Саналар
05.07.2024
Баннер
Баннер
Лузонда кўнгил озишлар ва исириқ солишлар
PDF Босма E-mail

Ҳангама (Радио хабарларидан)

Лифлид-20. Озчилиқ ташкил этган эркатойлар масаласини қарайтурған шаллақилар камисияси кеча шундай таклифлар киргизди:
1. Ҳазрат Исонинг туғулиш байрамида (рождествода) Туркия ҳукумати христианларға ҳадялар тарқатсун.
2. Туркия қўл остида бўлған христиан хотин-қизлари дунёға «янги итбачча» ташласалар (ҳаромзодалари ҳам шу ҳисобда) Туркия ҳукумати тўхтовсиз суюнчиларини берсун.
3. «Янги туғилған ҳаромзодалар»нинг ноғорачисиға, юпқа-чўзмасига, бўйниға осатурған олтун бутига ва бешик тўйисига ҳам кафил бўлсун.
4. Туркия хазинаси христиан бутхоналарига ҳар йили янги қўнғироқ ишлатуб берсун.
5. Христианларға мутобиъатан ҳар бир турк ўз уйига «Она худо билан бола худо»нинг суратларини оссун.
6. Ҳар бир бўйниға беш вақт намоз фарз бўлған турк, ўқуған намозидан кейин христианлар ҳақига дуо қилмоққа виждонан мажбур бўлсин.
Агар турклар ушбу таклифларни бош тўлғамай қабул қилсалар, иншооллоҳ, ўт балосидан, сув болосидан ва бошқа анвойи турлук зиён-заҳматлардан эмин бўлғайлар.Таклифчилар ўз талабларини турклар тарафидан лом-мим дейилмай қабул қилинишиға ишонған эдилар. Лекин Туркия вакили Ризо Нурибек бу таклифларга қарши шундай жавоб берди.
— Таассуфки, биз бундай эркаликларга қулоқ бера олмаймиз.
Бу жавобдан сўнг бутун итгифоқчи вакилларига безгак касали арз бўлиб икки парашокдан хинин истеъмол қилишдилар. Керзўннинг кўнгли озиб қолиб, ва назилус-кинначига югурди. Иккинчи томонда Исмат поша билан бизнинг Чичерин тўра Ризо Нурибекка исириқ солдилар. Бу кун Лузонда қизиқ томошалар бўлди.

Таржимон: Жулкунбой, «Туркистон», — 1923 йил, 5 январ.
Абдулла Қодирийдан

 
Баннер