахтга унинг укаси Арслон Тўба ўтирди. Арслон Тўла буддийликка берилган бўлса-да, ммлакатни мустаҳкамлаш учун Ци салтанати билан шартнома тузади. Бундан ташқари у мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш чораларини ҳам кўрди. Аммо, 581 йилда Арслон Тўба вафот этгач Турк ҳоқонлари ўртасида ўзаро курашлар авж олиб кетди. Бу курашлар натижасида ҳоқонлик икки қисмга: шарқий ва Ғарбий қисмга бўлниб кетди. Шароқий ҳоқонлик Хитой ва Мўғулистони бир қисмини ўз ичига олиб уни Арслон Тўбанинг кичик ўғли Ишбара бошқара бошлайди. Иккинчи ҳоқон ғарбий ерларини-Еттисув, марказий Осиёнинг асосий қисми, Шарқий Туркистон, ҳозирги Қозоғистон тасарруфини олган Истами ябғунинг ўғли Қора Чурин бошқарар эди. Қора Чурин Истамининг вафотидан (576 йил) сўнг бу лавозимига ўтирган бўлиб, бошқа ҳоқон ва хонлар ичида энг қобилиятлиси ва тадбиркори эди. Кейинги хонлар-Тўамон ва Амроқ эди. Улардан ташқари яна кичик 4 та хон бўлган. Бу ҳокимлар ўртасида зимдан адоват кезар, уларнинг кўпи бир-бирига душманд бўлиб, қулай вазият келишини кутиб турар эдилар. Ўзаро курашлар натижасида мамлакат ичида ҳам аҳвол кескинлашиб, иқтисодий таназзул бошланиб кетди. Шу вақтда кескин вазият пайтида туркий шаҳзода Обрўй бошчилигидаги халқ ҳаракати (585-586 йиллар) бўлиб ўтди. Обрўй ҳаракати тўғрисида узуқ-юлуқ маълумотлар сақланиб қолган. Хусусан Абдурҳмон Муҳаммад Нишопуйрийнинг (XI аср) “Ҳазинат-ал-улум” асаридаги бу масалага ьағишланган парча Наршаҳийнинг “Тарихи Бухоро” асарига киритилган. Унинг ёзишича Обрўйнинг қароргоҳи Пойкандда бўлиб, у бой зодагонлар ва савдогарлар устидан қаттиқ назорт ўрнатган. Бунга чидай олмаган зодагонлар Туркистон толмонига йўл олишган. Обрўй атрофида эса қашшоқ деҳқонлар гуруҳлари йиғила борган. Ўзаро муттасил урушлар ҳамада тахт талашишлар мамлакатни парчаланиб кетиши ва маънавий иқтисодий инқироз ҳолатига олиб келди. Қора Чурин қариб қолган вақтида тахминан 600 йилларга келиб ўзини хоқон деб эълон қилади. Қора Чурин Буғу хоқон (қаҳрамон хоқон) деган номни олган эди. Хоқонликдаги оғир вазиятдан фойдаланган Хитой императори ички назолар келтириб чиқаришга ҳаракат қилади. 582-603 йиллардаги ўзаро урушлардан сўнг 603 йил хоқонлик тўла мустақил 2 қисмга: Шарқий ва Ғарбий қисмларга айланди. Ғарбий хоқонлик таъсири остида Еттисув, Чуводийси, Волга, Кубаннинг куйи қисми, Иртиш, Ишим дарёлари бўйидаги ерлар, Марказий Осиёнинг кичик ярим мустақил давлатлари унинг таркибида бўлди. Феодал муносабатлар ривожланаётган Ғарб ҳоқонлигининг ижтимоий таркиби ҳам, сиёсий бошқаруви ҳам анча-мунча мураккаб эди. Ярим асрлик ҳукумдорлик жараёнида туркларнинг бир қисми ўтроқлашади, қолганлари ерли чорвадорлар билан аралашиб кетади. Зтроқ ҳаётнинг анъанавий –маъмурий удумлари таъсирида бошқарув таркиблари аста-секин ўзгариб, туркларнинг ижтимоий ва сиёсий мавқеи мустаҳкамланиб боради. Турклар сиёсий ҳаётда фаол қатнашиб, Марказий Осиё сиёсатининг ҳамма жабҳаларида тенг қатнаша бошладилар. Ҳоқон Шегуй вафотидан кейин (618 йил) ҳокимияти келган Тўн ябғу (Тўн баҳодир) даврида Ғарбий ҳоқонлик яна кучаяди. |