1938 йилги Мюнхен битими (шунингдек, "Мюнхен фитнаси" деб ҳам номланади) – 1938 йил 30 сентябрь куни Германия, Италия, Буюк Британия ва Франция ҳукумати раҳбарлари томонидан имзоланган битим. Бу чегара ҳудуди саналган, аҳоли таркибида немислар кўпчиликни ташкил қилган Судет вилоятининг Чехословакиядан ажралиб чиқиши ва унинг Германияга қўшилишини назарда тутган. Бу иккинчи Жаҳон урушидан олдинги ва унинг бошланишига хизмат қилган энг муҳим воқеалардан бири ҳисобланади.
Чехословакия
1938 воқеалари биринчи Жаҳон уруши натижаларининг натижаси эди. Унинг оқибатларидан бири Чехословакия Республикаси ташкил килиниши бўлиб, 1930 йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига мувофиқ унинг ҳудудида 3,5 миллиондан кўпроқ немислар яшаган. Чехиянинг Судет вилояти деб аталган ҳамда Германия ва Австрия билан чегарадош бир қатор ҳудудларида немислар аҳолининг кўпчилигини ташкил қилди. Немислар ўз тилларида таълим олиш ҳуқуқига, ўз сиёсий партияларига эга эдилар. Кучли армияга эга бўлган Чехословакия Германия билан чегарада қудратли ҳарбий истеҳкомлар қурди. 1935 йилда у СССР ва Франциядан хавфсизлик кафолати олди. Уларга кўра, Чехословакия расмийларидан тегишли мурожаат келиб тушган тақдирда, Франция шундай қилган тақдирда Совет Иттифоқи Чехословакияга ёрдамга келиши керак. 1938 йил март ойида Гитлер Чехословакия билан "яшил" уруш режасини ишлаб чиқди.
Биринчи Судет инқирози
1933 йил Германияда ҳокимият тепасига янги кучлар келганидан кейин, Чехословакия немислари орасида айирмачилик кайфияти кучайди. Судет-немис партияси (шунингдек, унинг раҳбари К. Генлейн номидан "генлейнчилар партияси" деб номланган) уларнинг манфаатларини ифодалай бошлади. У Судет вилоятини Чехословакиядан олиб чиқиш ва уни учинчи Рейхга қўшиб олиш учун очиқ йўл кўрсатди. Партия 1938 йил феврал ойида Чехословакияда немисларнинг даҳшатли ҳолатини эълон қилган Германия раҳбари А. Гитлернинг очиқ қўллаб-қувватлашидан фойдаланди. 1938 йил мартида Австрия қўшиб олинганиан сўнг, судет-немис партияси дадил ҳаракатларга ўтди. 24 апрелда Судет вилоятининг кенг автономиясини талаб қилиб, Карлсбад дастурини қабул қилди. Шунингдек, партия вакиллари Судет вилоятини Германияга қўшиб олиш бўйича референдумга тайёргарлик кўрганини маълум қилди. 22 Май куни "Хенлинчилар" путчни режалаштиришди, немис армияси эса Чехословакия чегарасига тортилди. Бу биринчи Судет инқирози сабаб бўлди. Бунга жавобан Чехословакия ҳукумати қисман сафарбарлик эълон қилди, Судетга қўшин келтирди ва давлат тўнтариши уюштирилишига йўл қўймади. СССР, Франция ва Италия Германиянинг ҳаракатларига норозилик билдирди. Чехословакия Президенти, Э. Бенеш бир қатор енгилликлар қилиш учун тайёр эканлигини, лекин Германия фойдасига Судетдан воз кечмаслигини билдирди. Совет Иттифоқи Чехословакияга ҳарбий ёрдам кўрсатиш истагини тасдиқлади, бироқ умумий чегаранинг йўқлиги ва Польшанинг Қизил армияни ўз ҳудуди орқали қўйиб юборишдан бош тортгани туфайли буни амалга ошириш қийин эди. Акс ҳолда, Польша ҳукумати СССРга уруш билан таҳдид қилди. Биринчи Судет инқирози тугагандан сўнг Чехословакия ҳукумати ва Германия томонидан қўллаб-қувватланган судет-немис Германия партияси ўртасида музокаралар бошланди. Уларда воситачи ролини Буюк Британия ўз зиммасига олди, у ўз миссиясини Лорд В. Ренcиман бошчилигидаги Чехословакияга юборди. Миссия 1938 йил 3 августдан 16 сентябргача давом этди. Музокаралар чоғида Судет немисларининг вакиллари ён беришлар ва кенг мухторият ғоясини рад этдилар. Натижада Ренсимен Чехословакиядан немис аҳолиси устун бўлган ҳудудларни бегоналаштириш ғоясига суянди.
Иккинчи Судет инқирози
1938 йил сентябрида иккинчи Судет инқирози бошланди. Судет вилоятида маҳаллий немислар ва Чехословакия армияси ўртасида туқнашувлар бошланди. 7 сентябрда К.Генлейн Чехословакия ҳукумати билан музокараларни тўхтатди. Шу куни, ўз мажбуриятларига амал қилиб, Франция резервистларни сафарабр қилди. Аммо 11 сентябр куни Франция Буюк Британия билан биргаликда уруш юз берган тақдирда Чехословакияни қўллаб-қувватлашини очиқ маълум қилди. Бироқ, Агар Германия уруш бошламаса, унинг талаблари қондирилади. 12 сентябрда А.Гитлер Нюрнбергда бўлиб ўтган НСДАП съездида агар Чехословакция уларни таъқиб қилишни тўхтатмаса, Судет немисларига ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди. Худди шу куни Судетда янги исён кўтарилди, К.Генлеин Чехословакия қўшинларини олиб чиқишни ва тартибни ҳимоя қилишни маҳаллий отрядларга топширишни талаб қилди. Чехословакия 15 сентябрга келиб давлат тўнтаришини бостирди. 15 сентябрдаойида А. Гитлер Германияга келган Британия Бош вазири Н. Чемберленга Судет туфайли Чехословакия билан уруш бошлашга тайёрлиги ҳақида хабар берди. Лекин у Чехословакия ҳукумати Судет вилоятини Германияга ўтказишга рози бўлса, урушнинг олдини олиш мумкинлигини шарт қилиб қўйди. Чемберлен рози бўлди. 18 сентябрь куни Лондонда бўлиб ўтган Британия-Франция музокаралари чоғида Франция Судетнинг топшириишига розилик берди. 19-сентабр куни Президент Бенеш СССРдан Франция шу ишни қилмаса ҳам, Польша ва Руминия совет қўшинларини ўз ҳудуди орқали ихтиёрий равишда қўйиб юборишдан бош тортса ҳам, Совет Иттифоқи Чехословакияга ёрдамга келишга тайёр эканлиги ҳақида кафолат олди. 23 сентябр куни Женевада Миллатлар Лигаси йиғилишида сўзлаган нутқида Чехословакияга ёрдам беришга тайёрлик СССР ташқи ишлар Халқ комиссари М. M. Литвинов томонидан тасдиқланган. Совет Иттифоқи ҳам бир қатор бўлинмаларини жанговар тайёргарлик ҳолатига келтириб қўйди. 19 сентябр куни Буюк Британия ва Франция ҳукуматлари ўзларининг қўшма баёнотини Чехословакия ҳукуматига етказди. Унда Европада хавфсизликни таъминлаш ва Чехословакиянинг ўзида хавфсизликни таъминлаш учун аҳолининг кўпчилик қисми немислар бўлган ҳудудларни учинчи Рейхга ўтказиш кераклиги таъкидланган. Бу бевосита ёки плебисцит орқали амалга оширилиши мумкин бўлиб, бу инглиз ва французларнинг фикрига кўра, жуда қийин эди. Буюк Британия ва Франция ҳам келажакда Чехословакия хавфсизлигини кафолатлашга тайёр эканликларини билдирдилар. Шу билан бирга, Буюк Британия ва Франция СССРнинг Чехословакияни Миллатлар Лигасида жамоавий қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилиш бўйича таклифларига тўсқинлик қилди. Чехословакия ҳукумати дастлаб Лондон ва Парижнинг таклифига рози бўлмади. Бироқ 21 сентябр куни Британия ва Франциянинг Чехословакиядаги элчилари мамлакат Англия-Франция таклифини бажармаса, ёрдамдан умид қилмаслигини айтди. Натижада Чехословакия ҳукумати ғарб давлатларининг режасига рози бўлди. 1938 йил 22 сентябрда Полmша Чехословакиянинг шимолидаги Тесин вилоятига даъво қилди. Бунга жавобан, Совет Иттифоқи Польша қўшинлари Чехословакияга бостириб кирса, у билан ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақидаги битимини бузиш билан таҳдид қилди. Худди шу куни Н. Чемберлен билан янги учрашувда А. Гитлер Судетни 28 сентябргача Германияга топширишни талаб қилди. Шунингдек, у Тешин Силезияни Польшага, аҳоли таркибида венгерлар куп бўлган Словакиянинг жанубий кисмини эса Венгрияга ўтказишни талаб қилди. 23 сентябрь куни Чехословакия умумий сафарбарлик эълон қилди. Орадан тўрт кун ўтиб, Гитлер Буюк Британия ва Франция элчилари билан суҳбатда, агар унинг талаблари узил-кесил бажарилмаса, уруш бошлашга тайёрлигини такрорлади. Эртаси куни Чемберлен учинчи Рейх раҳбарини урушсиз керакли нарсани олиши мумкинлигига ишонтирди.
Мюнхен битими
1938 йил 29 сентябрда Мюнхенда А. Гитлер, Н. Чемберлен, Франция ҳукумати раҳбари Э. Даладье ва Италия раҳбари Б. Муссолини ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Чехословакия вакилларига бўлажак келишувни муҳокама қилишга рухсат берилмади. СССР ҳам йиғилишда қатнашмади. Якуний ҳужжат 30 сентябр куни кечаси соат тахминан бирда имзоланди, шундан сўнг Чехословакия делегациясига у билан танишиш учун залга киришга рухсат берилди. Ҳужжатга кўра, 1 октябрдан 10 октябргача бўлган даврда Чехословакия немис аҳолиси кўпчиликни ташкил қиладиган ҳудудларни Германияга топширишни ўз зиммасига олади. Шартнома икки мамлакат ўртасида аҳоли алмашинуви имкониятини тақдим этди. Бир қатор баҳсли ҳудудларда олти ой ичида Германия, Буюк Британия, Франция ва Италия вакилларидан иборат халқаро комиссия назорати остида плебисцитлар ўтказилиши керак эди. Буюк Британия ва Франция Чехословакиянинг янги чегаралари кафолатларини эълон қилдилар. Ҳудудининг бир қисмини Польша ва Венгрияга бериш масаласи ҳал қилингач, Германия ва Италия ҳам уларнинг хавфсизлик кафолатини таъминлашга ҳам тайёр эди. Чехословакия бу масалани уч ой ичида Польша ва Венгрия озчиликлари билан ҳал қилиши керак эди - акс ҳолда, бу масала ҳужжатни имзолаган тўрт давлатнинг йиғилиши юрисдикциясига ўтказиларди.
Чехословакиянинг бўлиниши
30 сентябр куни Чехословакия Президенти Э. Бенеш таклиф этилган шартномага рози бўлди. 1 октябрдан бошлаб Германия ва Польша тегишлича Судет ва Тешин вилоятларига қўшин киритди. Судет ҳудудида учинчи Рейхнинг маъмурий бирлиги Судетенланд ташкил топди. 2 ноябр куни биринчи Вена арбитраж қарори билан, Венгрия Жанубий Словакияни эгаллади. Чехословакия ўз ҳудуди ва аҳолининг учдан бир қисмини, саноат салоҳиятининг 40%га яқини ва Германия чегарасидаги кучли ҳарбий истеҳкомларини йўқотди. Чехословакия ичида ҳам марказдан қочма тенденциялар кучайди. 7-8 октябрь кунлари ҳукумат ҳукумати Словакия ва Карпатбўй Русига кенг мухторият берди. Мамлакат Чехо-Словакия ёки иккинчи Чехо-Словак Республикаси деб номланди. У Словакия мухторият раҳбарияти Берлинга ташрифидан кейин мустақил давлат шаклланишини эълон қилгунга қадар, яъни 1969 йил 14 мартгача давом этди. 1939 йил 15 март куни Германия қўшинлари Чехия Республикаси қолган қисмини эгаллади, бир кун ўтиб, учинчи Рейхга бўсинувчи Богемия ва Моравия протекторати ташкил этилди. Мюнхен битимидаги мажбуриятларига зид равишда Буюк Британия ва Франция Чехословакия ва Чехияни ҳимоя қилиш учун ўз қўшинларини юбормадилар. Бу кўплаб тарихчиларга Ғарб кучларининг "тажовузкорни тинчлантириш" сиёсатининг муваффақиятсизлиги ҳақида гапиришга олиб келди ва воқеалар "Мюнхен фитнаси"деб аталди. 1938 йил cентябр ойида Совет Иттифоқи ғарбий чегарасида ўз қўшинларини тўлиқ жанговар ҳолатга келтирди ва бу ҳолат 25 октябрга қадар давом этди. СССР расман Мюнхен битим қўллаб-қувватлашни рад этди 1939 йил ва 19 март куни Чехия Республикаси ишғол қилинганини тан олишдан бош тортди. Буюк Британия 1942 йил 5 августда Мюнхен битими остидаги имзосини қайтиб олди. Франциянинг имзоси қайтиб олиниши ҳақида 1942 йил 29 сентябрда француз қаршилик ҳаракати бошлиғи генерал Ш . Де Голл эълон қилди. Италия 1944 йилда ўз имзосидан воз кечди. 1942 йил 9 июнда СССР Чехословакиянинг собиқ чегараларини тиклаш зарурлигини эълон қилди. Кейинчалик ғарб давлатлари вакиллари ҳам бунга қўшилди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин Судет вилояти яна Чехословакия таркибига қайтди, маҳаллий немис аҳолиси Германия ва Австрияга кўчириб юборилди. Мюнхен битими остидаги якуний нуқта чизиқ Чехословакия ва ГФР томонидан 1973 йил 11 декабр шартномасида қўйилди ва у «аҳамиятсиз» деб аталди.
Абу Муслим таржимаси
|