Хулагу мўғулларнинг яқин шарқ юришини бошлашидан олдин, Бағдодни ҳимоя қилаётган юз минг кишилик йирик қўшинлардан хадиксираб турган бир пайтда, сотқин Ибн Алқамий ҳийла ишлатади. Вазир мўғуллар ҳужуми ҳавфи сабабли халифани хазинани Бағдоддан ташқарига чиқазиб, уни ишончли жойга кўмиб қўйишга кўндиради. Ҳеч нарсадан шубҳа қилмаган халифа бу қалтис ишни амалга оширишга рухсат беради ва вазир 15000лик қўшин билан Бағдоддан ташқарига чиқади ва уларни халифаликнинг узоқ вилоятига жўнатиб юборади ҳамда уларга Бағдодга қайтмасликни буюради. Бағдодга қайтгач эса, ҳуддики улар умуман мавжуд бўлмагандай, аскарларнинг рўйхати ёзилган қоғозларни шунчаки йўқ қилиб юборади. Бундай ишни у бир неча марта қилади; ниҳоят, Бағдод ҳимоясидаги юз минг аскардан фақатгина ўн мингтаси қолади – қолганлари тарқатиб юборилади, энг аввало сунний – аскарларни шу тарзда йўқ қилади. Ўзининг ҳийлакор режасини амалга оширгач, Ибн Алқамий Хулагуга бажарган иши ҳақида ҳисобот берувчи мактуб йўллайди ва Хулагу Бағдодга ҳужум қилишга қарор қилади ва шаҳар мўғул қўшинларининг зич қуршови остида қолади. Ва ўша ҳукмдорини ва ислом умматига хоинлик қилган вазир саройга келади ва халифага навбатдаги қалтис қадамни таклиф этади. У Мустаъсимни мўғуллар билан музокаралар ўтказиш лозимлигига кўндиради. Шу билан бирга, халифа жуда кучли ва жуда заиф душманлар ўртасидаги музокаралар ҳеч ҳам тинчлик келишуви эмас, балки шунчаки сўзсиз таслим бўлиш эканлигини яхши тушунарди. Таслим бўлишнинг эса ўзига яраша қатъий қоидалари мавжуд: енгилган томон ғолиб тарафнинг барча шартларига тўлалигича бўйин эгади. Яъни ҳамма нарса “Ютқазганларга алам” тамойилига кўра содир бўлади. Нима бўлганда ҳам, Хулагунинг олдига икки нафар вакилни дастлабки музокаралар учун жўнатишга қарор қилинади. Кутилганидек, халифанинг элчиси Ибн Алқамийнинг ўзи бўлади, унга эса Бағдод черковининг насториан патриархи ҳамроҳлик қилади. Қанчалар ажабланарли бўлмасин, Хулагу билан музокараларда мусулмон давлатининг вакили бўлиб унга умуман алоқаси бўлмаган кишилар иштирок этишаётган эди: амалда аббосийлар халифалигини ёмон кўрувчи сотқин шиа ва насроний руҳоний. Вазир Хулагунинг қаршисига гўё тинчлик музокараларини ўтказиш учун кетаётганди, аслида эса у бу учрашувга ўзининг шахсий ва Бағдоддаги шиаларнинг ҳавфсизлигига кафолат олиш учун борганди. Сирли “музокаралар” давомида Хулагу ва гўёки аббосийлар халифалигининг вакили ўртасида муайян келишувларга эришилганди. Халифанинг “элчилари”га Бағдоднинг эгалланишидаги кўмаги учун Бағдод мусулмон халифалигидан “озод этилгандан” сўнг, Ироқда ҳукмронлик қиладиган янги Бошқарув кенгашида ўрин олиши ваъда этилганди. Албатта, аббосийлар халифалигининг “вакиллари”, кутилганидай, мўғулларга бу борада ҳар томонлама кўмаклашишга бажонидил рози бўлишди. Қандай қилиб улар рози бўлмасликлари мумкин эди, ахир уларнинг орзулари амалга ошаётгандику – мусулмон халифалигини йиқитиш, бундан ташқари, бунинг учун уларни яна мукофот ҳам кутаётганди. Халифанинг олдига музокара олиб борувчилар мўғулларнинг ғалати талаби билан қайтиб келишди. Хулагуга Бағдодда мўғулларга қарши кайфиятда бўлган ва халқни душманга қаршилик кўрсатишга ҳамда муқаддас жиҳод қилишга чақирувчи кишилар мавжудлиги ҳақида маълумот етиб борганди. Агарда шаҳарда бундай кайфият ҳукм сурса, тинчлик музокараларини барбод этиши мумкин. Шу сабабли мусулмонларнинг ҳукмдори Хулагуга бу ҳаракатнинг рахбарларини топшириши лозим, шу қаторда халифани жиҳодга ва қаршилик кўрсатишга ундаган Мужоҳиддин Ойбек ва Сулаймоншохни ҳам. Халифа мўғулларнинг бу талабига қандай жавоб берганлиги ҳақида аниқ маълумот йўқ, лекин ҳаммага Хулагу ва Ислом душманларининг асл мақсади нима эканлиги тушунарли бўлди.
Абу Муслим "Бағдоднинг қулаши" китобидан
|