Ҳар кимга маълумдурки, халойиқни уламо ислох этарлар, таълими дин ва ахлоҳга уламо мутасаддидур. Ани учун уламони «варасаи анбиё»(Варасаи анбиё - уламолар пайгамбарларнинг ворисидурлар. Хадис.) дерлар. Таълими дин ва ахлоҳни жойи мактаб ва Мадраса ва масжидлардур. Бу пок маконларга кирмаган ҳеч бир мусулмон, албатта, йуқдир, бовужуд шул илми диний ва ахлоки хасанадин биз Туркистон мусулмонларини аксарига оз асар курилур. Буни сабаби, албатта, мактабларда яхши таълим бермаслик ва масжидларда ваъз ва насиғат ва бошқа расм ила амри маъруф ва наҳйи аз мункарни йуқлигидур.
Хар кимга маълумдирки, бизни Туркистон мусулмонларини юзин 99и бутун илмсиздир. Қишлоқ ва саҳроларни аҳволи мундин ҳам ёмонроғ, мингдан бири эхтимолки олими масоили шаръия булса. Холбуки, буларни(нг) ҳаммасига илм фарз эди ва буларни аксарул аксари турт-беш, ҳатто ун саналар ила умрини мактабга уткариб эди ва аксари ҳар кун масжидга кетар. Бовужуд шул на учун аҳоли бу қадар илмсиз. Бу даража жоҳил ва бу даража ахлоқсиздир. Албатта, мунинг сабаби аларға яхши таълим бермаслик ва аларға лозим ва муҳим ишлардин баён қил-масликдир. Бизим Туркистондин бошқа диёр ва мамлакатлардаги умуммасжидларда намоздин аввал ва ё сунг авом тили ила авом учун панд-насиҳат ва ваъз имом тарафидин суйланур. Имом афанди ёмон ишлардин сақланмоқға танбеҳ айтиб, дунё ва охиратдаги зарар ва азобларини тушунтирар, яхши ва кераклик амалларға саъй қилмоқға буюриб ташвиқ этар. Бул сувратда, албатта, масжиди шарифда варасаи пайғамбар тарафидан айтилган ваъз натижасиз қолмас. Оре, бизни Самарканд масжидларида эрта намоздин сунгра «Салоти Масъудий» уқумоқ одатдир ва аммо бечора авом англамайдур. Ва ул авом иймон ва ислом ва зарурияти динияни лавозиминча билмайдур, анга қозихонаға тейишли масалалардин баҳс қилмоқ абас. Бир карра масжидлардаги намозгузарларни зоҳирига бокилсун, на қавмга, на жалса, на таъдил аркон йуқ. Қироатлари ва аркони салотни билмоқлари яна бошқа масала. Бир истанбулли, бир араб, бир эроний бизни масжидлардаги намозхонларни курганда, албатта, таассуф этар. Ёлғуз Туркистон эмас, Бухоро ҳам бу балоға гирифтор. Эй, бу халойшқға намозни қироат ва бошқа заруриёти динияни ким таълим берди? Албатта, уламо. Бас, булар на учун бу ҳолатда қолдилар, ҳатто аксар уламони(нг) узларида намозни авомга ухшаб уқийдурлар ва ҳар кун куруб туруб танаббуҳ этмайдурлар. Масалан, бир имом намоздин илгари айтсаки: «Ё қавм умид ила таҳорат қиларсиз, иш дин қолиб масжидга келарсиз, ризои ҳақчун ибодатға машғул буларсиз, ибодатга мани узларишға мудтадо билурсиз ва бу ибодатдин ажр хоҳлайсиз, бас, ибодатни тариқй ҳазрати шореъ тарафидин баён қилингандур. Аркон ва адаби хоҳ масжид ва уйда булсун бир жой келтурмоқ керак ва манга тобе булмоқ керак». Ва масалан бир имом намоздин сунгра деса: «Эй қавм, эй мусулмонлар, ун дақиқа сизларни бу кунги вақтингизни тиламайман ва сизларга нофеълик бир суз айтарман. Бу кун кучадин утардим, бир мусулмонни иймон ва ё оғуз ва отасини руҳиға ва ё қабрина сукдики, мани бутун вужудим титради ва у сукулган мусулмон ҳам диний ҳаҳоратни анга қайтарди ва иккисида азоби жаҳаннамга лойиқ булди. Иккисида ҳай вон дин бадтар бад-хулқ эмиш. Ота-она ва устоди аларға яхши таълим бермабдур. Аларға ёшлик замонидаги муаллимлари ахлоқ ва адаби исломияни таълим бермабдурки, мундай ёмон сузлар алардин зодир булур. Наузубиллаҳ, бу ёмон сузлар инсонни иймондин ажратур ва иймондин ажралмоқға ким рози булур. Иймон Худонинг лутф ва инояти ва ҳидоятидир, қабр беҳишт ва ё дузахни бир руҳи ва дарчасидур, руҳ Худонинг амридур. Бас, боқингки, у икки нобакор нимани ҳаҳорат қилди ва на жа-зоға лойиқ булди?» Бул сувратга қандай қавмдурки, имомни сузига қулод бермас ва ё имом сузини олмас ва маҳалладаги нобакор ва бадахлоқлар-ни ташҳир этиб, маърака ва мадалладин чиқаргандин сунгра ик-кинчи мартаба, албатта, бадахлоқлик қилмас. Бу руҳоний танбеҳ ва таъзир ва насиҳатни қилмоқга ҳеч бир асбоб керак йуқ. Фақат бир имомни ҳаракати ва сузи ва илми кифоядур. Хар бир имом шул тариқа гайрат этиб, тугриси уз вазифасини ишласа, бутун миллат ислоҳ топар, имомга ҳеч ким таарруз ҳам қилолмас. Бу имомни ушбу сабабдин бекор қилсалар, янгисида амр ба маъруф ва наҳйи аз мункар этмоқдан турмаса, лоилож аҳоли буйин қуяр. Шу йул ила уғри, қотил ва бадрафторларга руҳоний жазолар бермоқ ва аларни халқдин чиқармоқ, туй ва таъзияларига бор-маслик ва далойили шаръия ила тахвиф этиб ислоҳи умматга саъй қилмод мумкин булурди. Имом афандиларға қози, мударрис ва эшонлар, муаллим ва мактабдорларни ҳам ёрдамлари лозимдур. Бу кун ҳар маҳаллада бир имом, бир мактабдор, бир муаззин ва бир неча муйсафид ва талаба ва қори, алҳамдулиллох, мавжуддур. Агарда бунлар аввало уз урталарига ислоҳи халойиқ учун машварат ва ният қилиб биз арз қилган кайфиятта амал қилсалар, бутун махалла оз муддатда ислоҳ топилур. Имомларида ҳурматлари зиёда булур, фақат бир сабаб ила баъзи имомларни бадахлоқ кавмлар бекор қилса, янги келган имомда шу ишни т^илсун, ваъз ва танбени қулдан бермасун. Ҳоло бизни Туркистонда имомларни аҳволи мужиби таассуфдир, зурматлари йуқ даражада ва аҳли маҳаллани энг паст даражадаги одамларигача муроса ва мадора қилмоғи лозим бир авом уз имоми ҳузурида ҳар навъ ахлоҳсизликни айтар, беадаблик қилар, фаҳш суйлар. Бечора имом сукут қилар, суйласа эртага бекор булар, мунга имомларни, рухрнийларни узлари сабабдур. Кучадагиларни аксарал аксарини бир неча йил умри мактабларда кечди ва ҳеч булмаганда кучадагиларни ярми доим масжидга борар, аммо мактаблардан, имомдан яхши таълим ва муассир ваъз курмади ва эшитмади, бас, лоилож ахлоқ ва адаб бузулди-кетди. Деюрларки, авом учун раъс (уртуган киши) керак, имомларга нима керак, шариат, амри маъруф ва наҳйи аз мункар этмоқни илмга ва имомга қавмга лозим қилибдурки, имомни ҳам уриб амри бамаъруф қилдурмоқ керакми? «Уламоу уммати каанбиёи бани Исроил»(Умматимнинг олимлари бани Исроилнинг пайгамбарлари кабидар. Ҳадиc.) қаерда қолди? Анбиёи бани Исроил рутбасига мушарраф булмоқ учун хотири риоя ва мунофиқликни ташлаб, «Қул илвалав кана мурран»га амал қилмоқ керак, қавли ...ни айтмоқ керак. Туркистонда аҳли илм ва адабни камайгани ва авомни бад-ахлоқриғи кундан-кун зоҳир ва маълум булуб турубдур, алон гарчи хайр булсун, халойиқни мактаб ва масжидларга фақат шаҳарларга давоми бор, бу вақт уламо ва имомлар матонат ила панд ва ваъзлар ва мактабдорлар таълими ахлоқ ва динга куз очиб аҳамият бер десалар, фабиҳа, ва илло бироз утгандин сунгра шаҳарларда кишлоқлардек булгандин сунгра иш қулдин кетар. Илмсизлик ва тарбияи диния ва ахлоқ миллиядин бебаҳраликни охири динсизлик ва расман тарки дин этмоққа манжар булур. Қозоқ биродарлардин баъзи чуқунганлар эшитилур, албатта, мунинг сабаби тарбияи динияни йуқлигидиндур. Бу замон бошқадур, ҳуррияти диния деган шайлар чиқарга дин аслиясидин бебаҳра кишиларни гуруҳ-гуруҳ хориж булишлари табиийдур. Ал-он биз мусулмонлар орасида буладурган фаҳш ва угрилик, қатл ва ғорат, бир-бировига ёмон ғараз ва душманчиликлар ҳамма тарбияи динияни нуҳсонидиндур, авомликидин ва беилмликдин-дур. Агарда уламо аҳолини мувофиқи шариат тарбият грглса ва уқутса, бу жиноятлар, албатта, озаядур. Жаҳолат бу кун ҳам чунончи исёнга сабаб булди, ояндага, ортдорга хам қолур, сабаб булур. Туркистон мусулмонларини жаҳолати ва тарбиясизлигини айтиб адо қилиб булмайдур. Алҳамдулиллох, Туркистон муслималари иффат ва эрларига тобелик бобинда назирасиздурлар ва аммо биз эрлар аларга жабр ва зулм этиб, ходима балки ҳайвон даражасида индурибмиз, уқумогрги шореъ аларга ҳам фарз қилубдур. Заруриёти динияни билмоқ ва амалиёти исломияни қилмоқларини фарз ва лозимлиги, албатта, шубхасиздур. Вале бу кун Туркистон муслималарини юздин бирини заруриёти динияни билиши маълум йугр юз уйлук бир неча махалла биларманки, ҳар махалла муслимасидин ун нафарини намоз ўқуши маълум йуқ бечоралар иймон ва ислом надур, билмайдур, фақат исми муслима ва ислом. Кучаларни тулдириб юрган мусулмонларни онаси ва мураббияси, муаллими аввалияси, албатта, бу жоҳила хотинлар-дурки, аларни илмсизлиги, ахлоқи ҳасанаи исломиядин хабарсизлиги ва манбаи хурофотликлари эрларни бадахлоғ ва нохунжарликларига боисдур. Эй,маъшари муслимин, эй ҳазрати уламо, эй содот, эй туллоби киром, Худо учун бироз куз очиб боийнг, халойиқни аҳволи ... ва фасоди ахлоғи на дола келмиш, илмсизлик ва нодонлик бутун атрофимизни олмиш, бунинг иложи надур ва ким қилур? Албатта, иложи илм, панд-насиҳат, таблиги аҳком ва тахвифи танаббуҳ ва таъзири руҳонийдур ва бу ишларни, албатта, уламо қилар, яъни имомлар масжидларда минбар ва маҳфилларда, муаллимлар мактаб ва мадрасаларда қилар. Бизим Самаркандқа юздин зиёда масжид бор, вале ҳеч бир масжидда, масалан, қурби хамр ва уғрилик, ғадр ва хиёнат тутғисинда ҳеч бир имом тарафидан ваъз йуқ ҳар кун бир мусулмон кетар, хамр ичар, ар-бада этар, жигарини ўлдурар, мастлиги қонунан узр булуб, халос ўлур-кетар. Мунинг устига ҳеч бир имом, ҳеч бир эшон бир, аҳли махалла анга шаръан лозим панд-насиҳат ва тавбани бермас ва ё ани маҳалладин чиқармас, балки фазла улароқ ани ... этарлар, ҳибсдин чиқса, бориб курарлар. Халойиқни ҳеч ким гурдин чиқиб ислоҳ этмас. Уламо, мактаб ва Мадраса ислоҳ этар, вале мактаб, Мадраса аҳли муни уйла-майдурлар. Насоро маъбадларива ваъз бор, аммо бизни муқаддас масжидларда йуқ. Икки кун мундин муқаддам курдум, эллик қадар мусулмон ва бир жанозани кулушиб, уйнашуб, қах-қаха ва масхаралик ила катта раста уртасидин кутариб уткардилар. Орқаларида бир неча уламо муйсафидлар-да сукут ила кетиб турубдур. Бошларида жаноза, олдиларива қабристон ва мозор, орқаларида уламо ва муйсафидлар, овизларида қах-қаха кулви ва масхаралик нари турсун, фаҳш. Орқадаги бир неча уламо, ботулилар истилоҳинга, амали мавто сукутда, ижноби таънда, субҳаналлоҳ, бу на қолдур умум қабристонлар иҳотасиз ва ҳар кун мингларча мусулмон чиқиб, ота-бобоси ва оқ сут берган онаси ва азиз-авлиёларни қабри устида улоқ чопар, купкари тортар, қабристонда ҳайвон бoқap, оят ва ҳадис ёзилван тошлар аларнинв оёви остида, биз эса купкари чопармиз, уғлимиз туйива ун минг сумлар сарф этиб, ота-онамизни қабру жасадини от ва итлар оёви остида оламиз. Бокилсун, муни қайси биров курар, Мавло жумламизни ислоҳ айласун, инсоф ва басират берсун.
Маҳмудхўжа Беҳбудий |