(Рости (Уч ҳалқа рамзи ҳақида якдил фикр йўқ. Маълум бўлишича, у қадим байроқларимизда ҳам бор экан. Уч қитъа ҳукмдори, деган маънони ҳам англатиши мумкин.) русти(Куч адолатдадир ёки ҳақиқат билангина мақсадга эришиш мумкин.)) Самарқандда. Самарқанд қиблаи олам вал-адаб!
Эски шаҳарларнинг эскиси, энг гўзал шаҳарларнинг гўзали, машҳур шаҳарларнинг машҳури, илм ўчоғи... Жа-ҳонгирнинг буюк пойтахти, улуғ шаҳарларнинг улуғи, Самарқанд, салом! Паравоз пишқириб, вагонлар тўхтади. Тушдим, Самарқанд эди! Икки кун шаҳар айландим. Энг инжа, энг латиф маҳорат ила бино этилмиш эски замон иморатларини, мадрасаи жомеъ ва қабристонларини, чинни деворларга қулоч-қулоч ранг-баранг чиний нақш этилган кўфий оятларни сайр ва мутолаа ва Шоҳизинда саройи ила Афросиёб ёдгорини тамошо этганимдан сўнг шоҳ Темур қабрига келдим. Оқшомга яқин эди... Самарқандда ҳар на кўрдим, чўқ гўзал, ҳар на кўрдим, чўқ хароб. Масалан, Бибихоним мадрасаси ақлларга ҳайрат беражак бир бинойи латифдир. Бунинг ила ба-робар ажнабийларни йиғлатажак қадар бир харобатдир! Турбаи шоҳ Темур... на таъсирли бир кошонадур! Садди Чиндан Ўрта Ер денгизига қадар, музлик Сибириядан қайноқ Ҳиндистонга қадар чўзилган ҳудудда истиқомат этгувчи турк авлодини ўз дасти жаҳонгиронасига олган ва энг буюк бир турк давлати вужудга келтирган Темурнинг сўнгги манзили мана шу кошонадур... Хийла хароб, баъзи ерлари емирилган, баъзи тошлари тушган, ёзувлари ўчган, эшиклари очиқ-сочиқ унитилаёзмиш бир турбаи олиядур. Фотиҳа олиб, ичкарига кирдим. Пастки қаватга тушдим... Раҳбари руҳонийси Саййид Барака ҳазратлари ила ёнма-ён ётур. Тошларини зиёрат ва тамошо этарканман, тарихи Темурнинг ва замонасининг воқеалари силсилаи Туроний ўлароқ бошимдан кечмакка бошлади. На буюк ишлар, на буюк киши, на ажойиб бир замон ва на хароб бир макон! Дунё шундай эмиш. Ичимдаги нурли туйғу билан фикрим-бошим айланиб турган вақгда бирдан кўрдимки, Саййид Бараканинг сандиқ тоши кўтарила бошлади. Қўрқиб қоровул ҳужраси томон ўзимни отдим. Ва бир гўшага ўзимни олдим. Тош кўтарилмакда, қордай оппоқ соқолли бир чол чиқиб келмоқца. Ва қабр ичи нурга ғарқ эди. Ё Раб, бу на ҳол! Шиддат забтидан ичимда қўрқув асари қолмади. Дастлаб қоронғироқ эди. Кўриниб турган зиё менгача келмас эди. Чиқиб кетиш ёки қолиш ҳақида бирор фикр миямга келмас, турган жойимда музлаганча қотиб турар эдим. Саййид Барака ҳазратлари шоҳ Темурнинг сандиқ тошига қўлини қўйиб «Ўғлим!» дейиши билан бу тош ҳам кўтарилиб, қабрга шуъла ёйилди. Шоҳ Темур ҳам чиқиб, ҳар бирлари ўз тошлари устида ўтирдилар. Темурбек пири юзига боқди. Хожа ҳам, «Ўғлим, яна замон келди», дея жавоб берди. Бирор дақиқа сукут чўкди. Мақбара ичи чироқ ёққандек ёруғ эди. Мен турган ердан мақбара ичи мутлақо кўринмас эди. Қаердан ва қандай чиққанини кўрмай қолдим: ғоят улкан бир зот намоён бўлди. Ва сандиқ тошини айланиб, Темурнинг қаршисига келди. Саййид Барака: — Султон Абдулазизхон(1861 — 1876 йилларда Усмонли давлати ҳукмдори.) Темурбек боши ила қабул қилди ва ўрин кўрсатди. Шу пайт яна бир киши пайдо бўлди. Хожа: — Насриддиншоҳ(1848 йилда Эрон тахтига чиққан эди.) — деди. Қабул этилиб, ўрин кўрсатилди. Яна бири кўринди. Хожа: — Амир Насруллохон(1826 — 1860 йилларда Бухоро ҳукмдори.) — деди. Шу тариқа Исмоил пошо(Усмонли султони Абдулазизхон давридаги Миср волийси.), оталиқ Ғози Яъқубхон(Рус империясига қарши курашда мардлик кўрсатган, босқиндан сўнг Қошғарга кетиб, мустақил давлат ўрнатган машҳур Ёқуббек кўзда тутилмоқда.), хўқандли Худоёрхон мақбарага кириб келдилар ва мақом ҳамда ўринларини олдилар. Уларнинг орқасидан уламосифат уч зот кириб жойлашган ҳам эдиларки, бошига қалпоқ кийган, сариқ бир черкас келди. Хожа Барака: — Шайх Шомил(Шайх Шомил - (1797 — 1871) Доғистон халқлари озодлик кураши йўлбошчиси.), деди... Темур жойидан қўзғалди. Мажлис ҳаракатга келиб, шайхга ўрин кўрсатилди. Шоҳ Темурнинг боши қуйи, султонлар маъюс бир ҳолда, баъзиларининг кўзларида ёш кўринади. Йиғилиш тинч, сукутда кечар эди. Мажлиси салотин, яъни подшоҳлар мажлиси бир-икки дақиқа тинч ва сукутда ўтгач, йиғилишга мадфун (Марҳум.) уламодан Шайх Жамолиддин ҳазратлари чиқиб, қўлидаги қора байроқли яшил ёзувли китобни очди... Саййид Барака ҳазратлари: — Хутбайи сипоҳий! - деди. Шайх қироат(Ўқимоқ.) бошлади: «XIX аср милодиясиндаки, XIV аср ҳижрияга масодифдир, олами маданияда ва олами сиёсияда инқилоб ва тағйир(Ўзгариш.) воқеъ ўлди. Парахўд, тилғироф, темирйўл ва иш учун жуда кўп турли-туман мошиналар яратилди. Китобчилик, ўқимоқ ва маориф дунёда кўрилмаган даражада шуҳрат топди. Идорайи мулк ва давлат низомлари тамом янги бўлиб, ҳукмдорларнинг идораи кайфиясига сад(Тўсиқ, девор.) чекилуб, миллатнинг райъи ва муродига кўра иш кўрила бошланди. Ҳунарманд-чилик ва саноат илгарилаб, саккиз-ўн минг ишчи ишлай-диган фабрикалар таъсис этилди. Ўқ ва қалқон унутилиб, бир вёрстдан одам ўлдирадиган милтиқ, тўрт-беш вёрстдан тош-метин қўрғонларни парча-парча қиладиган тўплар майдонга чиқци. Лекин бу инқилоб, бу янгиланиш биргина овруполик қавмларга хос бўлиб қолди. Шарқия ва исломия мамлакатлари эски ҳолда қолавердилар. Фикр эски, қурол эски, идора усули эски, саноат ва савдо усули эски, аскар низоми эски, қўрғон-қалъалар эски. Денгизда кемалар эски. Хуллас, нимаики бор, ҳаммаси эски. Бари кўҳна... Буни пайқаган Оврупо қавмлари ва хусусан, рус қавми дунёга қўл узатиб бамисли селдек, денгиз долғаларидек ислом мамлакатларини босмоққа, чегараларни емирмоққа киришди. Саноат ва матоҳлари билан бизни синдирди. Баракат кетди. Низомли аскари билан бизнинг тартибсиз аскарларимизни парчалаб ташлади. Қувват кетди...» Хутба бу нуқгага келганида Шоҳ Темур қўлини кўтарди, хатиб тўхтади. Абдулазизхонга қайрилиб: — Салотини Рум бу ҳолларга қарши қандай тадорикларда бўлди? — деди. Сукут. — Овруполиларни илм, мол-мулк ва сиёсий жиҳатдан кучли ва иқгидорли қилган нарсаларга сиз ҳам мурожаат этдингизми? Сукут. — Вақтида салотини Усмония ҳимоясини орзу этган Оврупо ҳукмдорлари тараққиёт ва иқтидор йўлида курашган пайтларида Истанбул нима билан машғул бўлди? Сукут. — Сенинг салтанатинг замонида аҳвол қандай эди? Ва сен нима ишлар қилдинг? — Мунтазам аскар ва флот етиштирдим. — Булар билан нима ишлар қилинди? Сукут. — Қўлдан кетган ерлар борми? — Белград қалъаси... Сербия, Румония... Жабали Лубнон(Тоғли Ливан.)да имтиёзли идора қурилди. — Рум эли заифланган бўлса, Анатўлида қандай тадбирлар қилинди? Сукут. - Бутун умрингни Истанбулда ўтказдингми? - Ҳа. Шоҳ Темур Хатибга боқди. Хатиб хутбани давом этгирди: «Асрнинг салотини инқилоб замонига қарши жузъий бир ҳаракатлар қилган бўлсада, ишларнинг юздан бири ҳам амалга ошмади. Масалан, Эрон шоҳи Насриддин... Тамом қирқ сана камоли роҳат ила салтанат сурди. Усмонли каби роҳатсизликлар кўрмади. Лекин қирқ санада на айтарлик аскар, на тараққиётга хизмат қиладиган низом етиштирди. Явми вафот(Ўлимига яқин, вафот куни.)инда Эрон инглиз ва рус исканжасида ғоят ожиз, аҳолиси эса нодон ва саргардон қолди...» Шоҳ Темур Насриддиншоҳга қаради. Бир сўз демади. Яна Хатибга кўз ташлади. Хатиб давом этди. «Бу асрда рус ҳукмдорлари бир тарафдан Истанбулга кўз олайтирган бўлсалар, иккинчи тарафдан Туркистон ва Мовароуннаҳр томон жиддий ҳаракат бошладилар. Туркистон хонлари ва умароси шу даражада ғофил ва бехабар эди-ларки, рус тўплари бошлари устида портлагандан сўнггина «Бу нима?» — дедилар. Лекин ғишт қолипдан кўчган эди. Рус қўшини босқичма-босқич саҳроларни босиб ўтиб, қалъаларни қўлга кирита бошлаган пайтда хонлари бир-бирлари билан жанжаллашиб ётар, дарё-дарё мусулмон қони оқаётган эди. Қора қушлар келиб Тошканд, Самарқанд минораларига қўнганида, уларни учириб юбормоққа ярайдиган на бирор тўп, на бирор милтиқ топилмади. Ҳозирда бир начальник тўра кичкина бир чимчилоғи билан бутун Туркистонни урчуқдек айлантира олади. Русларнинг мухосими бўлган инглизлар хонларга ёрдам ва қурол ва муаллими аскарий бермак истадилар, қабул этадиган бир киши топилмади. Ҳатто Насруллохон Бухорий икки инглиз элчиси'ни қатл этиб, замонанинг энг кучли, энг бой давлатининг ҳафсаласини пир қилди...» Шоҳ Темур амир Насруллога боқци. Амир Насруллохон шоҳ Темурнинг ўткир нигоҳидан қочишга жой топа олмай... «тақсир... Бухоройи шарифа фарангидин - насоридин киши қабули маъқул кўрилмади», — деди. — Ё ўғул, келганлар инглиз элчилари эди... Элчига ўлим бўлмас мақолини билмасми эдинг? — Тақсир... Кўп хатолиғлар қилганим маълум бўлди. Аммо вафотимдан сўнгра маълум ўлди... Умародан, сипоҳидан ва уламодан кўзимни очган бўлмади... — На демак. Атроф-акнофга «йўқламачи», «кўрувчи» юборилмасмиди? Бошқа ўлкаларда, бошқа давлатларда на ҳол, на ҳаракат бўлаётганидан хабар олинмасмиди? — Йўқ, тақсир... Баъзан Ҳижозга бориб келувчи ҳожилар бўларди... Шоҳ Темур Шайх Жамолиддинга савол назари билан боқди. Ҳазрат Шайх жавобан деди: «Ўн учинчи аср ҳижрийнинг салотини ҳузуротинда умумий бир мараз бор эди. Жумласи аҳволи дунёдан бехабар ўлароқ хабар ва маълумотни биргина мадоҳин ва мадҳиячилардан олурлар эди. Улар эса ўз фойдаларини кўзлаб, «Сенинг каби подшоҳ йўқ!», «Сенинг каби шавкатли йўқ!», «Сендан кучли ҳукмдор йўқ!», «Бутун дунё барбод, фақат сенинг ўлканг дилшод!» каби мадҳиялар ила ҳукмдорларнинг орқасини қашлайлар эди. Ва булар ҳам хушланиб, ҳовуч-ҳовуч эҳсонлар берар эдилар... Аммо одил ва ҳақшунос бирор сайёҳ мамолики ажнабиянинг аҳвол ва маорифини, қудрат ва ҳаракатини хабар берса, «Сан кофир юртини мадҳ этасан» деб кулар, юз кўрсатмас эдилар. Хўқанд бойлариндан бирининг Мақарияи Мўсқивани кўриб, русларнинг усули аскариясини ва интизомини сўзлагани учун боши кесилгани маълумдир...» Шоҳ Темур боши билан бир ишорат қилган эди, ҳазрат Шайх хутбасини давом эттирди. «Асрнинг ҳукмдорлари орасида жон чеккан ва ҳиммат кўрсатган султон Маҳмуд Мужаддид ва халқ орасидан етишган Шайх Шомил Доғистоний билан оталиқ Ғози Яъқубхон бўлдилар... Мутараққий фаранг давлатларининг усули аскариясини ва идораи мулк учун маъқул низомларини тақлид этган Султон Маҳмуд бўлди. Бу подшоҳ балки яна ҳам кўпроқ ишлар қилиши мумкин эди, лекин замонасининг мутаассиблари «Бизга фаранг низоми керак эмас», «эски қиличимиз бор, тўп керак эмас!» қабилида фикр юритиб, подшоҳ ҳаракатларига қаршилик кўрсатдилар. Бунинг эвазига Рус давлати ва иттифоқдош уч фаранг давлати Султон Маҳмудга ҳужум этдилар. Мана шундай оташлар, балолар ичида бўлишига қарамай, урушларда ҳам, мамлакат ва унинг қонунларини янгилашда ҳам куч-қувват топа олди...» Шоҳ Темур оёққа қалқди, яна ўтирди. Жумла султонлар Султон Маҳмуд ҳурматига ўринларидан турдиларда, ўтирдилар. Шайх Жамолиддин хутбасини давом эттирди. «Замонасининг ягонаси Шайх Шомил эди. Бу одам ғайрати шахсияси ва усули муколамаси ила ўн турли инсон ила мутакаллим ўлан Доғистон қабилаларини яквужуд ҳолина кетуруб, Рус давлатина қарши эллик сана тўхтовсиз мухораба ва мудофаада бўлди. Яъқуббек оталиқ Ғозий эса, беш-ўн отлиқ билан Фарғонадан Кошғарга бориб, Шарқий Туркистонни озод қилмиш». Шайх Жамолиддин ҳазратлари хутбасин давом эдарак ўқуди. «Буюклари ва кичикларинда бир хейли такосул ва афкорсизлиқ ва бохусус ғафлати сиёсия кўрингани тарих саҳифаларида дарж этилгандир. Агар замони ҳозирадан кечмишга бир кўз ташланса, бир неча хатолар кўринадир. Мўсқва кинази Иван Ғрўзний Қозон хонлигига ҳужум этиб, муҳосара қилган бир пайтда Қрим хони унга имдод бермасдан, аксинча Курск ва Тула тарафга бир гуруҳ қўшинини юборса, Ғрўзний ҳам Қозонга, ҳам Қримга қарши уруша олмас эди. Ҳолбуки, Иван Ғрўзний бу ҳолни билгани учун Қозонга қўшин тортишдан илгарироқ уларнинг ораларини бузиб, бир-бирларига ўлим тилайдиган даражага етказиб қўйган эди. Хонларнинг ғафлати сиёсияларининг натижаси ўлароқ Қозон истило этилиб, ер билан яксон қилинди. Жомеъ ва мадрасалари ёндирилди. Мирзолар, беклар қиличдан ўтқазилди. Тирик қолганлари мол-мулкини тарк айлаб, болта кирмас ўрмонларга қочиб жон сақлади. Икки аср сўнг Қрим хонлиги ҳам забт этилиб, жазойи тарихиясини кўрди. Буларнинг ғафлатлари афу ўлинур шай (нарса)лардан бўлмагани ҳолда Истанбулнинг уйқусига изоҳ бериш учун на ме-зон топиб бўлади, на ақл! Иван Ғрўзний Қозон хонлигини босиб топтаётганида Истанбулда шу қадар буюк қудрат ва сиёсий нуфуз бор эдики, оддий бармоғининг бир ишораси билан Ғрўзнийнинг танобини тортиб қўя олар эди! Турк давлатининг энг чет ва энг муҳим қалъаси Қозоннинг қўлдан кетишида ёрдам берилмаганлиги Рус қўшинларининг Истанбулдан Самарқандгача бўлган йўлларини очиқ қолдирди. Қозон Туркистон ва Рус диёрининг қоровул қалъаси эди. Афсуски, қадри ва қиммати билинмади. Буюк султонларнинг ва шоҳларнинг ...» Хутба шу ерга келганида шоҳ Темур ҳазратлари қўл ишорати билан хатибни тўхтатиб, бошини қўйи солганча, хейли вақт тафаккурда қолди. Мажлис қабр тинчлиги каби тинч ҳолда эди. Бир оз вақг шундай кечди. Сўнг шоҳ Темур бошини кўтариб, деди: «Эй умаройи киром, фузалойи беном... Тарих ва мулк назарида менинг ҳам балки кўп қабоҳатим, қусурларим бордир. Лекин менинг замоним ва сиёсатим билинмаюб, англашилмаюб қолмишдир. Ҳақимдаги турли бўҳтонлар қилган ишларимни барчасига тегиб ўтади: кўп одамларни қирди, кўп тахтларни ёқди, Русияни, Эронни, Туркияни, Ҳиндни босди, чопди... зулм қилди... дерлар. Йўқ, улар англамадилар. Ҳаракатларимни Ҳақ билур. Жаҳонни забт этишим қонхўрликдан, юрт ёқувчиликдан, шуҳратпарастликдан эмас эди... Бундан муқаддам неча асрлар баҳодир миллатим, ўлим ва қирғин ила битмас туркларим, ўзбекларим ноаҳил идора туфайли эзилмакда, диёрма-диёр, вилоятма-вилоят парчаланиб, тартибли қўшин битган эди... Эдил қипчоқлари Озарбойжонни, улар эса Усмонлини, Кошғарийлар ўзбекларни, ўзбеклар хуросонийларни, яъни оға қардошини, қардош оғасини танимас ҳолда эдилар. Ёшли-ғимда Кеш тўқайларинда бир кенагас беги бўлиб юрган замонларимда миллатимнинг бу ҳоли кўнглимни доғли, кўзимни ёшли этарди... Шунда бутун куч-қудратимни туркий элни бирлаштирмоққа, буюк Туркистонни ташкил этмоққа бағишладим! Бир даража бунга ноил ҳам бўлдим... Садди Чиндан Мармара денгизи, музли Дашти Қипчоқдан иссиқ Ҳинд денгизина қадар қўлима кирмиш. Туркистон пек (ғоят) буюк эди. Бир четиндан бир чети юз кунлик йўл эди. Мухолиф мулук ва хоқон ғоят кўп эди... Бу ҳолда васеъ бу давлати лозиминча бирлашмамиз миллати зобита ва идора этмак учун тадобири шадида мутлақ лозим эди... Замонида на тилғироф вор эди, на темирйўл. Осийларга жазо берганим зулм эмас эди, макон ва замон иқгизойи тадобирлар эди. Аммо на фойдага... Сўз бу маҳала келдикда хожаси Саййид Барака ҳазратлари: — Етар, ўғлум, — деди. Шоҳ Темур аёға қалқуб, бир «Воҳ!» чекди. Бутун мажлис довдираб оёқланди ва мен ҳам қўрқувдан тез ташқарига отилдим... Тинчлик, сукунат. Оқшомдан анча ўтган. Самарқанднинг кўм-кўк осмонида мингларча юлдузлар порлар эдилар. Меҳмонхонага қайтдим, ухлай олмадим. Эрталаб яна мақбара зиёратига бордим. Тошлар теграсида тинчлик, сукунат давом этарди.
«Таржимон» г., 1906 йил, 22 декабрь; 1907 йил, 22 январь Исмоилбек Гаспринскийнинг "Ҳаёт ва мамот масаласи" китобидан
|