Кушон давлатининг пайдо бўлиши узоқ ваақт олимлар орасида катта илмий мунозараларга сабаб бўлиб келганлар. Бу афсонавий туюлган подшолик тарихини ўрганиш ўтган асрдаёқ бошланаган эди.
Ўтган асрда Лондон ва Париж, Вена ва Петербург тангашунослари қўлига баджаҳл ва серсоқол Шарқ подшолари ва антик давр худолари ттасвирлаган тангалар туша бошлади. Уларда юнон алифбосида, номаълум тилда ёзувлар ёзилган эди. Шунингдек, инглиз офицерлари, врачлар ва саёҳатчилар Ҳиндистоннинг Шимоли-ғарбий районларидан антик даврга оид шарқий услубда ишлаган ҳайкалчалар ва турли буюмлар топиб ола бошлайдилар. Булар қандай тангалар ва ҳғайкаллар, улар қаерда ва қайси подшолик даврида пайдо бўлган? Олимлар олдида ечилиши зарур бўлган жумбоқлар ва муаммолар ниҳоятда кўп эди. Бизнинг давримизда келиб бу муаммоларнинг кўпчилигига анчагина аниқликлар киритилган. Мил. Авв I асрга келиб Катта Юечжи уюшмасидаги бешта ҳокимликда Гуйшуан (Кушон) ҳокимлиги анча кучайиб ва ҳудди кенгайиб борди. “Сўнги Хан сулосаси тарихи” (Хитой) маълумотларга кўра, “Гуйшуан ҳокими Киоцзюкю қолган туртта ҳокимликни бирлаштириб ўзини Гуйшунан ҳокими деб эълон қилинди”. Киоцзюкю (Кужула Кадфиз) ҳамма мулкларни бирлаштириб, Қобулистон ва Қандархорни забт этади. Милодий I аср бошларига келиб Қушон давлати ўз аҳамиятига кўра антик давр Хитойдаги Хан давлати, Парфия подшолиги, Рим салтанати билан рақобатлаша оладиган қалимги дунёнинг энг қудратли ва забардаст давлатларидан бири сифатида ташкил топди. Хитой манбаларидаги “Гуйшуан ҳокими Киоцзюкю”, илк кушон даврига оид топилма тангаларда акс эттирилган “Кушон подшоси Кужула Кадфиз”га айнан мос тушади. Кужула Кадфиз ёки Кадфиз I ўз подшолик сиёсатини ҳокимят ерларини кенгайтириш билан бошлайди. Унинг даврида Кушон давлати ерлари анчагина кенгайди. Кадфиз I ҳукумронлик қилган давр Кушон подшолиги ҳақида тангашунослик тадқиқотлар орқали бирмунча маълумотлар олиш мумкин. Баъзи бир гуруҳ тангалар борки, уларнинг бир томонида энг сўнгги Юнон-Бақтрия подшоси Гермей тасвири туширилиб, унинг номит ёзилган, иккинчи томонида эса, Геракл симойси ва “ўз ишончига қатъий кушонлар ёбғуси Кужула Кадфиз” деган сўзлар бор. Бундай танга зарб этилишини олимлар турлича талқин этадиган. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, Қадмиз I дастлаб Юнон-Бақтрия подшоси Гермей ҳокимлиги тан олади ва улар бирликда танга зарб этадилар. Бошқа гуруҳ олимлар фикрига кўра, Кадфиз I нинг Гермей тангалари Бақтрияда кенг тарқалган эди. Текширувлар шуни кўрсатадики, кейинроқ Кадфиз I ўз номини “ёбғу”дан “шоҳлар шоҳи” фахри унвонига кўтариб тангалар зарб этади. Яна бир гуруҳ Марказий Осиёдан (кўпроқ Тожикистондан) топилган тангаларда “шоҳлар шоҳи, буюк халоскор” деган ёзув учрайди. Кўпчилик олимларнинг фикрига кўра, бу тангаларни Кадфиз I зарб қилган. Кужула Кадфиздан сўнг тахтга унинг ўғли Вима Кадфиз (Кадфиз II) ўтиради. У мамлакатда пул ислоҳоти ўтказиб олтин тангалар зарб қила бошлайди. Шунингдек Кадфиз II Ҳиндистоннинг бир қисмини Кушон давлатга қўшиб олади ва Рим салтанати билан алоқалар ўрнатади. Кушон подшолари ичида энг машҳури Канишка ҳисобланади. Унинг ҳокимлик даврида Кушонлар салтанати янада гуллаб-яшнади. Канишка даврида Панжоб, Кашмир вилоятлари мамлакатга қўшиб олинган. Мамлакатнинг пойтахти эса Пешовар (Афғонистон) атрофида эди. Мамлакатнинг ҳудуди Шимолий Ҳиндистон, Афғонистон, марказий Осиёдаги ккўпгина вилоятлар, Шарқий Туркистондан иборат эди. Сюанъ Цзяннинг ёзишича, “Канишка подшолик қилган даврда унинг шон-шуҳрати қўшни мамлакатларга ёйилди. Мамлакатнинг ҳарбитй қудрати кўпчилик томондан тан олинди. Хитойнинг ғарб томонидагилар ҳам Канишканинг ҳокимятини тан олиб, унга ўз гаровга қўйилган одамларидан юборилган эдилар”. Канишка даврида зарб этилган тангаларда Бдда худоси, зардуштийлар худолари Вурутрагна, Анахити, Митра ва бошқаларни учратиш мумкин. Айнан шу даврда зарб этилган тангаларда юнон алифбосидаги Бақтрия тилида ёзилган тангалар (Европа тадқиқотчиларини ҳайратга солган тангалар) зарб этила бошланди. Канишка даврида Кушонллар давлатида буддийлик динига катта эътибор берилди (Канишканинг ўзи ҳам шу динда эди). Бақтрия тилининг аҳамияти янада ошди. Ҳунармандчилик ва савдо юқори даражага кўтарилди. Кушон давлати ўзининг энг ривожланган чўққисига кўтарилган. Ҳинд манбаларининг маълумотларига қараганда, Кушон давлатига Канишкадан сўнг Васишка подшолик қилади. У ва Васудева подшолиги даврида қудратли кушонлар салтанати инқирозга учрай бошлайди. Кушон подшолиги давридаги ижтимоий-иқтисодий ҳаётга назар ташласак, бу даврддаги йирик шаҳарлардан бири Термиз шаҳри эди.термиз асосан Кушонлар давридаги юксак ривожланди. Бу даврда шаҳар Ҳиндистон билан ғарб, шимол, шарқ мамлакатларни бо0лайдиган савдо йўлларидаги йирик шаҳарга айланган. Шаҳарнинг майдони анчагана катта бўлиб, унинг ҳудудидан Қоратепа, Фаёзтепа каби Будда ибодатхоналари қазиб очилган. Улар ибодат қилиш жойи бўлиши билан биргаликда, ажнабий савдогарлар савдо-сотиқ қиладиган манзил ҳам ҳисобланган. Ибодатхоналар қошида турли ҳунармандчилик устахоналари бўлиб, улар фақат қоҳинлар эҳтиёжини қондирибгина қолмай, бозор учун ҳам хизмат қилган. Ибодатхоналарда кулолсилик устахоналарини топилиш шундай далолат беради. Сўғдиёна, Фарғона ва Чочнинг Кушон даврига оид кўҳна шаҳар ва қишлоқлари яхши ўрганилмаган бўлса-да, бу ерларда ҳам катта-катта ўзгаришлар ва шаҳарлар ривожини кузатиш мумин. Йирик шаҳарлардан бири Самарқанд эди. Сўғдиёнада ундан ташқари майда манзилгоҳлар ҳам кўп эди. Манзилгоҳлар мустаҳкам ҳимоя деворлари билан ўралган эди. Фарғона водийсида ҳам моддий маданиятининг ривожланганлигини кузатиш мумкин. Хоразмда кўпгина шаҳарлар ва манзилгоҳлар мавжуд эди. Шулардан бири Тупроққалъа кўҳна шаҳридир. Шаҳар тузилишига кўра тўғри бурчакли бўлиб, қалин деворлар билан ўралган. Шаҳар ўртасида тор кўча ўтган. Шаҳардан Кушон даврига оид кўплаб нарсалар топилган. Бу ерга подшо саройи очилган бўлиб, шаҳар деворларида ажойиб тасвирларни учратиш мумкин. Шунингдек, Тупроққалъадан Хоразм подшоларининг архивидан намуналар ҳам топилган. Археологик тадқиқотлар натижаларига кўра, Кушон даврида Марказий Осиёнинг деярли барча вилоятлари қишлоқ хўжалигини язши ўзлаштириб олган эдилар. Текисликларда суғорма деҳқончилик билан биргаликда чорвачилик ҳам ривожланади. Бу давр Хоразмда, Зарафшонда кўплаб суғориш иншоотлари қурилди. Деҳқончилик қуролларида ҳам ўзлаштириш содир юўлди. Масалан Кушон даврига оид Талибарзу ёдгорликларидан (Самарқанд) ер ҳайдайдиган омончнинг темур учи топилган. Тоғ этаклари ва тоғ олди воҳаларида бу даврда чорвачилик ривожланиб боради. Айниқса, Фарғона чорвачилик билан шуғулланувчи ярим кўчманчи аҳоли кўп эди. Уларнинг зотдор отлари қўшин давлатларда ҳам машҳур эди.ғ Ҳунармандчилик фақат йирик шаҳарларда эмас кичикроқ манзилгоҳларда ҳам ривожланди. Айниқса, қурол-аслаҳа устахоналарида ҳарбий қуроллар ясаш ривожланди. Кушонлар даврида пайдо бўлган ва мураккаб тузилишга эга бўлган Марказий Осиё камони кейинчалик Эронда кенг тарқалди. Найзалар ёғочдан ясаларди. Ўқлар ва найза учлари темирдан ясалиб бир неча кўринишга эга эди. Учи учбурчакли ўқлар кенгроқ ёйилган эди. Ҳарбийлар ханжар ва қиличлар билан қуролланар эдилар. Милоднинг бошларида Марказий Осиёда дудама қиличлар расм эди. Қурол-аслаҳалардан қалқон, жанг болтаси ҳам тақиб юриларди. Қушонлар даврида савдо-сотиқ, ички ва ташқи савдо айниқса ривожланди. Савдо муносабатларининг ривожланишида “Буюк ипак йўли” нинг аҳамияти катта бўлди. Тадқиқотчиларнинг фикрларига қараганда “Буюк ипак йўли” милоддан аввалги III асрнинг охири –II асрларда шакллана бошлайди. Кўпчилик олимлар милоддан аввалги II асрда Марказий Осиёга келган Хитойлик сайёҳ ва савдогар, император саройи офицери Чжан Цзянни Хитойдан бу йўлни бошлаб берган дастлабки сайёҳ деб ҳисоблайдилар. Милоддан аввалги II асрнинг охирларида Хитой қўшинлари Довон (Фарғона) ерларига бостириб кирдилар. Ўша даврдан бошлаб Марказий Осиё ва Хитой ўртасида савдо ва маданий алоқалар риивожланиб борди. Фарғона, Сўғд ва Бақтрияга ипакчилик кириб келди. Карвон йўли ривожланиб борган сари савдо-сотиқ ишлари ҳам ривожланиб борди. Хитой савдогарлари Марказий Осиёга асосан хом ипак ва ипак матолари, марказий осиёлик савдогарлар Хитойга шиша буюмлар, қимматбаҳо тошлар, зеб-зийнат буюмлари ва бошқалар элтганлар. Милоднинг бошларида қадимги дунёнинг илғор маданиятли давлатлари асосан тўртгача: ўрта ер денгизидаги Рим, Яқин Шарқдаги Парфия, Хитойдаги Хан давлати ва хозирги Ҳиндистон, Поокистон, Афғонистон ва Марказий Осиёни бирлаштирган қудратли Кушонлар салтанатига бўлинар эди. Ғарбда Британ оролларида шарқда Тинч океани соҳиллларигача чўзилган бу тўртта забардас салтанат инсоният тарихида биринчи бўлиб “Буюк Ипак йўли” деб номланувчи бир йўл билан боғландилар. “Буюк Ипак йўли” Хитойдаги Хан империяси пойтахтидан Кушон ва Парфия давлатлари ҳудуди орқали Ўрта Ер денгизининг шимолий қирғоқларигача чўзилди. Бу йўл туфайли кўп минглаб (умумий узунгили 12 минг км.) километр масофадаги давлатлар ўзаро алоқа боғлашга еришдилар. Подшоларнинг ўзаро елчи юбборишлари, бир-бирларига ҳар ҳил совғалар инъом этишлари анъанага айланди. Савдо-сотиқ ривожланди. Шарқ билан Ғарб маданиятининг бир-ббирига таъсири кучайди. Ўша даврдаги кўплаб маданий ўхшашликлар ҳам шу туфайли юзага келди. “Буюк Ипак йўли ” бўйлаб кўплаб карвонсаройлар, шаҳарлар барпо этилди. Бу йўлдан бораётган савдогарлар кўпинча йўлнинг охиригача бормас эдилар. Марказий Осиё вилоятлари бу йўлнинг ўртасида жойлашганлиги сабабли савдогарлар Хоразм, Самарқанд, Термиз ва бошқа жойларда ўз молларини сотиб, махаллий махсулотларни харид қилар эдилар. Ўша давр Марказий Осиё бозорларида четдан келтирилган кўплаб махсулотлар мавжуд эди-ки, хозирги кунда Ипак йўли устидаги кўҳна шаҳарлар ва манзилгоҳлардаги археологик қазишмалар натижасида топилаётган топилмалар фикримизни далилларидир. Кушон даври иқтисодий ҳаёти ҳақида гап кетар экан яна Кушон подшолари тангаларига тўхталамиз. Бу тангалар давлатда ривожланган пул тартиби бўлганидан дарак берибкина қолмасдан, товар - пул муносабатлари ривожланганини ҳам кўрсатади. Жуда кўплаб мис тангалар пул муносабатларининг кундалик ҳаётда ва давлатнинг турли бурчакларидаги савдо алоқаларида муҳим ўрин тутгандан далолат беради. Шунингдек, бошқа давлатлар билан ҳам савдо алоқалари авж олди. Айниқса Кушон давлатининг Рим салтанати ва Хан давлати ўртасида савдо- сотиқ муносабатлари энг юқори даражага кўтарилди. Кушон давлати ҳудудида Рим тангаларининг топилиши, Рим салтанати ҳудудида кушон тангаларининг топилиши ҳам буни тасдиқлайди. Рим манбалари, кейинроқ эса араб географларининг маълумотларига қараганда, Рим салтанатига Кушон давлатидан асосан темир ва темир буюмлар олиб кетилган. Хитойликларни эса асосан “узоқ ва оғир йўлларни босиб ўтишга қодир бўлган” Фарғонанинг отлари ҳайратга солган. Шунингдек, Хитойга жун ва жун газламалар, қўй териси, қуроллар ва қимматбаҳо тошлар сотилган. Ўз навбатида Хитойдан ипак турли Хитой газламалари чинни буюмлар келтирилган. Кушон давлати ундан ташқари катта ва кичик вилоятлар, дашт ва тоғ олди кўчманчилари билан савдо-сотиқ муносабатлари олиб борган. Юқорида қайд этганимиздек бу муносабатларда “Буюк ипак йўли” нинг аҳамияти беқиёс бўлди. Кушон даври ёки милодий I- III асрлар кўпгина Ғарб ва Шарқ маданий мамлакатлари билан қизғин иқтисодий, маданий ва сиёсий муносабатларда бўлган қудратли ва мустақил давлатнинг ҳар томонлама гуллаб яшнаган даври бўлди. Бироқ шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, бу салтанат қулдорлик муносабатлари анча тараққий этган бир шароитда ҳаёт кечирган турли ҳалқларнинг аралашмасидан иборат эди. Айни пайтда, кушон даврининг охирига келиб Марказий Осиёда қулдорлик тузумининг емирилишига сабаб бўлган олимлар пайдо бўла бошлайди. Ёзма манбалар ва сўнгги археологик маълумотлар шундан далолат берадики, милоднинг бошларида Кушон давлати ривожланишда шундай ижтимоий-иқтисодий жараёнлар бўлиб ўтдики, бу жараёнлар шу даврда Рим салтанатида ҳам, Парфия ва Хан давлатида ҳам бўлиб ўтган жараёнларга ўхшаб кетади. Қудратли Кушон салтанати синфий қарама-қаршиликнинг ниҳоятда кескинлашуви натижасида пайдо бўлиб, ўз даврида Шарқ ва Ғарбдаги каттагина ҳудудни ларзага солган салтанат эди. Салтанатни ташкил этган турли ҳалқларнинг ҳукмрон синфлари ҳалқ ҳаракатларини маълум муддатгача бостириб турушга ва салтанат атрофини ўраб турган кўчманчи қабилалар ҳужумини қайтаришга ва тўхтатишга қобил бўлган олий давлат ҳокимият фойдасига давлат мустақиллипгидан воз кесган тақдирдагина синфий курашда ғолиб чиқиши мумкин эди. Кушонлар ҳукумронлиги даври Марказий Осиё тарихида ўчмас из қолдирди ва катта аҳамиятга эга бўлди. Шарқ ва Ғарбга қатнаб турган элчилар ва карвонлар билан бирга маданий анъаналар ҳам кириб келди. Бу анъаналар маҳаллий маданий жараёнлар билан аралашиб ўзига хос Кушон маданияти ва санъатининг пайдо бўлишга олиб келди. Кушон маданияти ўз навбатида қадимги Шарқ ва Ғарб маданиятидда чуқур из қолдирди. Кушон даври маданияти. Кушон даври Марказий Осиё ҳалқларининг моддий ва маънавий маданиятида жиддий ўзгаришлар бўлганлиги билан изоҳланади. Буюк Кушонлар салтанатининг тақдири, маънавияти нуқтаи назаридан аянчли тугади, яъни ўз даврида унинг тарихи ва маданияти деярли ёзилмаган. У ҳақда қадимги маълумотлар жуда кам, ёзув (эпиграфик) ёдгорликлар ҳам унчалик кўп эмас. Маълумки Марказий Осиёда милоддан аввалги IV- II асрларда оромий ёзув асосида Хоразм, Парфия ва сўғд ёзувлари пайдо бўлади. Кушон даврига келиб улар сафига яна бир ёзув-Кушон (Бақтрия) ёзуви пайдо бўлади. 22 ҳарфдан иборат ва кўпгина тангаларда учрайдиган бу ёзув, олимлар фикрича, Канишка даврида пайдо бўлади. Тангаларда зарб қилинган миниатюра тасвирларда баджаҳл ва серсоқол подшолар сиймоларини, юнон, ҳинд, форс, Марказий Осиёнинг турли худолари ва улар исмлари, пордшоларнинг номлари ва унвонлари юнон ва ҳинд алифбосида, маҳаллий тилда битилганини кўришимиз мумкин. Кушон тангалари маданиятнинг ўзига хос томонари ёзув, тил, диний қарашлар ҳақида маълум хулосалар чиқариш имкониятини яратади. Аммо, тангалар Кушон маданияти қай даражада бўлганлиги ҳақида тўла маълумот беролмайди. Бунинг учун санъат ёдгорликларига мурожат этамиз: санъат ёдгорликлари дастлаб Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбида кўплаб очилди ва бу туркум санъат ёдгорликлари “Қандаҳор ҳайкалчилик мактаби” деб номланди. Бу ҳудуддан жуда кўплаб санъат асарлари топилган бўлиб, бу асарларда буддийлик худолари, монархлар тасвирланган. Ундан сўнг кушон даврига оид буддийлик манзилгоҳлари Ходда ва Шотарака (Афғонистон), Бутқара (Покистон)дан юзлаб ғайкаллар топилиб, кушон маданияти ҳақидаги тасаввурлар бирмунча кенгайди. Аммо, Марказий Осиё Кушон даври маданияти қай даражада бўлган эди? Марказий Осиёнинг жануби ва Шимолий Афғонистондаги археологик тадқиқотлар Юнон-Бақтрия ва Кушон-Бақтрия маданияти гуллаб яшнаганидан далолат беради. Дастлабки ёдгорликлар Айритом ва Кўҳна Термизда 30-йилларда очилиб, 60-йилларда давом эттирилди. Кейинчалик кўҳна Термиз яқинидаги Қоратепа буддийлик ибодатхонаси, Фаёзтепа, Холчаён ва Далварзин кўҳна ўаҳарлари очилиб ниҳоят даражада юксак бўлган кушон маданияти бутун дунёга машҳур бўлди. Айритом кўҳна шаҳридан топилган уйларнинг пештоғиға ишланган тош тасвирлар (шарафа) асримизнинг 30-40 йилларидаёқ маълум эди. Бу пештоқларда гулларга бурканган, мусиқа асбоблари чалиб турган қизлар ва дўмбира чалиб турган болаларнинг тасвири туширилган. Қазишмалар натижасида ибодатхона ва иншоотларнинг меъморий жиҳатдан ниҳоятда моҳирлик билан барпо этилганини кўрамиз. Сурхандарё вилоятининг Девон ноҳияси пахта далаларининг бирида қачонлардир йирик шаҳар бўлган Холчаён ёдгорлигининг қолдиқларини сақланиб қолган. Шаҳарнинг пайдо бўлиши мил. ав. I минг йилликнинг ўрталарига тўғри келади. Ривожланиш жараёни Кушон даврига тўғри келиб, бу давлат инқирозга юз тутиш билан шаҳар ҳам емирила бошлайди. Қазиб олинга бино ичида I асрда қурилган, унчалик катта бўлмаган сарой алоҳида қизиқиш уйғотади. Саройда деворий расмлар яхши сақланиб қолмаган. Инсоннинг юзи ва ёмон сақланган қомати, гуллар тасвири бор холос. Лекин саройдаги бадиий маданият намуналари кўплаб топилган. Ҳайкалллар лойдан ишланиб устки қисми бўялган. Ҳайкаллардан энг каттаси 2 метрга яқин бўлиб, кичик ҳайкаллардан ўнлаб топилган. Бу санъат асарларида подшо герай авлодлари тасвирланган (ҳайкаллар тангалардаги тасвирлар билан солиштирилган). Марказда тахтларда ўтирган подшо ва унинг хотини, уларнинг ўнг ва чап томонларида подшо оиласи аъзалари, хотинлар ва эркаклар, шунингдек маҳаллий зодагорлар ва Геракл ҳамда Афиша ҳайкаллари жойлашган. Термиз-Душанба катта йўлининг ўнг томонидан катта майдон бўлиб у ерга табиат ва вақт таъсирида емирилиб ттепаликка айланган қўрғон бор. Шаҳарнинг мустаҳкам деворлар, ҳоким саройининг харобалари, иморатлар қолдиқлари-булар йирик Кушон шаҳри қолдиқларидир. Бу Далварзин кўҳна шаҳари бўлиб, у Кушон давлатининг дастлабки пойтахти бўлган деган фикрлар ҳам мавжуд. 1972йилги қазишмалар пайтида бу ердан умумий оғирлиги 30 кг. дан ортиқ тилла буюмлар хазинаси топилган. Бу хазинада ҳаммаси бўлиб 115 та билакузук, халқалар, тўғалар, бўйин тақинчоқлари, олтин қўймалан бор эди. Далварзни кўҳна шаҳидан унча узоқ бўлмаган жойдан жуда қизиқ ва ўзига хос қабр топилди. Бу қабрдаги кўмиш анъаналари буддийлардан фарқ қилган ҳолда, баъзи ҳолларда Марказий Осиё анъаналарига ҳам ўхшамайди. Сағаналарда уч хилдаги дафн мавжуд бўлиб, улардан охиргиси мил. ав. I- III асрлардаги зардуштийларнинг дафн анъаналарига тўғри келади. Далварзни сағанаси қабрлари ўзига хос гўзаллиги билан, дафн маросими иншоотининг барча меъморлик ўхшашликлари билан зардуштийлик дафн маросимларига мўлжалланган бўлиб, “зардуштийлик дунёси” майдонидаги энг қадимги дафн этиш жойидир. Тўғри, Хоразмда ҳам бу даврга оид эҳтимол бу даврдан ҳам илгарирооқ даврларга оид қабрлар топилган, лекин улар даҳмалар эмас, уларда инсон суяклари сопол астодонларда кўмилган. Милоднинг I асрларига оид астодон қўйилган сағаналар Мавр ва Марғиёнадан топилган, Худди шу тарздаги қабрлар Эрон археологлари топилмаларида ҳам учраб, улар ҳам мил. ав I асрларга оиддир. Далварзин даҳмаси ноёб меъморлик иншооти, ўзига хос бўлиб, гумбаз шаклидаги ҳужра, нафис терилган пештоқли кириш жойи билан кушон даври Шимолий Бақтрия меъморлик санъатини акс эттирувчи иншоотдир. Кушон даври маданияти намуналаридан яна бири қадимги Хоразм ҳудудидаги Тупроққалъа шаҳридир. Милоднинг III- I5 асрларига оид бу шаҳарни кушонлардан алоҳида бўла бошлаган дастлабки Хоразм хокимларидан бири қурдирган. Қазилмалар натижасида турли деворий суръатлар ва ҳайкаллар билан безатилган. тантаналар заллари ва бой хонадон уйлари очилган. Тупроққалъа топилмалари, Марказий Осиёнинг чекка вилоятлари хунармандлари ҳам Кушон санъати ва маданиятини маҳаллийлаштириб олганликларини ва бу маданиятдан саройлар, ибодатхоналар, уйлар қуришда кенг фойдаланганликларини кўрсатади. Археологик жиҳатдан Суғд ва Фарғона ерлари Кушон даври Марказий Осиёнини Жануби ва Хоразмга нисбатан камроқ ўрганилган. Лекин Суғд ва Фарғона аҳолиси бошқа давлатлар санъати ва маданиятидан ҳабардор бўлган, шунингдек, улардан маҳалий маданият намуналари топилган. милоднинг I асрларида Суғдиёна оромий ёзувининг маҳалий кўриниши мавжуд бўлган. Бу даврда Фарғона водийсининг ўз ёзуви бўлмасада, фарғоналиклар ўз тангаларини чиқариб турган. Суғдиёнадан Кушон даврига оид кўплаб сополчилик бадиий маданияти намуналари, идишлар, хайкалчиликлар топилган. |