Саналар
03.12.2024
Баннер
Баннер
Отиб ташланган атеист Туркистон Комиссарлари
14.09.2023 12:49    PDF Босма E-mail

Туркистон Комиссарлари—1919 йил январ ойида Тошкентда болшевикларга қарши қўзғолон (исён) - Осипов исёни пайтида отиб ташланган Туркистон Республикаси (ТАССР) совет ва партия арбоблари. 18 январдан 19 январга ўтар кечаси К.Осипованинг (Туркистон Республикаси ҳарбий вазири) таклифига биноан исёнчилар жойлашган 2-Сибир ўқчи захира полкининг собиқ казармасидаги йиғилишга Туркистон Республикаси Марказий Ижроия қўмитаси раиси В.Вотинцев, Тошкент Кенгаши раиси Н.Шумилов, унинг ўринбосари В.Финкелштейн, шунингдек Туркистон ЧК раиси Д.Фоменко ташриф буюрди. Осиповнинг буйруғи билан улар дарҳол отиб ташланди. 18-21 январ кунлари яна ўнта комиссар ўлдирилди (отиб ташланди, ўлдирилди, жангда ҳалок бўлди ва ҳоказо).
Осипов исёни пайтида жами ўттиз бешта таниқли совет ва партия ходимлари исёнчилар қўлида ҳалок бўлди, аммо, бир қатор сабабларга кўра, улардан энг яхши большевиклар ҳисобланган ўн тўрт киши ажратиб олинди ва ушбу гуруҳни кўп йиллар давомида тарихий ҳужжатларда таърифлаш учун "ўн тўрт Туркистон комиссари" атамаси қўлланди. Ушбу ибора бу одамларни ўша пайтда Туркистонда ҳалок бўлган бошқа бир қатор совет ва партия ходимларидан ажратиб турарди.
Советларга қарши қўзғолон бостирилгандан сўнг, ўлганларнинг, шу жумладан бу комиссарларнинг қолдиқлари, қатл қилинган жой яқинидаги Александр хиёбонида — исёнчиларнинг қароргоҳи - 2-пиёда полкининг казармаси яқинида дафн этилган (А.В. Червяков Перовскда (ҳозирги Қизил Ўрда) дафн этилган).
Кейинчалик бу ерда Коммунистик партия ва Совет давлатининг таниқли арбобларини дафн қилиш давом этган. Совет даврида Александр хиёбони Кафанов номидаги хиёбон деб аталган, чунки 1923 йилда бу ерда Ўзбекистон Компартияси Марказий назорат комиссияси раиси М.P.Кафанов дафн этилган. XX асрнинг 70-йилларида инқилобчилар ва партия арбобларининг қабрлари жойлашган ҳудуд «Коммунарлар хиёбони» деб номланган. XX асрнинг 20-30-йилларида кўпинча оммавий қабрлар ёнида митинглар ва тантанали юришлар ташкил етилган. Кейинроқ комиссарлар дафн этилган жойда ёдгорлик ва эсдалик стеласи очилди.
1962 йилда Кафанов номидаги хиёбонда комиссарлар дафн қилинган жойда «Мангу олов» очилди ва Тошкент вокзали олдидаги майдонда ҳайкалтарош Дмитрий (Даниил) Рябичев томонидан барча 14 Туркистон комиссарларига гранитдан ясалган ёдгорлик ва унинг олдида мангу олов  ўрнатилди. Бу ёдгорлик "Ўн тўрт Туркистон комиссарлари ёдгорлиги" деб номланди.
1996 йилда Тошкент вокзали олдидаги майдонда жойлашган Туркистон Комиссарлари ҳайкали шаҳар ҳокимияти томонидан демонтаж қилинди ва бир мунча вақт ўтгач, унинг ўрнига Туркистон Комиссарлари билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган яна бир ёдгорлик ўрнатилди.
2000 йил Кафанов хиёбонидаги комиссарлар дафн этилган жойдаги обелиск демонтаж қилинди. 7 Комиссарнинг қолдиқлари Тошкент коммунистлар қабристонига дафн қилинди, яна 7 қабрга тегилмади.

Осипов исёни қурбонлари бўлган Туркистон Комиссарлари рўйхати:

Всеволод Дмитриевич Во́тинцев — Туркистон республикаси МИҚ раиси, Тошкент ҳарбий трибунали раиси, Тошкент ишчи ва солдат депутатларининг матубот органи «Наша газета» муҳаррири;
Владислав Дамианович Фи́гельский — Туркистон Республикаси Халқ Комиссарлари Кенгаши раиси, Туркистон Республикаси Мудофаа Олий ҳарбий Кенгаши аъзоси;
Донат Перфильевич Фоменко — Туркистон ЧК раиси;
Николай Васильевич Шумилов — Тошкент Кенгаши раиси, темир йўллар Халқ комиссари ўринбосари, Тошкентдаги октябрь қуролли қўзғолони иштирокчиси;
Вульф Наумович Финкельштейн — Тошкент Кенгаши раисининг ўринбосари, Тошкент Кенгаши Ижроия қўмитаси аъзоси;
Александр Яковлевич Першин (1874—1919) — 1917 йил декабрдан РСДЛП (б) шаҳар қўмитаси аъзоси, озиқ-овқат комиссари, Туркистон қизил армияси ва қизил гвардияси ташкилотчиларидан бири;
А. Н. Малко́в (Малкоф) — Халқ Комиссарлари Кенгаши ишлар бошқарувчиси, ички ва ташқи ишлар Халқ комиссари;
Евдоким Прохорович Дубицкий — темир йўл комиссари;
Михаил Самойлович Качуринер (1897—1919) — 1918 йил июлдан Туркманистон Республикаси Молия комиссари, августдан меҳнат комиссари, октябрдан Тошкент касаба уюшмалари Кенгаши раиси;
Алексей Васильевич Червяков — Туркистон Республикаси ҳарбий дала судининг раиси;
Семён Павлович Гордеев — Тошкент шаҳар Кенгаши ижроия қўмитаси аъзоси ва РКП(б)шаҳар қўмитаси аъзоси;
Михаил Н. Троицкий —«Красноармеец» гаетаси муҳаррири;
Георгий Иванович Луги́н — шаҳар хавфсизлик бошлиғининг ёрдамчиси;
Дмитрий Григорьевич Шпилько́в — янги шаҳар партия жанговар отрядининг командири.

Абу Муслим тайёрлади

 
Баннер