Саналар
05.07.2024
Баннер
Баннер
Абдулҳамид Чўлпон. Мадрасаларимиз аҳволи
PDF Босма E-mail

Андижонда Маҳмуд дастурхончини мадрасасида турғучи бир неча нафар аҳмоқ, бузуқ, ёмон муллолар бир яхши пок муллани мадрасада(н) зўрлик қилиб чиқарибдурлар. Бечоранинг гуноҳи бачабозликдан ман қилиши экан. Сўнгра бечора тўғри мулло (жаноб инспектўр тўраға) арз қилибтур. Инспектўр тўра мазкур ишни ҳақиқат қилмоққа мадрасага бориб, пўлисия билан ҳужраға кириб, китобларни кўруб турулған ҳолда бир тунга яшчикда* бачаларға солуб ўйналадурған (кокил) топибдурлар. Бул ишда(н) кўп норизо бўлуб жаноб домуллани инспектўрға юборибдурлар!
Ана муллоларни аҳволи.

 
Баннер